Jurnalist-kotib
176 subscribers
483 photos
108 videos
552 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, собиқ Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек ака Миркамилов озодликка чиққан.
Аллоҳ хайрли қилсин! Муборак бўлсин. Кейинги ишларига омад тилаймиз
@Jurnalist_kotib
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

"То илм тортилмагунча, зилзилалар кўпаймагунча, (вақт қисқариб) замон ораси яқинлашмагунча, фитналар юзага чиқиб қотиллик кўпаймагунча Қиёмат қойим бўлмайди".

Имом Бухорий ривоятлари.
@Jurnalist_kotib
#ибрат

Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
- орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
- ҳар ваъдага ишонма;
- ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
- ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
- ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
- сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
- олий мақсадинг йўлидан чалғима;
- энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!

Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Turkiston press
"Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida"gi Qonunga asosan Andijon viloyat hokimining 9-sentyabrdagi qaror hokimlik nashrlarida e'lon qilishi majburiy edi. Chunki qarorda qaror rasman e'lon qilinganidan so‘ng kuchga kirishi qayd etilgandi.
Batafsil:
https://goo.su/HocG
Kanalga obuna bo‘ling:
@turkistonpress
Ҳамма аёллар ҳам эркаклардан кўра ақли калта эмас. Лекин барибир аёл ўзидан кўра ақллироқ эркак билан бахтиёрроқ бўлади.

Айман Ёғий
@Jurnalist_kotib
Вазирлик ва идоралар қабул қилган ҳужжатлар нега "E-qaror» электрон тизимида эълон қилинмаяпти?

Ўзбекистон Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишлар «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиниши ва эълон қилиши лозим эди.
Афсуски, орадан 25 кун ўтган бўлсада бирор вазирлик ёки идора ҳали бирор ҳужжат қабул қилинмади. Бугун
Афтидан, Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар синов натижалари бўйича қарорнинг 8-банди юзасидан «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритмаган ёки киритган бўлсада амалий натижа бўлмаган кўринади. Ёки Ҳуқумат қарори қабул қилиниб, эълон қилинмаган бўлиши ҳам мумкин.
Нима бўлган тақдирда ҳам вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган қарорларни биз E-qaror орқали танишиб боришимиз керак эди.
Балки тез орада янгилик бўлиб қолар ва қабул қилинган ҳужжатларни очиқ бемалол кўриш имкониятига эга бўлармиз.
ИМҲО.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Андижон шаҳар ҳокими ""фудбол" сабаб йўл тўсишга оид фармойиш чиқарди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Андижон шаҳар ҳокимининг «Бобур Арена»да футбол ўйини ташкил этилганлиги муносабати билан йўл тўсишга оид фармойиши эълон қилинди.
Қабул қилинган бўлса нима қилибди дейсизми? Ғиж-ғиж хато бўлади-ю эътибор қилмай бўладими?
Оддийгина футбол сўзини ҳоким нақд икки маротаба "фудбол" дейишига индамай ўтиб кетиш гуноҳ бўлса керак а?
Битта фармойишда нақд 20 га яқин хато борлиги жуда ачинарли.
Менимча ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича маслаҳатчиси ё вакант ёки тил-адабиёт дарсларига кирмаган.
Нима бўлган тақдирда ҳам ҳокимликдан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Менга келган маълумотларга кўра, 105 йилдан буён фаолият юритаётган туман-шаҳарлардаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари, яъни халқ тили билан айтганда ЗАГСлар тугатилиш эҳтимоли бор. Уларни вазифасини Давлат хизматлари марказининг бир ёки икки нафар ходими бажариши мумкин. Балки адлия бошқача версияни ишлаб чиқаётган бўлиши ҳам мумкин.
Айтишларича, айни пайтда адлия тизимида "Адлия органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ички муҳокамага берилган. Қизиқ жиҳати ушбу лойиҳада барча адлия муассасалари бўлсада ФҲДЁ тизими ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Демак ҳақиқатан тизимда қандайдир ўзгариш режалаштирилган.
Нима бўлган тақдирда ҳам адлия бир ярим йил аввал қилган хатосини такрорламаса бўлгани.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
#Тезкор

🔥Тошкентдаги божхона омборида йирик ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани, Қурувчи мавзесида жойлашган божхона омборхонасида соат 02:55лар атрофида кучли портлаш юз берди ва бунинг оқибатида катта ёнғин юзага келди.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот йўқ.
https://youtu.be/f24E2lTPr8M?si=zAmObrXDwtm85HqP
Каналга уланиш учун:
@turkistonpress
Ассалому алайкум.
Кеч бўлсада сизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.
Сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг!
Ҳурмат билан
Умиджон Алижон ўғли
Forwarded from Turkiston press
Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.

Маълумот учун:

қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.

Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉
@turkistonpress
Андижондаги мурувват уйида ҳимояга муҳтож болалар нега калтакланганди?

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги мурувват уйида ҳимояга муҳтож болаларга ходим куч ишлатгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабати эълон қилинди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат 2023 йилнинг 24 июлида соат 12:05 ларда, Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлган. Ҳозирда ҳолатга қонуний баҳо бериш бўйича Агентликнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилмоқда.

“Ушбу ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади”, — дейилади хабарда.

Батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=qa-dNNvx7j0&t=11s

Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉
@turkistonpress
Forwarded from Turkiston press
Андижон шаҳар "гороно" раҳбарлари 5 миллион сўмлик креслода ўтиришмоқчи.

Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳар бири 5 миллион сўмлик 3 та кресло сотиб олмоқчи. Креслолар нақд вазни 200 килограммгача бўлган раҳбарларни кўтаролиши шарт экан. 6 ноябрь куни бу бўйича Товар-хом ашё биржаси порталига лот қўйилган бўлиб, 11 ноябрга қадар энг яхши таклифлар кўриб чиқилиши белгиланган. Молиялаштириш манбаи бюджет маблағлари ҳисобидан.
Бир нарса қизиқ. Гороно раҳбарлари 1, ҳай майли ҳеч бўлмаса 2 миллион сўмлик креслода ўтирса бирор жойи камайиб қоладими ёки шаҳардаги мактабларни бошқаролмай қолиши мумкинми? Давлатнинг пулини кўкка совурмоқчи бўлган раҳбарлар шахсий чўнатигида 5 миллионга кресло олармикан? Афсуски бундай қилишмайди.
Ачинарлиси бўлимнинг Мажбурий ижро бюроси ҳисобида бўлган нақд салкам 11 миллиард сўмлик қарз, давлат божи, солиқ ва ҳоказолардан қарздорлиги бор экан. Креслода ўтириш ўрнига шу пулларнинг бир қисмини тўлаб қўйишса ёмон бўлмасди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан муносабат кутамиз.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉
@turkistonpress
Бугун манга ўқишни битириб тайинли иш топа олмай юрган бир қиз ёрдам сўраб телефон қилди.
Талабалик пайтида жуда фаол ва тадбирвоз қиз эди. Янги йилда ҳам, Наврўзда ҳам, эчки туғса ҳам маросимлар усиз ўтмас эди..

Нима демоқчиман, ҳурматли ёш талаба дўстлар: қимматли даврингизни керакли кераксиз тадбирлар билан эмас, мутахассислигингиз бўйича илм олишга, хорижий тилларни ўрганишга сарфланг.

Сиз ўқишни тамомлаганингиздан кейин фақат шу бўйича сўраласиз, фахрий ёрлиқлар билан эмас.

Балки ўшанда сиз фаол бўлган жамоат ташкилотлари ёпилиб кетган бўлади, ёки номи ўзгариб қолади. Ва сиз у даврдан ўтган бўласиз!
Бехзодбек Адизов
@jurnalist_kotib
Ҳурматли журналист, блогерлар ва ННТ вакиллари!!!

Сизни 2023 йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Андижон шаҳридаги “Vella Elegant” меҳмонхонасида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан “Замонавий таҳдид ва ҳуружларга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни” мавзусида семинар-тренинг ўтказиш белгиланган.
Тренингда малакали тренерлар томонидан "Зиддиятга сезгир журналистика: динлараро муносабатларнинг моҳияти ва вазифалари.", "Бағрикенглик нима? Бағрикенглик маданий тушунча сифатида.", "Динлараро низоларни оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг ахлоқий жиҳатлари.", "Диний бағрикенг инсон портретини яратиш" каби ўнлаб мавзуларда тақдимотлар ўтказилади.

📢 Мазкур тренингга андижонлик барча ижодкорларни таклиф этамиз.
Бошланиш вақти соат 9-00да.
📲 Тренингда иштирок этишни истаганлар қуйидаги+998 91 4862820 рақам орқали ёки @umidjon_mamarasulovга мурожаат қилишингиз мумкин.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Андижонлик бошланғич синф ўқитувчиси: “Янги дарсликлар ўқишга қизиқмайдиган болани ҳам қизиқтира олади”

Мактаб дарсликлари замонавий таълим стандартларига жавоб бериши баробарида ўқувчини қизиқтириши ва фанга бўлган меҳрини уйғотиши керак. Бошланғич синф дарсликларининг тубдан янгилангани нафақат ўқувчи ва ўқитувчиларни, балки ота-оналарни ҳам қувонтиргани айтилмоқда. Тан олиш керак, бу борада танқидий фикрлар ҳам йўқ эмас.

Хўш, 2023/2024-ўқув йилида тақдим этилган дарсликлар аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади? Бу саволга жавоб олиш мақсадида “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов ўн йилдан буён Андижон туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синфда дарс бериб келаётган Илмира Мусина билан суҳбатлашди.
Батафсил:
https://clck.ru/36gmsh
“Ўқувчини пулга ўргатяпсиз, деб маломат қилганлар ҳам бўлди”. Ўз маошидан ўқувчиларга стипендия бераётган андижонлик ўқитувчи

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ёрқиной Маматисақова ўз маошидан раҳбарлиги остидаги синфнинг энг аълочи ўқувчилари учун “Устоз стипендияси”ни жорий қилгани ҳақида хабар қилинганди. “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов ўттиз йилдан буён мактабда ўқувчиларга рус тилидан билим бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова билан суҳбатлашди. Суҳбат “Устоз стипендияси”ни жорий этишга туртки бўлган омиллар, таълим жараёнидаги муаммолар ҳамда ўсмир ёшидаги ўқувчиларни қандай қилиб ўқишга қизиқтириш ҳақида бўлди.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib