Jurnalist-kotib
167 subscribers
492 photos
108 videos
556 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Forwarded from MA-News
Қадрли ўқувчим, бизга ёшлигимиздан “Ҳақиқат букилади, аммо синмайди”, “Адолат бир кунмас бир кун қарор топади”, деган гаплар сингдирилиб келинади. Аммо ҳаётда бунинг аксини кўргандай бўлаверамиз...

Ноумид — шайтон! Адолат ортида инсоннинг қадр-қиммати, ор-номуси-ю шаъни бор экан, бу йўлга борини тиккан охиригача курашади. Ўз манфаатини адолатсиз қарорлар қобиғи ўраб ҳаракат қилаётганлар ҳам осонликча жон бермайди.
Ёдингизда бўлса, Андижон вилояти ИИБ масъул ходими ўз ҳамкасбларининг йирик миқдордаги маблағларини ўзлаштираётганини фош қилиб, боз устига бу ишларда ўзининг ясама имзолари борлигини пайқаб, охир оқибат терговга аввал гувоҳ, кейин гумонланувчи сифатида чақирилиб, мана бир неча ой панжара ортида ичидан қиринди ўтиб ўтирган бир ўзбек ўғлони ҳақида унинг рафиқаси тақдим этган маълумотлар орқали сизлар билан бўлишган эдик.

Батафсил: 👉 https://manewsagency.uz/site/news/375

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Ўлим билан олишган аёл - Нодира Мамажонова ҳикояси

Нодира Мамажонова 47 ёшда. 2 гуруҳ ногирони. Бир нафар фарзанди бор.
Мехнатга лаёқатсиз. Сабаби, Бундан 22 йил аввал йўл транспорт ходисаси туфайли юриш қобилиятини йўқотиб, ўн йил давомида бир ерда ётиб қолган....АММО, У ҳаммасини енгиб ўтди.
Батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=YrmMKnI4gIQ
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Йиғилишда деҳқонларга экин ерларини ижарага бериш ишлари ҳам номига ташкил қилингани кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, аҳоли яшаш жойидан узоқда жойлашгани, сув таъминоти оғирлиги сабаб 1 минг 157 гектар экин ерлари танловга қайта-қайта қўйилмоқда.

Вилоятда экинларни етиштириш учун харажатлар 1 сотих ер майдонига ўртача 220 минг сўмни ташкил қилиб, республика ўртача кўрсаткичидан 1,5 баробар кўп.

Шунингдек, ўтказилган сўровлар натижасига кўра, 32 фоиз ер эгаларига туман ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган.

Инфляцияни жиловлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда
ҳокимлар томонидан кўрилаётган чоралар ҳам қониқарсиз экани қайд этилди.

Шу боис, ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Turkiston press
❗️Фарғонада ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди

Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қавватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
@informuzz
⚖️Yuridik sohada o‘qishni istaganlar uchun ajoyib imkoniyat

🏛Yuridik texnikumda davlat granti va to‘lov-kontrakt asosida 3 ta yo‘nalishlar bo‘yicha (kunduzgi va sirtqi ta’lim shaklida) o‘quvchilar qabul qilinadi.
🔵Davlat-huquqiy faoliyat
🔵Yuridik xizmat
🔵Sud-huquqiy faoliyat

📝Test sinovlari quyidagi fanlardan bo‘lib o‘tadi
Mutaxassislik fanlari
(Huquqshunoslik va Chet tili)
Majburiy fanlar (Matematika, Ona tili va O‘zbekiston tarixi)

📆Andijon viloyati yuridik texnikumiga 2023-2024 o‘quv yili uchun hujjat topshirish 1-avgustdan 20-avgustga qadar (20-avgust kuni ham) my.uzbmb.uz saytining Adliya vazirligi yuridik texnikumlari oynasi orqali onlayn amalga oshiriladi.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Turkiston press
⚡️Budjet tushumlarini taʼminlash va tadbirkorlar faoliyatini tekshirishda yoʻl qoʻygan kamchiliklari uchun Andijon viloyati davlat soliq boshqarmasi boshlig‘i Nasimov Ravshanjon Azimovich lavozimidan ozod etildi.
@informuzz
Forwarded from Turkiston press
Агар бирор миллатнинг маданиятини бузмоқчи бўлсанг, бунинг учта йўли бор:
1) Оилани буз.
2) Таълимни буз.
3) Намунали инсонлари ерга ур.
Оилани бузишинг учун оиладан она ролини йўқотишинг керак. Уни уй бекаси сифатидан ҳижолат бўладиган, уяладиган ҳолга келтир.
Таълимни бузиш учун муаллимларни эътибор қарат . Жамият орасида уларнинг аҳамияти, даражасини пастга ургинки ҳатто талабалари ҳам уларга беписанд бўлсин.
Намунали инсонларни ерга уриш учун уламолар изидан туш. Улар ҳақида қоралаш ишларини бошла. Уларнинг обрўсини тўк. Улар ҳақида бошқаларни шак-шубҳага солгинки, тоинки уларнинг сўзини ҳеч ким эшитмасин ва бирор ким уларга эргашмасин.
Агар она ва холис муаллим ўрни йўқ қилиниб, намунали инсонлар ерга урилса, ўсаётган авлодни ким тарбия қилади.
"Қироатул мустақбил".
Доктор Мустафо Маҳмуд.
@informuzz
Forwarded from Turkiston press
⚖️Yuridik sohada o‘qishni istaganlar uchun ajoyib imkoniyat

🏛Yuridik texnikumda davlat granti va to‘lov-kontrakt asosida 3 ta yo‘nalishlar bo‘yicha (kunduzgi va sirtqi ta’lim shaklida) o‘quvchilar qabul qilinadi.
🔵Davlat-huquqiy faoliyat
🔵Yuridik xizmat
🔵Sud-huquqiy faoliyat

📝Test sinovlari quyidagi fanlardan bo‘lib o‘tadi
Mutaxassislik fanlari
(Huquqshunoslik va Chet tili)
Majburiy fanlar (Matematika, Ona tili va O‘zbekiston tarixi)

📆Andijon viloyati yuridik texnikumiga 2023-2024 o‘quv yili uchun hujjat topshirish 1-avgustdan 20-avgustga qadar (20-avgust kuni ham) my.uzbmb.uz saytining Adliya vazirligi yuridik texnikumlari oynasi orqali onlayn amalga oshiriladi.
Каналга уланиш учун:
@informuzz
Forwarded from Turkiston press
Қўрғонтепа туманига ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Алишер Халилов тумани ҳокими этиб тайинлангани маълум қилинди.

Халилов Алишер Олимжонович 1984 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида туғилган. Олий маълумотли. 2004 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Алишер Халилов Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
@informuzz
Forwarded from Jurnalist-kotib
Oʻn ikki yil yoʻl tozalab “Shuhrat” medali olgan avtoyoʻl xodimasi

Andijon viloyatining Baliqchi tumanida yashovchi Roʻzixon Mehmonova oʻn bir yildan buyon tuman yoʻl xoʻjaligi pudrat taʼmirlash-foydalanish korxonasida magistral yoʻllar tozalovchi vazifasida ishlaydi. U 8-mart - Xalqaro xotin qizlar kuni arafasida “Shuhrat” medaliga loyiq koʻrildi.

“Daryo” muxbiri Baliqchi tumanida boʻlib, Roʻzixon mehmonova bilan suhbatda boʻldi.
https://youtu.be/MvebWbCnosc
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Turkiston press
Иккита қарор. Биттаси вилоят ҳокимининг Қўрғонтепа тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисида, иккинчиси халқ депутатлари туман Кенгашининг айни шу қарорни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори.
Вилоят ҳокимининг қарори ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиш чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширилган. Бироқ ушбу қарорни тасдиқлаган Кенгаш қарори эса очиқ қолдирилган. Бир хил мазмундаги ҳужжатларга икки хил қараш пайдо бўлиб қолмаяптимикан? Бу қўрқувми ёки тизимга беписандлик билан қарашмикан?
Бунга адлия бошқармаси вакиллари нима деркин? Қўрқишини тан олармикан ёки қандайдир бахона топилиб қолармикан а?
@informuzz
Но коммент.
Қўрқолигим мардлигим челленджини бошлаймиз
@informuzz
Forwarded from Turkiston press
Tarmoqlarda Andijon viloyatining Asaka tumanidagi 54-umumtaʼlim maktabi o‘qituvchilari taʼtil vaqtida dam olish o‘rniga o‘zlari uchun hashar yo‘li bilan qo‘shimcha bino qurayotgani aytilgan xabarlar tarqaldi. “Daryo” muxbiri mazkur murojaatni o‘rganish maqsadida Asaka tumanida bo‘ldi.
Batafsil:
https://www.youtube.com/watch?v=ya_djjzB8T0
@informuzz
Айтишларича биз оклар келгунча оми булган эмишмиз.
Суратда Бухоро китоб бозори.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Андижонда 1 сентябрдан серқатнов кўчаларда "Дамас"лар ва йўналишсиз таксиларда юриш тақиқланиши мумкин
Чота монополияни хиди келоптида.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Andijon shahar hokimi qarorni qabul qilishga nega shoshildi?
Andijon shahar hokimligi shahar hokimining "Andijon shahar mahalliy byudjetining 2023 yil 2-chorak yakuni bilan daromadlar rejasini orttirib bajarilgan qismi hisobidan mablag‘larni yo‘naltirish to‘g‘risida"gi qarorini 31-iyul kuni Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga muhokama uchun qo‘ygan. Muhokama 15-avgust kuni yakunlanishi kerak edi.
Biroq Andijon shahar hokimi 14-avgust kuni ayni muhokamaga qo‘yilgan qarorni Xalq deputatlari Andijon shahar Kengashi qarori sifatida qabul qilgan.
Hokimlik yuristlari yo qonunchilikni tushunmaydi yoki ishlashni bilishmaydi. Raz muhokamaga qo‘ydingmi tugash muddatini kutib keyin chiqar, kutishni istamasang muhokamaga qo‘yma. Nimas qilasizlar ko‘zbo‘yamachilik qilib?
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Asakadagi muammoli maktab: o‘qituvchi ayollar qo‘liga g‘isht olishidan avval maktabga 750 mln, keyin 500 mln mablag‘ ajratilgan, ammo nazorati bo‘lmagan

“Daryo” muxbiri mazkur muammo yuzasidan qo‘shimcha o‘rganish olib bordi.

Batafsil — http://dy.uz/wyoCw
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from O‘zJU Andijon boʻlimi
#diqqat_tanlov

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва Бадиий академия вилоят бўлимлари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси мамлакатимиз мус¬тақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловини эълон қилди.

Танловга “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.

«Энг улуғ, энг азиз» танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
1. Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
2. Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
3. Интернет-журналистика;
4. Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
5. Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);
муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2022 йилнинг 1 августидан 2023 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 20 августигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари 21 август куни бўлиб ўтадиган тадбирда мукофотланади ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари ҳамда интернет-журналистика бўйича ижодий ишлар “Энг улуғ, энг азиз” танловига деб кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимига юборилади.
  Манзил: Андижон шаҳар, Навоий шохкўчаси 87-уй.
  Мурожаат учун телефонлар: 99-906-36-72, 91-477-41-43

Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари Бадиий академия (90-901-99-14) ва “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг вилоят бўлим ( 90-542-72-00)ларига юборилади.
  Манзил: Андижон шаҳар, Эски шаҳар ҳудуди
  Мурожаат учун телефонлар: 90-901-99-14, 90-542-72-00

Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимига юборилади.
  Манзил: Андижон шаҳар, Навоий шохкўчаси, 87-уй.
  Мурожаат учун телефонлар: 91-602-62-44, 93-258-40-05.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими.