Jurnalist-kotib
167 subscribers
492 photos
108 videos
556 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Яхши гаплардан ҳам гаплашайлик а?
Бугун ютуб платформаси орқали мени кузатаётганлар сони 2501 нафарга етди. Ўтган ой давомида қўйилган видеолар 1900 соат давомида 67 минг маротабадан ортиқ кўрилибди. Илоҳим бошқалар қатори бизга ҳам 100 минг, бир миллионга етиш насиб қилсин а
Мабодо подписка босмаганлар бўлса қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватлашларингиз мумкин. Танқидий фикрлар бўлса ҳам ютуб каналидаги видеоларга ёзиб қолдираверинглар
https://www.youtube.com/channel/UCe6CaCCPwqHtk51QftjceRA
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Туризм "тили" билан ишлайдиганлар учун эмас

Андижонга қирғизистонлик журналистлар ва турфирмалар таклиф қилинибди. Уларни Янги Андижон, Наврўзмолл ва ҳоказо замонавий биноларга олиб боришибди. Мақсад туризмни ривожлантириш экан. Бунақа қилиб ривожлантириб бўлмайди. Ундан кўра бизда дам олиш жойлари қилиш керак. Қурилаётган бинолар қирғизистонликлар тугул, ҳаттоки ўзимизникиларга ҳам қизиқ эмас. Табиатдан баҳра оладиган жойлар қилиш керак.
Фақат акиллашни биладиган мутахассисларни эмас, дунёқараши кенг соҳа эгалари туризм бўйича ишлаши керак.
Бундан ташқари раз қирғизистонликларни жалб қилиш назарда тутилган экан банкларда қирғиз сўмини алмаштирадиган жойлар қилиш керак. Бизда вашеееее йўқ шу нарсалар.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Андижонда ҳиндистонлик фуқаро адирликда ўзини ёқиб юборди.
Ижтимоий тармоқларда Андижон шахрининг Боғишамол дахаси ҳудудида ноъмалум одамнинг ёнган жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 9 май куни Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган фуқаро (1986 йилда туғилган эркак) Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган 2002 йилда Ҳиндистонда туғилган талаба қизни олдига келиб, унга турмуш қуриш истагида келганлигини билдирган ва институт яқинидаги меҳмонхонада яшаб келган.
Қиздан рад жавобини олганидан сўнг унинг руҳиятида ўзгариш бўлиб, бошқа ҳиндистонлик талабаларга энди ҳаётнинг қизиғи йўқлиги, ўз жонига қасд қилиши ҳақида айтиб келган ва Бобур номидаги истироҳат боғи ҳудудига кирувчи адирликда номаълум суюқлиқ ёрдамида ўзини ёқиб, воқеа жойида вафот этган.
Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумнинг танаси ва ички аъзоларида бирор бир кўринишдаги тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳозирда суд-тиббий, суд-кимёвий ва суд-биологик экспертизалари тайинланган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
@Jurnalist_kotib
Самарқандда кўчага овқат излаб чиққан кўзи ожиз мактаб ўқувчиси автобус уриб юбориши оқибатида вафот этибди

11-синф ўқувчиси кўзи ожиз шериги билан мактабдан ҳеч қандай тўсиқларсиз кўчага чиқиб, савдо дўконидан ул-бул олиб келишни мақсад қилган. Кўп ўтмай уни автобус уриб юборган. Бола шифохонага ётқизилган. Икки кундан сўнг, 15-май куни кўрсатилган ёрдамларга қарамай, вафот этган.

Сал аввалроқ Қаршидаги 18-сонли кўзи ожизлар мактабининг 7-синф ўқувчиси ҳам мактабдан чиқиб, дўкондан ул-бул оламан деганда машина уриб юборгани, жароҳат олгани хабар берилганди.

Кеча Қаршида ҳам Спарк ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборгани хабар берилганди. Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбарининг ёзишича, ЙТҲ содир этган ҳайдовчи топилган. Ҳолат юзасидан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Суриштирув жараёнлари давом этаётган экан.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Тошкентда 111 минг қалбаки АҚШ доллари сотаётганларни ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1974-1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10.950 қалбаки АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Qitmir muxbir
Қаршида прокуратура ходими «эрли аёл билан ўйнашиб ўтирганда» аёлнинг эри келиб қолиб, прокурорни пичоқлаб ташлабди

Воқеа содир бўлганига 23 кун бўлди. Иси чиқмайди-ей?
Андижонда 20 ёшли йигит сувга чўкиб кетди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманида йигит севган қизини каналдан қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Таъкидланишича, Марҳамат туман прокуратураси томонидан фуқаро А.Н.нинг сувда чўкиб вафот этгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аниқланишича, 5 май куни соат 18:00 ларда туманнинг “Ғафур Ғулом” МФЙ, Юксалиш кўчасида яшаган 20 ёшли А.Н. “Роҳат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналига чўкиб кетган.

Ҳолат юзасидан сўралган гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, фуқаро А.Н. Марҳамат тумани “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи, ўзига аввалдан таниш бўлган Г.Х.ни сувга тушиб кетгани сабабли уни қутқариш мақсадида сувга тушган, атрофдаги одамлар томонидан Г.Х. қутқариб қолинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида А.Н.нинг жасадини топиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган. Натижада А.Н.нинг жасади 8 май куни 11:30 ларда Жанубий Фарғона каналининг “Полвонтош” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида шахслардан тегишли тушунтириш хатлари олиниб, тегишли ташкилотларга алоҳида топшириқлар юборилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузиб ташлади

Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузиб ташлади. Ҳолат тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Kaktus.media’нинг ёзишича, тасвирлар Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти чегарасида суратга олинган.
Қирғизистон чегара хизматига кўра, Ўзбекистон томони 2010 йилда бир томонлама беркитилган “Бекобод—Хонобод” ўтказиш пунктлари деворларини бузиб ташлаяпти. Ўшанда Ўш вилоятига ўтувчи “Қорасув” ва “Қорабағич” ўтказиш пунктлари ҳам беркитилган эди.

Таъкидланишича, мазкур чегара назорат ўтказиш пунктларининг барчаси яқин орада очилади. Қирғизистон томони ҳам бу пунктлар орқали фуқароларнинг ўтиб-қайтишини қайта бошлашга тўлиқ тайёр.

2022 йил 17 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус хизматлари раҳбарлари вертолётда қирғиз—ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирганди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийларининг икки мамлакат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича 4–8 июль кунлари Андижонда бўлиб ўтган навбатдаги маслаҳатлашувда томонлар давлат чегаралари демаркацияси жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиққан. Икки мамлакат чегара бўйича барча масалаларни 2022 йил охиригача якунлаши кутилаётган эди.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
“20 ёшли қиздан бунақа разиллик чиқишига ишонмаяпмиз”. Тошкентдаги боғчада ухламаётган болалар оёғига игна санчилгани айтилмоқда

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ухламаётган болалар оёғига игна санчилгани хабар берилди. Мазкур воқеага муносабат билдирган Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу ишга қўл урган амалиётчи талаба қиз айни пайтда амалиётдан четлатилганини очиқлади. “Дарё” журналисти мазкур воқеани ўрганиш мақсадида шу боғчада бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/dlcG2

Ютубда томоша қилиш учун —https://goo.su/T6smJ
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Besh oy avval o‘zi tashkil etilganiga uch yil ham bo‘lmagan, biroq ma'muriy islohotlar ortidan tugatilgan Tibbiy ijtimoiy xizmatni rivojlantirish agentligi hozirgi 6 ta vazirlikda tarqoq bo‘lgan ijtimoiy xizmatlarni birlashtirgan xolsa Ijtimoiy himoya Milliy agentligi sifatida qayta tashkil etiladi.
@Jurnalist_kotib
#субсидия
Субсидия олиш учун юборган аризам нега рад этилди?

Маълумки, 1 майдан 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар қабул қилиш бошланди. Орадан бир ой ўтди. Бирин кетин комиссия жавоблари чиқмоқда. Кимгадир субсидия ажратилганлиги тўғрисида ижобий хулоса берилаётган бўлса, айрим фуқароларга рад жавоблари берилмоқда. Рад жавобини олаётганлар турли эътирозлар билдиришмоқда. Шу сабабли қандай ҳолатларда аризалар рад этилиши юзасидан қисқача тушунча беришга ҳаракат қиламиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 25 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандига мувофиқ қуйидаги ҳолларда аризалар рад қилинади:
а), тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
б) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
г) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (ери, хотини) такрорий мурожаат етганда;
д) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;
е) иштирок етувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;
ж) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;
и) оилаларнинг ўртача ойлик даромади кам ёки юқори бўлганда.
Субсидияга оид бошқа саволлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишишингиз мумкин:
https://goo.su/KdEsk
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
✔️📣Диққат! Бугун Андижонда болалар учун зўр байрамлар ташкил қилинган

Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган “Бахтиёр юртнинг-бахтли фарзандлари” шиори остида байрам фестивалларига чорлаб қоламиз.

Андижон шаҳрида жойлашган:
1) Вилоят Қўғирчоқ театри
2) Эко-Парк
3) А.Навоий истироҳат боғи
4) ФлоуерсПарк гуллар боғи
5) Болалар боғи ва
Вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларининг истироҳат боғларида болажонларимиз учун аталган шоу дастурлар намойиш этилади.


1-июн куни кўнгилочар ўйинлар ва танловлар, саҳна кўринишларию байрамона томошаларга бой бўлган шоу-дастурларга барча болажонларни чорлаймиз
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЯМ

Яхшиям дунёда ҳақиқат ғариб,
Яхшиям дунёда ёлғон чиройли.
Яхшиям савлатдор фоили фириб,
Тишлари тиллодан, кўркли, саройли...

Яхшиям ғийбатдан куймайди тиллар,
Яхшиям боқийнинг ҳукми беимкон.
Яхшиям сирпанчиқ энг тўғри йўллар,
Яхшиям ҳақ сўзнинг нархи -- ширин жон.

Яхшиям ҳаётнинг ўзи муаллим,
Яхшиям мукаммал бахт бунда йўқдир.
Оқларнинг нияти ўзига маълум,
Яхшиям ҳанузки қоралар оқдир.

Яхшиям ботиний туйғулар узлат,
Яхшиям ажрини сўрмас ихлослар.
Яхшиям тикон-ла ўралган жаннат,
Тиржайиб кирарди йўқса ифлослар.
Xayrulla Hamidov
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Ҳурматли журналист, блогерлар ва ННТ вакиллари!!!

Сизни 2023 йилнинг 9-10 июнь кунлари Андижон шаҳридаги “Vella Elegant” меҳмонхонасида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан “Search for common ground” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида "Тинчликпарварликда аёлларнинг ўрни: Ўзбекистон ОАВда ёритиш" мавзусида семинар-тренинг ўтказиш белгиланган.
Тренингда малакали тренерлар томонидан "Гендер тенглик: оилавий турмушдаги, жамиятдаги зўравонликка қарши кураш. Лидер аёл бўлиш учун нима қилиш керак, қандай жиҳатларга эга бўлмоқ лозим?", "Тинчликпарварлик нима? Аёллар, журналистлар, блогерлар ва фуқаролик фаолларининг тинчликпарварликдаги ўрни ва аҳамияти.", "Ҳозирги кунда журналистикада мавжуд муаммолар." каби ўнлаб мавзуларда тақдимотлар ўтказилади.

📢 Мазкур тренингга андижонлик барча ижодкорларни таклиф этамиз.

📲 Тренингда иштирок этишни истаганлар қуйидаги+998 91 4862820 рақам орқали ёки @umidjon_mamarasulovга мурожаат қилишингиз мумкин.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
“Protivogaz kiydirib uribdi, bo‘g‘ishgan, barmoq izlari bor, itni ham bu darajada qiynoqqa solmaydi” — Bo‘kadagi IIB binosida o‘ldirilgan marhum haqida

“Inson bolasi ham shunaqa uradimi? Ularga bu huquqni kim beryapti? Qo‘llarini kesib tashlagan. Bo‘ynidan bo‘g‘ishgan, qo‘llarining izi bor. ‘Pochka’larini yirtib tashlagan. Ikki jiyanimga ham sellofan kiydirib, urgan ekan. Jiyanimni o‘ldirganlar 10-15 yil o‘tirib, qaytib chiqadi. Lekin mening jiyanim endi qaytmaydi. ”, — deydi marhumning ammasi.
Kanalga ulanish uchun:
@Jurnalist_kotib
"Ҳалол меҳнатда барака бўлади" Қирқ йилдан буён тандирчилик қилиб келадиган аёл ҳикояси

Фарғона вилоятининг Фурқат тумани "Кўкдўппи" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 59 ёшли Олмахон Ғозиева қирқ йилдан буён тандир ясаш билан шуғулланиб келади.
Бир кунда фарзандлари, келинлари ва набиралари билан биргаликда 30 та тандир ясайди. Бу ерда тайёрланган тандирлар қўшни туманларга ҳам сотилади. Тандирлар катта-кичиклигига қараб, 50 минг сўмдан бошлаб сотилмоқда.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
MediaCAMP Award Марказий Осиё танловида иштирокчисига овоз беринг

Ҳар йили Марказий Осиё журналистлари ўртасида MediaCAMP Award танлови ўтказиб келинади. Унда иштирокчилар йил давомида турли номинациялар бўйича чоп этилган материалларини тақдим этишади.
Танловнинг “Вақт йирик планда” номинацияси иштирокчилари орасидан ғолиблар онлайн овоз бериш йўли билан аниқланади. Айни ушбу танловда "Дарё" мухбири Фазлиддин Муқаддасов ҳам ўзининг бир эмас учта сурати билан қатнашмоқда.
Қуйидаги ҳаволалар орқали Фазлиддиннинг ишларини холис баҳолашингиз мумкин.
1.Турмуш ўртоғига буйрагини берган аёл
https://mediafest.asia/g/-NVZbApsjrki8kfszLhK

2.Ўзбекистондаги аномал қишда тўйга кетаётган аёллар
https://mediafest.asia/g/-NVZb-uOxUQdk7ptYxCy

3.Имконияти чекланган Маъмуржон ота ва унинг помидорлари
https://mediafest.asia/g/-NVZbKm-IXtM9BYf6o9_

Эслатиб ўтамиз, ушбу суратларнинг барчаси "Дарё"да чоп этилган
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Oʻn ikki yil yoʻl tozalab “Shuhrat” medali olgan avtoyoʻl xodimasi

Andijon viloyatining Baliqchi tumanida yashovchi Roʻzixon Mehmonova oʻn bir yildan buyon tuman yoʻl xoʻjaligi pudrat taʼmirlash-foydalanish korxonasida magistral yoʻllar tozalovchi vazifasida ishlaydi. U 8-mart - Xalqaro xotin qizlar kuni arafasida “Shuhrat” medaliga loyiq koʻrildi.

“Daryo” muxbiri Baliqchi tumanida boʻlib, Roʻzixon mehmonova bilan suhbatda boʻldi.
https://youtu.be/MvebWbCnosc
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Soat kechki 9. O‘sh-Toshkent xalqaro yo‘lining Xo‘jaobot tumani markazidan o‘tgan qismi. Yo‘lning bir qismj yorug‘, qolgan joylari mashina o‘tmasa zimiston holatda. Mashinalar o‘tganda ham kami 70-80 tezlikda ketayapti. Yo‘l chetidagi odamni ko‘rmasdan urib yuborish hech gap emas.
O‘zini Andijon avtoyo‘l boshqarmasining "Andijonyo‘lko‘kalam" unitar korxonasidanmoz degan o‘n beshta katta-kichik yoshdagi erkaklar yo‘l bo‘yidagi ariqdan tagi ajriq bosib ketgan archalarga suv quyishmoqda. Xodimlarning aytishicha, viloyat bo‘ylab yo‘l bo‘yidagi daraxt va gullarni ayni tunda sug‘orishar ekan. Yo‘l yorug‘ yoki haydovchilar o‘rtacha tezlikda yurishsa ham mayli edi, yo‘q yuqori tezlikdagi yo‘lda yaqiniga borsangiz zo‘rg‘a ko‘rinadigan nimchalar bilan ish qilishmoqda.
Nahotki boshqarma boshlig‘i, viloyat hokimligi mutasaddilar Marhamatdagi xodisadan to‘g‘ri xulosa chiqarmagan bo‘lsa? Xodimlarning xavfsizligi qiziq bo‘lmasa? Bunga javob beradigan odam bormikan?
Kanalga ulanish uchun:
@Jurnalist_kotib