Jurnalist-kotib
171 subscribers
484 photos
108 videos
553 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 O‘zbekistonda pedagog xodimlarning oylik maoshlari oshirildi

Bu bo'yicha qaror kuchga kirdi

@Jurnalist_kotib
Andijonda qulupnay sotuvchisini urib, uning o‘limiga sababchi bo‘lgan fuqaroga nisbatan jinoyat ishi qo‘zg‘atildi.

Bosh prokuratura axborot xizmatining “Daryo” muxbiriga ma’lumot berishicha, 29-aprel kuni soat 17:30 larda fuqaro A.I. Jalaquduq tumani “Bozorboshi” mahallasida joylashgan buyum bozorining kirish yo‘lagida meva sotayotgan sotuvchi P.A. bilan qulupnay mahsulotining narxi yuzasidan o‘zaro janjallashib qolgan. Shunda fuqaro A.I. qo‘li bilan sotuvchining yuz qismiga bir marotaba urgan. Oqibatda P.A. yerga yiqilib, sud-tibbiy ekspertizasining dastlabki maʼlumotnomasiga ko‘ra “o‘rtacha og‘ir” tan jarohati olgan.
https://youtu.be/LLaSwodBWyY
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Субсидия олишда ўқитувчилар ва профессионал таълим тизими ходимлари учун қандай имтиёзлар мавжуд?
Ҳеч қаерда ишламасам ҳам субсидия олиш учун ариза берсам бўладими?
Шу ва бошқа фуқароларни қизиқтирган саволларга қуйидаги видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин
Батафсил:
https://bit.ly/3M4EZBt
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Jurnalist-kotib pinned «Субсидия олишда ўқитувчилар ва профессионал таълим тизими ходимлари учун қандай имтиёзлар мавжуд? Ҳеч қаерда ишламасам ҳам субсидия олиш учун ариза берсам бўладими? Шу ва бошқа фуқароларни қизиқтирган саволларга қуйидаги видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин…»
Шаҳрихонда юз берган ЙТҲда бир нафар ўқувчи вафот этди. Бунга 5 ойдан буён мактаб биносининг қурилиши битмаётгани сабаб деб кўрсатилмоқда

“Дарё” мухбири мурожаатни ўрганиш мақсадида Шаҳрихон туманида бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/Ngq5D

📱Янгиланган мобил илова 👉 iOS | Android
#Биласизми
Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
#Биласизми
2023 йил давомида шаҳар ва туманлар кесимида «Мангуберди ватанига саёҳат қил» ички туризм дастури доирасида жами 53 минг 666 нафар андижонлик ўқувчи, талаба ва пенсионерларнинг Хоразм вилоятига саёҳатларини ташкил этиш мўлжалланган.
Бундан ташқари жорий йил давомида яна 4 минг 712 нафар ўқувчилар, талабалар ва корхона ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига саёҳат қилишлари белгиланган.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Туркия президентлиги учун ўз номзодини қўйган Муҳаррам Индже сайловларга тўрт кун қолганида ўз номзодини қайтариб олди. Бунга унинг интернетда тарқалган шаҳвоний характердаги сурат ва видео(Индже уларни соҳта, монтаж қилинган деб атаган)лар сабаб бўлган. Қизиғи соҳта бўлсаям қўлни қўтарди.
P/S: Оббо, яна мени ҳаво илғаяпти шекилли. Миндеее, жим ўтириб имтиҳонга тайёрлансам нима бўлади ааа
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари, эндиликда иш вақти режими қатъий назоратга олинади, бунда бизга кўмаклашинг

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақтига оид нормалар белгиланган.

Мазкур Қонунда давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси ва иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги белгиланган.

Давлат фуқаролик хизматчиларини дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш давлат органи раҳбарининг қарори билан қўшимча ҳақ тўлаш ёки қўшимча дам олиш вақтини бериш орқали рухсат берилади.

Агар давлат фуқаролик хизматчиси бўлсангиз ва Иш берувчи Сизни дам олиш (байрам) кунлари амалдаги меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга жалб этаётган бўлса, бу ҳақда @murojaat_argos_bot орқали хабар беринг.‌‌

Перевод: uz-ru
Уважаемые государственные служащие, теперь рабочее время будет строго контролироваться, пожалуйста, помогите нам

Статья 34 Закона «О государственной гражданской службе» определяет продолжительность рабочего времени государственных гражданских служащих.

Настоящим Законом устанавливается пятидневная рабочая неделя для государственного служащего государственного органа, а продолжительность рабочего времени не превышает сорока часов в неделю.

Привлечение государственных гражданских служащих к работе в выходные и нерабочие праздничные дни допускается по решению руководителя государственного органа путем выплаты дополнительной заработной платы или предоставления дополнительных отгулов.

Если вы являетесь государственным служащим и работодатель привлекает вас к работе в праздничные (праздничные) дни вопреки действующему трудовому законодательству, сообщите об этом через @murojaat_argos_bot.‌‌
@Jurnalist_kotib
Яхши гаплардан ҳам гаплашайлик а?
Бугун ютуб платформаси орқали мени кузатаётганлар сони 2501 нафарга етди. Ўтган ой давомида қўйилган видеолар 1900 соат давомида 67 минг маротабадан ортиқ кўрилибди. Илоҳим бошқалар қатори бизга ҳам 100 минг, бир миллионга етиш насиб қилсин а
Мабодо подписка босмаганлар бўлса қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватлашларингиз мумкин. Танқидий фикрлар бўлса ҳам ютуб каналидаги видеоларга ёзиб қолдираверинглар
https://www.youtube.com/channel/UCe6CaCCPwqHtk51QftjceRA
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Туризм "тили" билан ишлайдиганлар учун эмас

Андижонга қирғизистонлик журналистлар ва турфирмалар таклиф қилинибди. Уларни Янги Андижон, Наврўзмолл ва ҳоказо замонавий биноларга олиб боришибди. Мақсад туризмни ривожлантириш экан. Бунақа қилиб ривожлантириб бўлмайди. Ундан кўра бизда дам олиш жойлари қилиш керак. Қурилаётган бинолар қирғизистонликлар тугул, ҳаттоки ўзимизникиларга ҳам қизиқ эмас. Табиатдан баҳра оладиган жойлар қилиш керак.
Фақат акиллашни биладиган мутахассисларни эмас, дунёқараши кенг соҳа эгалари туризм бўйича ишлаши керак.
Бундан ташқари раз қирғизистонликларни жалб қилиш назарда тутилган экан банкларда қирғиз сўмини алмаштирадиган жойлар қилиш керак. Бизда вашеееее йўқ шу нарсалар.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Андижонда ҳиндистонлик фуқаро адирликда ўзини ёқиб юборди.
Ижтимоий тармоқларда Андижон шахрининг Боғишамол дахаси ҳудудида ноъмалум одамнинг ёнган жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 9 май куни Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган фуқаро (1986 йилда туғилган эркак) Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган 2002 йилда Ҳиндистонда туғилган талаба қизни олдига келиб, унга турмуш қуриш истагида келганлигини билдирган ва институт яқинидаги меҳмонхонада яшаб келган.
Қиздан рад жавобини олганидан сўнг унинг руҳиятида ўзгариш бўлиб, бошқа ҳиндистонлик талабаларга энди ҳаётнинг қизиғи йўқлиги, ўз жонига қасд қилиши ҳақида айтиб келган ва Бобур номидаги истироҳат боғи ҳудудига кирувчи адирликда номаълум суюқлиқ ёрдамида ўзини ёқиб, воқеа жойида вафот этган.
Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумнинг танаси ва ички аъзоларида бирор бир кўринишдаги тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳозирда суд-тиббий, суд-кимёвий ва суд-биологик экспертизалари тайинланган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
@Jurnalist_kotib
Самарқандда кўчага овқат излаб чиққан кўзи ожиз мактаб ўқувчиси автобус уриб юбориши оқибатида вафот этибди

11-синф ўқувчиси кўзи ожиз шериги билан мактабдан ҳеч қандай тўсиқларсиз кўчага чиқиб, савдо дўконидан ул-бул олиб келишни мақсад қилган. Кўп ўтмай уни автобус уриб юборган. Бола шифохонага ётқизилган. Икки кундан сўнг, 15-май куни кўрсатилган ёрдамларга қарамай, вафот этган.

Сал аввалроқ Қаршидаги 18-сонли кўзи ожизлар мактабининг 7-синф ўқувчиси ҳам мактабдан чиқиб, дўкондан ул-бул оламан деганда машина уриб юборгани, жароҳат олгани хабар берилганди.

Кеча Қаршида ҳам Спарк ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборгани хабар берилганди. Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбарининг ёзишича, ЙТҲ содир этган ҳайдовчи топилган. Ҳолат юзасидан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Суриштирув жараёнлари давом этаётган экан.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Тошкентда 111 минг қалбаки АҚШ доллари сотаётганларни ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1974-1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10.950 қалбаки АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Qitmir muxbir
Қаршида прокуратура ходими «эрли аёл билан ўйнашиб ўтирганда» аёлнинг эри келиб қолиб, прокурорни пичоқлаб ташлабди

Воқеа содир бўлганига 23 кун бўлди. Иси чиқмайди-ей?
Андижонда 20 ёшли йигит сувга чўкиб кетди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманида йигит севган қизини каналдан қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Таъкидланишича, Марҳамат туман прокуратураси томонидан фуқаро А.Н.нинг сувда чўкиб вафот этгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аниқланишича, 5 май куни соат 18:00 ларда туманнинг “Ғафур Ғулом” МФЙ, Юксалиш кўчасида яшаган 20 ёшли А.Н. “Роҳат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналига чўкиб кетган.

Ҳолат юзасидан сўралган гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, фуқаро А.Н. Марҳамат тумани “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи, ўзига аввалдан таниш бўлган Г.Х.ни сувга тушиб кетгани сабабли уни қутқариш мақсадида сувга тушган, атрофдаги одамлар томонидан Г.Х. қутқариб қолинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида А.Н.нинг жасадини топиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган. Натижада А.Н.нинг жасади 8 май куни 11:30 ларда Жанубий Фарғона каналининг “Полвонтош” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида шахслардан тегишли тушунтириш хатлари олиниб, тегишли ташкилотларга алоҳида топшириқлар юборилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузиб ташлади

Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузиб ташлади. Ҳолат тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Kaktus.media’нинг ёзишича, тасвирлар Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти чегарасида суратга олинган.
Қирғизистон чегара хизматига кўра, Ўзбекистон томони 2010 йилда бир томонлама беркитилган “Бекобод—Хонобод” ўтказиш пунктлари деворларини бузиб ташлаяпти. Ўшанда Ўш вилоятига ўтувчи “Қорасув” ва “Қорабағич” ўтказиш пунктлари ҳам беркитилган эди.

Таъкидланишича, мазкур чегара назорат ўтказиш пунктларининг барчаси яқин орада очилади. Қирғизистон томони ҳам бу пунктлар орқали фуқароларнинг ўтиб-қайтишини қайта бошлашга тўлиқ тайёр.

2022 йил 17 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус хизматлари раҳбарлари вертолётда қирғиз—ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирганди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийларининг икки мамлакат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича 4–8 июль кунлари Андижонда бўлиб ўтган навбатдаги маслаҳатлашувда томонлар давлат чегаралари демаркацияси жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиққан. Икки мамлакат чегара бўйича барча масалаларни 2022 йил охиригача якунлаши кутилаётган эди.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib