Jurnalist-kotib
167 subscribers
492 photos
108 videos
556 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Andijonda qulupnay sotuvchisini urib, uning o‘limiga sababchi bo‘lgan erkakka jinoyat ishi qo‘zg‘atildi

Gumonlanuvchiga nisbatan qamoqqa olish ehtiyot chorasi qo‘llanilgan.

Batafsil — http://dy.uz/l6liw

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
Гумонланувчи бозордан чиқаётиб, марҳум сотаётган қулупнай олдига келиб нархини сўраган. Сотувчи сал қимматроқ айтган. Бу ҳаридорга ёқмаган ва нега қиммат сотаётгани бўйича сўроққа тутган.Сотувчи қимматроқ оволгани учун қиммат сотаётганлигини айтган. Бу жаноби олийларига ёқмаган ва яхшигина шапалоқ қўйган. Марҳум ерга йиқилган ва миясига қон қуйилган.
Айтишларича, гумонланувчи бундан аввал ҳам бир инспекторни мошинасига бензин сепиб ёқиб юборгани учун қамалиб чиққан экан.
http://dy.uz/l6liw
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Бўстон тумани ахборот хизмати ходими ҳокимликнинг бошқа бир лавозимдаги ходими томонидан калтакланди.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Sherali Jo’rayevning konserti bo’layotganini eshitib, kelaverdim. Qancha qo’shiq kerak bo’lsa, mendan so’rayverasizlar”. Shoh Jahon otasi Sherali Jo’rayevni qiynalmasin deb dam olishi uchun uyga jo’natib konsertni o’z qo’liga oldi.

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 O‘zbekistonda pedagog xodimlarning oylik maoshlari oshirildi

Bu bo'yicha qaror kuchga kirdi

@Jurnalist_kotib
Andijonda qulupnay sotuvchisini urib, uning o‘limiga sababchi bo‘lgan fuqaroga nisbatan jinoyat ishi qo‘zg‘atildi.

Bosh prokuratura axborot xizmatining “Daryo” muxbiriga ma’lumot berishicha, 29-aprel kuni soat 17:30 larda fuqaro A.I. Jalaquduq tumani “Bozorboshi” mahallasida joylashgan buyum bozorining kirish yo‘lagida meva sotayotgan sotuvchi P.A. bilan qulupnay mahsulotining narxi yuzasidan o‘zaro janjallashib qolgan. Shunda fuqaro A.I. qo‘li bilan sotuvchining yuz qismiga bir marotaba urgan. Oqibatda P.A. yerga yiqilib, sud-tibbiy ekspertizasining dastlabki maʼlumotnomasiga ko‘ra “o‘rtacha og‘ir” tan jarohati olgan.
https://youtu.be/LLaSwodBWyY
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Субсидия олишда ўқитувчилар ва профессионал таълим тизими ходимлари учун қандай имтиёзлар мавжуд?
Ҳеч қаерда ишламасам ҳам субсидия олиш учун ариза берсам бўладими?
Шу ва бошқа фуқароларни қизиқтирган саволларга қуйидаги видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин
Батафсил:
https://bit.ly/3M4EZBt
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Jurnalist-kotib pinned «Субсидия олишда ўқитувчилар ва профессионал таълим тизими ходимлари учун қандай имтиёзлар мавжуд? Ҳеч қаерда ишламасам ҳам субсидия олиш учун ариза берсам бўладими? Шу ва бошқа фуқароларни қизиқтирган саволларга қуйидаги видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин…»
Шаҳрихонда юз берган ЙТҲда бир нафар ўқувчи вафот этди. Бунга 5 ойдан буён мактаб биносининг қурилиши битмаётгани сабаб деб кўрсатилмоқда

“Дарё” мухбири мурожаатни ўрганиш мақсадида Шаҳрихон туманида бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/Ngq5D

📱Янгиланган мобил илова 👉 iOS | Android
#Биласизми
Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
#Биласизми
2023 йил давомида шаҳар ва туманлар кесимида «Мангуберди ватанига саёҳат қил» ички туризм дастури доирасида жами 53 минг 666 нафар андижонлик ўқувчи, талаба ва пенсионерларнинг Хоразм вилоятига саёҳатларини ташкил этиш мўлжалланган.
Бундан ташқари жорий йил давомида яна 4 минг 712 нафар ўқувчилар, талабалар ва корхона ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига саёҳат қилишлари белгиланган.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Туркия президентлиги учун ўз номзодини қўйган Муҳаррам Индже сайловларга тўрт кун қолганида ўз номзодини қайтариб олди. Бунга унинг интернетда тарқалган шаҳвоний характердаги сурат ва видео(Индже уларни соҳта, монтаж қилинган деб атаган)лар сабаб бўлган. Қизиғи соҳта бўлсаям қўлни қўтарди.
P/S: Оббо, яна мени ҳаво илғаяпти шекилли. Миндеее, жим ўтириб имтиҳонга тайёрлансам нима бўлади ааа
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари, эндиликда иш вақти режими қатъий назоратга олинади, бунда бизга кўмаклашинг

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақтига оид нормалар белгиланган.

Мазкур Қонунда давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси ва иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги белгиланган.

Давлат фуқаролик хизматчиларини дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш давлат органи раҳбарининг қарори билан қўшимча ҳақ тўлаш ёки қўшимча дам олиш вақтини бериш орқали рухсат берилади.

Агар давлат фуқаролик хизматчиси бўлсангиз ва Иш берувчи Сизни дам олиш (байрам) кунлари амалдаги меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга жалб этаётган бўлса, бу ҳақда @murojaat_argos_bot орқали хабар беринг.‌‌

Перевод: uz-ru
Уважаемые государственные служащие, теперь рабочее время будет строго контролироваться, пожалуйста, помогите нам

Статья 34 Закона «О государственной гражданской службе» определяет продолжительность рабочего времени государственных гражданских служащих.

Настоящим Законом устанавливается пятидневная рабочая неделя для государственного служащего государственного органа, а продолжительность рабочего времени не превышает сорока часов в неделю.

Привлечение государственных гражданских служащих к работе в выходные и нерабочие праздничные дни допускается по решению руководителя государственного органа путем выплаты дополнительной заработной платы или предоставления дополнительных отгулов.

Если вы являетесь государственным служащим и работодатель привлекает вас к работе в праздничные (праздничные) дни вопреки действующему трудовому законодательству, сообщите об этом через @murojaat_argos_bot.‌‌
@Jurnalist_kotib
Яхши гаплардан ҳам гаплашайлик а?
Бугун ютуб платформаси орқали мени кузатаётганлар сони 2501 нафарга етди. Ўтган ой давомида қўйилган видеолар 1900 соат давомида 67 минг маротабадан ортиқ кўрилибди. Илоҳим бошқалар қатори бизга ҳам 100 минг, бир миллионга етиш насиб қилсин а
Мабодо подписка босмаганлар бўлса қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватлашларингиз мумкин. Танқидий фикрлар бўлса ҳам ютуб каналидаги видеоларга ёзиб қолдираверинглар
https://www.youtube.com/channel/UCe6CaCCPwqHtk51QftjceRA
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Туризм "тили" билан ишлайдиганлар учун эмас

Андижонга қирғизистонлик журналистлар ва турфирмалар таклиф қилинибди. Уларни Янги Андижон, Наврўзмолл ва ҳоказо замонавий биноларга олиб боришибди. Мақсад туризмни ривожлантириш экан. Бунақа қилиб ривожлантириб бўлмайди. Ундан кўра бизда дам олиш жойлари қилиш керак. Қурилаётган бинолар қирғизистонликлар тугул, ҳаттоки ўзимизникиларга ҳам қизиқ эмас. Табиатдан баҳра оладиган жойлар қилиш керак.
Фақат акиллашни биладиган мутахассисларни эмас, дунёқараши кенг соҳа эгалари туризм бўйича ишлаши керак.
Бундан ташқари раз қирғизистонликларни жалб қилиш назарда тутилган экан банкларда қирғиз сўмини алмаштирадиган жойлар қилиш керак. Бизда вашеееее йўқ шу нарсалар.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Андижонда ҳиндистонлик фуқаро адирликда ўзини ёқиб юборди.
Ижтимоий тармоқларда Андижон шахрининг Боғишамол дахаси ҳудудида ноъмалум одамнинг ёнган жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 9 май куни Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган фуқаро (1986 йилда туғилган эркак) Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган 2002 йилда Ҳиндистонда туғилган талаба қизни олдига келиб, унга турмуш қуриш истагида келганлигини билдирган ва институт яқинидаги меҳмонхонада яшаб келган.
Қиздан рад жавобини олганидан сўнг унинг руҳиятида ўзгариш бўлиб, бошқа ҳиндистонлик талабаларга энди ҳаётнинг қизиғи йўқлиги, ўз жонига қасд қилиши ҳақида айтиб келган ва Бобур номидаги истироҳат боғи ҳудудига кирувчи адирликда номаълум суюқлиқ ёрдамида ўзини ёқиб, воқеа жойида вафот этган.
Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумнинг танаси ва ички аъзоларида бирор бир кўринишдаги тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳозирда суд-тиббий, суд-кимёвий ва суд-биологик экспертизалари тайинланган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
@Jurnalist_kotib