Jurnalist-kotib
167 subscribers
492 photos
108 videos
556 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Forwarded from Daryo — LIVE
Andijon viloyatining Marhamat tumanida istiqomat qiluvchi, Ikkinchi jahon urush qatnashchisi 98 yoshli Iminjon Temirov o‘zi yashayotgan hududdagi 563-referendum uchastkasiga borib, ovoz berdi

@daryo_live
#1_maydan

Respublikaning barcha hududlarida imtiyozli transport kartalari beriladi

Imtiyozli kartalarni olish uchun hududiy transport boshqarmalariga yoki YAIDXP orqali murojaat qilish zarur.

“Shahar yo‘lovchilar transportidan bepul foydalanishni tartibga solish to‘grisida” qonunga muvofiq quyidagilarga shahar yo‘lovchilar transportidan (taksidan tashqari) bepul foydalanish huquqi berilgan:

1941—1945-yillardagi urush qatnashchilari va nogironlari hamda urushning I guruh nogironiga hamrohlik qiluvchi shaxs;
Afg‘oniston va boshqa mamlakatlar hududidagi jangovar harakatlarda qatnashgan sobiq baynalmilalchi jangchilar jumlasidan bo‘lmish fuqarolar;
haqiqiy muddatli harbiy xizmatni o‘tayotgan harbiy xizmatchilar va kontrakt bo‘yicha oddiy askarlar hamda serjantlar tarkibidagi harbiy xizmatchilar;
Chernobil AES halokati oqibatida nurlanish kasalligiga chalingan va uni boshdan kechirgan shaxslar;
nogironligi bo‘lgan ko‘zi ojiz shaxslar va nogironligi bo‘lgan ko‘zi ojiz shaxsga safarlarda hamrohlik qiluvchi shaxs.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Эшитмадим деманглар,
Бугундан 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар қабул қилиш бошланди. Аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади.
Агар субсидия олиш истагида бўлсангиз Сиз
ўзингиз ёки иш жойингизга яқин ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига бориб,
ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлай ариза топширишингиз мумкин.
Мабода ариза топширишда саволлар туғилиб қолса личкага ёзсангиз ёрдам қивораман.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Субсидияга оид саволларга жавоблар

Аввал хабар берганимиздек, бугундан ипотека кредити асосида уй-жой олиш учун субсидиялар ажратишга доир аризаларни қабул қилиш бошланди.
Жуда кўп фуқароларимиздан субсидия олишга доир саволлар келиб тушмоқда. Қуйидаги видео лавҳа орқали айни саволларга жавоблар берилган. Агарда берилган жавоблардан кейин ҳам саволлар туғилиб қолса бемалол комментарий ёзиб қолдиришингиз мумкин.
https://youtu.be/C3f-MdArDOk
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Iltimos tgdagi kanallarga aytinglar ma'lumotni yo‘g‘ri noto‘g‘riligini aniqlab chiqarishsin. Shularga kimdir Xalq ta'limi vazirligi tugatilib, negizida Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi tashkil etilganligini aytsin. Bular o‘zi O‘zbekistonda yashashadimi?
Kanalga ulanish uchun:
@Jurnalist_kotib
Bugun Andijon viloyati maktabgach va maktab ta'limi boshqarmasi huzurida tashkil etilgan jamoatchilik kengashi a'zolari bilan ta'limdagi muammolar, pedagoglarning nufuzini oshirish, muassasalarda sog‘lom muhitni tiklash va boshqa kun tartibidagi dolzarb masalalar yuzasidan suhbatlashdik. Qahramonlarimiz yaxshi fikrlar bildirishdi. Yozsak bir katta dostom bo‘lishi mumkin bo‘lgan masalalar ko‘tarildi.
Rasuljon Karimov bugungi gaplar prosta gap bo‘lib qolmasligi kerak.Shunda natijaga erishish mumkin. Boshlagan ishingiz yaxshi, endi bu yog‘iga ham shunday davom etishingiz tarafdoriman. Hali maktablardagi muhitni onglash, ziddiyatlarni bartaraf etishdek jiddiy masalalar turibdi.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Ипотекага уй олишда даромад бўйича маълумотнома талаб қилинмайди

Президентнинг “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилгани белгилаб қўйилди.

Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади.
Мазкур ҳужжат билан, шунингдек, ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига оид қатор ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга.

Субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун эса субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин.
Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Олмазор туманида 41 ёшли аёл ўзини ёқиб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аёл тан жароҳати олганлиги юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Jurnalist-kotib
Субсидияга оид саволларга жавоблар

Аввал хабар берганимиздек, бугундан ипотека кредити асосида уй-жой олиш учун субсидиялар ажратишга доир аризаларни қабул қилиш бошланди.
Жуда кўп фуқароларимиздан субсидия олишга доир саволлар келиб тушмоқда. Қуйидаги видео лавҳа орқали айни саволларга жавоблар берилган. Агарда берилган жавоблардан кейин ҳам саволлар туғилиб қолса бемалол комментарий ёзиб қолдиришингиз мумкин.
https://youtu.be/C3f-MdArDOk
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда президентлик сайловлари олдидан ўтказган асосий ва энг оммавий митингда 1,7 миллион киши қатнашди

"Агар Истанбул аҳолиси сайловда "ҳа" деса, президентни сайлаш масаласи ҳал қилинган деб ҳисоблаш мумкин. Агар сайловда ғалаба қозонсам, илк нутқим айнан шу ерда бўлади, Анқарада эмас", - деди Эрдўған.

Маълумот учун, Туркияда президентлик сайлови 14 май куни бўлиб ўтади.
@Jurnalist_kotib
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланади.

Скоро с участием Президента Шавката Мирзиёева начнется встреча с главами палат Олий Мажлиса, политических партий, органов судебной и исполнительной власти, а также представителей общественности, посвященная итогам референдума.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўқитувчиларнинг иш вақти давомийлиги ҳафтасига қанча бўлиши керак?
- Амалдаги Меҳнат Кодексининг 184-моддасида "Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади. Бундай ходимларнинг рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, бироқ ушбу моддада белгиланган иш вақтининг давомийлигидан ошмайдиган тарзда белгиланади" дейилган.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Парад ўтказиш - бу хотира эмас
«Парад ўтказиш бу хотира эмас. Бу битта нарса, унинг ҳам номи — сиёсат. Бугунги замон сиёсати. Қанча кўп параддан ҳарбийлар ўтса, қанча янги қурол ўтса агар бу ўзини намойиш қилиш. Ўйлайманки, у пайтда ҳалок бўлганлар, у пайтда жонини берган, қурбон бўлганлар агар ҳозир яна ҳаётга қайтиб, агар уларнинг фикрини билмоқчи бўлсак агар ўзингиз ўйланг, улар нимани ўйлайди, парадни ўйлайдими? Улар бу замоннинг қадрини ўйлайди. Бу замон, биз яшаётган мана шундай ёруғ замонни улар ўйлайди ва қадрига етади» — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов
________________________________________________
"Проведение парадов - это не воспоминание, это не память.
Это означает только одно - политику. Политику сегодняшнего мира. Больше солдатов, больше новых вооружений на параде - все это демонстрация себя.

Я думаю, что если бы павшие, отдавшие свою жизнь и жертвы были бы воскрешены и мы бы узнали их мнение, подумайте сами, что бы павших беспокоило и о чем бы они думали?

Они бы думали о ценности сегодняшней жизни. Они бы думали о том, в каком светлом мире они живут и ценили бы это" - Первый Президент Узбекистана Ислам Каримов.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Daryo” 9-may “Xotira va qadrlash” kuni munosabati bilan II jahon urushida qatnashgan o‘zbek askarlari haqida “Nur izlab...” nomli qisqa mertajli film suratga oldi.

Filmni “Daryo”ning YouTube'dagi sahifasida tomosha qilishingiz mumkin.

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
Адашмасам, 2018 йил эди. Президент рамазон ҳайити арафасида афв эълон қилди. Комиссия таркибида бўлган прокурорнинг ҳайрат билан айтган гаплари ҳеч эсимдан чиқмайди, чунки суяк-суягимдан ўтиб кетган. Ўша ишлар ҳамон давом этаётганига 21 ёшли йигитнинг қамалгани очиқ далилдир.

Ўша прокурор айтган эди:
“Афв этиладиганлар рўйхатида 67 ёшли момо ҳам бор экан. 20 йилга қамалган. Шунинг 17 йилини ўтириб бўлган. Ҳузуримизга кирганида ўрнимда ўтиролмадим. Бошқалар ҳам туриб кутиб олишди. Сочлари оппоқ, қадди букилган, ранглари сўник... Арзимаган айби учун қамашган. Қаранг, 98 йилги портлашларда қора рўйхатга тушган йигит шу момонинг номида бўлган уйда ижарада турган. Бўлди! Бошқа айби йўқ. Шугина айби учун 20 йил беришган. Тасаввур қиляпсизми, 20 йил?! “Дело” билан танишиб чиқиб бошимни чангаллаб қолдим. Кўзларимдан ёш тирқираб кетди.
Момога биринчи айтган гапим узр сўраш бўлди: “Бизни кечиринг, онахон, биз 17 йилга кечикдик!” дедим...”

Кейин 18 ёшли бир қизнинг ҳам ҳаёти увол бўлганини айтган эди: телефонини ўғирлатиб қўйган. Лекин қиз милисага ариза бермаган. Кейин бир нокас ўша телефондан четга, тақиқдаги одамларга қўнғироқ қилган. Айланиб келиб, ўша қиз катта муддатга қамалган. Судялар ҳам билиб туриб, катта муддат беришган. Ноинсофларча!.. “Телефон йўқолса, гарчи арзимаган арзон матоҳ бўлса ҳам, милисага билдириб қўйиш керак...” деган эди.

Бунақа ноҳақликлар ўнлаб эмас, юзлаб, минглаб бўляпти. Ноҳақ оққан кўзёшлар аслида кўзёш эмас, қон! Бу қонлар ҳали шу дунёнинг ўзидаёқ бадалини сўрайди. Фақат ўша судялару прокурорлардан эмас, сиздан, мендан, жамиятдан, давлатдан! Ҳаммамиз жавоб берамиз!

Бунақада неча ўн йиллардан бери жар солиб айтилаётган “инсон қадри”, “адолатли жамият” деган шиорлар қачон рўёбга ошади?! Ё у гаплар фақат халқни алдаш, кўзбўямачилик учунми? Жамият адолатли бўлмас экан, кучли давлат қуриш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас!

Эскартиш: Расмни кўриб, онамнинг мен афғонга тушганимдаги ҳолати эсимга тушди (муштипарим устунга суяниб йиғлаган). Оналарни йиғлатган ҳукумат узоқ яшамайди. Узоқ яшайман деган ҳукумат оналарни қон қақшатмайди!

© Абдугафур Искандар
@Jurnalist_kotib
Европа иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади. Reuters манбаларига кўра, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Эрондан ҳам ўнлаб янги компаниялар “қора рўйхат”га киритилади.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерида тиббиёт ходими томонидан беморлардан бирига жисмоний қўпол ҳаракатлар қилинаётгани акс этган видео тарқалди.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib