Jurnalist24.uz
106K subscribers
16.9K photos
10.1K videos
57 files
5.65K links
🌐 Jurnalist24.uz сайтининг расмий телеграм канали

📄 AOKA. №1441

Реклама ва мурожаатлар учун @Eldorbek_Madatov
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркиндир.
(ОАВ Қонуни 5-модда)

Биз ҳақиқат билан ёндашамиз!!!
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
ОАВ ва блоггерлар қонунчиликка зид изоҳлар ҳақида хабардор қилинади

Тарқатилиши қонун билан тақиқланган ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

ОАВларнинг сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва блогерларнинг каналлари остида қонунга зид изоҳлар ҳақида АОКА томонидан хабарномалар йўлланади ва уларни 24 соат ичида ўчириш керак бўлади.

Хабарнома Марказнинг расмий ахборот ресурслари орқали электрон шаклда жўнатилади.

Унда тақиқланган изоҳлар қолдирилган саҳифага ҳавола, саҳифанинг скриншоти, шунингдек қонунни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

Агар ўз муддатида изоҳ ўчирилмаса, АОКА томонидан ушбу ахборотни олиб ташлаш бўйича мессенжер маъмурига ёки даъво аризаси билан судга мурожаат қилиниши мумкин.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
НАМАНГАНДА "ДЕПУТАТ АЁЛЛАР КЛУБИ" ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

«Миллий тикланиш» демократик партияси Наманган вилояти кенгаши қошида «Депутат аёллар клуби» иш бошлади.
Бугунги кунда вилоят маҳаллий кенгашларида партиядан сайланган 14 нафар депутат аёллар фаоллик билан иш олиб боришмоқда. Жорий йилнинг ўзида аёл депутатлар томонидан ёрдамга муҳтож аҳолига ўз хисобларидан 189 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилишда, ажрим масалаларини бартараф этишда, қизларни эрта турмушга бермаслик, алимент ундириш, низоли оилалар билан ишлашда фидокорона ишлашлари натижасида ижобий ечимларга эришилди. Қилинган меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, 5 нафар депутат аёллар
«Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланишди.
“Депутат аёллар клуби”нинг ташкил этилиши замирида ҳам иш самарадорлигини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашишга қулай шарт-шароит яратишдир. Очилиш маросимида бир қатор ҳамкор ташкилот вакиллари ҳам иштирок этиб депутатлар билан ўзаро фикр алмашдилар.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
⚡️Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион доллар ажратилади — Президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюрди.

💼 Давлатимиз раҳбари эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини эълон қилди. Бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилади.

💰 «Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ва унга 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштиради.

🏗 Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади», — деди Президент.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
⚡️Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилилади — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.

— Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, — деди Президент.

Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04