Jurnalist24.uz
106K subscribers
16.9K photos
10.1K videos
57 files
5.65K links
🌐 Jurnalist24.uz сайтининг расмий телеграм канали

📄 AOKA. №1441

Реклама ва мурожаатлар учун @Eldorbek_Madatov
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркиндир.
(ОАВ Қонуни 5-модда)

Биз ҳақиқат билан ёндашамиз!!!
Download Telegram
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мурожаатномасининг трансляциясини 29 декабрь, сешанба куни соат 11:00 да қуйидаги телеканалларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (ўзбек тилида);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (рус тилида);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (инглиз тилида);

шунингдек, Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилинг.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ КУТУБХОНАЧИЛАР!

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши томонидан Наманган давлат университети Ахборот-ресурс марказига ташриф уюштирилиб, кутубхоначиларни янги йил муносабати билан табриклади.

Ташрифда партия Наманган вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Аҳрорбек Акбаров сўз олиб, кутубхоначиларни байрам билан қутлаган ҳолда мамлакатимизда китобхонликни тарғиб этишдаги фидокорона хизматлари учун ўз ташаккурини билдирди, келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
Поп туманидаги Мурувват уйига "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан қимматбахо совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди.

Поп тумани Мурувват уйида байрамона кайфият ҳукм сурди. Сабаби "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан қимматбахо совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди, беморлар учун байрамони дастурхон тузалди.

Ушбу даволаниш масканига Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Наманган вилояти вакили, вилоят бош имом ҳатиби Абдулхай домла Турсунов, Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султановлар ташриб буюрди.

Тадбирда иштирок этган мехмонлар, мурувват уйи ходимларининг шарафли касбларлари ва мехнатлари давомида куч-қувват тилаб, барчани байрам билан табрикладилар ҳамда байрам совғаларини топширдилар.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
Наманган Ёшлар марказида 25-декабрь куни ўтказилган "Ёшлар форуми"нинг мантиқий давоми сифатида вилоят раҳбарлари ва ёшлар вакиллари иштирокида катта тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида вилоятнинг кўзга кўринган тадбиркорлари томонидан кўргазмалар ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Натижада ёшлар бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари М. Аппақов очиб, барча ёшларни берилган имкониятлар билан қутлади.

Шунингдек, Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаев ҳам шаҳарда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, уларни фаол, юртбошимизнинг ташаббусларига монанд йигит-қизлар бўлишга чорлади.

Тадбирда бевосита Ҳумо аренадаги форумда иштирок этиб қайтган ёшлар Президентимиз нутқларига ўз муносабатларини билдириб, таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир куй-қўшиқлар ва байрам дастурига уланиб кетди. Наманган шаҳар ҚВЗ жамоасининг чиқишлари ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04
- Юзидан нур ёғилиб турган онахону-отахонлар, азиз ҳамюртлар! Ҳар бирингизнинг ўрнингиз бўлакча! Мен учун қадрлисиз. Ҳали қиладиган, амалга оширилиши лозим бўлган қанчадан-қанча ишларимиз бор. Мен шу халқ хизмати учун келганман. Сизларнинг дуоингиз менга мададдир!-дейди туман раҳбари.

Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов бошчилигида, сектор раҳбарлари "Деҳқонобод" маҳалласида истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олишди.

Боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган, кам таъминланган 10 га яқин хонадон эгалари йўқланди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди.

Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга
уланиш:👇
https://t.me/Jurnalist04