37.9K subscribers
16.2K photos
9.22K videos
340 files
26.8K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
#Бола_тарбияси

Боланинг энг катта душмани унга Аллох хақида билдирмаган!

Уни танитмаган, абадий шу дунёда яшайдиган қилиб етиштирган ота-онаси хисобланади...

Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳу


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#бола_тарбияси

"Оилада катта ёки кичик нарса бўлмайди. Ҳамма нарса, ҳатто, энг оддий бўлиб кўринган оилавий муносабатлар ҳам
болага таъсир кўрсатади. Айниқса, ростгўйлик, самимийлик, садоқатлилик, ширинсухан бўлиш бола камолотидаги зарур ҳаётий воситалардан биридир".

Абу Али ибн Сино


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Муҳтарам ОТАЛАР, 10 дақиқа болангиз билан ўйнасангиз, нима бўлишини биласизларми?

#бола_тарбияси

Отанинг бир кунда ҳеч бўлмаса ўн дақиқа
боласи билан бирга ўйнаши, уни хурсанд қилиши ва эътибор қаратиши болада CОҒЛОМ РУҲИЯТ шаклланишига олиб келади. Чунки у отанинг яқинлигидан оилавий омонлик ҳис этади ва бу эса унинг ўзига ва оиласига бўлган ишончини кўтаради. Бу эса ўз навбатида ундаги ички сокинлик, хотиржамликни юзага келтириб, унинг шахсиятини қувватлайди, кучайтиради.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#бола_тарбияси

Ҳис қилинганлик ҳиси қанчалик муҳим?

Фарзандингиз жаҳли чиққнда ўзини қандай тутади?
-бақирадими?
-йиғлайдими ёки нарсаларни отадими?
Сиз-чи? Уни қандай тинчлантирасиз?

Даниел Сиегелнинг "The whоlе brаin child" китобини ўқияпман.  Олим
бола жаҳли чиққан, хафа бўлган ёки хавотирда пайти уни тинчлантириш учун айтилган мантиққа асосланган гаплар самара бермаслигини айтади. ( бирор ўйинчоғи синиб қолди. Бола йиғлаяпди. Шунга ҳам йиғлайсанми? Бошқа зўридан олиб бераман).

Сабаби шу каби вазиятларда
бола миясининг ўнг яримшари (образли идрок этиш, эмоционал ҳис этиш, новербал сигналларни тушуниш)  фаол бўлади.
Шунинг учун ҳам
болани  мантиқий фикрлашни талаб қилувчи ақлли ечимлар, рационал асосга эга фикрлар билан тинчлантириб бўлмайди. Уларни уддасидан чиқиш учун бола миясининг чап яримшари фаоллашиши керак.

Муаллиф
бола кучли эмоционал қўзғалиш ҳолатида бўлганида  "cоnnect аnd rеdipеct" (боғлан ва қайта йўналтир) стратегиясидан фойдаланишни таклиф этади.

Яъни
бола миясининг чап ярим шари бн қайта алоқа ўрнатилиб, фарзандингизга  ҳис қилинганлик ҳисини (феелинг феелед) бермагунингизгача, уни миясининг чап ярим шарини фаоллаштириб бўлмайди.

Ҳис қилинганлик ҳисини уни бағрингизга босиш, ҳамдард оҳанг, ҳисларини тан олишингиз, бошини силаш каби усулларда беришингиз мумкин (бир вақтнинг ўзида бир нечтасидан фойдалансангиз ҳам бўлади)

Бола мия яримшарининг ўнг ярим шари билан алоқа ўрнатиб олганингиздан кейин чап ярим шарини фаоллаштиришга йўналтириш имкониятига эга бўласиз.

Энди бемалол
болага ақлли ечимлар, режалар, вазиятни мантиқий таҳлил қилишга қаратилган сўзларни айтишингиз мумкин.

Китобни ўқир эканман болалигимдаги бир воқеа ёдимга тушди:

Адашмасам, 3-синф эдим. Уйга вазифа қилиб, шеър ёдлаш берилганди. Эрталаб вақтли туриб ёдламоқчи бўлганман.

Лекин ухлаб қолиб бироз кеч турганман. Туришим билан шеър ёдламаганим учун ваҳимага тушиб, йиғлашни бошлагандим. Ўша пайт дадам олдиларига чақириб тинчлантирганлар.

Китобимни олиб келишимни  ҳали бироз вақт борлиги, биргаликда ёдлашимиз мумкинлигига ишонч билдирганлар. Бирга ёдлашга улгурганмиз. 😄

Бироздан кейин дадам "қизим берилган нарсани ортга сурмай, вақтида бажариб қўйсанг, хотиржамроқ бўласан" дегандилар.

Cоннеcт анд редиреcт (боғлан ва қайта йўналтир) усулини қўллай олган дадамни яхши кўраман. 😍

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#бола_тарбияси

Болажон халқмиз деймиз. Яқин йиллардан бери бу сифат бизга бегонадек гўё. Нима учун бундай хулосага келганимни ёзмоқчиман:

Бувим (Аллоҳ раҳматига олсин) она тили ва адабиёт ўқитувчиси бўлгани учун уйимизда илмий мажлислар бўлиб турардийкан. Шулардан бири видео тасмага муҳрланган. 1999-йилнинг ёз охирлари, Тошкентдан келган 3 та профессор, бувим ҳамда қишлоғимиздаги бошқа илмли инсонлар ҳаммаси салқин сўрида ўтириб, суҳбат қуришяпти. Битта узоқроқ қариндошимиз тўйларда видеога олишни бошлаган пайтлари эди, ўша инсонга эсдалик учун видеога олишини айтишган экан. Шу ва шу каби видеоларни дадам битта флешкага кўчиртириб қўйган. 3-4 кун олдин ўша суҳбат видеосини кўрдик. Гап "Ўткан кунлар", Чўлпон, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ва сиёсий мавзулар ҳақида кетмоқда.

Акам (2 ёш) бобомнинг тиззасида, битта амакивачча акам (4 ёш) эса дадасининг ёнида ўтиришибди. Ерга тушишади, яна сўрига чиқишади, дастурхондан нимадирлар оберинг дейишади ва катталар истакларини бажаришади, дарахт тагидаги ариқчага тош отишяпти, бир-бирлари билан ўз тилларида гаплашишяпти.... Хуллас, тинч ўтиришгани йўқ. Аммо, ўша ердаги бирорта одам "Ҳой боллар, бор, нарёқда ўйнаш!", "Камроқ ғалва қилиш!", "Аянгни олдига бор, бу ерда ўтирмай!" демади.

Ҳаттоки, бу шўхликларга бирортаси ҳам кўзи билан ёмон қарамади.

Болажон одамлар камайиб кетяпти ёки ҳозирги бобо-бувилар ҳам асабий). Сабаблари кўпдир балки, аниқ бир нима дея олмайман мен.

Кўряпмизки, ўз фарзандини урган ота ёки она, боғча опаси урган
бола каби мавзулардаги видеолар кўпайиб бораяпти.

Вазият қандай бўлишидан қатъий назар, қайси виждон билан
болани уриш мумкин?! Ўзини ҳимоя қила олмайдиган ожизни ҳам урадими?! Бировнинг боласини қайси ақл билан уради?! Болага, умуман ўзи одамга нисбатан ҳам шунақа ваҳшийлик қиладами?! Бола-ку у ахир! Ҳиссиётларини бошқара олиш ёшига етмаган мурғак қалб эгалари-ку ахир улар! Миллион евро сарфланса ҳам у олган травманинг йўқолишига ким кафолат беради?! Дунёни беғубор қалби билан рангли кўраётган гўдак энди уни қайси ранг остида кўради?! Бу ваҳшийликни кўрган бошқа болаларнинг психологиясичи?!

Боладан аламини оладиганларни фақатгина жисман одам, руҳан ва ақлан жирканч жонзот деб биламан. Уларнинг ҳаётига нуқта қўяётганларнинг олдида эса ҳайвон онглироқ.

Ҳар икки тоифага ҳам Аллоҳ инсоф берсин !

Фотима Акром


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#бола_тарбияси

Кўпинча катталар ёшларга, айниқса, қайноналар келинларга "бизни вақтимизда
бола катта қилиш қийин бўлган, ҳозиргидақа қулайликлар бўлмаган" деб кўп ва хўп такрорлашни яхши кўришади. Ҳозирги ота-оналарга осон тутишади.

Уларга ёқмаса ҳам бир гапни айтмоқчиман.
Аслида ҳозирги замон ота-оналарига олдингиларга қараганда бир неча баравар қийин.

Шунчаки мен улардан фарқли равишда қийинчилик деганда жисмоний машаққатни назарда тутмаяпман. Аксинча, руҳий босимни назарда тутаяпман.

Айнан шу тарафдан олганда, ҳозирги замон ота-оналарига кўпроқ қийин ва оғир.

Чунки бугунги
болалар бошқача, улар билан тил топишиш, уларни машғул қилиш, умуман, уларни ҳозирги имтиҳонли,тузоқли,таҳликали замонда тўғри тарбиялаш осон иш эмас!

Чунки улар туғилган, улғаяётган замон буткул бошқа.
Шунчаки чиройли
тарбия беришнинг ўзи етарли эмас! Бироз муболаға бўлса ҳам, 24 соат назорат қилиб, 12 саот улар билан машғул бўлишимиз керак.

Акс ҳолда уларни йўқотамиз.
Ҳа, кўз ўнгимизда бой берамиз!

Ҳозирги замон болаларига эгалик қилиш осонмас!
Чунки кўринмас, уларга эгалик қилишга даъвогар кучлар кўп.

Ана шу кўринмас кучлар билан доимий курашда ҳушёр ва уйғоқ бўлишимиз керак.
"Йўғее" дейсизми?
Унда болангиз,набирангиз қўлига битта телефон бериб, интернетини очиб қўйиб, уни назоратсиз қолдирсангиз, кўрасиз - қисқа вақт ичида ўз фарзандингизни танимай қолишингиз аниқ.

Шундай таҳликали даврдамизки, фарзандимиз ташқарига чиқишига, ёмонларга қўшилишига ҳожат йўқ.
Шундоқ олдингизда, бағрингизда туриб кимларга, нималарга қўшилиб кетганини билмай қоласиз.

Яқинда инстаграмда бир пост остида аёл киши ёзаяпти: "15 ёшли ўғлимга компьютер ўйинини тақиқлаган эдим, менга қўл кўтаришгача борди..."

Постга қўйилган видеода эск айнан шундай ҳолат акс этган эди:
17 ёшли ўғлининг компьютерини олиб қўйишган экан,
бола ўша матоҳни қидириб уйнинг ҳамма тарафини бузиб, синдирибди.

Гаджетларга қарамлик, экран,интернетга боғланиб қолиш оқибати бу!

Ҳатто икки-уч ёшли
болани қўлидан телефонни олиб қўйинг кўрасиз: дунёни бошига кўтаради.

Ҳозирги
болалар олдингилардек битта ўйинчоқ билан соатларча (ўйинчоқ ҳам бўлмаган ҳаттоки) ўзини ўзи ўйнатиб ўтирадиган болалар эмас.

Улар ҳамма нарсадан жуда тез зерикишади.

Чунки туғилар-туғилмас теле ва мобил экранларга "ошно" бўлишгани сабаб уларнинг онги бизникидан бутунлай бошқача шаклланиб ишлайдиган бўлади.
Дейлик, бугунги болаларни оддий нарсалар қизиқтирмайди.
Чунки улар кўриб ўрганаётган, кашф этаётган экрандаги ҳаёт ўта ёрқин ва ранг-баранг, қизиқарли.
Масалан, тўрт ёшдаги қизим ҳаётини мультфильмларсиз тасавур қилолмайди.(Телефонни тақиқлаганмиз. Охирги олти ойдан бери қўлига умуман бермаймиз.)
Лекин телевизорда, ютубда мультфильм кўрмаса, қиёмат кўтаради.

Уйда ўйинчоқлари кўплигидан хонасида бўй жой йўқ. Ўйнашга ўйнайди, лекин тезда зерикади.

Телевизорни ўчириб қўйиб, бирга ўйнаб ўтирсак, ярим соат ўтар ўтмас, "зих бўляпман" дейди.

Улар зерикмаслиги учун эса мунтазам уларга эътибор қилиб, бирга вақт ўтказишга тўғри келади: уйда,ташқарида.

Боғчага борса,

Акс ҳолда... Ўша оқибат!

Бугун яхши фарзанд
тарбиялаш учун яхши тарбиянинг ўзи камлик қилади.

Уларга етарлича вақт, эътибор ва назорат керак!!

Буларни ҳаммаси ҳар бир фарзандга бериш, кўрсатиш эса осон эмас!

Ситора Алихонзода, Туркия


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#бола_тарбияси

Ғазаб расмда кўрсатилган тарзда тарқалади.

Катта фарзандингиздан ғазабланиб, қандайдир ёмон сўзларни айтиб бақирганингизда, у ўз сингилларига ёмон муносабатда бўлиб, уларнинг ҳис-туйғуларини ранжитишда давом этаётганини пайқаганмисиз?


Аслида, у сиз билан бошланган циклни шунчаки давом эттирябди, ҳудди суратдаги каби.

Шундай қилиб ғазаб оиладан жамиятга, жамиятдан оилага тарқалиб айланиб юраверади.

Афсуски, бунинг ҳосилини эса шайтон йиғиштириб олади - жаҳл устидан неча оилалар барбод, неча фарзандлар ўксиз ва етим, нечалари яна қандай травмаларни бошидан кечираётган бўлиши мумкин.

Ирода Аҳмед


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бола_тарбияси

Интизомнинг энг муҳим воситаси
биз фойдаланадиган сўзлардир.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#бола_тарбияси

Болаларнинг ёлғонини тузатиш учун биринчи навбатда, уларни нима мақсадда ёки нима сабабли ёлғон гапираётганини тушуниб олишимиз керак. Бу тушунчалар, кичкина болаларимизнинг ёлғон гапириши олдини олишимиз учун ҳам ёрдам беради, иншаллоҳ.

1️⃣
Болалар ёлғонининг энг асосий сабабларидан бири – ота-онанинг ёлғонга жиддий қарамаслигидир. Болаларимиз олдимизда эканлигида бошқаларга “Мени уйда йўқ деб қўй”, “Ҳозир мазам бўлмаяпти, узр, боролмайман!”,”Мен йўлдаман” дейишимиз ёки “Мени умуман пулим йўқ, ғалва қилма!” каби ўзимиз учун аҳамияциз туюлган ёлғонларимиз билан болалар миясига аста секинлик билан ёлғон гапириш оддий ҳол эканлигини “сингдириб борамиз”!

2️⃣
Болалар қўрққани учун. Жуда ҳам қаттиққўл ота-оналар фарзандлари жазоланмаслик учун, билиб ёки билмасдан қилган айбларини ёлғон билан яширади.

3️⃣Баъзида эса ота-онасининг ҳафсаласини пир қилмаслик учун. Агар ота-онанинг
боладан кутгани жуда кўп бўлса, лекин бола улар хоҳлаганча қобилиятли бўлмаса, ота онасини хафа қилмаслик учун баҳолари, бўлган воқеалар ҳақида ота-онасига ёлғон гапиришга мажбур бўлади.

Яна шуни эслатиб ўтиш керакки,
бола 4-5 ёшидан бошлаб тушуниб ёлғон гапиради, ундан аввалгиси, шунчаки кимларгадир тақлид бўлиши мумкин.

Ёлғон билан қандай курашиш кераклиги ёки уни олдини олиш ҳақида яна гаплашамиз. Ҳозирча эса, эслаб қолишимиз керак бўлган асосий қоида: “
Болалар ёлғон гапирганда – жаҳл билан, агрессив ҳаракат қилишга шошилманг, аввало ёлғоннинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилиб кўринг



http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg