39.8K subscribers
16K photos
8.7K videos
340 files
26K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
Аллоҳ таоло ас-Самийъ сифати ила махлуқотларининг ўзаро сўзлашишларини ҳам, бировнинг орқасидан пичирлаб қилинаётган ғийбатларни ҳам, ва аксинча, кимнингдир бошқа бир кимса ҳаққига товушини чиқармай қилаётган холис дуосини ҳам эшитиб туради.

У Зот барча бандаларининг оҳ-зору нолаларини ҳам, ҳамд-тасбиҳ-саноларини ҳам, сўров-истак-дуоларини ҳам, қарғиш-сўкиш-маломатларини ҳам ва қалбларида ғивирлаган яхши-ёмон фикрларини ҳам бир вақтда баравар Эшитиб туради.

Бирини ёки мингини эшитиши иккинчисини ёки миллионларни, миллиардларни эшитишига ҳалақит бермайди.

Эшитганда ҳам, барини фарқлаб, гўё яккама-якка туриб гаплашаётгандек Эшитади...


​​​https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега яқинларимизни «жигарим» деймиз?

Жигарларимизга юбориб қўямиз!


👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сеҳр, жоду ва жин тегишига қарши дуо👆

Набий ﷺ шундай дедилар:

"Қиёмат куни зулмга учраганларга тарози қўйилмайди. Уларни ажрлари ёмғир каби устиларига ёғдирилади."

Термизий, Қиёмат 58/2402

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Росулуллоҳ алайҳи салом суннатлари

Ухлашдан олдин Аллоҳга  ҳамд айтиш.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЛЕФОНДАГИ СУҲБАТ

Онанинг узатган қизи билан суҳбати асосида

Марҳабо Каримова

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
ҲЕЧ НИМА БОҚИЙ ЭМАС

Машхур актёр Арнольд Шварцнеггер ташқарида ўз ҳайкалининг тагида ухлаб ётган расмини жойлаштирди ва маъюслик билан: "Замонлар шунчалик ўзгарди" деб ёзди. Арнольд Калифорнияда губернатор бўлганида, шахсан ўзи шу меҳмонхонани очиб берган эди.

Ўшанда меҳмонхона раҳбарияти Арнольдга: "Хоҳлаган пайтда келиб сиз учун резерв қилинган номерни олишингиз мумкин" деб айтган эди. Арнольд губернатор лавозимини тарк этгач меҳмонхонага келганида унга текин хона беришдан бош тортиб, пул талаб қилишган, чунки уларнинг меҳмонхоналари одамлар ичида катта талабга эга бўлиб қолганди.

У ухлаш учун қоп олиб келиб, унинг тагида ухлади ва бунга шундай изоҳ берди: "Мен муҳим лавозимда бўлганимда улар доимо мени мақташган, мен у лавозимни йўқотгач, улар мени унутишди ва берган ваъдаларининг устидан чиқа олишмади. Ўз лавозимингизга, пулларингизга, кучингизга, обрўингизга ишонманг, ҳеч нима боқий эмас".

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Дунёда одам боласини қўлидан келмаган иш йўқ...
Ўлимдан бошқа барча нарсани иложиси бор...
Фақатгина сабр, меҳнат, қунт билан ўрганмоқ, интилмоқ керак...
Аллоҳга таваккал ва умид қилиб, ўзингизга ишониб фақат олдинга интилинг..
Яхши ният, умид ва ишонч ярим омадингиздир...

Унутманг!...
Ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч нарсада сизга ёрдам бермайди..
Ҳеч кимдан, ҳеч қачон... Ҳеч нарсада ёрдам беришини кутманг...
Ҳаётда ҳар бир синовни ўзингиз енгиб, ютуқларга фақат ўз кучингиз билангина эришасиз..
Фақат Аллоҳга ва ўз кучингизга ишонинг...
Бошқа ҳеч кимга, асло таслим бўлманг..
Ҳаётда сизга имкониятлар кўп бора берилади аммо, бир бора яшайсиз...
Факат олдинга интилинг, орқага асло йўл йўқ!!
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎭 ТАБАССУМ БИЛАН БОШЛАНГ

Аёли эрига қараб:
— Шу суратдаги болакайни кўряпсизми?
— Ҳа, нима эди?
— Кечқурун шу болани боғчадан олиб келасиз…
😂

— Ўғлим, ақлли одамлар доимо нимадандир кўнгиллари тўлмай, ўзларига тўлақонли ишонмай яшашади. Аҳмоқларгина ўзларига қаттиқ ишониб юборишади.
— Сиз шунга ишонасизми?
— Албатта.
😂

Хотин эрига:
— Машинани гаражга олиб кириб қўйдим. Аммо гаражни эртага бошқатдан қуриш керак...
😂

Гўзаллик — даҳшатли куч. Гўзаллик қурбонлар талаб қилади. Гўзаллик дунёни қутқаради. Ахир даҳшатли куч қандай қилиб дунёни қутқариши мумкин?
😂

Ота ва уч ёшли ўғил суҳбатлашмоқда:
— Дада, мен катта бўлиб, боғчани тугатганимдан кейин қаерга бораман?
— Мактабга борасан.
— Кейин-чи?
— Институтга!
— Кейин-чи?
— Ишхонага.
— Кейин-чи?
— Ҳ… ҳалиги… пенсияга…
— Йўғ-э? Унда қачон яшайман?
😂

Ота ўғлидан сўради:
— Ўғлим, кундалик дафтаринг нега бурчакда ётибди?
Ўғил жиддий оҳангда жавоб берди:
— Мен уни олган «икки» баҳоси учун жазоладим.
😂
👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Жаннат оналар оёғи остидадир

Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди Холид Жубайр айтиб берган эди…

Бир куни икки ярим яшар бир гўдакни операция қилишимга тўғри келиб қолди. Операция сешанба куни қилинган бўлса, чоршанба куни бола анча ўзига келиб қолганди. Лекин пайшанба куни соат ўн бирдан ўн беш дақиқа ўтганда – мен энди бу вақтни ҳеч қачон унутмасам керак – ҳамшира ҳаллослаб келиб, боланинг юраги ҳам, нафас олиши ҳам тўхтаб қолганини айтди. Боланинг олдига қандай етиб борганимни билмайман. Билганим шуки, мен нақ қирқ беш дақиқа тинмай унинг юрагини массаж қилиб, ўзига келтиришга уриндим. Лекин юрак бир марта ҳам уриб қўймади. Бироқ Аллоҳга осон экан, бирдан боланинг юраги уриб кетди! Биз Аллоҳга ҳамд-у санолар айтганча қолавердик…

Мен ўша боланинг ота-онасига унинг аҳволини айтиб қўймоқчи бўлдим. Ўзингиздан қолар гап йўқ, касал одамнинг аҳволи оғирлашганини унинг яқинларига айтишдан ҳам қийин нарса бўлмаса керак бу оламда. Бу – шифокор одам дуч келадиган энг қийин вазиятлардан бири. Лекин илож қанча, бурчимиз экан…

Боланинг отасини ҳар ҳолда онасидан кўра босиқроқ бўлади, деган фикрда роса изладим, лекин топа олмадим. Онаси шу ерда экан, онасига айтишга тўғри келди. Бир амаллаб: «Боланинг оғзидан қон келган, шундан кейин юраги тўхтаб қолди. Нега қон келганини била олмадик. Энг ёмони – энди унинг мияси ишламай қолиши мумкин», дедим.

Нима деб ўйлайсиз, онаси менга нима деди? Йиғлашга тушди, дейсизми? Ёки мени қарғади, деб ўйлайсизми? Йўқ-йўқ! У: «Алҳамдулиллаҳ», деди-ю, чиқиб кетди.

Орадан ўн кун ўтгач, бола секин-аста ҳаракатлана бошлади. Биз миянинг фаолияти тўхтаб қолмаганига ҳайратланиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдик. Лекин йигирма кундан кейин яна оғиздан қон келиб, юрак яна тўхтаб қолди. Яна массаж қилишга тушдик. Салкам бир соат массаж қилсак ҳам, юрак қимир этмади. Бу сафар ҳам минг истиҳола билан, боланинг онасига умид йўқлигини айтдим. У эса: «Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳим, унинг тузалиши хайрли бўлса, унга шифо бер!», деб дуо қилди.

Аллоҳнинг қудратини қарангки, боланинг юраги яна ишлаб кетди! Бундан кейин ҳам унинг юраги яна олти марта тўхтаб, яна ишлади.

Ниҳоят, нафас йўллари бўйича мутахассис қонни бир амаллаб тўхтатгач, юрак бир маромда ура бошлади.

Орадан уч ярим ой ўтди. Бола аста-секин ўзига кела бошлади, лекин ҳамон қимир этмасди.

Бир неча кундан кейин бола яна ҳаракатлана бошлади. Лекин бирдан бошида катта йирингли яра пайдо бўлди. Бунақа ғалати ярани биринчи марта кўришим эди. Ноилож, бечора онага буни ҳам айтишга тўғри келди. Матонатли она яна Аллоҳга ҳамд айтди-ю, кабинетимдан чиқиб кетди. Болани тезда жарроҳлик бўлимига – мия ва асаб толалари операциялари хонасига олдик. Болани зудлик билан операция қилиш керак эди.

Уч ҳафта ўтди. Бола йирингли ярадан халос бўлди, лекин ҳамон бирорта аъзоси қимир этмай ётарди. Яна икки ҳафтадан ўтди ҳамки, негадир боланинг қонидаги заҳарланиш кетмас эди. Бола иситма оташида ёнар, ҳарорати 41,2 даражагача чиқиб кетар эди. Яна бояги ҳолат такрорланди: мен боланинг қай аҳволдалигини онасига айтдим, у эса «Алҳамдулиллаҳ», дейишни қўймас, «Аллоҳим, унинг тузалиши хайрли бўлса, шифосини бергин», деб тинмай дуо қиларди.

Бу бола реанимациянинг 5-палатасида ётарди. Бир куни қўшни 6-палатада боласини олиб ётган аёл: «Доктор! Доктор! Бирон нарса қилинг! Боламнинг иситмаси 37,6 бўлиб кетди! Болам ҳозир ўлиб қолади!», деб уввос солиб йиғлаб қолди. Мен унга: «Сиз манави 5-палатадаги аёлни кириб кўринг. Ярим йилдан бери боласининг иситмаси қирқдан тушмайди, лекин сабр қилиб, Худога шукр қилиб ўтирибди», дедим. У бўлса «Э, у хотиннинг ҳуши жойидамасга ўхшайди. Унда юрак деган нарса йўқ экан», деди.

Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ғарибларга хушхабар…» деган буюк ҳадислари эсимга тушди. Атиги икки сўз… Бироқ бу сўзлар бутун ер куррасини ларзага солишга қодир! Мен йигирма уч йил шифохонада ишлаб, бу қадар сабрли, матонатли инсонларни учратмаган эдим…

Муолажада давом этдик. Ниҳоят, олти ярим ой деганда болани реанимациядан оддий палатага олишга рухсат бўлди. Аммо у ҳамон на гапирар, на кўрар, на эшитар ва на кулар эди. Унинг фақат нафас олаётгани били
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМ МЕНИ...!

Ҳеч кимсага ёмонлигим йўқ, Ким кимлигин худо билади. Ҳамма мени ёмон деса ҳам, Онам мени яхши кўради.

Қўрқаманда сохта малакдан, Севаман деб ташлаб кетади. Бу дунёда фақат юракдан, Онам мени яхши кўради.

Сал эскироқ усти бош кийсам, Дўстларимга ёқмай қолади. Ҳеч вақосиз қолганимда ҳам, Онам мени яхши кўради.

Чокиб қолсам чукур қайғуга, Бошим силаб дардим олади. Дуо қилиб ҳар нафасида, Онам мени яхши кўради.

Рўзғоримда тўлиб кетса кам, Дейди болам бўлгин ҳотиржам, Қодир дўстим нима бўлса ҳам, Онам мени яхши кўради.

Муаллиф: Қодир Қаххор

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_кеч

Энг улкан сармоя покиза ниятдир. Ниятингиз соф бўлса, кучсиз бўлсангизда, Аллоҳнинг ёрдами билан кучли бўласиз. Ожиз бўлсангиз, Аллоҳнинг мадади ила яхши ҳолатда бўласиз. Камбағал бўлсангизда, Аллоҳнинг қўллаши билан бойсиз, бадавлатсиз...

Хайрли тун, кадрдонларим.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Эрталаб уйқудан туриб юз қўлингизни ювганингизда тириклигингизни ўзи энг катта мўъжизалигига амин бўласиз...
Ана шундай мўжизавий тонг барчамизга хайрли бўлсин...
Ассалому алайкум Қадрдон! Бугунги кунингиз эзгу амалларга бой бўлсин...

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Ўқинг, фақат кулманг. Агар эплай олсангиз...

Яримтамўйлов шогирд устозидан сўради:
— Устоз, нега мен 12 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир?

Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб берди:
— Бўтам, сиз тонг қуёшининг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасизми?
— Албатта, устоз.
— Тоғдан шарқираб, оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласизми?
— Шубҳасиз, устоз.
— Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингизни кўрганда чуқур ўйга толасизми? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасизми?
— Жуда ҳам кўп марта, устоз.
— Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингизни қўйиб, унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингизда хис қиласизми?
— Деярли ҳар куни, устоз.
— Ҳаа, падарингга лаънат! Эшшак, вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда ҳозир университетда профессор бўлиб юрган бўлардинг! Ҳее мол!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан истакларингизни сўрашдан олдин дуо қилиш тартиби

👇🏻👇🏻

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЁЛҒИЗ КЎРИНГ ва ЙИҒЛАНГ😓

Шунчалик бўлиб қолдик азизлар, бу хақиқат. Юзимизга тарсаки тушса ҳам кўзимиз очилмай, яна-яна дея дунёга ғарқ бўлаётган ношукрлармиз. Бало келишидан қўрқиб, жазо келишидан қўрқиб айтдим буларни.☝🏻

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз дуо қилса, қатъият билан сўрасин. Ҳаргиз: “Аллоҳим, агар хоҳласанг, менга бергин”, демасин, чунки У Зотни мажбурловчи йўқ”, дедилар.

(Имом Бухорий ривояти).👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизга кераксиз жуда!

Қанча дўсту-ошнони топинг,
Меҳр бериб уларга тўйманг.
Яхши-ёмон одамлар аро,
Ўзингизни йўқотиб қўйманг!

Кеча-кундуз тер тўкиб ишланг,
Топинг-тутинг, қилинг даромат.
Сийласангиз ҳаммани сийланг,
Ўзингизни унутманг фақат!

Яхши бўлинг, қилмаслар парво,
Достон бўлар ёмонлигингиз.
Ўзингиздан бошқа кимгаям,
Керак сизни омонлигингиз!

Фидо бўлиб кўринг кимгадир,
Атай сизни кўзга илмайди.
Қадрингизни ўзингизчалик,
Ўзингиздан ўзга билмайди!

Ер қаттиқдир, йироқдир фалак,
Шеърда қолар айтар сўзингиз!
Кимга сиздан нимадир керак,
Ўзингизга фақат ўзингиз!

Виждонини сув қилиб ичиб,
Адолатин еб қўйган Ҳаёт!
Шу сабабли ўзингиз учун,
Ўзингизни қилинг эҳтиёт!

Малика Тавфиқ

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg