This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, азизларим! Тунингиз осуда, тинч булсин! Барчамизни Роббим уз панохида асрасин! Аллохимга омонат!!! @jannatim_onajonim
Шундай яшаш керакки, руҳий тушкунлик сизда эмас, бошқаларда бўлсин.
Ассаломуалекум, тонг хайрли болсин!
@jannatim_onajonim
Ассаломуалекум, тонг хайрли болсин!
@jannatim_onajonim
#фойдали тафаккур...
Тақдирингиздан норози бўлманг!!!
Чунки яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлганига гувоҳ бўласиз...

Бир мулоҳаза қилиб кўринг-а:
🌀Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз...
🌀Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...
🌀Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...
🌀Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз...
🌀Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, иймонингиз чархланди...
🌀Тошбағирларга рўбарў бўлдингиз - меҳр беришни ўргандингиз...
🌀Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...
🌀Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
🌀Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...
❗️ФАҚАТ❗️
Етим бўлмасдан ота - онани,
Қарилик келишидан олдин ёшликни,
Касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва
Умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишни унутманг!!!
Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади...

Эр кишининг иши.
Боболаримиз: «Яхшиликка яхшилик ҳар кишининг ишидир, ёмонликка яхшилик эр кишининг ишидир», деб жуда тўғри айтганлар.

Қадим замонда бир вилоятнинг бошлиғи олим, фозил бир одамни туҳмат орқасидан қамоққа олди. Бир йилгача ўз ҳузурига келтириб юз марта калтаклаб азобларди. Бир йилдан кейин аҳвол тамом ўзгарди. Ҳалиги золим бошлиқнинг ўрнига шу олим, фозил одам вилоят бошлиғи бўлди.
Ҳамма одамлар:
— Олдинги бошлиғимиз бу олим бошлиғимизга кўп жабр, зулм қилганди, бу ҳам энди интиқом олса керак,— деб ўйладилар, лекин иш одамлар ўйлаганларича бўлмади. Янги бошлиқ эски бошлиқни ўз ҳузурига келтириб, унга кўп илтифотлар кўрсатди, сарполар кийгизди. Хазиначисини чақириб олиб, ҳар кун юз марта урган калтагининг ҳар бирига бир тангадан юз танга беришга ва буни ҳар куни давом эттиришга буюрди.
Орадан бир неча вақт ўтгандан кейин олдинги бошлиқ жуда ҳам хижолат чекиб, ўлимига рози бўлди, олим бошлиқнинг ҳузурига келиб:
— Мени қатл этинг, ёки ҳар куни бераётган инъомингизни тўхтатинг, буни сиздан илтимос қиламан,— деди.
Янги бошлиқ бир йил мобайнида баданига урилган калтак зарбидан тўкилган бадан пўстларини йиғиб қўйган эди, аввалги бошлиқнинг илтимосини эшитгач, ўша пўстларини келтириб тарозуга тортишга буюрди. Пўстлар анчагина оғирликда эди. Аввалги бошлиққа шу пўстлар оғирлиги миқдорда олтин беришга буюриб:
— Ёмонлик қилганга ёмонлик қилиш осон, лекин мен яхшилик қилиш истайман. Бу олтинларни олсин ва ўзининг кимлигини билсин!— деди.

🍃Сизга қайсидир иши ёқмай, кўнглигиз ранжиётган аёл, сизнинг бир қанча “ажойиб фазилатларингиз”га САБР қилиб келаётгандир...!

🍃Сиз уни арзимаган хатоси сабаб, аста-секин ЁМОН кўра бошлаган аёл, жонингизданда ортиқ яхши кўрадиган ўғил-қизларингизнинг ОНАСИ...!
🍃Сизга ёмонлиги бўлмаган, сиз ёмон кўрадиган ота-онанинг жигарбанди сизнинг ота-онангиз атрофида ГИР АЙЛАНИБ , парвона бўлган хам ўша АЁЛ...!
🍃Сиз кўчада ҳаёни оёқ остига ташлаб, миллийлигимизни унутиб европага тақлид қилиб, кийинган аёллардан кўз УЗОЛМАЙ қолганингизда, ИФФАТ ва ИЙМОНИНИ сақлаб, сизнинг шаънингизга гард юқтирмайдиган ҳамм ўша сизнинг АЁЛингиз...!
🍃Сиз кўчада баъзи болаларнинг билиб ёки билмай қилган одобсизлигидан ранжиб, ўзингизга-ўзингиз ғулдираб гапирганинггизда, уйда шириндан-шакар фарзанларингизни ўзлигимизнинг асл миллий одоб-ахлоқ булоғидан суғорган хам ўша МУНИС АЁЛ...!
Сиз унинг нимани яхши кўришини ўйлаб хам кўрмаганингизда, сизнинг яхши кўрадиган нарсаларингизнинг рўйхатини "ЁДДАН" санаб берадиган хам ўша...!
🍃Сиз кўчада ўзингизни ўйлаб ошна-оғайнилар билан чойхонада паловхўрлик қилиб ўтирганингизда, сизни уйда КУТИБ, нималарни яхши кўришингизга қараб ТАОМ тайёрлаган хам ўша...!
🍃Сиз рўзғорнинг ками хақида ўйлашга вақт топа олмаганингизда, маошингизни бир ойдан иккинчисига ТЕЖАБ етказадиган хам ўша аёл...!
🍃Сиз кўча ва ишхонанинг ташвишидан чарчаб, уйга келганингизда уни сизга рохат масканига айлантирган хам ўша аёл...!
🍃Сиз тирикчилик илинжида уйингизни тарк этканингизда, уйингиз ва хурмат-эътиборингизни, молу-давлатингизни САҚЛАГАН ҳам ўша аёл...!
🍃Сизнинг кўчада эр бўлиб, кўкрак кериб юришингиз сабаби ҳам ўша аёл...!
🍃Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва мархамати ёғилсин эй МУНИС АЁЛЛАР...!

Ушбу каналда Эрон, Туркия ва Бельгия гиламларига 50% чегирма берилмоқда. Қўшилинг, кўринг ва энг арзон нархларда премиум гиламларни харид қилинг 👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEHlo5MUBTZ8ui365w

JaNNaTiM ONAM
Photo
Ҳақиқий қувват нималигини биласизларми?
⚜Қувват - қийин лаҳзаларда хотиржамлигингни сақлашингиздир.
⚜Қувват - сиз бахтни ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, бошқаларга бахтни зоҳир қилишингиздир.
⚜Қувват - йиғлагингиз келиб турганда ҳам, табассум қилишингиздир.
⚜Қувват - қалбингиз эзилиб кетган бўлса ҳам, бошқаларни бахтли қилишга уринишнгиздир.
⚜Қувват - машаққатларнинг оғирлигидан бақиргингиз келиб турган бўлса ҳам, сукут қила олишингиздир.
⚜Қувват - сиз тасаллига, далдага эҳтиёж сезиб турган бўлсангиз ҳам, бошқаларга тасалли бериб, уларга дардкаш бўлишингиздир.

Бахт саройи.
Қиш куни. Кеч бўла бошлаганди. Бир йигит йўлда кетаркан, унга катта бир ўрмон ичидан ўтишга тўғри келиб қолди. Ўрмон қоронғи, қалин дарахтлар билан қопланганди. Йигит ўрмон ичида юра-юра йўлни йўқотиб қўйди, адашди.
Ҳушдан кетиб йиқилди. Бир оздан кейин очлик ва совуқ таъсири билан ҳушига келиб кўзини очди-ю, ёнида уч кишининг турганини кўриб, қўрқиб, нима қилишини билмай ҳайрон бўлиб қолди. Булардан биттаси ипак кўйлак кийган, белига олтин камар боғлаган, иккинчиси қора кўйлак кийган, қора камар боғлаган ва учинчиси эса ҳаво ранг кўйлак кийган, қайишдан камар боғлаган одам эди.
Бу кишиларнинг ҳаммаси бирдан:
— Эй йигит, сен бу ерда нима қилиб юрибсан? — деб сўрадилар. Йигит титраб:
— Бекорчиман, ҳеч бир иш қилмайман, ўрмондан ўтаётиб адашиб қолдим,— деди. У кишилар:
— Айт, биздан нима истайсан?—деб сўраган эдилар, йигит бу қўрқинчли ўрмондан қутқазишларини ўтинди.
У кишилар йигитга:
— Сенга бир йўл кўрсатувчи керак экан, қани, биримизни танлаб ол, қайси биримиз сенга йўлбошчилик қилайлик?— дедилар.
Йигит ўйлаб-ўйлаб, ниҳоят ипак кўйлак кийган, белига олтин камар боғлаган, бой савдогар қиёфали кишини танлади. У киши кулимсираб йигитни олиб кетди. Юрдилар-юрдилар, охири йигит чарчаб тўхтаб қолди. У киши:
— Нега тўхтаб қолдинг? Қани юр, ҳали анча юришимиз керак,— деган эди, йигит юришга мажоли қолмаганини айтди. Бой савдогар қиёфали киши ёнидан катта ўткир пичоқ олиб:
— Мана шу ўткир пичоқни ол,— деб уни йигитнинг қўлига берди. Йигит ҳайрон бўлиб ундан:
— Менга нега пичоқ бердингиз? Бу пичоқни нима қиламан?— деб сўраган эди, у:
— Мана бу чет томондаги йўлдан ҳозир отга минган бир киши етиб келади. Сен у кишига ҳужум қилиб ўлдир. Кейин унинг отига миниб, ўрмондан чиқиб кетасан,— деди. Йигит у кишидан:
— Сиз ким бўласиз, отингиз нима?—деб сўраганди, у киши айтди:
— Менинг отим — ёмонлик, кел, мен кўрсатган йўл билан юр, шогирдим бўл.
Йигит ёмонлар устодининг ярамас сўзларини эшитиб, жуда ҳам аччиғланди. Қўлидаги пичоқни ирғитиб юбориб айтди:
— Кет, йўқол, малъун! Мени ярамас йўлга бошламоқчи бўласан, сен кўрсатган ёмон йўлга юрмайман,— деб бақирди, ўзидан кетиб беҳуш бўлиб йиқилди.
Байт:
Ёмонларнинг сира пайванди бўлма,
Ҳаво бирла ҳаваснинг банди бўлма.
Йигит бир оздан кейин ҳушига келиб, қолган икки киши унинг ёнида турганини кўрди. Дарҳол қора кийим кийган, қора камар боғлаган кишига мурожаат қилиб, шу қоронғи ўрмондан чиқишга ёрдам беришини сўради. У киши йигитнинг илтимосини қабул қилгач, икковлари йўлга тушдилар.
Анча йўл юриб, бир жар ёқасига етиб келдилар. Йигит ортиқ даражада чарчаган, юришга мадори қолмаган эди, ўша ерда тўхтаб, дам олмоқчи бўлди. У киши йигитнинг тўхтаб қолганини кўриб: «Нега тўхтаб қолдинг? Йўлимиз ҳали узоқ. Дам олишни истайсанми? Хўп, дам ол, мана шу баланд ердан ўзингни ташла, пастда роҳатланиб дам оласан» деди. Агар йигит ўзини жарга ташласа парча-парча бўлиб кетарди. Сен кимсан? Отинг нима, бу қандай таклиф, менинг ўлишимни истайсанми?— деб ғазабланиб сўзлади йигит. У киши:
Менинг отим — умидсизлик, сен ишсиз, ялқов йигитга ўхшайсан, ҳаётга умидсизлик билан қарайсан. Худди менбоп бир йигит бўлганинг учун сенга йўл кўрсатдим, кел, таклифимни қабул қил, деб жавоб берди.
Кет, йўқол, сенинг кўрсатган йўлингга муҳтож эмасман, мен яшашни истайман, ялқов ҳам эмасман. Менга чин йўлни кўрсатган олижаноб одамлар изи-дан бормоқчиман,— деди йигит.
Байт:
Ноумид бўлма, ўғил, ғайрат билан ишга кириш,
Бўл умидли, тинмай ишла, иззат, обрўга эриш.
Йигит бир оздан кейин кўзини очиб, у ёқ-бу ёққа қараганди, ҳаво рангли кийим кийган, белига қайиш камар боғлаган бир киши унинг ёнида турганини кўрди. Аввалги икки кишидан яхшилик кўрмай юрак-бағри куйган йигит бу учинчи кишига ҳам ишонмай, унинг ёнидан қочиб кетмоқчи бўлди. Лекин у киши мулойим товуш билан:
— Ўғлим, мендан қўрқма, бери кел, мен сени бу қўрқинчли ўрмондан олиб чиқиб тўғри йўлни кўрсатаман, деди.
Йигитнинг кўнгли ором олди, у киши ёнига келиб, салом бериб кўришди, сўнгра йўлга тушдилар. Тонг ҳам ота бошлаган эди. Ҳалиги йўлбошчи киши ерда ётган узун ва йўғон дарахт шохини кўрсатиб:
Бу шохни елкангга қўйиб ол, деди. Йигит қабу

л қилиб шохни кўтариб олиб елкасига қўйди. Бироз юрганларидан кейин қўрқинчли ўрмондан чиқиб, катта ва равон йўлга тушдилар. Йўлнинг бир томонига солинган буюк ва гўзал бир сарой кўринди. Ҳалиги одам:
— Ўғлим, бу ўрмонни ва бу дарахт шохини унутма, шохни ерга ташлаб, саройга кир, барча мақсадинг ҳосил бўлиб, бахтли умр кечирасан,— деди ва ўзи ўрмон томонга қараб кета бошлади.
Йигит шохни ерга ташлаган эди, шох ерга тушиб бир қоп олтин бўлиб сочилиб кетди. Йигит жуда ҳам ҳайратда қолди. Ҳалиги кишини чақириб:
— Оғажон, тўхтанг, очиқ, равшан йўлга солдингиз, сиз кимсиз? Отингиз нима? Бу қандай сарой?— деган эди, у киши ўрмон ичидан баланд овоз билан:
— Ўғлим, менинг отим — меҳнат, лақабим саъй-ғайрат. Бу сарой «Меҳнат саройи» деб аталади. Бу гўзал саройга кириб, чин ихлос билан ишла, саъй-ғайратни қўлдан берма, меҳнатинг туфайли азиз ва мукаррам бўласан, — деб жавоб берди. Йигит севиниб «Меҳнат саройи»га кирди, унга бахту иқбол эшиклари очилди.
Байт:
Бахту иқбол, саодат, эй ўғил, меҳнатдадир,
Саъй-ғайрат бирла ҳар ким ишласа, роҳатдадир.
БИЗГА ҚЎШИЛИШ УЧУН БОСИНГ
👉 @jannatim_onajonim

📕 Кузларин намлатманг ОТА-ОНАНГИЗНИ!!!
Бехуда оккизманг кузидан ёшини,
Миннат килманг кариганда еган ошини.
Эл олдида хам килманг азиз бошини,
Йиглатманг азизлар ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Гудаклик чогингиз парвона булди,
Суюнсангиз улар хандона кулди.
Гар огриб колсангиз саргайиб сулди,
Кадрланг доимо ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Уларсиз бу хаёт чулга ухшайди,
Атрофин намлаган кулга ухшайди.
Богдаги саргайган гулга ухшайди,
Сиз кадрланг ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Тунлари ухламай бахтингиз сурар,
Ризкингизни тилаб сахарлаб турар.
Яхши ёмонликни ОЛЛОХДАН курар,
Сиз хурламанг хеч ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Йикилсангиз суягувчи тогингиздир,
Сиз мевасиз уларчи богингиздир.
Кун келиб каригувчи чогингиздир,
Кузларин намлатманг ОТА-ОНАНГИЗНИ!!!
@jannatim_onajonim
Бехуда оккизманг кузидан ёшини,
Миннат килманг кариганда еган ошини.
Эл олдида хам килманг азиз бошини,
Йиглатманг азизлар ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Гудаклик чогингиз парвона булди,
Суюнсангиз улар хандона кулди.
Гар огриб колсангиз саргайиб сулди,
Кадрланг доимо ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Уларсиз бу хаёт чулга ухшайди,
Атрофин намлаган кулга ухшайди.
Богдаги саргайган гулга ухшайди,
Сиз кадрланг ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Тунлари ухламай бахтингиз сурар,
Ризкингизни тилаб сахарлаб турар.
Яхши ёмонликни ОЛЛОХДАН курар,
Сиз хурламанг хеч ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Йикилсангиз суягувчи тогингиздир,
Сиз мевасиз уларчи богингиздир.
Кун келиб каригувчи чогингиздир,
Кузларин намлатманг ОТА-ОНАНГИЗНИ!!!
@jannatim_onajonim
Инсон учун тилаклар бисёр,
Гар кўрсангиз раво, чин кўринг!
Элимизда зўр бир тилак бор,
Болангизнинг рохатин кўринг!
Омад тилаб бўлмам овора,
Ё бахт тилаб юрмам минг бора,
Бахт-омадга энг гўзал чора -
Болангизнинг рохатин кўринг!
Бусиз бўлар бир кун минг ойлик,
Бўлсангиз хам тахту саройлик.
Ўлчовларга сиғмас бу бойлик
Болангизнинг рохатин кўринг!
Акси бўлса, эгилар тик бел,
Тўқ бўлса хам учиради ел.
Ота- Онасига рахмат, десин эл,
Болангизнинг рохатин кўринг!
Яшанг кўзда асло нам кўрмай,
Бир кам дунё ичра кам кўрмай,
Юз ёшда хам бирор ғам кўрмай,
Болангизнинг рохатин кўринг!
Рохатлар кўп, рохатлар талай,
Рохатларнинг қай бирин санай?
Бошқасини кўйинг, айланай,
Болангизнинг рохатин кўринг!
👇👇👇
@jannatim_onajonim
Гар кўрсангиз раво, чин кўринг!
Элимизда зўр бир тилак бор,
Болангизнинг рохатин кўринг!
Омад тилаб бўлмам овора,
Ё бахт тилаб юрмам минг бора,
Бахт-омадга энг гўзал чора -
Болангизнинг рохатин кўринг!
Бусиз бўлар бир кун минг ойлик,
Бўлсангиз хам тахту саройлик.
Ўлчовларга сиғмас бу бойлик
Болангизнинг рохатин кўринг!
Акси бўлса, эгилар тик бел,
Тўқ бўлса хам учиради ел.
Ота- Онасига рахмат, десин эл,
Болангизнинг рохатин кўринг!
Яшанг кўзда асло нам кўрмай,
Бир кам дунё ичра кам кўрмай,
Юз ёшда хам бирор ғам кўрмай,
Болангизнинг рохатин кўринг!
Рохатлар кўп, рохатлар талай,
Рохатларнинг қай бирин санай?
Бошқасини кўйинг, айланай,
Болангизнинг рохатин кўринг!
👇👇👇
@jannatim_onajonim
JaNNaTiM ONAM
Photo
📖 ЭГАСИНИ ҚИДИРГАН ЮРАК
Йигит ним қоронғуликда юриб борар экан, юмшоқ, бир нарсага қоқилди. Эгилиб қаради... Ё Аллоҳим, ўзинг омонлик бер... оёқларининг орасида маконидан усталик билан суғуриб олинган бир юрак турарди. Расмлардаги каби тирик ва қонли... Йигит гўё сеҳрлангандек бўлиб, уни ҳовучларига олди ва даҳшатдан ақлдан озаёзди: юрак дук-дук урар ва иссиққина эди. Йигит, худди қўлларига ёпишиб, бошқа бир аъзоси ҳолига айланган юрақдан қутулишни истар, бироқ ўзи англаёлмаган туйғулар унга тўсқинлик қилаётгандай ҳис этар эди. Бир муддатдан сўнг ўзини сал босиб олиб, юракнинг эгасини топиш учун энг яқиндаги уйнинг эшигини қоқди ва занжир оралиғидан қараган ёш қизга:
— Бу юрак сизники эмасми? — дея сўради. — Ҳозиргина топиб олдим...
Қиз уятчан бир овозда:
— Мен юрагимни уч ой олдин учратганим бир бевафога бердим. Қўшни уйдан сўранг, балки уларникидир, — деди.
Қиз кўрсатган уй кўзни қамаштирар даражадаги ҳашаматли эди. Эшикни очган хизматкорлар уни юқори қаватда ўтирган уй соҳибига олиб бордилар.
Йигит юмшоқ гиламларнинг устига томчилаётган қонларни оёқлари билан ёпишга уринар экан:
— Бу юрак сизникими? — деди. — Ҳали ҳам дукиллаяпти...
Уй соҳиби қўлидаги биллур қадаҳдаги шаробдан хўриллатиб бир қултум ичди ва тилла тишларини кўрсатиб:
— Мен юрагимни дунёга сотганман, Қўшни уйда бир мажзуб (Аллоҳ ишқида ақлини йўқотган) бор. У билади бунинг эгасини, — деди.
Тезда совий бошлаган ва борган сайин секин ураётган юракни қўшни пастқамгина уйдаги чолга югуриб олиб борган йигит ҳовлиқиб:
— Бу сизникими? Тезроқ айтинг, бўлмаса, ҳали замон тўхтаб қолади, — дея илтижо қилди.
Чол ўқиётган Қуръони Каримни секин ёпар экан:
— Мен юрагимни ҳамма нарсам билан бирга Аллоҳга бердим, болам, — дея кулимсиради. — Қўлингдагининг эгасини нега ота-онангдан сўрамаяпсан?
— Э, улар ҳар иккалови ҳам қариб-қартайди. Ёш болага ўхшаб ҳадеб хархаша қилаверганларидан, уч кун олдин жанжал кўтариб, уларни ташлаб чиқиб кетдим, — деди йигит.
— Ташлаб чиқиб кетдинг?! Демак, ташлаб қўйдингми?!
Йигит бу гаплар қаршисида лоқайд кўринар эди. Ҳолбуки, қари киши кутилган жавобни анча олдин олиб бўлган эди. У илдам қадамлар билан йигитнинг ёнига келди ва кўйлагининг икки ёқасидан ушлаб, йиртиб юборди. Йигитнинг чап кўкрагида қўлларида тутиб тургани юрак катталигидаги бир қонли бўшлиқ бор эди...