40K subscribers
15.8K photos
8.06K videos
340 files
25.1K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
Орзуларингизни тўғри айта олиш ҳам санъат.

Бир яҳудий кўр онаси билан кичик квартирада турар экан ва у узоқ вақт худога илтижо қилиб ди. Ва ниҳоят худонинг унга назари тушиб орзуингни айт дебди, фақат шарти БИТТА тилагингни бажо келтираман дебди.

Яҳудий узоқ ўйлаб ўтирмасдан дебди:

Эҳҳҳ, худо, ноламни эшитганинг учун раҳмат, менинг ягона тилагим, чиройли хотиним севимли қизимизга бриллиант тақинчоқни ўз шахсий оролимизда жойлашган ҳашаматли қасримиз ёнидаги энг сўнгги русумдаги автомобилда тақаётганлигини шу мунис онам кўришини хоҳлайман.

Қиссадан ҳисса: доимо ният қилганда тўлиқ ният қилинг.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларда Эрни айблари эсда туради-ю, лекин ўзини хотираси чатоқда...😂

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Қизиқарли фактлар:

1. Чаёнга берилган ҳатто бир томчи спирт ҳам уни ақлдан оздиради. У ўзини ўзи ўлгунича чақади.


2. Аёл кишилар эркак кишига нисбатан 4 мартта кўпроқ дўконда ўғирлик қилишади.
Бу статистика полиция ходимлари томонидан тузилган


3.Аёлнинг сир сақлаш муддати ўртача 47 соат 15 дақиқа.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 ИЛМ ЎРГАНИНГ

У мўжизадир, улашганингиз сайин кўпаяди, сарфлаганингиз сайин мустахкамланади.



🎙Муҳаммадали Эшонқулов

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА КУНЛАРИДА РЎЗА ТУТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ!

Тадқиқотчилар аниқлашича, бир ҳафтада икки кун овқатланиш тартибига жиддий амал қилиш ВАЗН ОШИБ КЕТИШИ ва кўкрак САРАТОНИ касаллигини олдини олишда, шунингдек қон босими, қанд касаллиги ва холестерин зиёда бўлишидаги касалликлардан сақланишдаги ~ ЭНГ ЯХШИ ВОСИТАДИР ! Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари "НАФЛ" рўза тутишни шариатга киритганлар... Ушбу набавий суннатга амал қилиш орқали тиббий фойдалар кўзга ташланмоқда... Субҳоналлоҳ! * * * Яна бошка тажрибалар шуни курсатдики, РЎЗА тутиш~ "ЮРАК" ва артериосклероз касалликлари учун яхши муолажадир! Мунтазам тартибда "РЎЗА" тутиб юрган кишининг юраги фаол, иши тартибли бўлиб, УЗОҚ УМР кўришига сабаб бўлади... Агар рўза давомида ҚУРЪОН эшитишга машғул бўлинса, ва мана шу ҳолда бардавом бўлинса, Аллоҳнинг изни билан кўплаб касалликларга ШИФО бўлади !



1254/1.
Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади.

Расулуллоҳдан с.а.в. душанба куни рўза тутиш ҳақида сўралганида у зот: «Бу кунда мен дунёга келдим ва пайғамбар қилиб юборилдим» ёки «бу кунда менга ваҳий қилинди», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. :

«Амаллар душанба ва пайшанба куни кўрсатилади. Яъни фаришталар кўрсатишади. Амалларим кўрсатилаётган кунда рўзадор бўлишим мени хурсанд қилади» дедилар. Имом Термизий ривоятлари. Имом Муслим ҳам рўзани зикр қилмасдан ривоят этганлар.

Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
ҚАЙЛАРДАСАН ОҚИБАТ

Юрагим қон йиғлайди,
Дардим қалбим тиғлайди,
Бир қоринга сиғганлар,
Бир ҳовлига сиғмайди.
Армонларим қатма қат,
Қайда қолдинг оқибат.

Беномуслар эр талаш,
Кимлардир "Бер, бер" талаш,
Ота она қаровсиз,
Ака ука ер талаш.
Қилмаслар ҳеч орият,
Қайда қолдинг оқибат.

Дунё ишлари хил,хил,
Гоҳо синади кўнгил,
Амма,тоғани қўйинг,
Юз кўрмас опа сингил.
Кул бўлмасми охират,
Қайда қолдинг оқибат.

Инсон қадрин ким билар,
Ким йиғласа, ким кулар,
Бир бирини тинмасдан,
Ғийбат қилар қўшнилар.
Кўнгилда йўқ ҳаловат,
Қайда қолдинг оқибат.

Бандалар нафсига қул,
Меҳр муҳаббат бир пул,
Она боласин бўғса,
Отасин сўйса ўғил,
Яқинми ё қиёмат
Қайда қолдинг оқибат.

Хуршид Карим

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Абу Али Ибн Сино билан бўлиб ўтган таъсирли воқеа

Абу Али Ибн Сино жаноблари....аёл кишини кўрмас, кўрсалар уйда ўтирар, аёл кишини олиб келган киши аёл билагидан ипга боғлаб, ипнинг бир учини ибн Сино жанобларига олиб кириб берар, табиб ипнинг титрашига қараб юрак уришини санаб, касаллик сирини аниқлаб, даволар эканлар. Бу улуғ зотга Аллох, шундай буюк истеъдод берган экан. У кишидан зиён кўрган инсон бўлмаган экан. Мухтожни ўз пули билан, дори билан даволар, минг афсуски яхшининг ёмони, оқнинг қораси бўлганидай уша пайтда хам яхшилик ёқмаган инсонлар бўлган экан. Улар кўчада кетаётишса бир катта она ит кўча четида оч-нахор ахволда ётган эмиш. Улар итни масхаралаб кулишибди. Шунда Абу Носир исмли киши биродарларига:
"Келинглар, шу итни Ибн Синога олиб бориб бир мазза қилмаймизми?" дебди.
Биродарлари уни маъқуллашибди. Уларнинг иккитаси итнинг олдинги икки оёғини кўтариб икки томонидан қўлтиқлаб, устига хижоб ёпиб Ибн Синога олиб боришибди. Олдинги оёғидан ипга боғлаб, унинг учини Ибн Синога олиб кириб беришибди. Бечора она ит хуришга хам мажоли йўқ, хижоб тагида жим ётган эмиш.
Ибн Сино жаноблари ипни ушлаб уни титрашига қараб туриб дебди:
"Бу киши кимнинг заифалари?".
Абу Носир нима дейишини билмай "меники" дебди.
"Агар ушбу бемор сизнинг заифангиз бўлсалар, бу бемор соғ-саломатдур, фақат жуда оч, ночор. Кўпроқ сут-қатиқ бериб турилса, тез кунда жунлари чиқиб хожатингизга ярайдиган бўлиб қоладилар. Агар Роббим мени адаштирмаган бўлса, беморнинг қоринларида хам 5 ёки 6та ўзларига ўхшаган болалари бор". Шу ҳазили учун Абу Носир "итнинг эри" лақаби билан аталадиган бўлибди . . .

Каналга уланиш учун !
👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ». Шаҳодат калимаси: «Aшҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ».

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
«Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Aллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!»


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН 🌙

💫 Меҳрингиз олдида эгиб бошимни...
Тангридан умрингиз тилаб
юраман.🌙🌙
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!🌙🌙

Азизларим!
Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин! 🌙

Хайрли тун, яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз эртага ғойибдан кўришгунча !🌙

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Аллоҳим, буюк ва улуғ исминг билан сўраймиз, у шундай исмки, агар у билан дуо қилинса, ижобат этилур. Агар у билан сўралса, ато қилинур. Гўзал исмларингни барчаси билан, у исмлардан билганимиз ва билмаганимиз билан дуоларимиз ижобат этилишини, орзуларимиз рўёбга чиқишини, ҳожатларимиз бароридан келишини, муаммоларимиз барҳам топишини, гуноҳларимиз кечирилишини, айбларимиз ёпилишини, тавбаларимиз қабул этилишини, офиятда бўлиб афв этилишини, аҳлимиз ва зурриётларимиз ислоҳ бўлишини ҳамда Ўзингни паноҳинг остига олишингни, барча ишларда оқибатимизни гўзал этишингни ва бошқадан беҳожат қиладиган кенг раҳматинг билан раҳм айлашингни сўраймиз.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Азизларим хайрли тонг.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_қилинг

Бу видолавҳадаги боланинг сўзларини эшитиб, Аллоҳга шикоят қилганимдан уялдим...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Асмаъний айтади:

Саҳрода 120 ёшга кирган бир қарияни кўрдим.Ундан шу ёшда ҳам тетиклигининг сабабини сўрасам: "Ҳасадни тарк қилган эдим, жасад омон қолди" - деди.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#бола_тарбияси

Болажон халқмиз деймиз. Яқин йиллардан бери бу сифат бизга бегонадек гўё. Нима учун бундай хулосага келганимни ёзмоқчиман:

Бувим (Аллоҳ раҳматига олсин) она тили ва адабиёт ўқитувчиси бўлгани учун уйимизда илмий мажлислар бўлиб турардийкан. Шулардан бири видео тасмага муҳрланган. 1999-йилнинг ёз охирлари, Тошкентдан келган 3 та профессор, бувим ҳамда қишлоғимиздаги бошқа илмли инсонлар ҳаммаси салқин сўрида ўтириб, суҳбат қуришяпти. Битта узоқроқ қариндошимиз тўйларда видеога олишни бошлаган пайтлари эди, ўша инсонга эсдалик учун видеога олишини айтишган экан. Шу ва шу каби видеоларни дадам битта флешкага кўчиртириб қўйган. 3-4 кун олдин ўша суҳбат видеосини кўрдик. Гап "Ўткан кунлар", Чўлпон, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ва сиёсий мавзулар ҳақида кетмоқда.

Акам (2 ёш) бобомнинг тиззасида, битта амакивачча акам (4 ёш) эса дадасининг ёнида ўтиришибди. Ерга тушишади, яна сўрига чиқишади, дастурхондан нимадирлар оберинг дейишади ва катталар истакларини бажаришади, дарахт тагидаги ариқчага тош отишяпти, бир-бирлари билан ўз тилларида гаплашишяпти.... Хуллас, тинч ўтиришгани йўқ. Аммо, ўша ердаги бирорта одам "Ҳой боллар, бор, нарёқда ўйнаш!", "Камроқ ғалва қилиш!", "Аянгни олдига бор, бу ерда ўтирмай!" демади.

Ҳаттоки, бу шўхликларга бирортаси ҳам кўзи билан ёмон қарамади.

Болажон одамлар камайиб кетяпти ёки ҳозирги бобо-бувилар ҳам асабий). Сабаблари кўпдир балки, аниқ бир нима дея олмайман мен.

Кўряпмизки, ўз фарзандини урган ота ёки она, боғча опаси урган бола каби мавзулардаги видеолар кўпайиб бораяпти.

Вазият қандай бўлишидан қатъий назар, қайси виждон билан болани уриш мумкин?! Ўзини ҳимоя қила олмайдиган ожизни ҳам урадими?! Бировнинг боласини қайси ақл билан уради?! Болага, умуман ўзи одамга нисбатан ҳам шунақа ваҳшийлик қиладами?! Бола-ку у ахир! Ҳиссиётларини бошқара олиш ёшига етмаган мурғак қалб эгалари-ку ахир улар! Миллион евро сарфланса ҳам у олган травманинг йўқолишига ким кафолат беради?! Дунёни беғубор қалби билан рангли кўраётган гўдак энди уни қайси ранг остида кўради?! Бу ваҳшийликни кўрган бошқа болаларнинг психологиясичи?!

Боладан аламини оладиганларни фақатгина жисман одам, руҳан ва ақлан жирканч жонзот деб биламан. Уларнинг ҳаётига нуқта қўяётганларнинг олдида эса ҳайвон онглироқ.

Ҳар икки тоифага ҳам Аллоҳ инсоф берсин !

Фотима Акром


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
"Яхшилик қилдим билмади, фойдаси бўлмади" деган норозиликларни кўп эшитамиз.

Барака топкур, сен яхшилик қилмабсан, сен тижорат қилибсан, фойда кўрмаганинг учун оғринаяпсан, ўзингни тўғри тушин...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
У тойиб кетди, кўтарилди, йиқилди, ўрнидан турди, йўлни пайпаслаб бўлса ҳам олға давом этди -бор йўғи шу. Ҳар бир ғалабанинг сири шу.

Виктор Гюго


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Кувайтдаги Аҳмадийя шифохонаси доктори ҳикоя қилади:

“Чамаси 60 ёшлардаги қандли диабет хасталигига чалинган киши ҳузуримга келар эди. Ҳар гал келганида: Эй Робб! Қандли диабет хасталигини неъмат қилиб берганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин, деб айтар эди. Бир гал: "Амаки, қанд касаллиги неъмат эканини фақат сиздан эшитдим", десам, у киши: "Эй болам, қанд касали ҳақиқатда неъматдир. Унинг қуйидагича сабаблари бор", деб қуйидаги сўзларни айтди:

– Аллоҳ менга ушбу беморликни берди, аммо унда ҳеч қандай оғриқ йўқ. Аксар одамлар беморликдан оғриқ тотишади.
– Аллоҳ менга ушбу касалликни муолажаси топилган даврда берди. Кўпчилик одамлар давоси ҳануз топилмаган касалликларга дучор бўлишмоқда.
– Аллоҳ менга номи ширин бўлган қанд касалини ато қилди.
– Аллоҳ менга сен каби тили ширин дўхтирни учраштирди.
– Менга шундай касаллик бердики, ҳар тўрт ойда дўхтирга учрайман, қонимни таҳлил қилдираман ва соғлигим ҳақида аниқлик киритиб оламан.
– Сабр қилиб, шукр қилишим учун Аллоҳ менга қанд касалини берди. Бу билан хато ва гуноҳларим ҳеч бир машаққатсиз мағфират қилинишига сабаб бўлади.
– Алҳамдулиллаҳ шу касаллик сабаб тунги таҳажжуд намозини ўқийман, чунки тунда икки марта ҳожатхонага бориш учун уйқумдан уйғонаман.
Бу Аллоҳнинг фазлидир. Шукр қилувчи киши ушбу муаммони неъматга айлантириб олган.

Доктор: "Қандли диабет ҳақида ижобий фикрларни ўқиганман ва бу ҳақдаги йиғинларда ҳам кўп фикрларни эшитганман. Аммо икки дақиқа мобайнида бу отахон айтганчалик каби ижобий фикрни асло эшитмагандим", деди.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Фарзандингиз туғилиб, кўпроқ эътибор унга кетиши табиий...

Бундай ҳолатда аёлингизга хиёнат қилишингиз эркакни иши эмас!


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Шукр нима?

Фақат тилда шукр айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.

Кўзнинг шукри яҳшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.

Қулоқларнинг шукри яҳшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.

Қориннинг шукри ҳалолни сингдириб, ҳаромдан ирганмоғидир.

Қўлларнинг шукри фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.

Оёқларнинг шукри фақат яҳшилик сари юрмоғидир...

Бишр Хофий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
БОШИНГИЗГА ҲАР ХИЛ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР КЕЛДИМИ?!

👉 Агар туғишганларингиздан озор чексангиз, ўз ака-укалари томонидан хиёнатга учраган
ЮСУФ алайҳиссаломни эсланг!

👉 Агар Ота-онангиз сизга қарши чиқса, азият берса, ўз отаси ўтга ташланишига рози бўлган
ИБРОҲИМ алайҳиссаломни эсланг!

👉 Муаммолардан чиқиш йўлини кўрмаётган бўлсангиз, Балиқ қорнига тушган
ЮНУС алайҳиссаломни эсланг!

👉 Агар сизга туҳмат қилишса, ҳар хил қўрқинчли лақаблар қўйишса, туҳматлар остида қолган
ОИША розиаллоҳу анҳани эсланг!

👉 Агар касал бўлсангиз, танангиз оғриқдан қийналаётган бўлса, касалликдан сизданда кўпроқ азоб чекган
АЮБ алайҳиссаломни эсланг!

Агар ўзингизни ёлғиз қолгандек ҳис қилаётган бўлсангиз атрофингиздагилар сизни тушунмаётган бўлса, ер юзида ёлғиз яратилиб истиқомат қилган
ОДАМ алайҳиссаломни эсланг!

Агар сизга қийин кўринган иш устида иккиланаётган бўлсангиз, ҳеч иккиланмасдан кема ясаб йўлга чиқган
НУҲ алайҳиссаломни эсланг!

Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg