40.8K subscribers
15.8K photos
8.13K videos
340 files
25.2K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
Бир араб йигит сўконғич ва уятсиз сўз гапираётган бир одамни кўриб, деди:

- Аллох одамларнинг авратини оёқлари орасида қилган бўлса, сеникини жағ орасида қилибди.

Энди уни сукут билан яшир...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ибрат


"Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар" деганлар.

Болангнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришинг, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир.

Болангнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашинг, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир.

Тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик!

©️ Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
... ~ Бир болакай кирди масжидга,
Ўзи эди жуда ҳам ҳомуш.
.... ~ Масжид ахли ундан сўрдилар:
«Болажоним келдинг,не юмуш?»

.... ~ Шунда бола чуқур хўрсинди,
Кўзларига бир оз олиб ёш.
.... ~ Ва болакай жавобан деди:
«Аллоҳимдан бор эди сўраш.

.... ~ Айтинг бобо, айтинг амаки,
Худо мени эшитадими?
.... ~ Масжидда ким айласа тилак,
Шу тилакка етишадими?»

.... ~ Дедилар:- "Айт не тилагинг бор?"
Ҳайрон бўлиб сўз қотди бобо.
.... ~ «Чин кўнгилдан, соф ният ила,
Сўрасанг гар беради Аллоҳ ».

.... ~ Гўдак шунда қараб к,иблага,
Кўз ёшларин тўкди яширмай.
.... ~ Жажжи қўлин очиб дуога,
Бир нарсалар дер эди тинмай.

.... ~ Шунда мулла унга сўз қотди:
«Дуоингни эшитсин хамма,
.... ~ Сен учун биз ҳам дуо килайлик,
Ўтинчингни эшитса зора ».

.... ~ Овозини баралла очиб,
Деди:«Аллоҳ, эй Художоним,
.... ~ Дуоимни қабул қил Эгам,
Қайтар менга Сен отажоним.

.... ~ Отамсиз мен қандай яшайман?
Бешикда зор йиғлайди укам.
.... ~ Айтгин Худо нима қилай ман,
Олгансанку, ахир онам ҳам ».

.... ~ Масжидга бир тушди совуқлик,
Ҳеч ким бир сўз, калом деёлмас.
.... ~ Мулланинг ҳам вужуди титраб,
Нечун билмам омин қилолмас.

.... ~ Мурғак гўдак, зор қақшаб йиғлаб,
Дуосини давом қилиб дер:
.... ~ «Художоним, жонгинам Худо,
Ҳеч бўлмаса онам қайтиб бер!»

.... ~ Бир он жимиб, сўнгра яна у:
Биламан, дер, улар қайтмайди.
.... ~ Дуоларим қабул қил эгам,
Жойларини Жаннат эт майли.

.... ~ Энди майли мен борай уйга,
Бешикдаги укам уйғонган.
.... ~ Сут овқатин беришим керак,
Бир озгина кечадан қолган.

.... ~ Лекин эрта яна қайтаман,
Жавобингни айтасан менга,
.... ~ Жаннатингдан жой берсанг агар,
Ўйинчоғим бераман Сенга».

.... ~ Қўлларини тортиб оминга,
Кўз ёшларин артгандай бўлди,
.... ~ Қўлларини қўйиб кўксига:
«Амакижон дуоим бўлди,

.... ~ Айтинг, Худо мени кўрдими?
Тилагимни эшитгандир-а?!
.... ~ Эртага ҳам келсам майлими,
Мендан жахли ҳеч чиқмасдир-а?!»

.... ~ Деди мулла осмонга қараб:
«Эй Аллоҳим, раҳмдил Эгам,
.... ~ Қудратингга шак шубха йўқдир,
Синовларинг турли хил бирам.

.... ~ Болажоним У дир раҳмдил,
Дуоингни албат эшитди,
.... ~ Ин ша Аллоҳ, Ота~Онангни,
Жойларини Жаннатдан этди!»

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
БИР ДОНА ТУХУМ
(бўлган воқеа)

Муҳаммаджон ака кўпинча дала ҳовлисида яшайди. Шаҳардаги уйига ҳар замонда бир келади. Кеча келган экан, қўшнисининг товуқлари кириб экинларни чўқиб ташлагани етмагандай омборхонадаги ем солинган қопдан анчагина емни ебди. “Барака топгур қўшни-ей, товуқларинг ҳам бор бўлсин”, деб уларни ўз уйига ўтказиб юборди. Ем солинган қопларнинг оғзини маҳкамлар экан, ўша ерда турган битта товуқ тухумини кўриб қолди. Бир кўнгли қўшнини чақириб, тухумни бервормоқчи бўлди-ю, аммо шошиб турганидан бу ишни эртага қолдирди.
Кейин баъзи ишларини битказди-да, керакли анжомларни олиб машинани ўт олдирди. Озгина йўл юргач ўзига-ўзи “Сен эртагача яшашнинг кафилини олганмисан? Пайғамбар алайҳиссалом намоздаги икки салом орасини ҳам омонат билганлар-ку!”, деб шартта ортга қайтди. Тухумни олиб, қўшнини чақирди. “Қўшни товуқларингиз бизнинг ҳовлига тухум қўйган экан, мана олиб қўйинг”, деди. “Қўявермайсизми, битта тухум экан-у, мен розиман”, деди қўшни Солижон ака. “Йўқ, у ёқдаги савол-жавобда нима дейман?” дейди Муҳаммаджон ака.
Мамнун бўлиб машинасини ҳайдаб кетган Муҳаммаджон аканинг елкасидан тоғ ағдарилгандек эди.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
▪️Ҳар бир инсон узоқ умир кўришни истайди, бунинг учун қуйидаги маҳсулотларни истисно қилиши ёки ҳеч бўлмаганда камайтириши керак.

Энг зарарли 10 та таом:
• 10-ўрин - Музлатилган махсулотлар.
• 9-ўрин - Ширинликлар.
• 8-ўрин - Маёнез ва кетчуплар.
• 7-ўрин - Дудланган гўштлар.
• 6-ўрин – Консервалар.
• 5-ўрин - Гўштли ярим тайёр маҳсулотлар (колбаса).
• 4-ўрин - Фаст-фуд.
• 3-ўрин - Фаст-фуд маҳсулотлари.
• 2-ўрин - чипс ва кракерлар.
• 1-ўрин - Ширин газланган ичимликлар.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#кўнгил

... Ман кимман?!
Бутун галактика узра кўз илғамас зарра...
Хатто ўз-ўзининг бир сониясига-да жавоб бераолмайдиган ожиза...
Лек чин манзилга етганда барча амалларига жавоб бериши шарт бўлган қул...
ман кимман?!
Жамики гуноҳликларига қарамасдан гўзал неъматлар ичра яшнаётган гул...
Муҳаббат таъмини тотган, Ишққа йўғрилган кўнгил...
Жамики гуноҳларига қарамасдан Раббим ўзи суҳбатига чорлаган, зикрига лойиқ топган бир дил...
ман кимман?!
Бугун борману, эртага йўқлик оламига сайр этувчи саёҳатчи...
Хатто, сезмайсиз ҳам йўқликларим...
Бир зарраман, лек Эгасидан умидвор бўлган хоқийлар насли...


Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЁЛ

Аёллар ҳақида қўрқинчли фактлар:

- Аёл йиғлаганда юрагининг вена қон томири узилади;

- Аёлларнинг юраги эркакларникига қараганда 4 мартта таъсирчанроқ бўлади;

- Аёл депрессияга тушганда 72 кунлик хотирасини йўқотади

Шундай экан аёлни ҳеч қачон йиғлатманг!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Катта мақсадингни ўлдирмоқчи бўлсанг, уни тор фикрлайдиганларга айт!



©️Стив Жобс

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй нафсим, ҳар роҳатнинг ортида бир машаққат бор... Боқ, ёшликнинг орти қарилиқ, қувватнинг орти заифлик, ҳаётнинг орти ўлимга жипсдир...
Фақатгина сабрнинг боши машаққат, адоғи эса роҳатлигини унутма...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌺Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌺Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌺 Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
☝️🏻Аллоҳ розилиги учун савоб умидида группаларга улашинг азизлар🥰

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак
Азизим, биродарим
Бу янги кун муборак!

Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Кун давомида сиз билан бирга бўлсин!

Яхши ниятларла бошланган кунингизни, Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

☀️ХАЙРЛИ ТОНГ

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Кўпроқ китоб ўқинг. Балки бошингиз осмонга тегмас. Лекин кўп ўтмай фикрингиз аниқ ердан узилади!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Томдан йиқилганнинг бирор парчаси топилиши мумкин. Топилади ҳам...
Кўнгилдан йиқилганнинг бир парчаси ҳам топилмайди!

Жалолиддин Румий


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совға олишни ўрганмиз шу гўзал қиздан🫶

😊 Аёл киши неча ёш бўлишидан қатъий назар совға олишни яхши кўради.

🎁 Азиз эркаклар, онажонингизга, опасингилларингизга, аёлингизга ва қизларингизга совға бериб туринглар!!!

🎊🎉Байрамларни кутмасдан уларни хурсанд қилиш учун энг бўлмаса кунда бир совғалар беринг😁.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍Газли сув - фойданинг кони!

Газланган сув таркиби организм учун жуда фойдали: ошқозон ичакларда тозаловчи, жигарни филтирловчи, қон томирларни ёшартирувчи, шлак ва токсинларни йўқ қилувчи суюқликдир!

Газли сув ичинг, яқинларга улашинг

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний пойга сабаб пиёда вафот этди.
(Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг)

👉 http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
📝Ёш йигит Каъбада туриб фақат:
"Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради:
- Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди:
- Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга:
"Хожам, сизга бир сирни очай - мен Фас амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари.
Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг.
Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.

Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим.
Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди.
Мен рози бўлдим.

Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".

Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган  бўларкан...


Такдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йул оркали эга булишни узимиз хал қиламиз...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота онанинг руҳи шод бўлиши учун, фарзандлар бир бирига оқибатни кучайтириши лозим.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР...

Ўртача қадаҳдаги сутга саримсоқ пиёзни бир бўлагини сиқиб оч қоринга ичади. Шу ишни бир ой ҳар куни давом эттиради. Бу усулни икки ойда бир марта такрорлайди. (яьни бир ой ичади, бир ой ичмайди).

1; Танага ажойиб қувват беради, гарчи кекса бўлса ҳам.

2; Иммунитетни кўтаради, барча вирусларни хатто ОИТСни ҳам йўқ қилади.

3; Қуртлар ва ошқозондаги ҳамма бактерияларни йўқ қилади.

4; Простата безлари ва уни катталашишини даволайди.

5; Ангина, бодомсимон безлар (йирингли тонзиллит) ни йўқ қилади.

6; Грипп касаллигини олдини олади, агар касалланган бўлса тузатишга ёрдам беради.

7; Босимни пасайтиради, артерия қон томирларини ёғлардан тозалайди.

8; Қонни заҳардан тозалайди ва овқатланиш ва бошқа йўллар билан захарланишни олдини олади

9; Сиздан озор берувчи хашоратларни хатто чаён ва илонларни ҳам қувади.

Мулоҳаза. (сармсоқ) Ҳидини йўқотиш учун чорак соатдан (15 минутдан) кейин апелсин пўстлоғини истеьмол қилинади.

#Саломатлик
Каналимиздан узоклашменг
👇👇👇

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Янги келин бўлиб тушган кезларимда саксон ёшдан ошган қайнона бувимиз ўсал бўлиб қолди. Айниқса, охирги уч кун оғир бўлди. Билинар-билинмас нафас оладилар. Охири томоқларидан сув ҳам ўтмай қолди. Қариндош-уруғлар йиғилиб, галма-галдан тепаларида ўтириб чиқишади. Кўпроқ қайнотамга зўр келди. У киши волидасининг тепасида юм-юм йиғларди. Юзини юзига қўйиб, онажон, берган сутингизга рози бўлинг, ожиз банда эканмиз, қўлимиздан ҳеч нарса келмаяпти, деб мўлтирар эди.

Тўртинчи кунга ўтар кечаси кампир секингина кўзини очди. Бунга атрофдагилар ғимиллаб қолди. Қайнотам онасининг қўлларини кафтларига олиб, силаб-сийпаб ўпиб қўйди. Кампир ўғлига, энгаш дегандек имо қилди. Ўғил, жон қулоғим сизда, деб энгашди.

-Болам, қорнинг оч эмасми? Булар сенга овқат бердими? Қорнингни очириб юрма тағин...-дея олди аранг.
Бу онаизорнинг охирги сўзлари бўлди...

ОХ ОНА НАКАДАР БУЮКСАН.ХАТТОКИ УЛИМ ТУШАГИДА ХАМ БОЛАМ ДЕЙСАН ОНА....


BAXTIMIZGA ONALARIMIZ SOG' OMON BO'LISHSIN🤲

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер Меҳри

– Намунча ерга ёпишмасанг, – дебди Шамол.
– Ернинг меҳри, бағри иссиқ-да, – дебди Қор.

Шакл

– Кўп сиқмагин, эзилдим-ку! – зорланибди Лой.
– Сиқмасам, ғишт шаклига кириб бўпсан! – деб жавоб қилибди қолип.

Гўзаллик

– Одамлар нега доим сенга интилади? Сиринг нимада?– сўрабди Жар.
– Уларни бошимга кўтариб, дунёни кўрсатаман, – дебди Чўққи.

Алам Ва Ғам

Алам шериги Ғамга дебди:
– Табассум билан гаплашма, у бизни кўролмайди.

Бағри Иссиқ

– Тошкўмир бунча қоп-қора, хунук бўлмаса? – дебди Кесак.
– Сиртдан баҳо бермагин, унинг бағри нақадар иссиқ, – дебди Тош.

Тўғрилик Учун

Болға эгри михни тўғрилашга ҳаракат қиларди. Шунда эгри Михдан нидо чиқибди:
– Раҳминг келсин…
– Бўлмаса, тўғри тур-да, – дебди Болға.

Девор

– Одамлар ғалати-да, деворнинг қулоғи бор, секин гапиринглар, деб мени гуноҳкор қилишади, – дебди Девор.
– Эътибор берма, улар бир-бирларидан қўрққанларидан сендан хавотирланишади, – дебди шифт.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg