37.8K subscribers
16.2K photos
9.34K videos
340 files
27K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғлининг пулида онанинг қанчалик хаққи бор.

Онажонларга етказиб қўямиз!


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
АЖОЙИБ ЛУҒАТ 😉

🧔‍♂️Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.
👩‍🦰Она - маошсиз, «отпускaсиз» туну кун ишловчи супер инсон!
👵Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.
👨‍🦳Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.
👩‍🦱Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.
👱‍♀️Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.
🧔‍♂️Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.
🧔‍♂️Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.
👦Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).
👧Қиз - палаҳмон тош. Эээ йўғ-ее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.
👂Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.
👩‍🦱Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен учун жаннатнинг бир йўли ёпилди


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
🕌🕋 "ЖАННАТ КАЛИТИ!"🔑

Кеча бомдодга яқин,
Ғалати туш кўрибман.
Тушунмадим ўзим ҳам,
Тушимда мен ўлибман!

Олдимда фақат бир йўл,
Узоқ юрдим йўлимдан.
Кейин икки фаришта,
Тортиб кетди қўлимдан!

Минг бир машаққат билан,
Манзилга етиб келдим.
Не кўз билан кўрайки,
Жаннат олдида эдим!

Эшик ортида Жаннат,
Бироқ эшик қулф эди.
Келиб жаннат соқчиси,
“Калитинг борми?” деди!

“Қандай калит?” сўрадим,
“Намозинг борми?” деди.
Бундай ўйлаб қарадим,
Калит менда йўқ эди!

Даҳшат ичида қолдим,
Ахир бенамоз бордим.
Бенамоз ўтди умрим,
Жаннатдан қуруқ қолдим!

Сўнг АЗОН овозидан,
Бирдан чўчиб уйғондим.
Ўзимга келолмасдан,
Анчагача тўлғондим!

Сўнг тушимнинг таъбирин,
Чуқур тушуниб етдим.
Тезда туриб ўрнимдан,
“КАЛИТ”ни излаб кетдим...!

НАМОЗГА ШОШИЛИНГ, НАЖОТГА ШОШИЛИНГ!

Каналимиздан узоклашменг
👇👇👇

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўғриси кўриб йиғладим.
Кўринг ўзингизга фойдали томонини олинг

Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи очиқлар учун ибрат бордир. (Нур 44-оят)

Бугун Аллоҳ розилиги учун нима қилдингиз?⚡️

Каналимиздан узоклашменг
👇👇👇

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
☆☆☆☆☆ ХУДО БЕРСИН ☆☆☆☆☆

Молу мулк бевафо соҳибига ҳам,
Сулаймон давлати кўринади кам.
Шукр қил Яратган бермасидан ғам,
Берса Худо берсин, бошқаси бекор.

Кетди қанча бойлар, ўтдилар ғани,
Осмон ҳамон ўша, устуни қани?
Кўрмаганнинг ёмон бўлар кўргани,
Берса Худо берсин, бошқаси бекор.

Насиб қилса келар Шому Ироқдан,
Насиб этмас кетар қошу қовоқдан.
Молу бахт излама асло йироқдан,
Берса Худо берсин, бошқаси бекор.

Бойлигинг шу эрур – юрсанг саломат,
Нафсингга қул бўлиб қолмагин фақат.
Фақат бир Ўзидан сўрагин омад,
Берса Худо берсин, бошқаси бекор ...!!

Каналимиздан узоклашманг

👇👇👇👇👇👇

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ибрат

Бир аёл радиодаги жонли эфирга қўнғироқ қилиб Аллоҳ йўлида моддий ёрдам сўрабди. Буни эшитиб ўтирган бир атеист, аёлни мазаҳ қилмоқчи бўлиб котибасидан рўзғор учун маҳсулотларини бериб: агар "Ким бериб юборди?"- деб сўраса, "шайтон" - дейсиз дебди.

Котиба рўзғорлик қилиб берса аёл роса хурсанд бўлибди-ю, аммо ким берганини сўрамабди ҳам. Шунда котиба: "Буларни ким бергани билан қизиқмайсизми?"
деса, Аёл: "Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ.Чунки Аллох амр этиб турганда, хатто шайтонлар хам шай бўлиб туришаркан" дебди☺️


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ОКШОМ!

Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,  
🤲Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.

Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🤲 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ғаройибот

Математик чумоли

Саҳрои кабир чумолиси Cataglyphis fortis овқат қидириб, узоқларга дайдиб кетади. Йўлидан ўлик ҳашарот чиқса ундан бир чимдим юлиб олиб, инига юрган йўли билан эмас балки энг қисқа маршурут билан қайтади. Кейинги чимдимни олиш учун яна ўша қисқа йўл билан ўрмалаб кетади.

Немис ва швейцариялик тадқиқотчилар бу ҳусусиятни кўриб, чумолиларда математик ҳисоб китоб қилиш ҳусусияти бор деган таҳмин қилишди. Бу таҳминни тасдиқлаш ёки инкор қилиш учун бир нечта тажрибалар ўтказишди:

1. Чумоли ўлжаси билан қайтгач, оёқларига чўпчалар улаб узайтириб қўйишди (маҳсус суюқлик томизишади, у қотгач оёқчаларни узайтирувчи протезга айланади). Чумоли узайтирилган оёқлари билан аввал босиб ўтган қадамлар миқдорича юриб кетади ва натижада ўлжадан илгарилаб кетади. Чунки қадамлар узунлиги ўзгаргани сабабли масофа ҳам ўзгариб қолди.

2. Бошқа чумоли ўлжасидан қайтгач оёқларининг учуни қирқиб қўйишади. Бечора чумоли аввалги босган қадами миқдорича юриб борса, ўлжага етиб кела олмайди. Чунки қадамлар миқдори ўша аммо қадам узунлиги бошқа.

3. Чумолининг оёқчалари узунлиги синовнинг аввалида ўзгартирилганда (яъни узунлаштириб ёки қирқилганда) ўлжани топиб, инига қайтади. Инидан яна ўлжа томон юрганда аниқ манзилга етади. Чунки қадамлар сони ўзгартирилган оёқлар билан саналиб қўйилган эди.

4. Қадамлар ҳисоби чумоли миячасида ҳосил бўлаётгани аниқлангач, синовдаги чумолилар йўлига чуқурлик ёки дўнгликлар қўйишади. Шунда чумоли ўлжасига қайтиш йўлида тўсиқларни енгиб ўтиб аниқ манзилга етиб келади. Демак чумоли тўсиқларни босиб ўтаётганда қадамлар сонига “тузатишлар” киритиб, масофани аниқ олади.

Клиффорд Пиковернинг The Math BOOK (Великая Математика) китобидан.

Нима деб ўйлайсиз ? Миттигина чумолига бундай илмни ким берган?

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўнгил_бекати

"Онамнинг топганингга барака берсин деган сўзларининг баракасига мазза қиламанда"

Ота-Онамизни асраб, авайлайлик


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДОВУД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.👇
ㅤㅤㅤㅤ

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Дўстларингизни уларга ёқмайдиган номлар билан чақирманг!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаришта, инсон ва хайвон ўртасидаги энг катта фарқ нимада биласизми?

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эллик йиллик гуноҳларни ўчирувчи дуо...

Буни билармидингиз?


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
КУЁВНИНГ ҚАРҒИШИ

Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Гуллар, шарлар, рақслар. Концертга айланиб кетди тўй ҳам. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси. Куёв уйига боришганда ҳам рақс, ўйин кулгу давом этди…
Эртасига келин салом ҳам тугади, совға саломлар тўлиб кетди. Келин минг қизарганча салом берарди ҳаммага.
Никоҳ кечасидан икки ёш ёруғ юз билан чиқди. Янгаларнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди.

Чорларда эса… Иккинчи овқат тортилганидан сўнг келин дугоналари билан ўтирган хонада бирдан қийчув бошланиб кетди!
Катталар югуриб киришганида келин ерда типирчилаб ётарди, янгаси унинг тилини ушлаш учун ҳаракатда, дугоналари даҳшатда қўл оёғини ушлаб турардилар… Лекин ҳеч ким эплолмади… Жони узилди!.. Чорлар азага айланиб кетди…
Сабабини кўп изладилар. Ҳеч ким тагига етолмади. Аввалдан бор эпилептик касали қаттиқ ҳаяжондан ҳуруж қилгани якуний хулоса бўлди. Аслида эса бу бир сабаб эди…

Никоҳ кечаси куёв уч йил учрашиб юрган севгиси қиз чиқмаганидан даҳшатга тушганди. Келин унинг оёғига йиқилди, ялинди, ёлворди. «Шарманда қилманг» деб тинмай йиғларди. Куёв ҳеч ким қилмаган ишни қилди. Ўз болдирини тилиб қон чиқарди. Чунки у севарди, телбаларча севарди! Алам ва нафрат қалбини тилка пора қилган куёв хонадан чиқиб кетаётганида бир гап айтди: «Илоҳим, эртага уйингдан қайтиб келмагин!». Бу сўзларини келин эшитмади. У шармандаликдан қутулиб қолганига ўз ичига сиғмасди… Куёвнинг сўзларига эса фаришталар омийн дегани шубҳасиз…
Барча маракалар ўтди, ёпиқ қозон ёпиқлигича қолди…
Биргина аччиқ хатоси деб куёв қарғишига учраган келиннинг ота-онаси, ака-укалари эса қон йиғлаб қолдилар…

Ножўя босилган қадам асоратсиз бўлади деб ўйлаганлар адашади. Бировнинг қалби, ишончини суистеъмол қилганлар эртами кеч ёмон ҳолатга тушишлари муқаррар…

Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
Дуо олинг.

Хотин учун тоғни талқон қилгувчилар,
Керак бўлса жонини хам бергувчилар.
Ота Она қарғишини олгувчилар,
Ота Она ғаниматдир дуо олинг.

Ўзи емай улар сизга едирдилар,
Ўзи киймай улар сизга кийдирдилар.
Орзу хавас кўрай дея ўстирдилар,
Ота Она ғаниматдир дуо
Олинг.

Хафта Ойда бориб бир бор ёқламайсиз,
Еган нону оқ сутизни оқламайсиз.
Имкониз бор аммо ўзиз хохламайсиз,
Ота Она ғаниматдир дуо олинг.

Олтин зарга ўралибди аёлингиз,
Парвонасиз доим унга хаёлингиз.
Сочидаги оқ билинг сизнинг заволингиз,
Ота Она ғаниматдир дуо олинг.

Гапирса гар ранжитасиз бир сўз билан,
Кимлар билан ошнодирсиз ош туз билан.
Улар ўтса қолманг дейман афсус билан,
Ота Она ғаниматдир дуо олинг.

Оташ Юсуф пандим айтиб ёздим байтлар,
Дўстим уйғон, кўзингни оч айни пайтлар.
Неки қилсанг эрта албат сенга қайтар,
Ота Онағаниматдир дуо олинг.

Шукр дерман Отамга хеч тик боқмадим,
Онам берган оқ сутини мен оқладим.
Не истаса шуни қилиб дил чоғладим,
Ота Она ғаниматдир дуо олинг.

16.07.2021.Отабек Юсуф

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
ЎҒИЛ БОҚИБ, ҲАССАГА СУЯНГАН ОТА

Бу бола отасининг ёлғиз фарзанди эди. Ота уни ёлғиз ўзи катта қилди. Ўқитди, уйлантирди. Аёли вафот этгач, иккинчи бор уйланмади ҳам. Ўғли шаҳардан уйланди. Хотини қишлоққа яшашга кўнмагач, шаҳарга ижарада яшай бошлади. Ота ўғлининг 30 ёшида совға қилиб топган йиққанини сотиб, ишхонаси ёнидан икки хонали квартира олиб берди. Байрам куни зинадан тушганча отанинг оёғи синди. Ўғил отасининг оёғини гипс қилиб уйга олиб келди. Хотини икки кун ўтиб инжиқлик қилаверди, отани қишлоққа, ўз ҳовлисига олиб бориб ташлади. Ўттиз йил боққан фарзандининг уйига уч кун сиғмади.

Ўғил отаси уч-тўрт йил аввал эккан дарахтлардан бирини шохидан кесиб, отасига ҳасса ясаб берди. Отасини амакисининг келинига тайинлаб, ўзи шаҳарга жўнаб кетди. Ҳозир ота анча тузалиб қолган. Фақат у энди ўттиз йил боққан ўғлига эмас, ҳассага суяниб яшаяпти...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Эркакнинг бошини эгма, эй фалак?! 

Хонадон обрўйи, тахти-эркақдир, 
Болалар қувончи, бахти-эркакдир. 
Аёллар қудрати мулки-эркакдир, 
Ватаним ғурури кўрки-эркакдир. 

Эркак бор, боғларда гуллар очилар, 
Улар бор, қалбларга қувонч сочилар. 
Оила бутундир улар боридан, 
Ҳаётин кизғанмас дўсти, ёридан. 

Дастурхон қутлиги - улар меҳнати, 
Устимиз бутлиги - улар ҳиммати. 
Фарзандлар чироғи - улар борлиги, 
Муҳаббатнинг бизга мудом ёрлиги. 

Эркаклар мардлиги берур ифтихор, 
Уларда меҳр бор ва муҳаббат бор. 
Фарзандин эртасин ўйловчи улар, 
Оила обрўйин қўлловчи улар. 

Шундай йигитларни севар халойиқ, 
Шундайин эркаклар меҳрга лойиқ. 
Улар элимизнинг содиқ посбони, 
Улар бор, тинч эрур юртнинг осмони. 

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
СОВЧИЛИК

Келиннинг номи улуг супраси курук булиб, калондимоглик билан Махрини палон пул деб, огзини тулдириб Куёвга Махр солаётганлар,
аввал Келин Узи шунга муносиб булиши керак.

Туркларнинг Совчилик борасида ажойиб урф одатлари бор эди. Унга кура Совчилик ка борилганида Киздан уч нарса имтихон килинарди,

Биринчиси;
Курьондан
Иккинчиси;
Пазандалик, уй юмушларидан,
Учинчиси;
Гилам устидан ип тортилиб, шу ип устидан юргизиб, Кизни соглиги текширилган.

Биринчи имтихондан утолмаса дарров кайтиб кетишган.
Иккинчисидан утолмаса, Узимиз ургатиб оламиз дейишган,

Агарда,
Биринчи ва Иккинчи имтихондан утса- ю, Келинни куринишида нуксони булса, ( чулок, гилайлик) Аллохни иродаси, айб бунда эмас деб, барибир олиб кетишган.

Тугма нуксони туфайли, бирорта Киз Эрсиз колмаган. Совчиликни асосий мезони Курьон илмига каратилган.

Бизларда хам, Кизларимизни Курьон илмидан бохавар килсак айни муддао буларди,
Бунинг, учун, Йигитларимиз узлари хам, Курьон тиловат килишда юксак билимга эга булишлари керак.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
НАМОЗ ШИФО БЎЛДИ
(Ибратли ҳикоя)

Бир муслима аёл намоздан топган ҳузур-ҳаловати ҳақида шундай ҳикоя қилади:
“Уйимиз дала ёнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик.
Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаёлмадим, аллақандай тушлар кўрдим...
Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ёрилдим. Чунки кечалари сира ухлаёлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ёрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди.
Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ёқ-бу ёққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади.
Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо...
Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ётардим.
Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ёнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим. У эса жилмайиб қўйди. “Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ётишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди.
Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим.
Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ётдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин намоз ҳаловатини сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ётишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони намоздан топганим учун бениҳоя хурсанд эдим. Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман ”.

"Намозда хушуъ" китобидан

@jannatim_onajonim

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg