37.7K subscribers
16.2K photos
9.32K videos
340 files
26.9K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Кимдир чин юракдан эслаб, килса дуо...


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
📕 Кимдир чин юракдан эслаб, килса дуо...


Қаерда бўлсангиз, саломат бўлинг!
Қандай бўлсангиз ҳам бор бўлинг доим!
Хижронлар, армонлар, айрилиқлардан,
Асраб юрса бўлди сизни Худойим!

Беҳос оғримасин тану-жонингиз,
Ошиқлар қолмасин изларингиздан.
Яхшилар суратин изласин мудом,
Меҳр томиб турган
кўзларингиздан!

Осуда тонгларга шукрона айтиб,
Қуёш нурин ёйсин йўлларингизга!
Яратган беҳисоб куч ато этсин,
Дуолар тўкилган қўлларингизга!

Омонат дунёда омонатмиз, рост.
Гоҳо яшамоқдан сабримиз тўлди.
Кетар чоғимизда битта бўлса ҳам,
Кимдир чин юракдан эслаб, килса дуо...



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
Хайрли тун, азизларим! Тунингиз осуда, тинч булсин! Барчамизни Роббим уз панохида асрасин! Аллохимга омонат!!! @jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, кадрдонларим! Хайрли тонг! Барчангизга бахт ва омад доимий хамрохингиз булсин! Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файз-барака тилаб коламиз. Марокли дам олинг @jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Донолар бисотидан!


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
JaNNaTiM ONAM
📕 Донолар бисотидан! Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻 @jannatim_onajonim
📕 Донолар бисотидан!


❗️Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:


❗️"Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини яширади..."

❗️"Ким бир қийналган кишининг оғирини енгил қилса, Аллоҳ дунё ва охиратда унинг оғирини енгил қилади..."

❗️"Ким бир мўминдан дунё ғамларидан бир ғамни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни аритади..."

❗️"Ким бир надомат қилувчини кечирса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг хатосини кечиради.."

❗️"Ким қийинлаштирса, Аллоҳ унга қийинлаштиради..."

❗️"Ким бир мусулмонни унга ёрдам бериш вожиб бўлган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ унинг ўзини ёрдамга муҳтож бўлган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўяди..."

❗️"Ким осонлаштирса, Аллоҳ унга осонлаштиради..."

❗️"Раҳм қилувчиларга Раҳмон раҳм қилади, дарҳақиқат Аллоҳ бандаларидан раҳм қилувчиларига раҳм қилади..."

❗️"Ким инфоқ қилса, Аллоҳ унга инфоқ қилади..."

("Иъламул муваққиъин",
ْ

‼️ Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.
Al-Baqara(112)


‼️ Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир.
Al-Baqara (110)



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Уттиз йил олдин туланган чек...


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
JaNNaTiM ONAM
📕 Уттиз йил олдин туланган чек... Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻 @jannatim_onajonim
📕 Уттиз йил олдин туланган чек...


Kамбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди.

....Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон.

....Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиламчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди.

....Ҳеч ким унга парво хам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди.

....Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди.

....Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб , бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетти. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетти.

....Ҳалиги амаки эса уни айириб,болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори дармон ва егулик кераклигини , пули йўқлигини айтиб ҳунграб йиғлаб юборди.

....Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорини пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб , "тез бор онангни олдига ", ~деди.

....Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб шаҳар касалхонасига қизи олиб келди .Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳликни тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини , эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди.

....Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўрашу чун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди.

....Не кўз билан кўрсинки отасини операция (жарроҳлик) қилишган , отаси у келганида хуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради.

....Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз , ~деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди.

....Қиз чекни қўрқа қўрқа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда " 0000000000 доллар ва тўлов алла қачон ўттиз йил олдин тўланган " деб ёзилганди.

....Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасини ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлганди.!


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Хакикий эр


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
JaNNaTiM ONAM
📕 Хакикий эр Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻 @jannatim_onajonim
📕 Хакикий эр


Аёлдан сўрашди:

- Сизнингча ҳақиқий эр ким?


Аёл жавоб берди:

- Жеркийвермай насиҳат қиладиган!

- Титкилайвермай ишонадиган!

- Йиғлатавермай кулдирадиган!

- Оёқ-ости қилавермай бошига кўтарадиган!

- Итоатни қадрлайдиган!

- Ибодатни севадиган!

- Суянганингда ҳақиқатдан суянчиқ була оладиган!

- Ҳаромдан ҳазар қиладиган!

- Роббига бандаликда аҳли- аёлини ҳам эргаштира оладиган эр ҳақиқий эрдир !

Эрлик исм эмас феълдир , аслида...!!!



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
📕 АЁЛ ЁЛҒИЗ - ХИЛОЛ ЁЛҒИЗ........... 
(Ушбу шеърим қалби тоза ва иродали мард аёлларимиз учун !!!) 


Ёлғиз аёл метин бўлар, 
Йиғлаб умри ўтин бўлар, 
Ўт қўйманглар у шўрликга... 
Бағри ёниб тутун бўлар! 

Кўзларида яшайди ёш, 
Ўзи қайғу ўзи сирдош, 
Аравани ёлғиз тортар... 
Кеча кундуз қучиб бардош! 

Тўр меники деёлмайди, 
Хандон отиб кулолмайди, 
Ками кўсти бўлмаса ҳам... 
Кўнглини тўқ тутолмайди! 

Ташвишлардан елиб толмас, 
Рўзғорининг ками қолмас, 
Гар билсангиз дилбандининг... 
Бир кам деган ғами бўлмас! 

Жон беради болам дея, 
Зар чопонда юрсин дея, 
Ўз умрини қурбон қилиб... 
Тахт ясайди фарзанд дея! 

Ёлғиз бўлса куни ёлғиз, 
Қалби эмас туни ёлғиз, 
Ғийбат тошин отаверманг... 
Хилол ёлғиз, Тангрим ёлғиз! 

Кулган юзин хунук деманг, 
Йиғлаб турса тузук деманг, 
Дилгинасин билмай туриб... 
Қадамини бузуқ деманг! 

Йиқилганда беролмайсиз, 
Тик қаддини кўролмайсиз, 
Эй осийлар керилманглар... 
Бевадек мард бўлолмайсиз !!! 

ЁЛҒИЗ БЎЛСА КУНИ ЁЛҒИЗ... 
ҚАЛБИ ЭМАС ТУНИ ЁЛҒИЗ... 
ҒИЙБАТ ТОШИН ОТАВЕРМАНГ... 
ХИЛОЛ ЁЛҒИЗ! ТАНГРИМ ЁЛҒИЗ !!!



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРГОНАЛИК --ЗАМИРА ОНАЖОНИМ!!!!!!

ПРИЗИДЕНТИМИЗ;--ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВни дуо килмокдалар!!!!!
Илохим дуолари ижобат булсин.Халк отасини умрилари зиеда булсин
@jannatim_onajonim
📕 ЯҚИНЛАРИНГ ЙИҒЛАТСА.


Яқинларинг йиғлатса,
Кўз ёшингни яширгин.
Битта яхшилик қилса,
Ўнта қўшиб оширгин.

Яқинларинг йиғлатса,
Ётдан ёруғлик кутма.
Сўнги йўлга кузатувчи,
Шу йиғлатган унутма.

Яқинларинг йиғлатса,
Қилма элга овоза.
Кабутар кўк қучса ҳам,
Қайтар жойи ховоза.

Яқинларинг йиғлатса,
Қўлларингни қўй кўзга.
Ҳа десалар, дегин толди,
Кўзим қараб юлдузга.

Яқинларинг йиғлатса,
Дема мени билмади.
Сен ким бўпсан абу лаҳаб,
Пайғамбарни билмади.

Яқинларинг йиғлатса,
Ғам чекма бу бор хисдир.
Қур'он ўқи бир пастда,
Қур'он таскин, мунисдир.

Бироқ шундай яшагин-ки,
Салом ўрнинг билинсин.
Ортингдан дуо қилиб,
Жаннатларни илинсин.


© АБДУССАЛОМ АНДИЖОНИЙ.



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
Қиз бола отасига меҳрибон бўлади! Мана исботи:

Тўйга бир ой қолганда қиз йигит билан учрашиб келди-ю, унга тегмайман деб туриб олди. Бу гапни аввал онасига айтди. Отасига айтишдан қўрқди. Чунки куёв бўлмишнинг отаси падари бузруквори билан жуда қалин дўст эдилар. Тақдир экан, улар бошқа вилоятга кўчиб кетишди. Йиллар ўтиб эса икки дўст ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш ниятида фарзандларининг тақдирини боғлашга аҳд қилдилар. Қарангки, учрашувга чиқиб келган қиз менинг бошқалардан қаерим кам, дея йиғлашдан тинмасди. Ҳамма ҳайрон. Кейин сабабини билишса, йигитнинг оёғи оқсоқ экан. Бу гапни эшитгач, ота ҳам довдираб қолди. Лекин тўйни қолдиришни иснод деб билди.

Аёл йиғлаб дардини тўкади. Эркак эса ичига ютади. У йигитнинг айбини яширган дўстидан хафа бўлди. Бироқ, йигит оқсаб юрса-да ақли ҳуши жойида, топармон-тутармон, қалби мусаффо эди.

Ҳам отасининг эзилаётганини кўрган, ҳам опасининг изтиробига дош беролмаган сингил ўртага чиқди:

— Мана мен тегаман ўшанга, — деди. — Оёғи оқсагани ҳеч нарсамас, қалби бутун бўлса бўлди. Отажоним, қаддингизни кўтаринг. Эл-юрт олдида юзингиз шувут бўлишини хоҳламайман!!!

Шу билан тўй ҳам ўтди. Опасининг ўрнига турмушга чиққан сингилнинг ҳозир тўққизта фарзанди, 16 та набираси бор.

Опа эса бой-бадавлат оилага келин бўлди. Аммо тирноққа зор бўлиб, армон билан дунёдан ўтиб кетди.

…Ҳар гал шоирнинг: “Инсон қалби билан ҳазиллашманг, сиз” деб бошланувчи шеърини ўқисам, мана шу воқеа лоп этиб кўз ўнгимдан ўтаверади.

@jannatim_onajonim
""""•••ХИЁНАТНИНГ КАСОФАТИ••""""

Ота-она уйида эрка усган Муборак зиёли, узига тук, бой бадавлат бир хонадонга келин булди. Турмуш уртоги, укимишли, акилли, камтар, камгап , узига ишонган, топарман тутарман йигит. Кайнонаси купни курган, оилани мустахкам тутиш учун акл билан иш курадиган аёл. Муборак эрка киз булиб усгани учун,уй ишларига бироз укувсиз. Кайнонаси келиним укувсиз деб,булар булмас жеркимади. Аклли аёл эмасми,сабр билан Муборакга куни билан уй ишларида билмаганини ургатиб ёрдамчи булди. Овкат пиширишни ургатарди. Кечкурун эри,угли келганда,турга чикиб утирарди. Худога шукур келиним ,елиб югуриб хизматимни килябди,- деб келинини яхшисини ошириб,ёмонини яширди. Муборак хам хонадонга тезда урганиб кетди.Хомиладор булгандан кейин кайнонаси келинига янада эътиборлирок булди. Огир ишларни килдирмас. Тез-тез доктор назоратига олиб борарди. Оилада пахлавондек угил дунёга келди.Кайнонаси эри билан маслахат килиб,онасидан мерос колган уйга келини билан углини кучиришиб,рузигорини алохида килиб куйишади. Муборак бирин кетин учта кизли булди. Оила тинч. Махаллада хамма бу оилага хавас билан карашади. Чунки эри оиласига мехрибон,фарзандларини жонидан ортик яхши курар. Топиб-тутиши хам чакки эмас. Оиласини хеч нарсага зориктирмайди. Шу зайлда кунлар утаверди. Аммо...
Вакт утган сари турмуш уртоги салбий тарафга узгариб бошлади. Кун ора ичиб келадиган одат чикарди. Ичиб келган куни хеч нарсага карамасди. Хотинини хакорат килар,болалари билан бирга кучага хайдарди. Эртаси куни бу ишидан пушаймон булиб,кечирим сурарди. Бошка ичмайман,-деб суз берарди. Аммо бир хафта,ун кун утмай уша ахвол яна такрорланарди. Деярли хар куни уйда жанжал.
Бундан ташкари турмуш уртоги очик-ойдин Муборакга хиёнат килиб бошлади.
Муборак хаммасига сабр билан чидади. Муборак бир куни нон ёпди. Тандирдан нонларни узиб,саватга жойлаб кулида сават билан уйга кирди. Шу махал турмуш уртоги ешгина келишган чиройли киз билан уйга кириб келди.
-Бугундан бошлаб бу киз ,бизнинг билан бу уйда яшайди,-деди эри.
-Ким бу киз. Нега биз билан яшайди?
-Мен бу кизни яхши кураман,сенга кундош ,-деб бамайлихотир жавоб берди.
Муборак хали тандир бошида кийган кийимларини чикармаган.Уст боши бир ахволда турарди. Эри билан келган кизни миллати азайбаржон. Чиройли ,кадди комати келишган,сарикдан келган,кузлари мовий киз эди. Узига аро берган. Ёши 20-22ёшлар атрофида эди.
Муборак кизни ёнида узини бу ахволда турганидан хижолат булди.
-Майли яшасин. Аммо айтиб куяй. Уйда мен нима иш килсам , у хам шу ишни килади. Карши эмасман деди. Бу сузларни тили билан айтди. Аммо дили йигларди. Гурури оёк -ости булганидан,аеллик,оналик кадри шу кундошининг олдида хор булганидан йигларди.
Муборакни сабр килишдан бошка чораси йук эди. Ажрашай деса уртада туртда фарзанд. Онасини уйига турт фарзанд билан сигармиди. Эрига яратгандан инсоф тилади. Бир уйда кундош билан яшай бошлади. Кундоши кулини иссик сувдан совук сувга урмас. Куни билан тошойнани олдидан кетмас,нукул узига аро бергани берган эди. Инсонни сабрини хам чегараси бор экан. Бир куни Муборакни сабр косаси тулди. Кундошини сочидан тортиб,кучага судради.
-Йукол уйимдан. Бу ер сенга мехмонхона,айш ишрат киладиган ер эмас. Оиламни бузиб,фарзандларимни тирик етим килишингга йул куймайман. Мен онаман. Мени оиламни саклаб колиш учун,фарзандларим учун хеч нарсадан толмайман. Керак булса жонингни оламан. Иккинчи марта бу хонадонга кадамингни босма,-деб кучага хайдади.
Барибир эри уз билганидан колмади. Пул куп булгандан кейин,бир неча аёл билан кунгил хушлик килиб юрийверди.
Ёш-ёш кизларгаям хайрон колади инсон. Пулни деб отаси тенги,оилали бола чакали эркаклар билан кунгил хушлик килишаверади. Шу ерда турт катор шеър билан ифода килгим келди;


Куча куйда хуп тентариб юради.
Пулдорини излаб хар ён юради
Айшу ишрат булса хузур килади
Танасини пулга сотган аёлллар
Номусини паймол килган аёллар.
Фарзандини кон йиглатган аёллар

Шу зайлда кунлар утаверди. Бир куни Муборак:-Эй Оллохим мени оиламга хузур халоват бер. Менга мол дунё,пул,давлат ке
рак эмас. Эримни пул,мол дунё кузларини кур килаябди. Эримни бир тийинга зор килгин ,-деб дуо укиди.
Товба,нима булди,нима куйди,турмуш уртогининг ишлари оркага кета бошлади. Аввалгидай пулида барака йук,бундай олганда келган пулнинг узи йук. Ётиб еганга тог хам чидамайди дейилганидай, хар куни рузигора у керак ,бу керак...Жамгариб куйган пуллар хам тугади. Ахир бежизга айтишмагану,"Рузигор-бу гор",-деб.

Молу давлатинг булганда дусти-ёринг,ошна-огайнинг хам куп булар экан.Аммо мол давлатинг кулдан кетганда,бирин-кетин сендан хамма узоклашар экан.Хатто тукканларинг хам уз холингга ташлаб куяр экан.

**

Аста-аста уйдаги нарсаларни сотиб кун кура бошлашди. Бир кун Муборак эрига кулидаги юзугини чикариб берди сотинг,-дея. Угли коллежда укийди. Кизлар мактабга боради. Уйда пул йук,15-20 кундан кейин тилло сирга хам сотилди.
Муборак ишлай деса кулида дипломи булмаса. Эри энди кунига койил булиб уйда утирибди. На бир дусти -ёри хабар олади,на бир кариндош -уруги,на бир ота-онаси. Муборак оилани тебратиш учун бутун тилло такинчокларини сотди.
Эри килган ишидан пушаймон. Хали ишларим яхши булиб кетса,хамма тиллоларингни олиб бераман дерди.
Муборак нима килиб булсаям оилани тебратиш учун бир иш килиши керак эди.
Пулсиз хаёт йук экан. Уйлаб-уйлаб уйда нон ёпиб сотишни йулга куйди. Ёпган нонлари мазали ,чиройли булгани учун аста-секин мижозлар ундан бундан эшитиб кела бошлашди. Мижозлар сони ортди. Аста-секин туйларгаям буюртма ола бошлади. Энди углиям ишлаб оилага ердами тега бошлади. Эриниям аввалгидай булмасаям ,ишлари бироз олдинга кетди. Бир-икки сум пул топадиган булди.
Энди хаетлари яхшиланиб,турмушлари фаровон эди .Аммо бу фаровон турмуш узокка чузилмади. Иккинчи кизи бедаво дардга чалинди. Докторлар умид йук дейишди. Кизини хаётини саклаб колиш учун кулидан келганини килишди. Уйдаги бор нарсани,бор будуни сотишди. Пойтахтга келиб,хаттоки профессорларга курсатишди. Файдоси булмади.
Кизи иродали,жасоратли киз эди. Улишини билсаям хеч тушкунликка тушмади. Хар бир олган нафасига шукур килди. Онаси сулиб бораётган кизига караб ,юрак багри эзиларди. Кечалари йиглаб нола киларди. Оллохим кизимга шифо бер. Сен мархамати кенг зотсан. Сендан бошка хеч нарса сурамайман. Факат кизимни жонини олма. Куз олдимда сулиб бораётган кизимни куриш,мен учун накадар огир. Яхшиси мени жонимни олиб куя кол. Менга фарзанд догини курсатма Оллохим,-дерди.
Улим хак экан. Эндигина 22 бахорни каршилаган кизи,бу дунёни куйиб,чин дунёга равона булди. Хаммани кон йиглатиб,ота-онани догда колдириб кетди.

**

Оллох бизга хаёт бахшида килган экан,хаётимиз синовлардан иборат. Аслида хаёт биз учун бир имтихондир.
Кимдир фарзанд доги билан яшаса,кимдир ота-онасиз ,ота-она мехрини курмай яшайди. Кимдир мухтожликда,кимдир тукин-сочинликда,кимдир дард чекиб яшаса,кимдир айшу-ишратда яшайди. Кимдир тукликга шухлик килади.Бир кун келар бой факир булар,факир эса бой.Эл олдида обруси йук инсон,кун келар элда азиз булар. Бир дакикадан кейин бошимизга нима келишини ким билади дейсиз? Тикан хам оёгимизга бесабаб кирмас. Инсон борки билиб билмай хато килади. Хато килганимизни тан оламиз. Аммо яна билиб туриб хато устига хато киламиз. Хом сут эмган бандамизда. Бу киладиган хатоларимизни жавоби бордир. Бу дунёда хеч нарса жавобсиз колмайди...
Яхшиликнинг хам ,ёмонликнинг хам жавоби бордир.
Аёл хиёнат килса касри эрига,эркак хиёнат киласа фарзандига уради ,-дейишади.Бу тугрими ,ёлгонми факат буни яратган эгам билади.

Эътиборингиз учун рахмат!!!
Оилангизга хиёнат килишдан узингизни сакланг азизлар. Барчангизни оилангизга соглик-омонлик тилаб коламиз
Хатолари учун узр сураймиз

@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, азизларим! Тунингиз осуда, тинч булсин! Барчамизни Роббим уз панохида асрасин! Аллохимга омонат!!! @jannatim_onajonim
Шундай яшаш керакки, руҳий тушкунлик сизда эмас, бошқаларда бўлсин.
Ассаломуалекум, тонг хайрли болсин!

@jannatim_onajonim
#фойдали тафаккур...

Тақдирингиздан норози бўлманг!!!
Чунки яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлганига гувоҳ бўласиз...

@jannatim_onajonim