ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿
9.26K subscribers
33.3K photos
27.4K videos
99 files
40.8K links
Саҳифадаги ҳолатлардан маълумот олиш учун ёки мурожаатингизни шахсийимга юбориш учун қуйидаги Nickname орқали юзланинг!

@Alain_Christophe

Мурожаат учун: @Murojaatchilargabot
Download Telegram
🧾 "Маҳалла етилигини” тизимидаги ходимлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1.5 баробарида рағбатлантирилади

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланмоқда!

📅 Президент Фармони (ПФ–173-сон, 19.09.2025 й.) билан 2025–2026 йилларда мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади.

📌 Эътиборли жиҳатлар:

✅ (а) “Маҳалла етилигини” тизимидаги ходимлар 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача рўйхатга олиш ишларига жалб этилади. Улар планшет қурилмалари орқали маълумот тўплашади.

✅ (б) Ушбу ходимларга Ҳалқаро ташкилотлар (Жаҳон банки ва бошқалар) кўмагида меҳнат ҳақи тўлашни назарда тутувчи рағбатлантириш тизими жорий этилади. Уларга камида бир ойлик маошига тенг миқдорда рағбат пули тўланади.

✅ (в) Рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимларнинг асосий иш жойи, лавозими ва ойлик маоши сақланади.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
❤1
Фарғона вилоят "Экалогия" бошқармасига мурожаат.


Олтиариқ тумани
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Кредит таътиллари бўйича 2026 йил 30 январдан киритилаётган ўзгаришлар фуқаролар фойдасига ишлайди

2026 йил 30 январдан амалга киритилаётган қоидаларга мувофиқ, кредитни реструктуризация қилиш истеъмолчининг қонуний ҳуқуқи ҳисобланади.

Бироқ ушбу ҳуқуқдан самарали фойдаланиш учун белгиланган тартибга қатъий риоя этиш талаб қилинади.

Агар шахс ишдан бўшатилган бўлса, даромади кескин камайган бўлса ёки касаллик, ҳомиладорлик, туғиш таътили, фавқулодда ёки форс-мажор ҳолатларга дуч келган бўлса, у банкка кредит шартларини енгиллаштириш бўйича мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда кредитни тўлаш муддатини узайтириш, тўлов жадвалини ўзгартириш ёки фоиз шартларини қайта кўриб чиқиш сингари чоралар қўлланилиши мумкин.

Бу жараён кредитни реструктуризация қилиш деб юритилади ва банк бундай мурожаатни асоссиз равишда рад этиш ҳуқуқига эга эмас. Агар рад жавоби берилса, у ёзма шаклда ва аниқ ҳуқуқий асослар билан изоҳланиши шарт.

Реструктуризация масаласида мурожаат фақат ёзма шаклда амалга оширилиши лозим. Ариза банк томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, филиал орқали ёки расмий электрон каналлар воситасида тақдим этилади. Оғзаки мурожаатлар ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди ва кейинчалик низо юзага келганда далил сифатида қабул қилинмайди.

Аризада истеъмолчининг молиявий қийинчиликка тушиб қолиш сабаблари, ушбу ҳолатнинг бошланган вақти, тўловни амалга ошириш имкони бўлмаётган давр, шунингдек, айнан қайси турдаги реструктуризация сўралаётгани аниқ ва тушунарли баён қилиниши шарт. Маълумотларнинг аниқлиги банк томонидан рад жавоби бериш эҳтимолини камайтиради.

Аризага молиявий ҳолатнинг ёмонлашганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Буларга даромад камайганини тасдиқловчи маълумотлар,
ишдан бўшатилганлик ҳақидаги ҳужжатлар, касаллик ёки ногиронликни тасдиқловчи маълумотномалар, форс-мажор ҳолатлар бўйича расмий далиллар, шунингдек, ҳомиладорлик ёки туғиш таътили ҳақидаги ҳужжатлар киради.
Ҳужжатларсиз берилган ариза банк томонидан рад этилиши мумкин.

Ариза банк томонидан кирувчи рақам билан рўйхатга олиниши, қабул қилинган сана қайд этилиши ва аризанинг нусхаси истеъмолчининг ўзида сақланиши шарт. Бу кейинчалик банк билан низо келиб чиққан тақдирда муҳим далил сифатида хизмат қилади.

Банк аризани белгиланган муддатларда кўриб чиқиши, қабул қилинган қарорни ёзма равишда маълум қилиши шарт. Агар реструктуризация рад этилса, рад жавоби ҳуқуқий ва иқтисодий асослар билан изоҳланиши лозим. “Имкон йўқ” ёки “мумкин эмас” каби умумий жавоблар қонун талабларига зид ҳисобланади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлган аёллар кредит тўловларини ўн ойгача узайтириш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга бўлиб, бундай мурожаатлар банк томонидан алоҳида тартибда кўриб чиқилиши шарт.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
❤1
O‘zbekistonda aholining ichimlik suvi bilan qamrovi 85 foizga yetkaziladi

Ichimlik suvi xizmatlaridan doimiy foydalanish imkoniyatiga ega aholi ulushini 2030-yilgacha bosqichma-bosqich oshirib borish rejalashtirilgan. Tuyamo‘yin suv ombori hajmi kengaytiriladi.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
❤1
Коррупцияга қарши ички назорат кучайтирилади

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат бошқарувини янада такомиллаштириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/803181

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
❗️Бойсунда нефт суюқлиги чиқиши назорат остига олинди

2025 йил декабрь ойи охирида Бойсун туманидаги «М-25» кони ҳудудида таркибида нефт сақловчи суюқликнинг ер юзасига чиқиши ҳолати қайд этилди.

Нефт суюқлиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд атрофида ва сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари барпо этилди. Йиғиб олинган суюқлик махсус майдонга олиб чиқилмоқда.

Махсус майдонда ҳажми 5 минг куб метрдан бўлган, изоляцияланган 2 та шлам ҳовузи мавжуд бўлиб, улар нефт суюқлигини хавфсиз сақлаш ва кейинчалик ундан фойдаланиш имконини беради.

Айни пайтда нефть намунаси бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда, геологик тадқиқотлар давом этяпти. Ҳолат доимий мониторингда, дастлабки кунларда каналга оққан нефть изларини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. - Энергетика вазирлиги.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
2030 йилгача давлат ихтиёрида фақат 4 та банк қолиши режалаштирилмоқда.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
1 январдан 34 фаолият тури бўйича ўзбандлик фаолияти рўйхатдан чиқарилган

2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 72гача қисқарган.

Рўйхатдан чиқариб ташланган 34та фаолият тури бўйича шуғулланиб келган бўлсангиз, энди ё бошқа ёндош тур бўйича ўзбандликни қайта расмийлаштиришингиз ёки сартарош, репетитор ё риелтор каби касб эгаси бўлсангиз, якка тартибда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.

ЯТТ ёки юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганда ўзини ўзи банд қилган шахслар давлат божидан озод қилинади.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
❤3
Кузатувчимиздан таҳрирсиз.

"Узтелеком" компанияси, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Нақшбандий кўчасидаги айрим хонадонларида декабр ойи охиридан бери интернет умуман ишламаябти, Ахоли тариф бўйича белгиланган пул маблағларини ўз вақтида тўлайдику ахир.

Интернет қачон ишлайди?

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Buxoroda benzin sabab avtomobilga yetkazilgan 14,4 mln so‘m zarar qoplandi

Haydovchi bu nosozlik 10 litr Ai-95 benzini sababli yuzaga kelganini bildirgan. Servis xulosasi asosida yonilg‘i quyish shoxobchasiga nisbatan ish qo‘zg‘atilib, yetkazilgan zarar undirib berilgan.

Raqobat qo‘mitasi iste’molchilarning qonuniy huquqlari tiklanishi bo‘yicha amalga oshirilgan boshqa holatlar haqida ham ma’lumot berdi.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Markaziy bank oltin quymalarni qaytarib sotib olish narxlarini ilk bor ochiqladi

Jadvalda 2026-yil 5-yanvar holatiga ko‘ra oltin quymalar narxi va uni qadog‘i butligi yoki buzilganiga qarab qaytarib olish narxlari keltirildi.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Oʻzbekistonda taqiqlangan suv havzalarida choʻmilganlarni jarimaga tortish taklif qilindi

Tegishli qonun loyihasida plyajlarni jihozlash va ulardan foydalanish, fuqarolarning sogʻligʻini muhofaza qilish, shu jumladan suvda ommaviy dam olinadigan joylarda aholining xavfsizligini taʼminlash qoidalarini buzganlik uchun ham javobgarlik ko‘zda tutilgan.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
❤2😱1
⚡Navoiy viloyatida avtobus ag‘darildi: 2 kishi halok bo‘ldi, 9 nafar fuqaro jarohatlandi

Joriy yil 5-yanvar kuni soat 7:40 atrofida Tomdi tumani hududidan o‘tuvchi A-379 “Navoiy–Uchquduq” avtomobil yo‘lida yo‘l-transport hodisasi sodir bo‘ldi.

“Zarafshon–Navoiy” yo‘nalishida 47 nafar yo‘lovchi bilan harakatlanayotgan, “Zhong Tong Bus” avtobusi haydovchisi rul boshqaruvini yo‘qotib, yo‘l chetiga chiqib ag‘darilgan. Hodisa oqibatida 2 nafar yo‘lovchi vafot etdi, 9 nafar fuqaro turli tan jarohati olib shifoxonaga yotqizildi.

Mazkur holat yuzasidan Navoiy viloyati IIB tomonidan tekshiruv ishlari olib borilmoqda.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
❤1
ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿
Кузатувчимиздан таҳрирсиз. "Узтелеком" компанияси, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Нақшбандий кўчасидаги айрим хонадонларида декабр ойи охиридан бери интернет умуман ишламаябти, Ахоли тариф бўйича белгиланган пул маблағларини ўз вақтида тўлайдику ахир. …
Муносабат.

Ассалому алайкум, UZTELECOM Марғилон шаҳар рахбари ҳамда ходимларига Миннадорчилик билдирамиз
.

Интернет ишламаётганлиги юзасидан мурожаатда кўрсатилган худуддаги муаммони ижобий хал этилибди.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
👍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ОГОҲ БЎЛИНГ! СОХТА ИЧИМЛИК СУВИ “НАЗОРАТЧИСИ”

Куни кеча Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Зилха МФЙ ҳудудида сув таъминоти корхонасига умуман дахли бўлмаган шахс ўзини “ичимлик суви назоратчиси” деб таништириб, аҳолини жарима билан қўрқитиш орқали пул талаб қилгани аниқланди.

Ушбу шахснинг “Фарғона сув таъминоти” АЖ ёки унинг ҳудудий филиалларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Холат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва масъул ташкилотларга хабар берилди.

‼️ Ҳурматли фуқаролар!
Бундай ҳолатларга дуч келсангиз ёки гувоҳ бўлсангиз:
• Дарҳол Фарғона сув таъминоти ахборот хизматига +998 99 492 40 40 мурожаат қилинг
• Ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беринг

❗️Эслатиб ўтамиз: расмий ходимлар хизмат гувоҳномасисиз ва расмий ҳужжатларсиз ҳеч қачон жарима солмайди ва пул талаб қилмайди.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Давлат тиббиёт муассасалари учун рекорд даражада бўш иш ўринлари эълон қилинди

Янги йилнинг илк иш кунида давлат тиббиёт муассасалари учун эълон қилинган бўш иш ўринлари сони рекорд даражага чиқди. Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали айни пайтда республика бўйлаб соғлиқни сақлаш муассасаларида 2469 та лавозим бўш турганлигини кўриш мумкин.

Вакансиялар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, 1389 таси Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари ҳиссасига тўғри келаётганлигини кўриш мумкин.
Рўйхатга кўра, тор доирадаги мутахассисликлар учун талабгор ўртача 1 йилдан 3 йилгача меҳнат стажига эга бўлиши шарт қилиб белгиланган. Аксарият оилавий поликлиникалар шифокорлигига, шунингдек, ҳамшираликка номзодлардан эса меҳнат стажи талаб қилинмаслиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбарининг тегишли қарорига биноан, 2026 йил 1 январдан тиббиёт ходимлари маоши оширилиши, уларга бир қатор имтиёзлар берилиши белгиланган эди.

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
❤2
#Биласизми

✳️ Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

🖥 Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

✔️ Субсидия ҳар ойда “Soliq” мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасигача фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Битта кодексни ишлаб чиқишга 7 йил етмадими?

2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 7-бандида Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини 2020 йил 1 июлга қадар ишлаб чиқиш белгиланган эди.

Лойиҳа вақтида тайёр бўлмаганлиги учун муддат узайтирилаверган.

Охирги марта Президент 2024 йил 23 январдаги ПФ-20-сон Фармон билан Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисидаги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш учун 2025 йил декабрга қадар муддат белгиланган эди.

Кодекс қани жаноблар?

Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси президент ҳужжати ижросини қандай қилиб назоратдан ечди?

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Марғилон шаҳар А, Яссавий кўчасида Тадбиркорлар қўллаб қуватлаш ҳамда шаҳарда ташриф буюрувчи мехмонлар, туризм сохасини ривожлантириш мақсадида.

А, Яссавий кўчасида амалий ишлар олиб борилди, хозирда савдо дўконлари 24/7 иш фаолият олиб бормоқда.

Аммо, Лекин, Бироқ, Пиёдалар учун ажратилган йўлакларда қурилиш ишлари олиб борилаётгани хайратланарлик холат.

Кўчани пиёда кезмоқчи бўлган мехмонлар, болалик аёллар, қариялар ҳаётини ҳавфга солиб қатнов қисмида юриши керакми?

Марғилон шаҳар хокимининг қурилиш бўйича ўринбосарини хабари борми ёки
.....

Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
👍4😱1