🍃«Жалолиддин Румий»🍃
41K subscribers
5.87K photos
4.01K videos
160 files
1.3K links
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
Реклама ва мурожаатлар учун:
👇
@Rumiyadm

بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Download Telegram
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

АСАБИЙЛАШМАНГ.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН
ҚИЛАВЕРМАНГ.

«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ.
Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ!
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ.
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
🦋Душанба тонги муборак🦋
бўлсин!

Бугун 16 октябрь, +20°+8°☀️

🤲🏻🕌Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

🤲🏻🕋Бисмиллоҳ ила бошланиб,
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!


Бошланган янги иш ҳафтангиз хайрли ва баракади ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.

"Дуо ва зикрлар" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Тилига ҳоким бўлмаган инсондан – дўст, кўзига ҳоким бўлмаган инсондан – ёр чиқмас.
🌷
Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенинг дунёда бўлишлигинг бир тушга ўхшайди.
Йўлчиликни сен бажарсанг ҳам, маконни тақдир белгилайди...
Иссиқни ва совуқни тўхтатишга сен қодир эмассан. Тақдирнинг битгани сен учун тезда келиб-кетади.

🕊🌹
🌺🕊🌹📿🕊🌹📿🕊🌹🌺
Тақдир қулфи жудаям каттадир. Уни фақатгина Аллоҳ очади. Шу сабабдан сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш. Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо-қадар қулфини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким очолмайди.


Жалолиддин Румий
🌙Хайрли тун!!!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.
Субҳаналлоҳ!

🦋🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
СЕШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
Тинчлик каби буюк неъмат топа олмаймиз

🍃
Бошлаган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАЪНА-ТАНҚИДЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАЙСИЗ

Ризқ берувчи Холиқ яккаю ягона Аллоҳ таолони ақлсиз тентаклар сўкиб ҳақорат қилишади-ю, сиз ва биз каби осий бандаларни нечук айблашмасин?! Сиз ҳаётингиз давомида шундай аёвсиз курашларга дуч келасиз, уларни таъна-маломат қилганингиздан фойда йўқ. Сиз қанчалар мева бериб, бунёд этиб, таъсирингизни ўтказиб, гуллаб-яшнаган сарингиз, атайин сизни хўрлаб, синдиришни қасд қилувчилар чиқаверади. Сиз то чуқур қазиб ерга кирмагунингизча ёки осмонга шоти қўйиб чиқиб кетмагунингизча ундайлар ҳеч қачон сиз ҳақингизда жим турмайди. Доим улар орасидамисиз, демак, ҳали ёмонлик қилишларини, кўзингиздан ёшлар оқизишларини ва устингизга ахлатлар ағдаришларини кутиб яшанг.
Ерда ўтирган киши ҳеч қачон қуламайди. Одамлар ўлик итни ҳеч ҳам тепмайди. Лекин улардан салоҳият, илм, одоб ёки мол-дунё бобида устун турибсизми, сизга ғазабларини сочишади. Сиз Аллоҳ бераётган ана шундай неъматларни тарк қилиб, барча мақтовга лойиқ хусусиятлардан халос бўлмас ёки ҳеч нарса тушунмайдиган аҳмоқ, синган, эзилган кимсага айланмас экансиз, улар наздида тавбаси йўқ гуноҳкор бўлиб қолаверасиз. Уларнинг хоҳиши бундан бошқача эмас. Демак, одамларнинг танқидига, маломатига қарши Уҳуд тоғи каби мустаҳкам, ҳарсанг тош каби қаттиқ бўлинг❗️Тош мустаҳкам бўлгани учун ҳам устига ёққан дўллар парчаланиб кетади.
Бордию одамларнинг сўзларига қулоқ тутиб таъсирланадиган бўлсангиз, уларнинг "қимматбаҳо" орзуларини ҳаётингизни барбод этиш эвазига юзага чиқарасиз. Сиз улардан чиройли юз ўгиринг, қилаётган макрларидан ҳам сиқилманг, аҳмоқона танқидлари сиз учун яхшигина таржимаи ҳол бўлсин. Чунки ҳаётидаги вазнингиз, ўрнингиз даражасида таъна-дашномларга қоласиз.
Албатта, сиз ўша маломатчиларнинг оғзини ёпиб тилини боғлаб қўя олмайсиз. Лекин уларнинг танқидларини жим туриш эътиборсизлик ва совуққонлик билан кўмиб ташланг, гап-сўзларини "...Шу аччиқларингиз билан ўлиб кетинг❗️.." деб тарк қилинг.
Демак, фазилатларингизни кўпайтиришингиз, яхши тарбиянгиз, хатоларини тўғрилашингиз билан уларнинг тилини кеса оласиз. Агар сиз ўзингизни барча бирдай қабул этишини, ҳамма суйишини, айбсиз бўлишини хоҳласангиз, эҳтимолдан йироқ нарсани талаб қилиб, ушалмас орзуларга берилибсиз.

"Ўкинма" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонни кўрганингдeк ҳисоблама!
(Унда) Кўра олмаган нарсаларингни қидир...
🌷
Ичи ҳақиқатнинг расмидир, ташқариси eса фақатгина бир манзара...

Жалолиддин Румий

@Jaloliddinumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади.
Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим:
"Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.
🌷
Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда....
🍃
Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг,

❗️ бир бирингизга салом беринг,

❗️қариндош уруғлар билан алоқани тикланг,

❗️ сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг,

❗️ одамларга табассум қилинг,

🌹 Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг,

✔️ садақа қилинг,

🍂 дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар....
🌸
Хайрли тун!
Умримизни қадрлайлик....
🌙

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺☀️ Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул вақтидан аввал очилади, на қуёш вақтидан эрта чиқади.
Кутгин! Сeники бўлган, (нарса) албатта сeнга кeлади...

Жалолиддин Румий

🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🍃
Бугун 18 октябрь,
чоршанба,+23°+10°☁️


Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🌸
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ақлли жория ... 
🍂
Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини эшитиб, уни бошқаларидан қандай афзаллиги борлигини билишни истади.
Ва хизматчиларидан бирини ўша чўрини олиб келишга юборди.
Уни келтирдилар, чўри султоннинг ҳузурида МАҒРУР турарди.
🌺
Чўрини бошқаларидан фарқи йўқлигини кўрган султон сўради:
Эй жория, баҳойинг нима сабабдан бундай қиммат?!
Чўри:
Чунки менда бошқалардан кўра кўпроқ ЗАКОВАТ бор!
Унинг сўзи султонни қизиқтириб қўйди ва:
Сенга савол бераман, агар жавоб берсанг озод қиламан, агарда акси бўлса қатл қиламан.
Энг гўзал либос қайси..? 
Энг хушбўй хид қайси..? 
Энг ширин таом нима..? 
Энг роҳатбахш тўшак..? 
Энг гўзал шаҳар қайси..?
- деди.

Чўри турганларга қараб:
Менга сарполар ҳозирланг ва отни эгарланг, бу қасрдан кетяпман ва мен ОЗОДМАН...- деди.
Сўнг:
Энг чиройли либосга келсак, у ўзигагина тегишли бўлган фақирнинг кўйлаги! Чунки фақир ўша кийимини қиш ва ёз учун кияди.
Энг хушбўй хид эса, бу онанинг хиди, гарчи у бозор ҳаммомида ўтин ёқувчи бўлса ҳам!
Энг ширин таом эса оч қоринга ейилганидир. Қорни оч одамга ҳатто қотган нон ҳам ширин туюлади.!
Энг роҳатбахш тўшак эса, ҳотиржам ҳолда ухланган тўшакдир. Агар киши беҳаловат бўлса, тўшаги олтиндан бўлса ҳам, тикан устида ётгандек бўлади!
- дебди-да, эшик томон кета бошлабди.
🌷
Султон ортидан:
Охирги саволимга жавоб бермадинг.
Чўри ўгирилиб:
Энг гўзал шаҳар бу, илм-маърифат, маданият ривожланган шаҳардир.

Шундай қилиб, ЖОРИЯ ўзининг ўткир заковати билан озодликка эришибди.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп сўзлама…🥀Камроқ сўйлаки, ишимиз олдинга силжисин. Оз сўйлаки, Ҳаққа қарши янглиш калом чиқмасин... Сукут кўнглим. Бир алиф миқдорича сукут...
Баҳорга оз қолди.
🍀
Чида кўнглим. Дeнгиздаги кўринмас тўлқинларга ўхшайди қалбинг, биламан. Кутишдан бошқа чорамиз бўлганида, сeни тўхтатмасдим, ишон мeнга. Лeкин бошқа чорамиз йўқ... Унутмаки, дори ҳам куттириб таʼсир қилади, ҳатто гул ҳам вақтидан аввал очилмайди.
🌷
Сукут кўнглим... Бу қиш баҳорга дўнгунча. Бу кeча кундузга айлангунича.
Узоқ йўллар яқинлашгунича... Бу ташвишнинг ортидан фароғат кeлгунича. Ва юзимиз дийдор ёшлари билан намлангунича...
Сукут кўнглим... Сeни сeндан ҳам яхши билган Роббингнинг ҳукми воқeʼ бўлгунга қадар. Сeнинг насибинг сeнга кeлгуни қадар...
Эришмаганларинг сeнинг насибинг эмаслигини билганинг қадар сукут қил...🍂

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар:
Аллоҳ таоло Мусо ибн Имронга (а.с) Тавротда бундай ваҳий этди:
«Асосий хатолар учтадир:

1️⃣ Кибр;
2️⃣ Ҳасад;
3️⃣ Ҳирс.
Булардан яна олтита хато пайдо бўлади. Шундай қилиб, тўққизта бўлади:
4️⃣ Тўқлик;
5️⃣ Уйқу;
6️⃣ Роҳатга ўчлик;
7️⃣ Мол-дунё севгиси;
8️⃣ Мақтов ва сийловни яхши кўриш;
9️⃣ Бошлиқ бўлиш савдоси».

«Олтин ўгитлар» китобидан.

Тунингиз осойишта, хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ!
БУГУН 19 октябрь, пайшанба!🕌
+
25°+14°
☀️
Хаёлчан ва маҳзун куз ўзининг нафис қадамлари билан охиста сариққа буркамоқда оламни.
Ҳар фаслнинг ўзгача гашти бор!
🍂
Ҳар бир кун ҳам шундай, у ҳар кунги кунларга ўхшагани билан унинг бошқа кунларга ўхшамаган жозибаси бор.Уни билиш учун юракни тўлдириб битта табассум қилинг!Ташқарида булут бўлса, ичингизда қуёшни ўйғотиб олинг!

Хайрли тонг!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЛИЙ ҲАҚИҚАТ

Кексайиб умри поёнига етаётганини англаган донишманд устоз ўзидан сўнг шогирд­лари­­дан кимни улар­га мураббий қилиш­ни аниқлаш мақ­сади­да уларни тўплаб бундай савол берди:

“Дунёда олий ҳақиқат нима?

Дунёда олий ёлғон нима? 

Дунёдаги олий мақсад нима?”


Унинг шогирдлари орасида борлиққа тафаккур ва ибрат назари  билан қарайдиган, мулоҳазали, илмга ташна, ғайратли бир йигит бор эди.
У донишманд устози саволларининг иккитасига қандай жавоб беришни биларди. Учинчи саволнинг жавобини топиш мақсадида сафарга чиқди. Узоқ йўл босиб, пода ҳайдаб кетаётган чўпон болани учратди. У мусофир йўловчини отасининг олдига олиб борди. Чўпон боланинг отаси ақлли, илмли киши эди. Йигит унга сафардан мақсадини айтди.
Доно бобо мулойим кулиб: “Учинчи савол жавобини биламан. Олдин сиз топган жавобларингизни айтинг-чи”, деди.
Йигит бундай деди: “Энг олий ҳақиқат – ўлимдир, дунёга келган зот борки, бир куни кетади. Қачон ва қай ҳолда ўлиши эса ёлғиз Аллоҳгагина аён. Энг олий ёлғон эса дунёдир. Унда топилган мол-давлат, беҳисоб бойликларнинг бари алдоқчи. Ана шу ёлғонлар ҳақиқий уйимизни безашдан, ибодат сандиғимизни тўлдиришдан тўсади”.
Доно бобо бир муддат жимликдан кейин аста сўз бошлади: “Ўғлим, анави ўтовда келиним ва икки гўдаги бор. Уларни ўлдирсангиз, учинчи саволингизга жавоб айтаман”.
Йигит титраб кетиб: “Мен жаллод эмасман!” – деди.
Бобо эса бепарво сўзида давом этиб: “Мен шу шарт эвазига тўғри жавобни айтаман”, деди.
Йигит: “Бегуноҳ одамни ўлдирсам, охиратим куймайдими?! Дўзах оловида куйиб, жаннат неъматларидан бенасиб бўлмайманми? Устозим одамларга меҳрли бўлишни бизга ўргатган. Устозим йўриғидан асло чиқмайман”, деди.
– Балли, ўғлим, – деди бобо. – Сизни синаш учун шундай шарт қўйдим. Жавобни ўзингиз топдингиз. Дунёдаги энг олий мақсад Аллоҳнинг розилигига эришмоқдир. Бу йўлдаги одам асло ёмонлик қилмайди. Ким имонини асраб, савобли ишлар билан умр ўтказиб, эл саодати йўлида меҳнат қилса, Аллоҳнинг мағфиратига сазовор бўлади.
Йигит донишманд устози олдига қайтиб, саволлар жавобини айтгач, устози уни дуо қилибди ва шогирдларига унинг маслаҳати билан иш кўришлари, ундан таълим олишларини насиҳат қилибди. Йигит донишманд устози розилиги, дуоси билан кўп йиллар шогирдларига дарс бериб, элнинг олқишига сазовор бўлибди.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Аёлнинг тўққиз нафси, бир ақли, эркакнинг тўққиз ақли, бир нафси бордир. Аёл бир ақли ила тўққиз нафсига соҳиб чиқа оларкан. Аммо эркак тўққиз ақли ила бир нафсига соҳиб чиқа олмас!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀 🕋 🕊 🌸Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади.
Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж🕋 қилиш бахтини насиб этгин!
🌿🤲🏻🍀🤲🏻🍃🤲🏻

🍃
🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
БАРАКАТУҲ
🍃🌼
🕊

🌷🌸ЖУМА МУБОРАК!!!☘️🌸

🍃🌸🌿Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:

🍃🌹
🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲🏻🍃🤲🏻🍃🤲🏻

🕊🌹🌿Гуноҳларимизни мағфират этгин!🤲🏻🌿🤲🏻🌱🤲🏻

🍃🌷☘️Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!🤲🏻🌿🤲🏻🍀🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим бир эшикни беркитса, албатта бошқасини очади... 🌺Фақат биз ёпилган эшикка узоқ термулиб қолиб, очилган эшикни пайқамай қоламиз.

Айман Ёғий


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРЪОН ЎҚИГАНИНГ САРИ ҚАЛБИНГ ПОКЛАНАВЕРАДИ

Отадан ўғилга ўгит

Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга:
– Отажон, Қуръон ўқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди.
- Ўғлим, — деди ота, — саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб
келгин. Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган эди.
– Бунинг имкони йўқ-ку? – деди ўғил.
- Сен айтганни қил, кўрамиз, нима бўларкин! — таъкидлади ота.

Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ўғил отасига:
- Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайди-ку! - деди.
- Майли, сен давом этавер-чи! – деган жавоб олди ўғил.

Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига:

– Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди.
- Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим?

Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради:
- Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди.
- Ана шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошқа нарса ташиб бўлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасиларидан кирланиб бораверади. Қуръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Қуръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир. Зинҳор шайтоннинг:

“Ёд олмасанг Қуръон ўқишнинг нима кераги бор?” деган васвасасига учма! – дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота.

«Сени Жаннатда кутаман» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
ИЛМ ВА ЗИКР

🕋 “Ким тасбеҳ, такбир, таҳлил, таҳмид келтириб ухласа, қиёмат кунида шу ҳолида тирилади. Агар ғафлатда қолиб ухласа, қиёматда ҳам шу ҳолида тирилади. Уйқудан олдин зикр қилган ҳолда ухлашга ўзингизни кўниктиринг ва одатланинг”.

📿Тасбеҳ – “Субҳаналлоҳ”;
📿
Такбир – “Аллоҳу акбар”;
📿
Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
📿
Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ” дейишдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳога ухлашдан олдин 33 марта Субҳаналлоҳ, 33 марта Алҳамдулиллаҳ, 33 марта Аллоҳу акбар деб ётишни тавсия қилганлар.
🌷 Бу бизга дарс бўлиши келак. Инсон ётганда табиий равишда уйқуга толади. Уйқунинг ўлимдан қанчалик фарқи бор? “Эрталаб турамиз-да”, деймиз. Туролмасак-чи? Уйқунинг ўлимдан фарқи уйғониш холос. Уйғотиб бўлмайдиган уйқу ўлим дейилади.
Шундай экан, ухлашдан олдин тайёргарлик қилиш керак. Қиёмат кунида кишининг тасбеҳ, такбир, таҳлил ва таҳмид қилган ҳолда тирилиши унинг саодатига эришишига аломат ва жаннат аҳлидан бўлишига ишоратдир.

“Жаннатга борар йўллар” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM