Iymonli qalblar uz
62 subscribers
6.45K photos
5.37K videos
125 files
3.57K links
Bizning maqsad: " Alloh roziligini qozonish jonajon yurtimizni asrab avaylash va xalqimizga sof islomni bildirishda oz boʻlsada ojizona xizmat koʻrsatib, Rasululloh ﷺ yaqin ummatlardan boʼlish.
Murojaat uchun:
@Nur_6_F_7
@Axiyuzz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bolaga berilgan vaʼdani bajarmaslik
Tarbiyadagi eng katta xatolik...

Videoni yaqin insonlaringizga ham joʻnatib qoʻying...
•𖣔'𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴' 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼'𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (zarriyot surasi, 55 )


@Iymonli_qalblar_571_632
#kitobdan

Alloh qiyomat kuni hech bir bandaning uzrini qabul qilmaydi. Sababi, har bir bandaga zimmasidagi amalllarini bajarishi uchun yetarlicha umr berib qo'ygan. Alloh bandalari g'ofillik qilmasliklari uchun ularni o'tkazayotgan vaqtlari borasida hushyorlikka chaqiradi.


@Iymonli_qalblar_571_632
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


@Iymonli_qalblar_571_632
Улуғ ибодат

🕋 Ҳажнинг муҳим амаллари

Улар зулҳижжанинг 8-кунидан 13-кунигача давом этади.

◽️1. 8 зулҳижжада ҳаж нияти билан эҳромга кирилади. Бу ҳажнинг муҳим 1- фарзидир.

◽️2. 8 зулҳижжада Минода биринчи туриш ва ўша ерда тунаш. (Суннати муаккада)

◽️3. 9 зулҳижжада Арафотда туриш. Бу ҳаж амалининг муҳим 2-фарзи. Арафотда пешин ва аср намозлари жамлаб ўқилади. Ким Арафотда турмаса, ҳажи ҳаж ҳисобланмайди.

◽️4. 10 зулҳижжада шом ва хуфтон намозини Муздалифада жамлаб ўқиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.

◽️5. 10 зулҳижжада Муздалифада тунаш. Бу вожиб амал. Бомдод намози вақти киргандан сўнг ҳам бир муддат туриш. Бу суннати муаккада.

◽️6. 10 зулҳижжада Муздалифада туриш. Бу ҳажнинг вожиб амали.

◽️7. 10 зулҳижжада Жамротул Куброга, яъни катта шайтонга тош отиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.

◽️8. 10-11-12 зулҳижжада Минода иккинчи бор туриш. Бу суннати муаккада.

◽️9. 10 зулҳижжада қурбонлик қилиш. Бу амал таматтуъ ва қирон ҳажини қилувчиларга вожиб, ифрод ҳажини қилувчиларга мустаҳаб.

◽️10. 10 зулҳижжада сочни тагидан олдириш ёки қисқартириш. Бу ҳажнинг вожибларидан бўлиб, эҳромдан чиқиш учун шартдир.

◽️11. 10 зулҳижжада зиёрат тавофини қилади. Бу ҳажнинг 3-фарзи. Бу тавофни 11-12 зулҳижжада қилса ҳам бўлади.

◽️12. 10 зулҳижжада Сафо ва Марва орасида ҳаж ниятида саъй қилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. Агар аввалги кунларда саъй қилмаган бўлса, тавофдан сўнг саъй қилади.

◽️13. 11-12 зулҳижжада Жамротул Кубро, Жамротул Вусто, Жамротус Суғрога (3 та шайтонга) еттитадан тош отилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. 13 зулҳижжада 3 та шайтонга тош отиш мустаҳаб.

◽️14. 12 зулҳижжада видолашув тавофи амалга оширилади. Бу тавофни хориждан борганлар бажаради ва бу ҳажнинг вожиб амали. (манба: islom.uz)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.


🔻Аллоҳ таоло айни дамда бутун оламдан Маккаи мукаррамада жамланиб ҳаж амалларига киришаётган барча ҳожиларни ибодатларини қабул айласин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Зулҳижжа ойининг тўққизинчи санаси ва Арафа куни муборак бўлсин!🕌

🌙АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!

🌺Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

🕋«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Имом Термизий ривояти🌹


@Iymonli_qalblar_571_632
#Янги_йил

🎉 Ҳижрий янги йил муборак!

🔗 – диний-маърифий канал!


@Iymonli_qalblar_571_632
11877. Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳ деди: “Ўнта зое бўлувчи ва манфаат бермайдиган нарсадан эҳтиёт бўл:

1. Амал қилинмайдиган илм.

2. Мухлисларга эргашилмаган ва ихлос бўлмаган амал.

3. Ундан Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилинмайдиган мол.

4. Аллоҳ таолонинг тоатидан узилган ва ибодатига қодир бўлмаган жисм.

5. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севгисидан бўш бўлган ва Аллоҳ ва Унинг Расулига шавқ, интилишдан холи бўлган қалб.

6. Маҳбуб (Аллоҳ таоло) яхши кўрган нарсаларга киришмайдиган, Унинг амрларига эргашмайдиган ва унда Маҳбубнинг розилиги бўлмаган муҳаббат.

7. Аллоҳ таолога қурбатни ҳосил қилмайдиган, ўтиб кетганга етиб ололмайдиган ва яхшиликни ғанимат била олмайдиган вақт.

8. Фойдаси бўлмаган нарсаларга банд бўлган ўй-фикр.

9. Унинг хизмати сени Аллоҳ таолога сени яқинлаштирмайдиган хизмат, вазифа.

10. Унинг тутқичи Аллоҳнинг қўлида бўлган бандадан қўрқишинг ва умид қилишинг. У Аллоҳ таолонинг қабзида, тутқичи остида асирдир. Негаки у, ўзига зарар ҳам, фойда ҳам, ўлим ҳам, ҳаётга молик бўлмаган бандадир.

“Ҳавла тафсири суратул Ҳужурот” китобидан.



@Iymonli_qalblar_571_632
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!



@Iymonli_qalblar_571_632
Тақдирга иймон келтиришнинг самараларидан Ҳолиқнинг Ўзи ила хотиржам бўлиб, маҳлуқлардан беҳожат бўлиш, Ўзидан умид қилиш ва Ўзидан қўрқиш, Ўзига таваккул қилиб истиъонат ёрдам сўраш, ишини Ўзига топшириб, Унинг ҳузурида ҳокисор, синиқ бўлиш ҳамда Аллоҳ таолонинг рисолатини тараддуд ва иккиланишсиз ҳамда ер юзида ҳеч кимдан қўрқмаган ҳолда етказишдир.

Али Муҳаммад Саллобийнинг “Ал ийману бил қадар” китобидан.



@Iymonli_qalblar_571_632
Ўрнингга ётганингда, ҳар доим жаннат аҳлидан бўлган бир кишини эслагин: Унинг амали кўп эмасди, лекин қалби саломат эди, қалбида бирон кишига ғашлик бўлмаган ҳолда ухлар эди.

- Аллоҳим бизни шундай зотлардан қилгин!
«У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Фақат Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)», Шуъаро сураси, 88-89-оятлар.

Аҳмад Исо Маъсоравий.

Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, Абу Замзам ким?» деб сўрашди. Шунда у зот: «У ҳар тонг отганида: «Аллоҳумма инний қод ваҳабту нафсий ва ъирзий лак» (Аллоҳим, мен нафсимни, обрўйимни Сенга топширдим), дер, бирор киши уни сўкса, у сўкмас, бирор киши унга зулм қилса, у зулм қилмас, бирор киши уни урса, у урмас эди», дедилар.

Ибн Сунний ривояти.


@Iymonli_qalblar_571_632