IYMANIYYA🌸🍃
1.87K subscribers
189 photos
116 videos
10 links
Sen shunday inson boʻlki yuzinga boqqan holda yaxshiligin mujassam boʻlsin...

Murojat uchun: 👉

Biz bilan bo'lganingizdan hursandmiz ...😊
Download Telegram
🌙 БУ ОЙ ЗИКР ОЙИДИР!

- 100 марта АСТАҒФИРУЛЛОҲ,

- 100 марта СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ,

- 100 марта АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ,

- 100 марта ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲ,

- 100 марта СУБҲАНАЛЛОҲ,

- 100 марта АЛЛОҲУ АКБАР,

- 100 марта АЛЛОҲ

АЗИЗЛАРИМ мени яхши кўрганларим!!!
Шуларни ҳаммасига қанча вақт кетади? Кетса, бир соат кетади. Аммо шу бир соатнинг мазаси дунёнинг барча лаззатли таомларидан мазалироқдир!
Қолаверса, РАМАЗОН ойида бу зикрнинг савоби, баракаси, таъсири янада кўпроқ бўлади.

Аллоҳни зикри билан банд бўлган Меҳрли Қалб нақадар гўзал

Каналмизнинг қалби гўзал инсонларисиз СИЗЛАРГА ФАҚАТ ЯХШИЛИКНИ РАВО КЎРАМИЗ

Қалбингизни Мехрсиз, Шукурсиз ва Зикрсиз қолдирманг
🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Аллоҳим бу ойни барчамизга Мағфират ойи, Барокат ва Саодат ҳамда Меҳр-Оқибат ойи қилиб бер🤲
​​📝БИРГА ЎН.....

Кун исиб кетди. Атрофдан шом намозига чорлаган азон товуши янграй бршлади. Адҳамжон бугунги кун ҳисобидан охирги мижозини манзилга элтаркан, хаёлида топган пулини ҳомчўт  қила бошлади.
Мана бир кунлик якшанба ҳам ўтди. Энди уйига бориб ювинади-ю, кийимларини алмаштириб, дам олади. Хотинига манти қилишни буюрганди.
Йигит шу тобда қорни очқаганини ҳис қилди. Боя тушликда йўл-йўлакай сомса, нон еб олганди. Бунинг ҳам ўз тарихи бор.
Йўлда тоғoра кўтарган иккита аёл қўл кўтарди. Аёллар машинага ўтириб суҳбатлашиб кетаркан, биттаси
—Барибир, тўй яхши-я, аза жойда бир нарса егани уяласан
—97 ёшга кирган эканлар, қаранг, калимаи шаҳодатни айтиб жони узилибди. Табаррук одам эканлар,  тортган овқатларидан еяверсак ҳам бўларди,-деди.
Аҳмаджон ҳам беихтиёр гапга аралашди
—Бизга ҳам шундай ёшлар насиб қилсин.
Шунда орқада ўтирган аёллардан бири тоғорасини очиб, нимадир узатди, сўнг
—Олинг, ука, патирдан енг, онасини дуосини олган отахон эканлар, ҳамма гапирди, ният қилиб енг,—деди. Бироздан сўнг тоғорадан аввал сомса, сўнг қовурма чучвара олиб берди. Аёлларни манзилига етказиб бўлганида бугунги тушлиги ҳам ниҳоясига етганди.
Мана бир ойдан ошди ишдан  ташқари шанба, баъзан якшанба кунлари киракашлик қилишни бошлади. Ҳарна, оиласига ёрдам.
У ҳали тўлиқ битмаган ҳовлиси олдига машинасини қўйиб, бўялмаган дарвозадан ичкари кирди. Семон қилинмаган, аммо кўлоблаб сув сепилган ҳовлисидан юриб бораркан, негадир юрагига хушбахтлик югурди. Уй остонасида хотини жилмайиб турарди.
—Ойижон келдилар!
—Қанилар! Адҳамжон онасини қаттиқ соғинганини ҳис қилди. Уни кўриб ўрнидан қўзғалаётган онасига
-Ўтираверинг, онам,-деса ҳам аёл ўғли билан туриб кўришди. Кап-катта йигитни маҳкам қучоқлаб, юзларидан ўпиб қўйди.
Кейин
—Чарчамадингми, болам, кел, ёнимга ўтир, ўғлим,-деди.
Хотини Оҳиста қўлида чойнак билан кирди.
Аёл келинига ҳам "Ўтиринг",-дегандек имо қилди, кейин қўлини фотиҳага очиб, узоқ дуо қилди.
Адҳамжон отаси ўтганидан кейин уйидан чиқмай қўйган онасини ишдан ортиб йўқламай қўйганига узр сўради
—Тинч бўлсанг бўлди, болам, уй қуриш осонмас, чумолидек тиниминг йўқ, сендан нега хафа бўлай, болам. Ўзим соғиндим. Келавердим. Уканг олиб келиб қўйди. Уни ҳам иши кўп. Кечроқ олиб кетади.
—Бугун қолинг энди,  ойи, эртага ишга кетаётиб ташлаб қўяман ўзим,-деди.
Онаси келини тайёрлаган мантиларни мақтаб-мақтаб, дуо қилиб еди, кейин кетишга чоғланди. Невараларини битта-битта бағрига босиб хайрлашди.
Адҳамжон шаҳар ташқарисидан ер олиб, ҳовли солаётган, укаси ота ҳовлисида қолган уйи  шаҳарнинг бошқа бурчагида қолган эди.
Йўлда онаси билан гаплашиб кетди. Режаларини...
—Энди кичик хонангга  эшик ол болам, болаларинг ҳам катта бўлиб қолди, бир якшанба чақирсанг, уканг келади, у ер, бу ерига ранг бериб болаларингга алоҳида хона қилиб берасан.
—Ҳа, онажоним, бугунги топган пулимга эшик оламан, иншааллох.
Она-бола манзилга қандай етиб келганини сезмай қолдилар.
Адҳамжон онасини авайлаб туширди, сўнг етаклаб ота ҳовлисига кириб борди.
—Эҳтиёт бўлиб кет, бориб қўнғироқ қил,-деди онаси елкасига қоқиб. Адҳамжоннинг ҳаёлига ғалати ўй келди. Чўнтагини кавлаб боя тахлаб қўйган бор пулини онасига тутқазди. Онаси пулларни қаттиқ қаршилик билан ўзига қайтарди
—Манга пул керак эмас, сенинг каминг кўп!
—Сиз дуо қилинг, ойи, бўлди. Бу—бугунги топишим.
Аёл ўғлининг қайсарлигини билади. Пулни кўрпачанинг қатига тиқиб, қўлини дуога очди
—Майли, болам, бирингга ўн берсин...
Адҳамжон ишхонасига яхши кайфиятда кириб борди. Тушликка чиқаётганларида ҳамхонаси қийқириб юборди
—Ойлик тушибди!
—У ҳам дарров телефондан ўзининг ҳисобига тушган пулни текшира бошлади.
Мўлжалдан анча кўп эди. Тушлик чоғи маълум бўлишича Адҳамжонга мукофот пули ёзилибди. "Субҳаноллоҳ"-деди йигит ичида иймон келтириб, бу кеча онаси дуо қилганидек  волидасига берганининг ўн баравари миқдоридаги пул эди.
Феруза Салходжаева
​​📝Оилавий бахтга эришишнинг оддий, синалган усули (воқеа)

Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва дадажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган дадам қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага ўтдилар…
«Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан! Жонимдан тўйиб кетдим, онажон!» — деб, онамни маҳкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: «Хўп, қизим, хўп, қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Дадажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос, қизалоғим, доим ёнингдамиз» — деб мени овутдиларда, ошхонага олиб ўтдилар.
— Куёвингизнинг қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтади, доим баҳонаси тайёр. Гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузук-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жаҳл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон…
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдилар-да, бир оқ қоғоз ва қалам олиб, қоғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
— Маша шу чизиқнинг чап томонига куёвимнинг айбларини бирма-бир ёзиб чиқ.
Мен:
— Нега, онажон? — деб сўрашимга эътибор ҳам бермадилар.
— Ёз, ёз, сен ёзавер…» — дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан қоғозга ёза бошладим.
«Ишдан кеч қайтади. Менга жаҳл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради» каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим:
— Онажоним доим «яхши» дейдиган куёвларининг аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, қоғозлари тўлиб кетсин…
Ёзиб тугатдим-да, онажонимга қоғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадилард-а, қоғозни ўзимга қайтариб, дедилар:
— Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълининг рўпарасига, чизиқнинг ўнг томонига унинг ўша феълига сенинг ўзинг қиладиган жавобингни ёзиб чиқ» — десалар бўладими?
— Ёз, ёза қол! — мен жавоб ёзмай ҳеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
«Ишдан кеч қайтадилар» нинг рўпарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан;
«Менга жаҳл қиладилар» нинг рўпарисига — «Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман» каби ўзимнинг уларга жавоб ҳисларимни амаллаб қоғозга туширдим.
Онажонимга узатар эканман «Куёвингиз-да, ҳаммасини бошлайдиган!» дедим. Онам қўлимдан қоғозни олдилар-да, қайчи билан ўрта чизиқдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларининг ёмон феъллари ёзилган бўлагини ғижимлаб, ахлат челагига ташладилар. Менинг қўштирноқ ичидаги «феълларим» туширилган қоғозни ўзимга узатдиларда:
— Қизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган «феълларинг» турибди. Ҳозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги қоғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, ҳазм қиласан. Куёвим сенинг қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Ақлингни йиғ. Ўшандан кейин ҳам «Йўқ, мен ҳақман!» десанг биз рози, — дедилар-у, менинг қўлимга қоғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар. Мен нима бўлганини англаб-англамай уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдим-да, ўз қўлларим билан ёзган чиройли «феълларим»ни ўқий бошладим. Ўқир эканман, «Наҳот мен шунчалар ёмон аёл бўлсам, наҳот менинг турмуш ўртоғим шунчалик феълимга чидаб яшаётган бўлсалар?!» — дедим.
Мен ўзимнинг шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб норасида ўғлимни тирик етим қилишимга, ўзимни эса бебахт қилишимга бир қадам қолганлигини сездим. Хушёр торттим-да, турмуш ўртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мен юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжайиним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят
— Бугун кун бошқачами? — дедилар. Мен эса уларга шундай дедим:
— Сизни менга тақдир қилиб берган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин. Энди бутун ҳаётимиз бошқача бўлади…
Мурувват

Ота онамдан 5 қиз етим қолдик.
Каттамиз 15 ёш энг кичигимиз 2 ёш. Бешта қиз бир кунда ҳам отадан ҳам онадан айрилиб чирқиллаб, катта ҳовлида ҳувуллаб қолдик. Қариндошларимиз вилоятда яшашарди, пойтахтда ўзимиз эдик, катта опам 4 та сингилни бағриларига босиб ҳеч кимга бермай, етимлар учун бериладиган нафақани авайлаб ишлатиб бизни катта қила бошладилар.

Сингилларнингни етимҳонага бер, катта қиберишади деганларам бўлди, иккита кичкина сингилларимизни фарзандликка сўраганлар ҳам бўлди. Опам кунмадилар. "Ота онамдан ёдгорларим, айрилмаймиз" деб биз учун тикувчилик қилиб, аста секин рўзғор тебрата бошладилар. Онанинг меҳрига зор бўлиб йиғласак, опам овутардилар, кечаси ҳаммамизни бағриларига босиб ухлатардилар.

Опам 17 га кирганда совчилар кела бошлади, опам уйга ҳам киргизмасдилар. Эрга тегмайман, сингилларимни катта қилишим керак, ўқитишим керак" деб жавоб берардилар. Бир куни ҳолам билан бир йигит уйимизга меҳмон бўлиб келишди, анча ўтириб гаплашишди опам билан, опам роса йиғлади. Биз хайронмиз.

Улар кетгандан кейин опам ҳолам совчи бўлиб келганларини айтдилар, йигит ҳам етим бўлиб, опамни дараклашган экан, ҳолам ҳам у йигит яхшилигини билганлари учун совчи булиб келишга рози бўлган эканлар. Хуллас, кичкина тўй бўлди. Поччам биз билан яшай бошладилар.

Ҳовлимизга файз кирди, деворлар хоналар оқланди, дарвозалар бўялди, ҳовлимизга дарахтлар экилиб ҳаммаёк ортиқча нарсадан тозаланди. Поччамдан аввалига хадиксирардик, тортинардик. Лекин Аллоҳим чевар экан, отамиз ўрнига ота бўлиб келди ҳаётимизга шу инсон.

Меҳрибонлиги, очиқкўнгиллиги билан ҳаммамизни меҳримизни қозондилар. Ишдан келсалар 4 та қиз дув этиб югурамиз, қўлларида биз учун доим қурт, сақич, конфет бўлади. Кичкина синглим 4 ёш, йиғласак овутиб, кўнглимизни кўтариб, хазиллашиб кўп кулдирар, ташвишимиз ҳам етимлигимиз хам эсимиздан чиқиб кетарди. Опам ишламас, 6 жонни еб ичиши шу 24 ёшли поччамнинг бўйнида эди, лекин бир марта миннат қилганларини, оберган нарсаларини гапирганларини эшитмаганман.

Бирин кетин опам фарзандли бўлдилар, иккита ўғил жиянларим туғилди. Лекин поччамнинг меҳри бизга бўлинмади, аввалгидек меҳрибон ғамхўр эдилар. Кийим кечагимиз, касал бўлсак дори дармонимиз, мактаб харажатлари ҳаммаси шу Фозил поччамизнинг буйниларида эди. Бешта етимнинг кўнглига қарадилар, опамни бирор марта хафа қилмадилар, бизни ўқитиб, хунарли қилиб, ота бўлиб ўзлари яхши жойларга узаттилар.

Тўртта қизни сепи ва тўйи бировлардан кам бўлмади. Ота бўлиб дуо қилиб, пешонамиздан ўпиб куёв қўлига топширдилар ҳаммамизни. Қизлик уйимизга меҳмон бўлиб келсак, ўчоқларда ош қилиб кутиб олардилар, ховлимизда пишган узум, анжир, гилосларни шу қизларни ҳаққи деб челак челак илиниб олиб келардилар.

Бирор марта бизни чертмадилар, кўнгилмизни оғритмадилар. Ҳозир ҳаммамиз оилали, ишли, уй жойликмиз. Ўзимиздан тиндик. Бошимизни силаган, етимлигимизни билдирмаган поччам 63 ёшида, хожи ота мақомида дунёдан ўтдилар. Бешта қиз дод солиб йиғладик, дуо қилдик, ҳақларига ҳар куни тиловатдамиз.

Ўзларидан кейин 4 фарзанд, 12 та невара, катта жаннатдек ҳовли қолди....  Ҳозир пули кўпайса маишат қилиб, хотин устига хотин олиб, ўз фарзандларига зулм қилаётганларни кўрсам, кўз олдимга меҳрибон поччам келадилар. Бешта етим қизни бошини силаган, ўқитиб, хунарли қилиб узатган поччамни эслайман. Шундай инсонлар кўпайсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР

1.  Овқатланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтириш.
2.  Овқат ейиш олдидан икки қўлни бўғимгача уч марта ювиш.
3.  Овқат билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат бўлиши.
4.  Одоб билан, камтарин ҳолда ўтириш.
5.  “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” дейиш.
6.  Ўнг қўл билан ейиш.
7.  Туз билан бошлаш.
8.  Туз билан тугатиш.
9.  Нонни икки қўл билан синдириш.
10.   Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ билан, яъни бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.
11.   Таомни ўз олдидан ейиш.
12.   Таом юқини бармоғи билан олиб ялаш.
13.   Таомланиб бўлгандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ”, дейиш.
14.   Қўлни артишдан олдин ялаш.
15.   Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш.
16.   Таомдан сўнг тишларни тозалаб ювиш.
17.   Овқатдан сўнг оғизни уч марта ғарғара қилиш.
18.   Овқатланиш асносида ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан ва У зотнинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик.
ТАВБА ВА ҲАДЯ

Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: «Бу масжиднинг номи «Тавба» бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега «Тавба» дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: «Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин», деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмди-да, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: «Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир...» Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди.
Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: «Уйланганмисан?» деди. Талаба: «Йўқ», деб жавоб берди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: «Уйланишни хоҳлайсанми?» Талаба: «Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?» Шайх айтди: «Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?» Талаба: «Ҳа», деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: «Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан?» Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: «Овқатланасизми?» деб сўради. Йигит: «Ҳа», деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: «Ажаб, кимдир кириб, бақлажонни тишлаб кетибди!» Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: «Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...
​​📝 Ўқинг, фақат йиғламанг..

Бозор... Одам шунчалар кўп, кимдир сотади, кимдир харид қилади. Келинг ўғлим, узумдан об кетинг, деҳқончилигимиз нарироқдан бир қари онахонни овози келди, кизиқсиниб қарадим. Сочлари қордай оппоқ, алам изтироб чеккан кўзлари мунгли. Келинг ўғлим, шу узумни олиб кетинг... Сағиргина набираларим бор, уларга егулик олиб кетаман. Кечадан бери оч қоб кетган жон болам. Бир бойвачча тўхтаб узум нархини сўради:~ узуминг қанча шум кампир. Булар шунақада кўряпсанми устамонлигини шунақа қилиб пул ундиради бойлардан,- деди ёнидаги югурдагига. Кампир камбағал бўлсада лекин ўша бойнинг дунёсидан қимматлироқ ғурури боракан. Болам, мен тиланчи эмасман, сениям онанг бордир. Бойвачча ғижинди мани онамни ўзингга тенг қилма сассиқ кампир. Кампир одамлардан хижолат бўлиб атрофга қаради, кейин секингина тарбия берган онажонингга раҳмат болам деди. Бу сўзларни замирида қанча маъно бор ўзи биларди кампир. Бойвачча жаҳл билан узумни бир тепди узум хар томонга сочилиб кетди, ғудраниб-ғудраниб нари кетди. Кампирни кўзидан икки томчи ёш юмалади, бугун сағирларим нима ейди... Униям фарзандлари, онаси бордир... Кампир қаргамади, оғринди... Ич-ичидан оғринди. Киссасини ковлади иккита нонга яраша пул бор, апил тапил узумларни йиғиштирди... Иккита иссиққина нонни олиб набиралари истиқболига шошилди. Йўлда авария бўбди,- деди шафёр. Камаз билан прадо. Прадо мажағланиб кетибди. Одами ўша заҳоти ўлибди. Оёқ қўллари ҳар томонга сочилиб кетибди, боши узилиб кетибди. Ёмон бубти, кимдир у, кимдир бу деди. Лекин бу ўша бойвачча эди. Йўўўқ кампир қарғамади, оғринди... Ич-ичидан оғринди холос...
Қиссадан ҳисса, ҳеч қачон бировни ноҳақ оғринтирманг... 
ЯНА  СОҒИНДИМ  ЯНА....

Тикиш машиналарини ихтиро қилган Elias Howe машиналарни тушида кўрган эди.
Niels Bohr ҳам Квант физикасининг ихтиросини аввало тушида кўради.
Данте " Илоҳий комедия"ни ёзиб кейин уни яшириб қўйганди. Бир кун ўғлининг тушида отаси яширган жойини кўрсатди. Ўғли туш кўрмаганида эди адабиёт биносида " Илоҳий комедия" деган бир ғишт пайдо бўлмасди.
Моцарт ва Бетховен мусиқаларини аввал тушида басталар кейин уни ҳаётга ўгирарди.
Туш бир лутфдир. Баъзан инсон кечалари фақатгина туш кўриш умиди билан  уйқуга рози бўлади.
Аммо ким нимани туш кўрса кўрсин, тушдан ҳам, уйқудан ҳам ширин бир нарсани биламан. Тушда берилган илҳом, ижоддан минг баробар афзал, минг баробар ҳузурли бир бағирни... Бу бағир саждадир. Бир кечани инсон сажданинг бағрида ўтказса кейинги кечагача уни яна соғинади. Қуёшнинг ботишини яна соғиндим, яна, дея кутади.

Ибн Масъуд р а дедики:" Инсоннинг ҳалокати иккита нарсададир,  булар ўзига бино қўйиш ва умидсизликда".
Бу икки офатнинг шифоси эса узун саждалардадир.
Зеро Расулуллоҳ с а в маҳамат қилдилар:" Қулнинг Роббига энг яқин ҳолати саждадир", дея.( Муслим).
Энг Буюкка яқинлик бизни буюкликдан қутқаради.
Энг Жумардга яқинлик бизни умидсизликдан қутқаради.
Чунки," Уларнинг нишонаси юзларидаги сажда изидир" ( Фатҳ сураси,29).
Биз жисмонан ва маънан сажда қилганимизда  хаёлимизга оқиб келадиган дунёвий, шайтоний, нафсоний тушунчаларнинг булоғи қаердан?
Ичакларимиз ва пастки бўлимлардан, мушак ва суяк оламида минглаб информация ва папкалар тахланиб ётибди. Улар сажда онида тавҳидга келишни хоҳламайди.
Ҳақиқий маънода тавҳидга келганида эса совун кўпиги каби тарқалиб эрийди. Бу папкалардаги тушунчалар каотик ва тартибсиздир. Биз Роббимизнинг Бирлиги  ва Борлигини таний бошлаганимизда улар ёна бошлайди. Калимаи тавҳид идроки бизнинг онг остимизни тартибга солиш ишини бошлаб юборган бўлади.
Онг ости ёпиқ, пардаланган жанжалли воқеалардан озуқа олувчиларни севади. Чунки инсонларнинг кўпчилиги яъни ичак мия ёки судралувчи миялилар  уруш жанжалдан озуқа ва завқ олади. Хамиртуруши бузуқ, қийноқдан завқланади.

Ақл сажда қилмай туриб бош сажда қилмайди. Қилса ҳам фойдаси камдир. Фақат гимнастика бўлади, аммо сажда энергиясидан фойда ололмайди. Ақлнинг саждаси суннатуллоҳни идрок  қилиш, савол бериб жавобини қидирмоқдир. Жавоблар топила бошлаши билан қалб саждаси бошланади. Сажда, тупроқдан келдим тупроққа кетаман, демакдир. Пешона саждага борганида эпифиз бези ҳаракатга тушар ва вужудга энергия ёйишга бошлайди.

Қор кристалларида  товушни ютиш хусусияти бор. Қор ёққанида ҳамма жойнинг сас -садосиз бўлиб қолишининг сабаби будир. Инсонларнинг ҳам баъзан жимжитликка кўмилишининг сабаби ичига қор ёғаётган бўлади.
Баъзан ичига шиддатли сел ёғади. Ёмғирдан қочиб бир шамсия қидириб қоладику инсон. Ўша шамсия яна сажда.

Кечалар қора атиргулга ўхшайди. Ғунчасида саждаларнинг ифори гизли. Таҳажжудда очиладиган гул. Тонгга яқин ифорага тўйиб бўлмас гул.
Сажжода боғчасининг қора ғунчаси...

Тавҳид, ширин- шакар тушлар кўриб, мазза қилиб, оёқни узатиб ухланадиган тўшакларнинг адреси эмас. Валлоҳу бу йўл жуда аччиқ, изтиробли,тиканли, бўронли. Тўшак- мўшак йўқ бу сафарда.
Иброҳим а с каби оловга отилиш бор. Исо ас каби михланиш бор. Расулуллоҳ с а внинг хижрати бор. Юсуф а с нинг зиндони бор.

Эски Қалам ёзди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимни меҳрибон Укажоним
Келаётган ҳайит айёми муборак бўлсин ♥️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Сингилжоним келаётган ҳайит айёми муборак бўлсин!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Меҳрибон опажоним Рамазон ҳайитини муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг яқин дугонангизга юбориб хурсанд қилиб қўйинг 🥰

Мен сени жуда яхши кўраман дугонажон🥰😘
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келинжоним🧕🏻
Келаётган ҳайит айёми муборак бўлсин ♥️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аммажоним келаётган хайит айёмингиз муборак бўлсин 🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dugonajonim
Kelayotgan hayit
ayyomi muborak
boʻlsin!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊💐 🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! 💐

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

💐 ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!! 💐
Модаркуш.

-Анваров, сиз берилган саволларга жавоб беринг!-терговчи Шухратнинг гапини бўлди.-Ўтлаб кетяпсиз!
-Камандир, сизга мени қилмишларим қизиқми ахир? Шуни билмоқчимисиз?
-Ха, аммо сиз мен бераётган саволларга жавоб беринг! Вақтимни олманг ортиқча!
-Бўпти, унда вақтингизни биратўла тежаб қўя қолинг. Мен хамма қилмишларимни бўйнимга оламан, қаманг, қамоқда чиритворинг! Зора...-Шухрат каламушлар ғажиб ташлаган танани кўз олдига келтираркан,  беихтиёр сесканиб кетди.-зора виждон бироз таскин топса...
-Сизда виждон борми ўзи,-терговчи киноя қилди.
-Ўзингда борми, қари каламуш! Кўкидан чўнчагинга солиб қўйса қотилни ишиниям бахтсиз тасодифга айлантирворасану!
-Анварип, тилингизга эрк берманг! Сиз хозир хизмат вазифасини бажараётган давлат ходимига тухмат қиляпсиз! Биласизми бунинг учун сизга...
-Биламан қанақа статя қўллашингизни,-Шухрат енгилгина қўл силтаб қўйди.-Менга кўзингизни ғилдиракдек айлантирманг, ўртоқ давлат ходими. Мен тухмат қилмайман, керак бўлса кимдан қанча олганингизни санаб бераман. Ишонмайсизми? Ахир, сиз тергов қилган жиноятчиларни кўплари устозларим, баъзилари ошналарим. Бизни кругдагилар хар қайси терговчи ёки хар қайси прокурор, судяларнинг виждони нархини жуда яхши биламиз. Аммо, хавотир олманг, мен сизни айблаш учун гапираётганим йўқ. Сиз бир нарсани англамаяпсиз, мен ўз ихтиёрим билан эркимни сизларнинг қўлингизга топширяпман. Тўғрими, ё биронтаси тутиб келтирдими мени?
Терговчи ўзининг  сирларидан хабардор жиноятчига рўбарў келганидан чўчиб турганди. Тўғри, Анваров ўз ихтиёри билан қилган жиноятлари учун жавоб беришга келганидан хабардор эди. Аммо, ўзининг иш пиринципларини қўллашга ўрганиб қолганиданми, ё Анваровни одам ўрнида кўрмаганиданми терговда ўз хукмини ўтказишга уринаётганди. Аммо, шамол елканларни бутунлай қарши томондан  шишираётгани учун, дарров кемани шамол йўналишига тўғрилашга тушди.
-Рости, сиз ўз ихтиёрингиз билан келганингизни билмагандим ука,-деди “ука” сўзига урғу бериб. У умри давомида бирон марта терговда “ука” сўзини ишлатмаганди.-Сизни нима мажбур қилди бундай қилишингизга? Бунақаси камдан –кам бўлади-да хаётда, ишониш қийинроқ бўляпти.
-Э-э, ака,-Шухрат ўзини орқа суянчиққа ташларкан кўзларини шифтга тикди.-Хаммаси ўткинчи, хаммаси ўзгарувчан бўларкан. Мен ўзига тўқ хонадонда туғилганман. Уч ёшимда янги туғилган синглим нобуд бўлган экан. Дадам ва бувим онамни айбдор билиб кўп уришишганлари учун аразлаб тоғамникига кетиб қолган эканмиз. Рости у пайтларда ота-онам нима сабабдан урушганларини тушунмасдим. Тўрт ёшимда улар яна қайта ярашишди, икки ой ўтмай яна кетиб қолганмиз. Хуллас, олти ёшимгача дам дадамникида гох тоғамникида яшадик.  Тоғам бизни Қўқондаги домига кўчириб ўтказди, бўлмаса мен уни болалари билан кўп уришадиган биззи орқамиздан эса кеннаям билан онам хам юмдалашадиган бўлиб қолишганди. Шундан кейин, нимадир бўлдию, дадам бизни олиб кетгани келмади, бошқа уйланибди. Мен ўшанда онамнинг дўсти бизга бозорлик қилиб бераётгани учун келмаётганини англагандек эдим.
-Ая, Фарход амакига айтинг, бизга харажат қилиб бермасин, шунда дадам яна бизни олиб кетади, дегандим.
-Даданг энди кемайди ўғлим, у бошқага уйланяпти!-деди. Ўша тун тонггача йиғлаб чиқди. Орадан кунлар ўтаверди. Мен мактабга чиқа бошладим. Биринчи ва иккинчи синфда ўқиб юрган пайтларим хўрлик нима билмасдим. Учинчи синфга ўтганимда эса шевам ва хатти-харакатларим сабаб катта синфлар мени кўп масхара қиладиган бўлиб қолишди. Кейин бунга синфдошларим хам қўшила бошлади. Бир куни хатто муштлашиб хам кеттик. Урушқоқ бола эканимни аввал ўзим хам билмасдим. 3-4 болани уриб қўйганимдан кейин ўзимга бўлган ишончим янаям ортиб кетти. Аммо,  мен бу ерда бегона ва келгинди эканман-да. Мени тарафдорларим йўқ эди мактабда, аксинча рақибларим кўпайиб кетти. Нақд ўнтача бола роса тепкилаб, абгоримни чиқаришди. Шунда катта синфда ўқийдиган Жорж деган бола келиб бизни ажратиб қўйди.......


@AYOLLOGIKASI
-Отинг нима?-сўради у уст бошимни қоқиб.
-Шухрат,-дедим лабимдан оққан қонни артиб.
-Шурик, маладес ука. Сен юттинг ука. Қара, беш кишини йиғлаттинг, ўзинг йиғламадинг! Сени ўзимга шагирд қиволаман, бўптими, хеч ким мишиғингни пишт деёлмайди кейин. Энди бориб бетигни юв, дарсингга кир. Устозинг сўраса йиқилиб тушдим де, бировни сотиб юрма, мужикни ишимас бу,-деди. Мен эса, синфга кирмадим, уйга жўнадим. Аям бу пайтда бозорда пирашка сотарди, уйда хеч ким йўқлиги учун калитим билан очиб кирдим. Аммо... аммо не кўз билан кўрайки... Уй ўртасида Фарход амаки трусикчан ароқ ичиб ўтирибди. Ваннада эса сув шалдираяпти, аям ювинаётган бўлса керак.
Мен болаларча онгим билан хам бу одам дадамнинг ўрнини босмоқчи бўлаётганини тушуниб етгандим. Коридор бурчагида аямни эски зонтиги суялиб турган экан. Ўшани олдимда Фарход амакини ортидан бориб миясига “қарс” этиб солдим.  Икккинчисини бошига уришга улгурмадим. Фарход амаки бир томонига сапчиб чап бердию, оёғи чалкашиб йиқилди. Мен унга ташланиб елкасига урдим. У эса ўрнидан турмоқчи бўлардию, гандираклаб йиқилиб тушарди. У ўшанда ё маст бўлган ё мен урганда накаут бўлган.
-Шухрат!!! –аям бақирганча келиб қўлимдан зонтикни тортиб олди.
-Кетси-и-ин!!!-деб бақирдим бор кучим билан.-Иккалангниям ўлдираман!
Аям мени қучоқлаб, юзимни кўксига босди.
-Бўлди ўғлим, ўзингни бос!
-Қочинг, қўйворинг!-деб талвасага туша бошладим. Ўша пайтда роса ғазабланиб кетгандим. Қулоғимга хеч нарса кирмасди. Фақат бор кучим билан бақирардим “Ўлдираман!”
Онам мени юпатаётганда Фарход амаки кийиниб чиқиб кетибди. Шундан кейин у бизникига келмай қўйди. Мен уни қўрқитдим деб ўзимча хурсанд эдим. Аммо, алдагани бола яхши экан. Бир куни мактабдан қайтаётиб тасодифан Фарход амакини кўриб қолдим. Унинг оқ “Тико” машинаси чинор остида турганди. Орқа ўриндиқда кимдир бор, бутун гавдаси билан ўгирилиб гаплашиб ўтирарди. Яқинига борганда орқа ўриндиқдаги аёлни хам танидим, у аям экан. Йўл четидан иккала қўлимга хам муштдек тош олдим. Биринчи тошни отиб олд эшик ойнасини чилпарчин қилдим. Иккинчиси билан аям ўтирган жойдаги ойнани синдирдим. Яна тош излаётганимда Фарход амаки сўкинганча келиб сочимдан чангаллади. Мен эса унгача учинчи тошни олиб улгургандим. Унга ўгирилганимда эса биқинига тош билан солдим. У хам менга тарсаки тортишга улгурган экан. Йўл четидаги гулзорга учиб тушдим. Одатда бунақа пайтда болалар қочиб қолади, мен эса қочмадим. Дарров иккал қўлимга хам тош олиб химояга шайландим. Яхшики, аям келиб мени судраб кетти. Йўлма-йўл нималардир деб гапирар, мен эса эшитмасдим, эшитсамам уқмасдим. Уйга киришимиз билан аям мени зарда билан кравотимга итариб юборди. Мен эса шартта туриб ошхонага югурдим. Катта ош пичоқни олиб устига қараб югурдим. Назаримда онам мени пичоқлайди деб ўйлаб ортига қочдию, мактаб папкамга қоқилиб йиқилиб тушди. Мен шартта қорнига миниб ўтирдимда пичоқни томоғига тирадим.
-Сўйиб ташайман ая! Яна бир марта кўрсам, ухлаб ётганингизда сўйиб ташайман!-гапларим ростлигини кўрсатиш учун пичоқни қаттиқроқ босдим. Аям қўрққанидан ранглари оқариб кетти, тили эса танглайига ёпишиб қолганди.
Шундан уч-тўрт кун  ўтиб  Фарход амакини аёли билан хам каттагина жанжал бўлиб ўтти. У аёл уйимизга бостириб келиб:
-Сени қаматаман! Квартирангда ишратхона очгансан, эримни йўлдан ургансан! Хозир бориб махаллаком билан учаскавойни бошлаб келаман!-деб аюханнос сола бошлади. Орадан ярим соат ўтмай эса икки кишини бошлаб келди. Бири учаскавой эди. Улар аям билан гаплашиб турганда Фарход амакининг ўзи хам кириб келди. Аввалига хотинини сўкиб хайдаворди. Кейин учаскавойларга нималарнидир тушунтира бошлади. Мен уларни гапини яхши эшитолмаётгандим. Узуқ – юлуқ гаплардан тушунганим “никох”, “масжид” деган гаплар эди. Улар чиқиб кетишаётганда Фарход амаки “талоқсан” деганди, онам йиғлаб юборди.
Бунинг оқибатида аввалига аям Фарход амакини ошхонасидан хайдалди. Кейин эса, биз очлик нима эканини бошимиздан ўтказа бошладик. Аям эрталаб чиқиб кетиб иш излар, аксига олиб иш хам топилмасди. Бир куни мактабдан келаётсам, нонвойхона олдида бир сават нон турибдию, сотувчи йўқ.........


@AYOLLOGIKASI
Яқинига боргунимча атрофни кузатиб, чамалаб  кўрдим, ўғирласам бўларкан. Саватдан иккита ноннни олдиму хеч нарса бўлмагандек йўлимда давом эттим. Олдимдан чиққан бурилишдан ўнгга бурилиб тўхтадим. Шоша –пиша нонни оғзимга солиб чайнай бошладим. Жуда оч эдим, эрталаб хам тузук-қуруқ нонушта қилолмагандик.
Чайнаганимни хали ютмасимдан тепамга кимдир келиб тўхтади. Бошимни кўтариб қарасам Жорж кулиб турибди.
-Братишка нон ўғирладинга а хозир?
-Йўқ,-дедим қўрқиб.
-Кўрдим ўзим братишка. Мени алдолмисан. Аммо, жа паст кеттингда ука. Ўғирласанг тузукроқ нарса олмисанми? Пул ўғирлаганмисан хеч!
-Йўқ! Мен ўғримасман. Уйда нон йўқ эди, шунга мажбур... очқаганим учун...
-Бўлди, қиз боладек қизараверма. Менам сендакаман ука. Юр, сенга бир нима ўргатаман. Хув анави астановкада автобус кутамиз. Кейин автобусда бозорга борамиз.
-Нимага?!
-Чўнтак тўлдирамиз.
-Қанақасига?
-Юрувр, сенга ўргатаман ўзим.
Шу билан Жорж иккимиз ўғирлик қила бошладик. Автобусга чиққанда одамлар тиқин бўлса хурсанд бўлиб кетардик. Чунки, одам кўп бўлса чўнтакларидан , сумкаларидан пул олишимиз осон бўларди. Бозорга бориб олгач эса атай одам тиқилиб юрадиган йўлакларга ўзимизни урардик.
-Онангиз уйга пул олиб борсангиз индамасмиди?-терговчи савол ташлади.
-Индади, роса уришди. Аммо, мен барибир ўғирлик қилавердим. Пулимни тўплаб катта магнитафон олдим. Онам ўшандаям роса уришди. Бу гапларни Жоржга айтсам, кейинги сафар онангга кир машина олиб бер, индамай қўяди деб маслахат берди. У айтгандек қилдим. Онам баттар уришди. Ўша куни уришиб чиқиб кетганча уйга қайтиб бормадим,  Жоржларникида ухладим. Унинг қари энаси бор экан холос. Хуллас, мактабни битиргунча устаси фаранг ўғрига айландим. Бу оради биор икки марта қўлга хам тушдик, муштлашдик, қочдик. Эххе, не кунларни кўрмади бошимиз.
-Кейинчи, нима сизни бу ерга келишга мажбур қилди?-терговчи сухбатни қисқартиришга урина бошлади.
-Кейин онамни машина уриб кетти.  Касалхонада узоқ даволаттим. Барибир, уйга олиб кетганимда хам оёқлари ишламасди, бел умуртқаси қаттиқ шикастланганди. Бир аёлни ёллагандим, онамга қараб туришига.  Қон босими кўтарилиб турса, бунинг устига юролмаса... Бир ўзини ташлаб кўчага чиқолмайманку.
-Хайдовчи ёрдам қилдими?
-Ха, ёрдам қилмоқчи бўлди аммо, пулини олмадим. Худони йўлида уни кечирдим, таксислигингни қилавер, оилангни боқ дедим. Тўғрида, Худодан келмаса бандани товонига тикон хам кирмайди. Мен англаб турардим, бу ишлар хаммаси мени гунохларим эвазига бошимизга келаётганди. Қанча одамларни пулини шилганман, қон-қақшатганман. Хаётимни ўзгартириш, халол ишлашга қарор қилгандиму, аммо кеч эди. Қўқонни лисопаркдаги ўғри-қиморбозлар тўдасини кассасини уриб кетгандик. Тўғри, улар биздан шубхалангани йўқ эдию, аммо сир фош бўлиб қолиши эхтимоли юқори эди. Бизни гурухдан бир Малиш лақабли йигит ўша ишни разведка қилаётганимизда қовун тушириб қўяёзгани учун унинг улушини бермай тўдадан бадарға қилувдик. Кейин эшитсам, лисопаркликларни биттаси ўша бола билан зонада билла ўтирган экан. Аламидан бизни сотиб қўйиши мумкинлигини билиб, вақтинча яширинишга қарор қилдик. Мен аямни машинага олиб Сарқўрғонга – ёзда тўдамиз билан бориб маишат қиладиган дачага олиб бордим. Бирор хафта шу ерда яшаб турмоқчи эдик. Қиш келиб қолгани учун дача бўм-бўш, хўжайини шунинг учун калитни бериб ўзи келмаганди.
Аямни уй ичига олиб кирганимда бу ерлар шахардан анчагина совуқлигини сездим. Ўтин қилиб печка ёқсам бўларкан деб ўйлаб турсам, телефоним чақириб қолди.
-Ало, Шухрат, лисопаркка олиб келишди мени, тезроқ...-дедию, алоқа узилди. Бу биркўз эди, шеригим. Қайта қўнғироқ қилсам, ўчирилган деяверди. Юрагим бир фалокатни сезиб турарди. Худди, кимдир сотгану, энди бизни қидиришаётгандек.
-Ая, сиз ўтира туринг, мен бирор соатда қайтаман. Шошилишда бозорлик қилмабман, харажат  қилиб келаман.
-Тезроқ қайтгин болам, бу ерда бир ўзим қийналаман! Гадотопмас жойларга келиш шартмиди?.......