Милиционер кетгандан сунг, Рима хола уз хонасида уз гам ва ташвиши билан бу оламда ёлгиз колди.
Лекин нима булганда хам узини дадил тутиб, кийимларини кийиб кизининг уйига жунади. Нима учун кизи отасини улганини, ёки набираси Руслан бобоси улганини келиб айтмади? Хаёлида жавобсиз саволлар унга тинчлик бермасдан кийнарди. Оёклари тортмасдан томири тортгандек юришга кийналар, тиззасини огригидан куз олди коронгулашиб кетарди. Рима хола шу холда хам узини аямасдан шагдам кадамлар билан икки кучани ортда колдириб кизини уйига якинлашиб колди. Уларни хабарга келмаганлигини сабаби, балким улар отасининг дафн маросими билан банддир? Инсонни охирги йулга кузатиш хазил иш эмаску. Хохласа хохламаса уша улган инсон кизининг отаси ахир.
Рима хола кизининг олдига борганда уни кандай карши олишини олдиндан билмасди. У отасининг улимидан сунг узига келиб виждони уйгонгандир деган умидда эди. Эх... хом сут эмган банда...хали айтганимдек хеч ким олдиндан нима булишини билмайди. Рима хола ич ичидан бу жудоликдан сунг яна оила аъзолари бир бирини кечиришиб бирикишади деган умид киларди. Менга куп нарса керакмас, сутда пиширилган каша эрталаб ва кечга етади. Тушликка ширин чой билан нон хам булаверади. Балки кизим мени уйига кайтишимни айтар? деган орзуда эди.
Ва нихоят Рима хола кизининг уйига етиб борди. Кузида ёш билан ва каттик хаяжон билан эшик кунгирогини босди. Бир пайт эшик очилиб, ичкаридан уша тарбиясиз кизи Васила чикиб келди. Уни бу ахволида хеч хам отаси улганига кайгуда эмаслиги куриниб турарди.
-- Вой каранглар...пайдо булди! Узинг учун кадрли ва мехрибон топиб, уй хам топдингми. Энди кани уша жойингга кайтиб жуна!- дея онасига бакирди.
-- Салом кизим. Нега бунака дейсан? Шундан гамгин кунда, отангни жанозаси куни шунака гапга нима бор. Отангни улигини касалхонадан олиб келишдими? Касалхонада юраги тухтаб колибди деб эшитдим. - дея зорланди Рима хола йиги аралаш.
-- Хеч канака тобут бу ерда керакмас. Жаноза хам уша ёкда кабристон ёки уликхонада укилаверади. Уша касалхонадаги уликхонадан тугри кабристонга олиб кетиб дафн килишади. Дафн маросимига пул олиб келдингми?- дея жахлланди онасига сенсираб.
-- Улимликка деб йиккан пулимиз отанг рахматлида эди. Хозир жойини биламан кириб олиб бераман.- дея Рима хола уй ичкарисига киришга чогланди.
Шу пайт кизи эшикги кулочлаб онааини йулини тусди.
-- Кир калишинг билан уйни килишингни хохламайман. Уйни янги таъмирдан чикардик. Айт жойини пуллар каерда турибди, узим уша жойдан оламан!- дея вайсади.
Кампир пулни жойини тушунтириб айтди. Кизи ичкарига кириб кетди ва тез кайтиб чикди. Кузларини катта катта килиб:
-- У жойда хеч нарса йук. Буш турибдику, нега алдадинг? Кандай пулларинг булса олиб кел тез! Булмаса отамни улигини эгасиз деб жанозасиз давлат кумсин деб буйрук бериб юбораман!- деди жавраб.
Рима хола румолига тугулган пулларни олиб кизига узатиб:
-- Ундай дема кизим, ахир у отангку. Мана бироз йиккан пулларим бор ол!- деди шу бир йил ичида орттирган пулларини берди.
-- Булди, энди бушсан!- дея пулни олган Васила, эшикни каттик ёпиб ичкарига кириб кетди.
Бошини эгиб яна уз кулбасига кайтган Рима хола:
-- Эй Худо, узинг сабр ва умр бергин. Эсон омон эримни дафн килиб олай, кейин улсам хам булади. Хозирча улишга хакким йук.- дея узига узи гапириниб борарди.
Рима холанинг чолини уликхонадан олиб келишди. Уйида жаноза укилгач кабристонга олиб кетишди. Чолнинг бир иккита дусти Рима хола ва кизи жанозада катнашди. Эркаклар олиб кетишиб дафн килиб келишди. Кизи на йиглади, на гам чекди. Хеч нарса курмагандек бироз турди ва кетди. Таъзияга худди жаноза булган жой Рима холанинг кулбасида утди. Жуда ночоргина мавридларини Рима хола барчасини уз хисобидан утказди.
Такдири шу эканми ёки пешонаси шурми, Рима хола энди хеч кандай хаётга кизикиши колмаганди. Факат улимини кутиб яшай бошлади. Кутганда улим хам келмаскан дея кушниларига хам куп айтарди. Энди ким учун яшайди, мехрибон суянган тоги булмиш эри улиб кетди. Туккан кизи ва набираси ундан юз угирган булса. Шу тарзда орадан хаш паш дегунча бир йил утиб куйди. Бир куни Рима хола уз кулбасида утирса эшиги таккиллади давоми 08:08

Кампир энди куркмасди, чунки кандай хабар келишини фарки йук эди. Хаётида энг дахшатли йукотиш руй бериб булганди. Урнидан туриб эшикни очди, караса не куз билан курмасин каршисида набираси Руслан турарди. У кузларида ёш билан гунохкордек бошини эгиб:
-- Салом буви. - дея салом берди.
Рима хола куз ва шу гапни эшитган кулокларига ишонмасди. Бу муъжиза булса керак дея набирасининг салом беришидан кувонарди.
-- Салом, пулларим йук, колмади. Бориб онангга шундай деб айт!- дея секин овозда лекин жиддий туриб гапирди кампир.
Кампир хаётининг бошка ижобий томонга узгаришига ишонмасди. Уйидан кувиб юборган, улимлик пулларигача олиб куйган кизигаку асло. Пулларини олса хам майли уз уйгинасидан одамларга ухшаб жаноза укитиб чикаролмаганига хали хам жахли чикарди. Рима хола ёлгизликда яшаб куникиб колганди.
Худди огир касалликга чалинган беморлар уз касаллиги билан то улгунича шерик булгандек у хам ёлгизлик билан танхо колганди.
-- Буви, онамни тоби кочиб колди. У рак касалига чалинибди. Духтирларни айтишича анча кечибмиз энди операция килишни фойдаси йук экан. Онам сизни олдингизга бориб чакириб келишимни айтди. Отам хам бир ёш жувонни топиб олиб бизни ташлаб кетди.- дея уксиниб сузлади набираси Руслан.
Рима хола бошида булган вокеаларни эслаб боргиси келмади. Она барибир онада, кечирди ва унинг уйига борди. Тушакка михланиб колган кизи касалликдан озиб кетиб бир ахволда ётарди. Она кизининг ахволини куриб йиглади. Касал кизига гамхурлик килиб уй рузгор ишларини кила бошлади. Кизини дорилари ичирар, сочларини тарар ва кулларидан силарди. Вахоланки уша куллар икки йил олдин юзига тарсаки тушурганлиги эсида эди хамон. Кулларидан ушлаганда огриклар колди дея кизи миннатдор булар, килган ишларидан пушаймонлиги шундай куриниб турарди. Кечаси билан кизига караб ёнидаги креслода ухлаб коларди.
Бир куни кампир набирасига эски расмлари жамланган альбомни топиб чикишини илтимос килди. Огриклар чекинганда она бола расмларни томоша килишарди. Утган даврларни эслаб хам кулишар, хам йиглашарди.
Мана бугун биринчи март. Эртага Василанинг тугилган куни. Рима хола шу сабаб билан байрамона дастурхонга торт пишириш учун хамирини килиб куйди. Кечга якин кизининг ахволи анча яхшиланиб кайфияти хам чог булди.
-- Онажон, бугун сиз навбатчи эмассиз. Хонангизга кириб мазза килиб ухлаб олинг. - дея мунгли бокди.
Рима хола эрта тонгдан туриб юз куларини ювди. Кизининг хонасига кирди. Кизининг тобора суниб бораётганлиги куриниб турар, улимга якинлигини хам сезганди.
-- Кизим, кунглингни чуктирма, хали яхши булиб кетасан!- дея кунглини кутарди.
-- Онажон, мени кечиринг. Мендан рози булинг онажон!- дея шивирлади. Бу кизининг охирги сузлари эди.
Кизи бу дунёни тарк этди. Унинг ёнгинасидаги тумбочка устида фото альбом турар, бир расм эса полда ётарди. Уша расмда ёш Рима хола кулида кизини кутариб турганлиги тасвирланганди.
Аллох барчага инсонларга фарзанд ато этсин, тарбия беришни унутиб бойликка мехр куйишга ургатмайлик. Акс холда мана шу хикоямиз кахрамонига ухшаб кейин пушаймон булиб колишимиз мумкин. Аллох барчамизни уз панохида асрасин. Кейинги хикояларимда учрашгунча деб колувчи...
Крикдуши Шухрат

КЎЗИМНИ ОЧГАН ҚИЗАЛОҚ.
Уст-боши юпунгина икки бола — бир қиз, бир ўғил дўконим олдидан ўтибкетаётганди. Кун салқин бўлишига қарамай, иккови ҳам юпқа кийинган, қизнинг оёғидаги шиппак йиртилиб кетган эди. Улар ҳақида кўчанинг тиланчи болалари деган хаёлга бордим. Эшикдан чиқиб, қаҳар-ғазаб билан:
- Бу ерда нима қилиб юрибсизлар?! Кимнинг боласи сизлар? Қани бу ёққа кел-чи!- дедим. Қиз қўрқиб кетди, чоғи ёнидаги боланинг қўлидан маҳкам тутиб олганча:
- Биз ёмон болалар эмасмиз. Шу кўчада бир ишхона бор. Онам ўша ерда фаррошлик қиладилар. Кечгача ҳамма хоналарни тозалаб, ҳовлини супурадилар. Онам кечга ёлғиз қолмасликлари учун укам билан уларнинг олдиларига бораётгандик...
Кўнглим бузилиб, ҳозирги важоҳатимдан уялган бўлсам-да, сир бой бермай уларни дўконга чақирдим:
- Ҳали кеч тушишига анча бор, қани бу ерга келинглар-чи!
Болалар қўрқа-писа дўконга киришди. Пештахта ортидаги стол-стулчага таклиф қилдим. Улар онасига бирор ёмонлик қилишим мумкинлигидан қаттиқ қўрқишганди, чамамда, айтганимга индамай бўйсунишарди.
- Уйларинг бу томонга яқинми?
- Ҳа,- қизча хайрихоҳлигимни сезди чоғи, сал ўзини эркинроқ қўйиб жавоб бера бошлади. – Ҳу, анави кўриниб турган мактабнинг орқасидаги кўп қаватли уйларда яшаймиз. Биз ўша мактабда ўқиймиз. Онам мактабимизда ҳам фаррош бўлиб ишлайдилар.
- Бу бола укангми?- Қизча ҳам, бола ҳам бирданига бош қимирлатиб тасдиқ ишорасини берди. -Отанг нима иш қиладилар?- Негадир бу саволимданқизча ҳам бола ҳам маъюс тортиб, бошини эгиб олди:
- Отам... Улар ҳеч қаерда ишламайдилар... Ишлолмайдилар. Отам бетоблар. Россияга ишлагани
кетгандилар. Ўша ерда баланд бинодан йиқилиб тушганлар. Умуртқалари синган...
- Худо шифо берсин. Худо хоҳласа, отанг тузалиб кетади.- Уларга таскин беришга бердиму, иккалови ҳам бу гапимдан баттарроқ тушкунликка тушганини сезиб қолдим.
- Дўхтирлар уч ойлик умри қолган, дейишибди. Онам бувимларга айтиб йиғлаётганларини эшитиб қолгандим.- Қизча катталардек мулоҳаза билан гапирди.- Майли, амаки, биз энди кетсак бўладими? Кеч тушиб қолди, онамга “боряпмиз” деб қўнғироқ қилганимизга анча бўлди...
Афтидан улар “бу одам бизни қўйиб юбормайди”, деб қўрқаётган эди. Болалар ширинликлар, дўкондаги егуликларга кўз остидан қараб қўйишганини сезиб тургандим. Шунинг учун уларни меҳмон қилишни хоҳладим. Қаҳва қайнатгичда сут қайнатиб, какао қўшдим. Сўнг тақсимчада печенье билан олдиларига қўйдим. Бола какаони ичиб, печеньедан еди, қизча эса фақат какао ичди холос.
- Сен печеньени ёқтирмайсанми? Унда ёнғоқли пирожний бера қолай?- дедим қизчага.
- Йўқ, шунга ҳам катта раҳмат... Фақат бу печеньеларни онамга олиб бормоқчи эдим, агар рухсат берсангиз.- Қизча катта-катта кўзларини илтижоли тикиб, ёлворгандек сўради. – Онам биз учун дам олмай ишлайдилар, лекин ҳеч қачон ўзлари бир яхши нарса олиб емайдилар. Отамку касал ётибдилар, онам ҳам касал бўлиб қолсалар биз нима қиламиз?
Мен болалигимдан ҳеч қачон муҳтожлик кўрмай ўсгандим. Бола бўлиб бирор нимага зориққанимни ҳам эслолмайман. Нарса-буюм, егуликларку майли, мен ҳатто одам қадрини ҳам билмас эканман. Ота-онам омонат, бугун уларнинг дийдорига тўйиб қолай, эртага армонда
қолмаслигим учун, бугун уларнинг кўнглини топай деб ҳеч ўйламаган эканман. Қизалоқ икки дона печеньени онасига илинганини, унинг бетоб бўлиб қолишидан хавотирдалигини айтиб мен ғофилни ғафлат уйқусидан туртиб уйғотганди. Йиғлаб юбормаслик учун кўзларимни яширдим.
- Сен печеньенгни егин. Мен онанг ва отанг учун алоҳида бераман. Уларга менинг саломимни айтгин, отанг албатта тузалиб кетсин,- дедим.
Елим халтага ширинликлардан, конфет-шоколадлардан, гуруч, макаронлардан солдим. Халтани қўлига тутқазгандим, қизча яна бир ғалати гап қилди:
- Амаки, сиз бизга бераётган бу нарсаларингизга розимисиз?
- Ҳа, албатта рози бўлиб, чин кўнгилдан беряпман. Сизлар яхши бола экансизлар. Онангга менинг
раҳматимни айтгин.
- Онам бизга “Норозилик нарса буюрмайди, бозордан бир нарса харид қилсангиз ҳам розилигини сўранглар” дейдилар-да, шунга сўрагандим, - деди қизча...

Аллоҳ амри...
Ғоятда камбағал бир аёл радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришлигини илтимос қилади.
- Ҳудди шу дастурни эшитиб ўтирган атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди.
- Радиодан аёлнинг манзилини олиб, котибасини чақиртириб дебди:
- Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат махсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.
- Агар аёл сиздан:
- "Булар кимнинг номидан" деб сўраса, унга:
- "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тушунарлими? деб буйруқ берибди.
- Ва ниҳоят атеистнинг котибаси аёлнинг манзилига етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди.
- Аёл озиқ-овқатларни кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди ва ёрдам учун ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор этиб, катта миқдордаги озиқ-овқатларни кичкинагина кулбаси ичига бирин-кетин ташибди. Шунда котиба аёлдан кулиб сўрабди:
- Бу озиқ-овқатлар кимнинг номидан эканлигига қизиқмайсизми?
- Аёл жавоб берибди:
- Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун ҳаттоки шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар.

📝Қизгинамдан айланай....
Хуллас, куёвимнинг ишини хориждаги бўлимга ўтказишди-ю, ўзи билан оиласини ҳам кўчириб кетди. Ҳар ўн беш кунда кўришга ўрганиб қолган эканман. Юрак қурғур бирам соғинади... ўзиданам кўпроқ маҳмадоналарини қўмсайман. Онасига қўшилиб мен ҳам баъзида кўз ёш тўкиб оламан, сездирмай. Соғинч ёмон бўларкан. Бекорга ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи дейишмаган экан... Ана энди уларни бир йилда бир марта кўрадиган бўлдикда...
Яхшиям телефон аталувчи техника маҳсулоти бор. Гаплашиб, кўришиб туриш имконини беради. Қайси олим ўйлаб топган бўлса ҳам отасига минг раҳмат. Ҳозирги аппаратлар силайдиган бўлиб чиққан-ку.. “Силайдиган телефонингни бериб тур, амманг билан гаплашиб олай”, десам тўнғич набирам кулади. “Айфон бу, сенсорли, бобо”, деб ақл ўргатиб қўяди. Нима фарқи бор? Ахир силасанг бўлди-ку, тўғрими...
“Имо” дегани бор экан. Ана ўшанда ора-сирада Дурдона билан кўришиб, гаплашамиз. Қизалоқлари ҳам эринмасдан рақсга тушишади, инглизча шеър ёдлаб беришади. Омон бўлгурлар...
Дурдона ва куёвим янги йил арафасида келишмоқчи эди. Аммо куёвимизга иш жойидан рухсат тегмабди. Баҳорда борамиз, дейишганди, кун санаб баҳорни кутдик. Аксига олиб қишни ўтиши бирам қийин бўлдики...
Биринчи март куни қизим “Имо”дан қўнғироқ қилди. Онаси иккимиз бирга гаплашдик.
- Ассалому алайкум, дадажон, яхшимисиз? Яхши ўтирибсизми, оёқларингиз оғримаяптими? Яхши қарашяптими сизга, - деб ҳазиллашиб қўйди. - Дадажон, еттинчиларга бориб қолишимиз мумкин. Сизларни бирам соғиндим. Набираларингизни айтмайсизми? Куёвингиз бу ердан бир инглиз ҳамкасби ва унинг рафиқасини олиб бормоқчи. Аввал қайнонамникига кирамиз, сўнг сизларникига ўтамиз. Бизни уялтириб қўйманглар тағин. Дастурхонни чиройли безатинглар. Бу нафақат менинг, сизларнинг ҳам юзингиз. Ойижон, анави “Миллий таомлар”нинг норинидан олиб келиб қўйинг. Емаганимга анча бўлди. Сергўшт, мазаси зўр бўлади. Меҳмонларга ҳам ёқса керак. Тортни ҳам чиройлисидан, қимматроғидан танланглар. Яхши овқат жиғилдонни қайнатмайди дердингиз, дада, тўғрими? Товуқни ҳам семизидан олиб, келинойим бутунлигича димласин. Ойи, бир неча хил салат бўлсин. “Цезар”, “Мужской каприз”, “Под шуба” ҳам қилинглар. Ҳая, дада набираларингиз сиз қиладиган кабобни соғиниб қолишган. Кабобни ўзингиз пишириб берарсиз. Супермаркетдан тарвуз-қовун, узум олиш ёдингиздан чиқмасин. Меваларнинг ҳам сархили дастурхонни безасин. Ананасдан бир эмас, иккита бўлсин. Яна совғалар ҳам тайёр турсин. Дада, Чорсудан инглиз меҳмонга зарчопон ва дўппи сотиб олинг. Мундоғроғи эмас, қимматроғидан. Ойи, инглиз хонимга адрасни тозасини топиб қўйинг. Ўзбекистонга меҳмонга боришяпти. Кўриб қўйишсин, меҳмондўстлигимизни. Мени, куёвингизни обрўсида... Майли, яхши ўтиринглар.
Экран ўчди. Эру хотин иккимиз бир биримизга тикилиб қолдик. Пиёладаги совуб қолган чойимни қулт этиб ютдим.
Уч кундан сўнг:
- Рўйхатни туз, бозорга тушамиз, - дедим.
Зум ўтмай рафиқам узундан узоқ рўйхат тузиб келди. Бу ёғи илик узди пайт, бўлса... Ўғилларимдан сўрашга иймандим. Рўзғор ғор, қанча ташисанг ҳам тўлмайди. Яширган йиққанимизни белга боғлаб, йўлга отландик. Шу маҳал аёлим:
- Тўхтанг дадаси, 8 март байрамку. Бир йўла уйдаги келинларга, Дурдонага, қизларига ҳам совға ола келайлик. Яна чиқиб юрамизми?
Пешонамдан совуқ тер чиқиб кетди. Аммо уйдагиларга олмасак ҳам бўлмайди. Бир йилда бир марта совғага арзимадикми, деб келинлар қовоқ уйиб олишмасин. Тағин инглиз меҳмонларнинг ёнида-я... Ҳа, мард қайнаталар яшасин!
Ёлғизгина қизимиз, Европа деган жойдан меҳмон билан келаркан-у, ахир. Унинг таъбири билан айтганада “уялтириб қўймаймиз, албатта!”
Эру хотин шу пайтгача қадам ташламаган супермаркетга кирдик. Бозордан бошқа савдо жойига бормасдим. “Отанг бозор - онанг бозор”, тортишиб олаверасан, дердим. Лекин Дурдонамиз супермаркетдан олинглар дедими, иложимиз қанча. Мевалар томон юрдик. Нарх навони кўриб, ҳушим бошимдан учди. Бир дона ананасга отнинг калласидек нарх белгилаб қўйишибди, ўзиям. Узумларнинг ҳам нархи осмонда. Камига байрам арафаси “скидка” деб қўйибди.

- Чегирмаси шу бўлса... ўзи қанақа экан...
Хотинимнинг қистови билан “Совғалар” деб ёзилган томонга ўтдик. Кўзинг қувнайди, дилинг яйрайди уларни кўриб. Аммо нархини ўқиб, сувга тушган мушукдек бўлиб қоласан.
Хуллас, бир олам харид билан супермаркетдан чиқдик. Навбат “Чорсу”га.
Зарчопонларнинг энг яхшиси миллиондан бери келмайди. Ўзимча ўйладим: “Инглиз дегани чопоннинг фарқига борарканми? Сал бундайроғи ҳам бўлар”... шу тобда қизимнинг гапи қулоқларим остида янграйди: “Мундоқроғи эмас, қимматроғидан”...
Рўйхат тугади. Дарвозадан кириб, халталарни туширарканмиз, ўғилларим ҳайрон эди.
- Дада, тўй қиляпмизми?
- Йўқ, ўғлим, қизим ва куёвимни кутяпмиз... – деди хотиним менинг ўрнимга.
- Еттинчида синглинг келаркан. Меҳмони билан... шунга яхшилаб кутиб олайлик. Олти ой бўлди кўрмаганимизга, байрам баҳона бир яйрайлик... - дедим вазиятни юмшатиш учун.
- Ўҳҳу, манам хорижга кетсам, шундай кутиб оласизми, бобо? – деб кулган бўлди тўнғич набирам.
Еттинчи куни эрталабдан тайёргарлик авжига чиқди. Ўзим бош ошпаз бўлиб, барчасини назоратимга олдим. Кабобни пиширишга ҳозирладим. Меҳмонлар келсин, исиқ иссиқ тортамиз.
Шу маҳал катта ўғлимнинг телефони жиринглади. Ким биландир гаплашган Салим “Нима? Шуни вақтлироқ айтсанг бўлмайдими?” деб бақира кетди. Сўнг гўшакни менга тутқазаркан
- Дада, Дурдона, - деди.
- Ассалому алайкум, дадажон яхши ўтирибсизми? Уйдагилар яхшими? Дадажон, бугун боролмаймиз. Куёвингизга рухсат беришмабди. Аммо Наврўз кунларига албатта борамиз. Меҳмонимиз ҳам боради. Мен айтган совғаларни олиб қўйгандирсиз-а... Дада, яна бир илтимос, уйда сумалак ташкиллаштиринг. Куёвингизнинг ҳамкасби сумалакни кўрмаган экан. Қандай тайёрланишини ўз кўзлари билан кўрмоқчи экан. Майлими, дада...
- Албатта, қизим... албатта... – гўшакни қўярканман фильмдаги саҳна кўз олдимда жонланди. Безатилган дастурхондаги ноз неъматлар худди пулга айланаётгандек туйиларди...
САИДА ҚОРАБОЕВА

#RUHIYAT
🔴 O'QIGANLARIMNING ENG G'OZALLARI:
➡️ Ortiqcha muloyimlik zaiflikdir.
➡️ Ortiqcha kulgu yengiltaklikdir.
➡️ Ortiqcha roxatlating tanballikdir.
➡️ mol-dunyoni sarflashda chegaradan chiqish isrofgarchilikdir.
➡️ Ehtiyotkorlikdir ko'paytirib yuborish vasvasalikdir.
➡️ Eng qiyin kalima komillikdir.
➡️ Eng go'zal so'z
As-Salomdir.
➡️ Oxirgi so'z o'limdir.
➡️ O'ch va qasosning afzali kechirishdir.
➡️ Eng ulkan kon fazilatdir.
➡️ Eng qattiq azob vijdon azobidir.
➡️ Sevgilarning eng go'zali er-xotinning sevgisidir.
➡️ Doimiy muhabbat onaga nisbatan bo'lgan muhabbatidir.
➡️Bugungi kundan ibrat ol.
➡️ O'tkan kuningdan tajriba ol.

Хадеб кийинчиликни уйлайверсанг, уша кийинчилик бошингга тушади.
🌹Яхшилик хакида уйлайверсанг, тезда уша яхшилик хам келади.
🌹Бу худди гипноза ухшайди.
Масалан, "Ухладим, ухладим" деяверсанг, ухлаб коласан.
🌹 «Мен касал будим" деяверсанг, касалга чалинасан.
🌹«Шифо топдим» деяверсанг, шифо топасан. «Kуним битди» деяверсанг, охирлаб коласан.
🌹Ироданинг плана мисол сехри барча нарсани района чикаради.
🌹 Бир инсонни хадеб ёмон деб уйлайверсанг, уни санга нисбатан факат ёмонлигини учратасан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиз бола тарбияси ҳақида психологик тавсиялар! Психолог #Sayyora_Xatamova
📌 ҲАР КУНИ 15 ДАҚИҚА АЖРАТСАНГИЗ КИФОЯ !
Ажинларга қарши суюқлик
Бир ош қошиқ олма сиркасини 1/2 стакан сабзи суви билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашма билан ҳар куни икки маҳал эрталаб ва кечқурун юзингизни артинг. Муолажани қолдирмасдан, мунтазам равишда бажариб борсангиз, тез орада юз терингиз таранглашиб, ажинлар йўқолганига гувоҳ бўласиз.
Асалли ниқоб
Икки ош қошиқ асални бир ош қошиқ сули ёрмаси ва икки чой қошиқ сут билан аралаштиринг. Тайёр ниқобни 15-20 дақиқага юзга суртиб, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланг. Ушбу ниқоб сўлиган терини "янгилаш" ва тетиклаштириш кучига эга. Унутманг: асалга аллергияси борларда юқоридаги ниқоб қатъиян ман этилади!
Қатиқли ниқоб
100-200 мл ёғли қатиқни олиб, 15-20 дақиқа мобайнида юзингизга бир неча марта суртинг. Кейин юзингизни илиқ сув билан ювиб ташланг. Бундай ниқоб терини таранглаштиришдан ташқари, оқартиришга ва доғлардан халос этишга ёрдам беради.
Банан ҳам ёрдам беради
Битта ўрта катталикдаги бананни пўстлоғидан тозалаб, қошиқ ёрдамида эзинг. Бир чой қошиқ озиқлантирувчи крем, бир чой қошиқ зайтун мойи ва ярим чой қошиқ лимон суви билан яхшилаб аралаштиринг. Бу ниқобни ҳам 15-20 дақиқага юзга суртиб, кейин илиқ сув билан ювиб ташланг.
Творогли ниқоб
Икки қошиқдан творог, сабзи суви, зайтун мойи ҳамда сутни (зарурат туғилса, маҳсулотларнинг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш мумкин) бир хил масса ҳосил бўлгунича аралаштиринг. Тайёр бўтқасимон массани қалин қилиб юзга суртинг ва 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг.
Сули ёрмаси
Уч-тўрт ош қошиқ сули ёрмаси устидан 0,5 стакан қайноқ сут солиб илишини кутинг. Кейин ҳосил бўлган аралашмани юзга суртиб, 15-20 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Ушбу ниқоб қуруқ ҳамда дағаллашган юз терисини майинлаштиради.

ОНА СИЗГА ВАҚТ ТОПОЛМАДИМ
Мен улғайиб, сиз эса сўлиб,
Юрибман шон шуҳратга тўлиб.
эҳ ўзимча сал катта бўлиб,
Она сизга вақт тополмадим.
Ярим тунда, кўзингизда ёш,
Йўл кутасиз, коса тўла ош.
Мен бир нокас, мен бир бағритош,
Она сизга вақт тополмадим.
Яшаябсиз дамни кўрмай эп,
Етмишда ҳам менинг ғамим еб.
Мен-чи ёрим, болам, чақам деб,
Она сизга вақт тополмадим.
Онангиздан хабар олинг, эй онаси бор инсонлар. Борлигида қадрига етинг. Ибрат учун яқинларга ҳам юборинг.

📝«Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимга чанг соляпсанми?!»
Бу воқеа уч йил аввал юз берганди. Дугонам Манзура тўйига таклиф қилди. Тўрда ўтирган келишган куёв ҳар жиҳатдан ўзига мосдай туйилганди. Уларнинг турмушлари жуда чиройли бошланди. Ҳар ҳолда Манзура ўша кезларда ниҳоятда бахтиёр эди. Бир куни келин-куёвлар бизникига меҳмонга келишди. Турмуш ўртоғи бегоналар олдида Манзура билан қўпол муносабатда бўлаётгани кўнглимни хира қилди. Мен ўзимча «Хафалашиб қолишган бўлса керак, оилада нималар бўлмайди, эр-хотиннинг уриши — дока рўмол қуриши, ярашиб кетишади», деб ўйладим.
Баҳорда қизимни истироҳат боғига айлантиришга олиб чиқдим. У ерда тасодифан Манзуранинг эри Ёрқиннинг бошқа қиз билан қўл ушлашиб, сайр қилиб юрганини кўриб қолдим. Ичимни бир нима жизиллатиб куйдириб ўтгандай бўлди. Манзурага ачиндим. Нима жин урди мени, билмайман. Эртасига дугонамнинг ишхонасига бориб, унга кўрганларимни айтиб бердим. Бироқ дугонам гапларимга ишонмади.
— Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимни кўролмай чанг соляпсан-да, а? — деди у ҳеч кутилмаганда.
Гўё биров юзимга аямай шапалоқ тортгандай бўлди. Ўз яқинимдан бундай гапни кутмаганим учун карахт аҳволга тушиб қолгандай эдим.
— Манзура, бу нима деганинг? Ахир ҳаётим ҳақида ҳеч ким билмаса ҳам, сен биласан-ку, дугонажон. Гиёҳванд эр билан яшаб бўлмаслигига ҳеч кимнинг фаҳми етмаса ҳам, сенинг фаҳминг етади-ку. Дугонангни пичоқсиз сўяётганингни биласанми? Мен сенга эрингдан ажраш, демаяпман, шунчаки кўзларингни каттароқ оч, эринг кетиб қолмасидан бурун уни қайтар, демоқчи эдим, холос, — дедим.
Кўнглим оғриди. Кўзларимдан қуйилиб келаётган ёшни тўхтатолмасдим. Жондан азиз дугонам эса узр сўраб, бу дилхираликни асло юмшатишга уринмади. Мен ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим ва дугонам билан асло хабарлашмадим. Шундан сўнг ўзимга ўзим «Энди ҳеч қачон дугонам бўлмайди», деб қасам ҳам ичдим. Бир куни соат тунги ўн иккига яқинлашаётганда эшик тақиллаб қолди. Кўнглимга ваҳима инди. Бемаҳалда келган ким бўлди экан, деб тирқишдан қарасам, Манзура турарди. У озиб-тўзиб кетганди. Эшикни очишим билан дугонам йиғлаб, бўйнимга осилди.
— Кечир, кечир, дугонажон, сўқир бўлган эканман. Ким дўсту ким душманлигини ажратолмай қолибман. Гапларинг тўғри чиқди, — деди у ҳўнграб. — Эрим мени ташлаб кетди. Бошқа қизга уйланармиш. Унинг жонига текканмишман, менда кўнгли йўқмиш. Шунча вақт кўнглингга озор бериб қўйганим учун ўзимни кечиролмадим. Мени кечир… кечир…
У гапларимни эшитмас, тинимсиз узр сўрагани-сўраган эди. Дугонамни тинчлантириб, ошхонага чой дамлагани чиқдим. Чойнак кўтариб, ортимга қайтганимда эса у ҳеч қаерда йўқ эди. Энг қизиғи, эшик қулфи ичкаридан очилмаганди. Дугонамнинг сирли тарзда ғойиб, бўлганига ишонгим келмасди, эҳтимол, бу воқеа хаёлимда содир бўлди, деб ҳам ўйладим. Бироқ стол устида унинг рўмолчаси турарди. Нам рўмолчани қўлимга олдим, унда қон изларини кўриб, юрагим орқага тортди. Бу синоат олдида ҳайратда эдим. Тонг саҳарда шум хабарни эшитиб, барига тушундим. Дугонамни кеча соат кечки ўнлар атрофида кўчада машина уриб юборган ва у ўша жойда жон берган экан. Демак, кеча тунда уйимга унинг арвоҳи узр сўраб келган экан.

Оилалар тўлиқ бўлсин...
Бу мавзу, ўзбекнинг дардига айланиб улгурди.
—Ойингдан хабар борми?-сўрайман ўқувчимдан.
—Ҳа, телеграмда гаплашиб турибман,-дейди кўзлари жавдираб.
—Кетганларига уч йил бўлиб қолди-я, келиб қолсалар керак
—Йўқ, ҳали қайтмас эканлар. Арабистонда эканлар. Энди яхши иш топибдилар ўзи, -дейди ерга қараб бирдан мени маҳкам қучоқлаб олади, йиғлаб юборади
—Онамни жудаям соғиндим, устоз...Ўпкам тўлади, маҳкам қучоқлайман, елкаларини силайман, бирга йиғлаймиз
Кеча отаси чет элга ишлагани кетган яна битта ўқувчим дарсга келмади. Сабаби, уйига уста чақирган экан, иккита номаҳрам эркак билан онасини ёлғиз қолдиришни истамаган ўқувчим уйида қолибди. Мактабда текширув бор эди. Онасини устани якшанба куни чақирмаганликда айладим, бироз қизишиб кетдим. Хуллас, бечора аёл иложсиз қолганидан "Майли, боламни мактабдан ҳайдаттириб юбора қолинг, лекин жўнатолмайман",-деди. Хаммаси жонига текканлиги гап оҳангидан сезилиб турарди. Аслида, ичимда ўқувчимни орияти учун алқаб турибман, аммо биздан ҳам давоматни талаб қиладилар, ўз кўнглимда бурчимни адо этяпман... Яна йиғладим, бироз туриб қайтиб қўнғироқ қилдим, бугунча қолиши мумкинлигини айтдим...
Бундан ўн йил олдин бир ўқувчимнинг ҳам онаси, ҳам отаси болаларини холасига ташлаб Россияга ишлагани кетди, Шу кетган бўйи ўқувчим мактабни битирганда қайтиб келди
Ота-она меҳрига тўймаётган болалар... Моддий жавобгарликни бўйнимизга оламиз-у, маънавий жавобгарлик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз...
Чегарадан турнақатор бўлиб юртига қайтиб келаётган ватандошларимга разм соламан. Оғир юк халталарни оғирлигидан кўтариб эмас, судраб олиб ўтадилар...Ким билади, бу халталарда қизалоғига олган қўғирчоғи борми? Мен уларнинг
бола-чақасининг олдига қувониб, ошиқиб келаётганига ишонаман.
Болалигимда отам беллари оғриб, ётиб қолдилар. Адам бемор бўлиб ётибдилару, қувончимни кўрсангиз. Ёнларидан бир зум кетмайман. Ўшанда мендан бахтли одам йўқ эди. Сабаби, ўта банд бўлганликларидан биз адамларни уйда кам кўрар эдик. Бирга ўтказган ўша уч куним хотирам қатларида эртаклар оламида сайр қилган кунларим сифатида ёдимда қолган...
Ота-онаси ўзга давлатларда юрган болаларга жуда ҳам қийинлигини сезиш у қадар мушкул эмас, шунчаки, ўз фарзандингизни улар ўрнига қўйиб кўринг...
Бугун жуда кўп ўзбек хонадонлари болалар олдида қарздор. Аслида, бола бобо ва бувилар тарбиясини ҳам олиши керак, уларнинг бағрида эркаланиши, эртак тинглаши, бирга номоз ўқиши керак... Бобо-бувилар у ёқда турсин, ота-онасининг дийдорига тўймаётган болаларнинг нима гуноҳи бор?
Феруза
Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Бугун кечки овқатни қайси кафе ёки ресторанда қилмоқчисиз? "Ҳот-дог"ми, ошми, тандирми, балки бирон турк ошхонасидир? Икки кун аввал Чорсу бозори ёнидаги бир хонимчи аёл билан бўлган суҳбатни ҳавола қиламан. Кейин қарор сиздан:
- Ассаламу алайкум. Хоним иссиқми?
- Ваалайкум ассалам. Ҳа, ҳозир олиб келдим.
- Учта солиб беринг. Шу ерда ейман.
- Хўп... Ёқимли иштаҳа.
- Анча йилдан буён хоним сотасизми?
- 9 йил бўлди.
- Боқувчисиз, хўжайин, фарзандларингиз борми?
- Қайнонам билан турамиз. Ёшлари улуғ. Хўжайиним 9 йил аввал автоҳалокатда вафот этганлар. Бир қиз, бир ўғлим бор.
- Ёшлари?..
- Қизим 13, ўғлим 9 ёшда.
- Ўғлиз катта бўлиб қолибди. Нега ёрдамга олиб чиқмисиз?
- Уни ўқитаман. Мактабда ўқийди, мактабдан кейин қўшимчаси бор. Ҳарбий мактабга боради. Кечки олтида келиб уйда дарс қилади.
- Намоз ўқийсизми?
- Алҳамдулиллаҳ! Намозсиз ҳаёт ҳаётми?
- Фарзандларизчи?
- Албатта. Улар ҳам тўлиқ ўқишади. Қизим Қуръон ёд олади. Ўғлим ҳам анча ёдлаб қўйди.
- Бир кунда нечта хоним сотасиз?
- 80 та, 100 та, 120 та. Ҳамиримга қараб.
- Қолиб кетмидими?
- Имкон қадар ҳаммасини сотмагунча ўтираман.
- Кечки 1-2 бўлиб кетса ҳамми?
- Ҳа... Лекин ҳозир 22:00 дан кейин уйга ҳайдашяпти.
- Қанча фойда кўрасиз?
- 50000 атрофи.
- Аллоҳ барокат берсин. Карантинда қийналмадилами?
- Йўқ, алҳамдулиллаҳ. Уйда нарсаларимиз бор эди.
- Захирангиз бормиди ёки бирон хайриячилар ташлаб кетишдими?
- Йўқ, уйимизда бор эди. Май ойида синглим қўй сўйган экан ўшандан 2 кг бериб кетти. Кейин ўзимни уним, ёғим, картошкам бор эди. Ўшалар етти, алҳамдулиллаҳ. Кўпчилик қийналиб қолибди, биз қийналмадик.
- Нега турмушга чиқмагансиз?
-... Болларимни қизғонганман...
- Иншааллоҳ тез-тез келиб хоним олиб турамиз. Сизни тополмасак сўраш учун исмингизни айта оласизми?
- "Қайнонасини келини" деб сўрасангиз танишади.
- Аллоҳ ризқингизга барокат берсин!

🌞🍂Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ
🌸🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🌸
Бугунги кунингиз хайрли ўтсин...
🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ -
кўнгилларни ёритгувчи...
🍃🌹Сиз бир МЕҲР -
бахт чашмасин илитгувчи...
🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ -
дилни завққа тўлдиргувчи...
🍃🌹Сиз бир ОМАД -
қалбда ғурур ундиргувчи..
🍃🌹Барчамизга янги тонг янги кун, янги имкон,муборак бўлсин!

Рўмолча
Мактабда дарслар тугаган, ҳаммаёқ жимжит. Қиз стол устига бошини қўйиб, кўзларини бир нуқтага қадаганча чуқур ўйга толди. "Кўринмас одамга айланиб қолгандекман. Ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ. Эрталаб нонушта қилдимми, йўқми? Ишим қачон бошланиб, қачон тугайди? Қаерга боряпман, кимлар билан кўришяпман?.. Одамзод Яратганнинг ижод маҳсули— санъати. Санъат эса эътибор билан тирик. Нимани...Йўқ! Кимни истаяпман ўзи?! Йиллар давомида ташна қалбимни суғориб келаётган меҳр дарёси ҳам таъмсиз туйиляпти. Нималар ўзгарди? Кимдир қўлимдан маҳкам ушлаб бағрига босишини ва тўйиб-тўйиб йиғлаб дардларимдан йироқ бўлмагунимча қўйиб юбормаслигини хоҳлаяпман... Ўша инсон ким? Ўзлари билан овора бўлиб мени кўрмаётган яқинларимми ёки... Қанийди...Қанийди сукунатимни парчалай оладиган шодлик бўлса! Ё Раббим..." — хона эшиги очилиб биров кириб келди.
— Ҳалиям кетмадингизми? — сўради ҳамкасб йигит ўз ҳужжатларини жавонга жойлаштирар экан.— Ифторликка ҳам оз қолди.
— Назорат дафтарларини текшираётгандим, - қиз столи устида турган дафтарларини тартибга келтирган бўлди гўё.
— Ҳа, шунақами, яхши — йигит қизнинг ёлғон гапираётганини пайқаб, ўзига сездирмай унга синчковлик билан разм солди. — Биласизми, устоз ўқувчилари учун туйғулари ўта барқарор, руҳи метиндек кучли шахс бўлиб кўринади. Aслида эса ҳар бир юракнинг ўз кемтиклари бор.
Қиз ҳайрон бошини кўтариб йигитга юзланди. Aммо томоғига нимадир тиқилгандек бўлиб, гапиролмай яна кўзларини бошқа томонга олиб қочди. Йигит қизнинг столига яқинлашиб сўзида давом этди:
— Юпатиқ ҳамиша кўнгилга малҳам бўлолмайди. У баъзан имконсизлигимиз иқроридек туйилиши мумкин. Олинг. — қўлидаги нарсани қиз томон узатди. — Бундан ортиқ садоқатли сирдошни топа олмайсиз. У дарров хона эшигини ёпиб чиқиб кетди. Қиз киприк қоқмай миясидаги жавобсиз саволларига бардош беришга уринарди. Шартта ўрнидан турди-ю, кетишга ошиқди. Эшикка етгунича ҳеч қаерга қарамади. Хонадан чиқиб кетар экан, кимгадир ишонгиси келди, йигит айтган энг яхши сирдошни кўриш учун орқасига ўгирилди ва беихтиёр кўзи ёшланди. Стол устида турган рўмолча гўё қизга ўз қучоғини очгандек турарди...
Ибрат учун яқинларга юборинг!

📝ОПА СИНГИЛ..
(мен шоир ёки ёзувчи эмасман эшитганларим)
Хурматли Кадрдон дўстим, Акам Укам!!!...
-- Онангизни соғиндизми?, унда сингил ёки опангиздан хабар олинг. Ха ха шундай, ёки хонадонизга мехмонга таклиф килинг. Опа сингилда Онангизни хиди бор. Онангизни сўзлари бор. Онангизни тарбияси бор....
-- Биласизми дўст, илк бора опа синглингизни кўлидан ушлаб ким нон,таом килишни ўргатган албата Онамиз. Биласизми болалик килиб уйда тўполон килганимизда Онажонларимиз калтак олиб кувлаганда ким?, " урманг акам ёки укамни деб Ойижонимизни тўсган кўзларида ёш билан", ха ўша опа синглимиз....
-- Опа сингиларимизда биз Онажонимизни кўрамиз, Онажонимизни хис киламиз. Шундай экан нахот узок мусофир юртларда юрган, кимнидир эшигида юрган мунглиғ опа синглимиздан акали бир оғиз телефон килиб хол ахвол сўраймаймиз....
-- Энди тезда килинг қўнғироқ, хол ахволини сўранг... Кўлингиздан келса албатта ёрдам беринг....
-- Буғдойзор даласини тепкилаб босиб ўта оласизми?. Йўк асло, чунки у нонимиз, увол кўр бўлади инсон. Агар буғдойзор даласи у томонда Онангиз бир култим сувга зор бўлиб турсачи. Унда ҳам босиб,тепкилаб ўта олмайсиз. Мумкин эмас асло,мумкин эмас. Айланиб ўтиб беринг Оназоризга ўша бир култим сувни....
-- Лекин каранг ўша Онангиз ўрнида опа синглингиз бўлсачи. Тезда буғдойзорни тепкилаб ўтасизми, босиб ўтасизми, якин йўлни топиб. Олиб бориб беринг ўша бир култим сувни. Хўш буни сабабани биласизми....
-- Нима учун опа сингил учун ҳатто буғдойзорни ҳам кесиб ўтиш мумкинлигини.
Унда эшитинг....
Киёматда каранг тош тарози бўлар эмиш.( Беайб факкат Яратган эгам. Ҳаммамиз билмаган холда гуноҳ киламиз ва ҳар бир гуноҳ олдида жавоб берамиз.)
-- Шунда ҳамма жаннат томон интилар экан. Агар савобингиз кўп бўлса жаннатга кам бўлса дўзахга... Хеч ким савобидан бермас экан....
-- Хатто Ота Онамиз, ака ука, дўстларимиз ҳам. Шу жича савоб берсаю, жаннатларда юрар эдим деб сарсан саргардон бўламиз экан....
-- Шунда ўзига ҳам балким ўша жича савоб етмаётган опа синглимиз тезда ёнимизга етиб келиб бизга ўз савобидан берар экан. Каранг эй ака ука, эй дўст мехрибонликни ака ука деб киёматда ҳам ўзини курбон киллар экан опа синглимиз....
-- Энди билдингизми бизни ожиза опа сингиларимизни кимлигини....
Туринг хабар олинг опа синглингиздан. Хеч йўк телефон килиб бир ҳафтада бир оғиз. Опажон ёки синглим яхшимисан?. соғлигинг жойидами?,жиянларим яхшими?деб кўйинг.....
-- Кўлингиздан келса албата хонадонига боринг ёки хонадонизга олиб келиб бор йўғидан хабар олинг... Кўпмас озмас кўлиздан келган ёрдамни беринг...
У кўлиздан келмаса бир оғиз ширин сўз билан хабар олинг!

ЖАСУР ЙИГИТ.
Илк баҳор. Тоғлардан эриган қор сувлари пастга шиддат билан оқиб тушарди. Наҳр кўпригининг ўртасида бўлган кичкина бир уй ичида кўприк қоровули ва унинг шаҳардан кўргани келган хотини, иккита боласи суҳбатлашиб ўтиришарди.
Шу пайт ҳар томондан:
— Қоровул, тезроқ бўл, ўзингни ва оилангни ҳалокатдан қутқаз!—деган товушлар эшитилди. Сел ва тўлқинлар кўприкдан ошиб, қоровул уйи ва атрофини емира бошлади, кўприк силкинарди. Қоровул дарров уйчасининг томига чиқиб олиб:
— Бизга ёрдам қилинг, ёрдам!— деб қичқирди. Бир қари чол:
— Уларнинг ҳалок бўлишларига озгина вақт қолди. Уйча ағанай деб турибди, нега қараб турибмиз? Бир жасур йигит борми ахир?—деб фарёд қилди. Бошқа қишлоқдан келган бир йигит қари чолнинг сўзларини эшитгач, отилиб ўртага чиқди.
Жасур йигит наҳр қирғоғидаги кичкина бир қайиқчага ўтириб, шиддат билан оқиб турган сувда кўп машаққатлар чекиб уйчанинг ёнига етиб келди. Аввал қоровулнинг икки боласини қайиқчага ўтқизиб машаққатлар билан уларни соҳилга соғ-саломат еткизди. Сўнгра яна кўп машаққат тортиб, бориб қоровул ва унинг хотинини олиб келди.
Ҳамма ҳаддан зиёд шодланиб, олижаноб, жасур йигитни олқишлаб миннатдорчилик изҳор қилдилар. Қари чол ва кампирлар кўзларидан шодлик ёшларини тўкдилар, жасур йигитга таҳсинлар ўқидилар.
Ўша ердаги мўътабар бир одам жасур йигитни мукофотламоқчи бўлиб:
— Раҳмат, олижаноб йигит, қилган одамгарчилигинг, яхши хизматинг учун, мана бу мукофотимни қабул қил,— деб унинг қўлига пул узатди.
Жасур йигит мукофотни қабул қилмай:
— Илтифотингизга раҳмат, мен мукофот олиш учун эмас, виждон амри билан, инсоний вазифамни адо этдим, буни пулга сотмайман. Менга берадиган шу пулларингизни қоровулга берсангиз, мен жуда ҳам ҳурсанд бўламан, чунки у рўзғордаги ҳамма нарсаларини бой берди, ёрдамга муҳтождир,—деб ҳамма билан хайрлашиб, ўз қишлоғига жўнади.
Ҳамма у йигитга қойил қолди.