НИЯТ
Динимизда жуда кўп нарса ниятга боғлиқ. Доим дуо қилаётганда ниятни тўғри қила билиш керак экан. Аллоҳдан тортинмай бекаму кўст сўрайвериш лозим. У Мехрибон Зот. Истаганимиздан кўпроғини хам беради. Шахсан ўзим хам Роббимдан йиғлаб сўраган нарсамни аслида тоқатим кўтара олмаслигини кейин, Аллоҳ уни рўёбга чиқаргач англадим..
Афгонистонлик Хасан Маъруф етти йил фарзанд кўрмади. Юрагида нуқсони борлиги учун, доим Аллоҳга, эй Роббим наслимни давом этишини кўрмасимдан жонимни олмагин, деб дуо қиларди. Еттинчи йил у ўғил фарзанд кўрди. Туғуруқхонага чақалоқни кўргани шошилди. Ўғлини кўриб қувончи ичига сиғмади бояқишни..
Маъруф оталик бахтини ҳис қилишга улгурди, аммо туғуруқхонадан чиқишга улгурмади..Юрак хуружидан омонатини топширди..
Аёлининг кузларида жиққа ёш билан айтган сўнги сўзлари туғуруқхонани ларзага келтирди:
"Армонингиз қолмади бегим, наслингиз давом этади!".
✨ Ниятни катта қилинг. Ниятни истаганингизча қилинг. Ниятни яхши қилинг. Аллоҳнинг хазинаси тугунмасдир.

ҚАЙТАР ДУНЁ
Бир ота ва онанинг,
Етти қизи бор эди.
Ўғил фарзанд кутишиб,
Юраклари тор эди.
Aллоҳга етган эди,
Улар чеккан ноласи.
Вақти келиб туғилди,
Кутган ўғил боласи.
Ўғил дея қувониб,
Ҳамма бўлди парвона.
Эркалатиб дейишди,
Полвон ўғлим ягона.
Эрка ўғил ўрганди,
Ўтказиб ҳар сўзини.
Опаларин менсимай,
Танҳо билди ўзини...
Қизлар меҳнатда ўсди,
Бўлишдилар саришта.
Ўғил арзанда бўлиб,
Улғайди парваришда.
Қизлар ишлаб тинмади,
Ўғил ётар сояда.
Кун кетидан кун кетиб,
Етишдилар вояга.
Қизларни узатдилар,
Ўтказдилар тўйини.
Шундан кейин бошланди,
Дангасанинг ўйини.
Ҳеч кимга қўшилмади,
Ҳурмат қилмас элини.
Ўғилга мос тушди,
Севиб топган келини.
Ўғил ичиб бақирар,
Пул топиб ишланг менга.
Она билмас хатосин,
«Болам ўхшадинг кимга».
Инсоф бериб қолар деб,
Ота интизор кутди.
Минг бир азоб ичида
Бу дунёдан ҳам кетди.
Ўз уйида меҳрга,
Онаизор бўлди зор.
Чин дунёга кетгунча,
Яшадида афсус хор.
Онаизор қалбини,
Битта савол қийнади.
Жони ўзилар чоғи,
Сўнги сўзин сўйлади.
«Aллоҳдан ўғил сўраб,
Орзуйим дебман битта.
Эркалатиб ўстириб,
Афсус ёнаман ўтда.
Ўғил туғдим дея мен,
Кўкрагимни керибман.
Бошимга ҳам кўтариб,
Азобини кўрибман.
Хатоларим англадим,
Афсусларим бехисоб.
Сўнгги сўзим боламга,
Сўрагайман мен инсоф...»
Шу сўзларни айтибоқ,
Она жони узилди.
Қизлар юраги йиғлаб,
Кўз ёшлари тизилди.
Аҳмоқ ўғил онам деб,
Бир зумгина куймади.
Ҳатто она ўлган кун,
Ароғини қўймади...
Бир кун келиб қарисанг,
Фарзандларинг айтади.
Унутма ғофил банда,
Қайтар дунё қайтади.
✍Марҳабо Эсонмурод қизи (Қашқадарё)
Бир ота ва онанинг,
Етти қизи бор эди.
Ўғил фарзанд кутишиб,
Юраклари тор эди.
Aллоҳга етган эди,
Улар чеккан ноласи.
Вақти келиб туғилди,
Кутган ўғил боласи.
Ўғил дея қувониб,
Ҳамма бўлди парвона.
Эркалатиб дейишди,
Полвон ўғлим ягона.
Эрка ўғил ўрганди,
Ўтказиб ҳар сўзини.
Опаларин менсимай,
Танҳо билди ўзини...
Қизлар меҳнатда ўсди,
Бўлишдилар саришта.
Ўғил арзанда бўлиб,
Улғайди парваришда.
Қизлар ишлаб тинмади,
Ўғил ётар сояда.
Кун кетидан кун кетиб,
Етишдилар вояга.
Қизларни узатдилар,
Ўтказдилар тўйини.
Шундан кейин бошланди,
Дангасанинг ўйини.
Ҳеч кимга қўшилмади,
Ҳурмат қилмас элини.
Ўғилга мос тушди,
Севиб топган келини.
Ўғил ичиб бақирар,
Пул топиб ишланг менга.
Она билмас хатосин,
«Болам ўхшадинг кимга».
Инсоф бериб қолар деб,
Ота интизор кутди.
Минг бир азоб ичида
Бу дунёдан ҳам кетди.
Ўз уйида меҳрга,
Онаизор бўлди зор.
Чин дунёга кетгунча,
Яшадида афсус хор.
Онаизор қалбини,
Битта савол қийнади.
Жони ўзилар чоғи,
Сўнги сўзин сўйлади.
«Aллоҳдан ўғил сўраб,
Орзуйим дебман битта.
Эркалатиб ўстириб,
Афсус ёнаман ўтда.
Ўғил туғдим дея мен,
Кўкрагимни керибман.
Бошимга ҳам кўтариб,
Азобини кўрибман.
Хатоларим англадим,
Афсусларим бехисоб.
Сўнгги сўзим боламга,
Сўрагайман мен инсоф...»
Шу сўзларни айтибоқ,
Она жони узилди.
Қизлар юраги йиғлаб,
Кўз ёшлари тизилди.
Аҳмоқ ўғил онам деб,
Бир зумгина куймади.
Ҳатто она ўлган кун,
Ароғини қўймади...
Бир кун келиб қарисанг,
Фарзандларинг айтади.
Унутма ғофил банда,
Қайтар дунё қайтади.
✍Марҳабо Эсонмурод қизи (Қашқадарё)
📝ЁЛҒИЗЛИК. (Хикоя)
Иқболхон қай аҳволда уйга етиб келганини билмади. Сафарга жўнаш олдидаги дилхиралик у билан бирга бориб, бирга қайтди. Зинадан оҳиста, чарчоқ қадамлар билан иккинчи қаватга чиқди-да, хаёл паришонлик билан қўнғироқ тугмасини босди. Кейин плашини шалдиратиб ечиб, ёнидаги чамадон устига буклаб ташлади. Эшик қирғоғига суянганича кута бошлади. Ҳа, айтмоқчи, ўғил уйда ҳозир нима қилсин, дарсдаку. Шу пайт қаршидаги уйнинг эшиги шарақлаб очилиб, ўрта ёшлардаги аёлнинг боши кўринди.
— Иқбол Азизовна, сизмисиз? Ҳозир келдингизми? Тўлқин калитни менга ташлаб кетган эди. Ҳозир. — У эшикни қия қоддирганича шиппагини судраб ичкарига кириб кетди. Бир нафасдан кейин калит олиб чиқди.
— Бугун келса керак, деб айтаётган эди Тўлқин.
— Қийналмай яхши ўтирдими?
— Йўқ, йўқ, хабар олиб турдим. Кеча дарсдан келиб, роса уй тозалади. Ажойиб ўғлингиз бор-да, Иқбол Азизовна. Қани энди, қизим бўлса-ю, ўзим куёв қилсам.
Авваллари бундай мақтовдан Иқболхоннинг оғзи қулоғигача ёйиларди. Ҳозир эса қошлари чимирилиб лаблари қимтилди. Ўша ғашлик дилига яна чангал урди. Индамайгина эшикни очди. Уйнинг ташқарисига хам, ичкарисига ҳам оёқ артиш учун ҳўлланган латта ташланган эди. Иқболхон аввалгидай қунт билан эмас, ҳафсаласизлик билан туфлисини бир-икки суртган бўлди-да, ичкарига кирди. Уй чиндан ҳам лочиндай бир аёлнинг кўли текканга ўхшар, бирон жойда ортиқча нарса, бирон ювуқсиз идиш йўқ эди. Иқболхоннинг иш столидаги кичкина митти гулдонда совуқдан очилмай қолган атиргулнинг икки дона ғунчаси турарди. Иқболхон уни аста кўтариб, бурни олдига олиб борди. Ҳиди йўқ. Офтоб кўрмаган. Бирданига бу икки ғунчанинг бири ўзи, бири ўғли бўлиб кўринди-ю, юраги увишиб кетди. Ҳидсиз, тароватсиз, ҳудди уларга ўхшаш, иккиси ҳам сокин туришибди. Она-бола кейинги вақтда ана шундай жимжит ўтиришадиган бўлиб қолишган. Иқболхон чуқур хўрсинди, гулдонни жойига қўйиб, бошқа уйга ўтди. Ҳеч қаерда ғубор кўринмайди. Стол устида термос, сочиқ ёпилган идишда
юмшоққина иккита булочка. Бошқа идишда мураббо. Икки энлик қоғозда хат: «Ойижон, сизни келиб қолар, деб термосга чой дамлаб қўйдим. Ошхонада овқат ҳам бор. Бошқа нарсалар холодильникда».
Иқболхон хатни аввалгидек кўзига суртиб, ўпмади. Энди бу ширин сўзларнинг остида бошқа бир изтироб, бошқа бир мажруҳлик ётганини яхши биларди.
У ўзи-нинг қанчалик гуноҳкорлигини, умри ҳам ҳавасга арзигулик ўтмаганлигини яқиндагина сафарга жўнаш олдидан ўғли билан бўлиб ўтган аччиқ суҳбатдан билиб қолди. Бу суҳбат аввал кичкина ойначадек Иқболхоннинг бир қисмини акс эттирди. У чуқурроқ ўйлаган сайин бу ойна катталашар, унинг бутун қиёфасини, бутун умрини акс этгарар эди.
Мана, ҳозир ҳам қаршисида ўша ойна пайдо бўлди. У термосдаги чойдан бир пиёла қуйганича, ҳовурига тикилиб, ўша ойнада кўринаётган хотиралар қаршисида бош эгиб, гуноҳкорона ўтирарди.
Иқболхон тўсатдан Москвада бўладиган олимларнинг йиғилишига жўнайдиган бўлиб қолди. Йўл тараддудини кўргандан кейин она-бола ўтиришиб, овқатланишди. Ўғлининг ёлғиз қолишини ўйлаган она қалбига келин орзуси тушди. Учинчи курсда ўқийдиган бир қиз билан ўғлининг муносабати борлигини эшитган эди. Лекин Тўлқин бу ҳақда онасига сира гапирмас, гап айланганда ҳам индамай ўрнидан туриб кетарди. Иқболхон шуни ўйлади-ю, ўсмоқчилади:
— Яхшигина қизлардан бўлса, уйлантириб қўйсам, кўнглим анча тинчирди сендан.
Тўлқиннинг юзи бирдан жиддийлашди.
— Бизнинг уйга одам сиғадими?
— Нима? Тўлқин, нималар деяпсан? Онанг одам эмасми?!
Тўлқин ўзини босишга уриниб, ўрнидан турди. Онаси олдидаги косани ола туриб, заҳархандалик билан жилмайди.
— Бу уйда ҳамма нарса сизнинг кўнглингизга бўйсуниши керак. Мен болангиз эканман, чидаяпман.
— Нимага чидаяпсан? Сенга нима зулм ўтказяпман, аҳмоқ? — Иқболхоннинг аъзойи бадани титрар, суюкли ўғлининг оғзидан чиққан 6у гаплар бутун вужудига ўт ёққан эди. Тўлқин индамай ошхонага чиқиб кетди. Иқболхон ҳарсиллаб унинг кетидан кирди.

— Нега индамайсан? Жавоб бер деяпман сенга?!
— Барибир тушунмайсиз.
— Нимани тушунмайман?
— Ойижон, мен бола бўлиб, уйингизда шўхлик қилиб, ўз хоҳишимча ўйнаганимни билмайман. Ҳаддим сиғиб, биронта ўртоғимни бу уйга олиб киролган эмасман. Эшик орқасида туфлимни ечиб қўлимга олиб, ундан кейин уйга қадам босаман. Қўлимдан столга тўкилган нон увоғига хам безовталаниб қарайсиз. Ахир ҳамма нарса ҳам эви билан-да.
— Вой тентаг-ей, онангнинг уй тозалашга вақти йўқлигини биласан. Ўзингга осон бўлсин, дейман. Ахлат бошингга чиқса, яхшимиди?
— Майли, ивирсиса, тозалайман. Ўртоқларимникига бораман. Овқат еймиз, ўйинга тушамиз, чекамиз. Уй, албатта, тўполон бўлади. Яна айланиб борганимизда ҳаммаси саришта.
— Онасининг бошқа иши йўкдир.
— Нега йўқ бўлар экан, ишлайди. Барибир тушунмайсиз, ойижон.
Уй одамга нима учун керак...
— Ивирситиш учунми?
— Шунақа пайти ҳам. бўлади-да. Одам кирмаса, қисилиб ўтириб овқат есанг, эҳтиёт бўлиб юрсанг... Қўйинг, ойижон, барибир тушунмайсиз.
— Сен жуда тушуниб қолибсан.
— Болангизнинг ўйинчоқларини йиғиштирмасангиз, эрингизнинг ивирсиғини
тозаламасангиз... Ахир бу қанақа уй?!
Иқболхон индаёлмай қолди. Жаҳл билан кийиниб, чамадонини кўтарди. Тўлқин шошиб кийинди-да, эшикни қулфлаб, онаси кетидан югурди. Иқболхон такси кутарди. Тўлқин унинг қўлидан чамадонни олди. То аэропортга боргунча ҳам иккисидан садо чиқмади. Самолётга чиқиш олдидангина Иқболхон ўғлини ўпиб:
— Эҳтиёт бўлиб ўтир, — деб тайинлади.
Йўлда ҳам, мажлисларда ҳам, кўчада ҳам бу суҳбат унинг хаёлидан кўтарилмас, ўтган умрига синчиклаб ақл билангина эмас, руҳан етук юрак билан қарашга ундарди. «Болангизнинг ўйинчоғини йиғиштирмасангиз, эрингизнинг ивирсиғини тозаламасангиз...» Бу икки жумла Иқболхоннинг қулоғидан кетмас, ҳар эшитилганда вужуди азобдан сесканар, ўзи тан олишга қўрқиб, қалбига кўмиб юборган бу таъна тоши.унга ўзи кутгандан кўра даҳшат билан урилган
эди.
Иқболхон аспирантурада ўқиётган вақтида турмушга чикди. Эри Йўлдошали ҳам аспирант эди. Орадан бир йил ўтар-ўтмас Тўлқин туғилди. Йўлдошали диссертациясини ёқлаб олди, аммо Иқболхонники чўзилиб кетди. Унинг туни ҳам, куни ҳам ўғлига банд эди. У калласидаги гапларни қоғозга туширишга вақт тополмай юрганида, Йўлдошали ярим кечагача газета, китоб титиб ўтирар, кечаси чала-ярим ухлаган Иқболхон эрталаб эрига нонушта тайёрлаганида
Йўлдошали бамайлихотир соқолини олиб, атир ҳидини бурқситиб, столга келиб ўтирарди.
Ҳаммадан ҳам илмий ишининг орқага сурилиб кетаётганлиги Иқболхоннинг асабини бузар, баъзан қаҳрини эрига сочиб қоларди. Буни Йўлдошали тушунарди. Лекин хотинига қандай ёрдам беришни билмасди. Кечаси ўғли йиғласа, Иқболхондан аввал туриб қўлига олар, уйнинг у бошидан бу бошига қанча юрмасин, бола тинчимас, ҳатто дўриллаган овози билан алла ҳам айтиб кўрар, лекин чақалоқ биғиллагани биғиллаган эди. Охир Иқболхоннинг ўзи зарда билан туриб келиб, болани қўлига оларди. Йўлдошали нима қилишини билмай, она-бола олдида серрайиб турарди. Таги қуруқланган чақалоқ пишиллаб ухлагандан кейин Иқболхоннинг юзига майин табассум ёйиларди. Йўлдошали бўлса хотиржам бориб, ўрнига ётарди...
Тўлқин ёшига тўлганида яслига беришди. Иқболхон қолиб кетган ишини изига тушириб олгунча анча қийналди. Лекин тиш-тирноғи билан ёпишди. Бир йил ўтгач, диссертациясини ҳимоя қилиб олди. Уйига меҳмон тўлди. Дўстлари унинг шаънига қадаҳ кўтаришди. Домлалари Иқболхоннинг ишидан мамнун бўлишди. У энди институтда дарс берарди. Тўлқиннинг ҳам унга оғири тегмайдиган бўлиб қолган. Яслидан олиб келиб овқатлантириб қўйса, уйнинг бир бурчагида ўйинчоғини ўйнаб ўтираверади. Иқболхон дарсдан кела солиб, уй юмушларига уннаб кетар, кечаси ўғлини ухлатиб қўйиб, дарсга тайёрланар эди. Бу вақтда Йўлдошалининг докторлик иши охирлашиб қолаёзган эди. Иқболхон унга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қарарди. Бир вақтлар ўзи билан теппа-тенг бўлган эри, мана, яқинда доктор бўлади. Иқболхоннинг бўлса рўзғор, боласидан ортган озгина вақти дарсга тайёрланишга зўрға етарди. Буни ўйлаган кезларида кўзига уйи уни домига тортаётган аждаҳодек совуқ кўриниб кетар, кичкина юмуш ҳам малол келарди.

Бир куни Йўлдошали алламаҳалгача ўтириб ишлади. Иқболхон энди ётаман деб турганда чой сўраб қолди. У чой олиб кирганида кабинет тутунга тўлиб кетган, Йўддошали бўлса бошини кўтармай ишларди. Иқболхон форточкани очиб қўйиб, индамай чиқиб кетди. Лекин кўнглидан, шундоқ газга қўйса қайнайди-ку, бунча ношуд бўлмаса бу эркаклар. Форточкани очиб қўйиш ҳам қўлидан келмасмикин, деворларгача ҳид ўрнашиб қолади, болани ҳам аямайди,
деган фикр ўтди.
Йўлдошали эрталаб шошилибгина кийинди. Чойни ҳам тикка туриб ичди.
— Тоза рўмолча борми?
Ўғлини кийинтираётган Иқболхоннинг фиғони фалакка чиқиб кетди.
— Жуда ҳам талтайиб кетдингиз. Ахир мен ҳам сизга ўхшаган одамман.
— Мен нима қилдим?
— Рўмолчани ҳам ўзингиз ололмайсизми?
— Туфлим билан кирмай деяпман.
— Бошқа вақтда ҳам шусиз. Инсофингиз йўқ сира.
— Нима қилишим керак?
Эрининг бу гапи Иқболхонга жуда совуқ эшитилди.
— Мени ўйлайсизми? Шу ҳам одам, бунинг ҳам иши бор, ишлаши керак, деб ўйлайсизми?
— Нима қилай бундан ортиқ? Сизнинг ўрнингизга ўтиб туролмайман-ку, ахир! — у шундай деди-ю, шошиб чиқиб кетди. Бу гаплар Икболхонга шу қадар совуқ, шу қадар даҳшатли эшитилдики, кечагача қулоғи остидан кетмади. Бу гаплар билан ораларидаги бутун илиқ муносабат тамом бўлгандай эди. Уғлини ҳар кунгидек эркаламади.Гўё у ҳаммасига айбдордек силтаб-силтаб яслига олиб кетди. Ишда ҳам очилмади. Кайфи бузуқ, ҳаёл паришонлик билан кунни ўтказди. Нима учун яшаши керак бу одам билан? Куни ўтмай қоладими? Биттагина боласини гулдек қилиб боқиб олади. Диссертация ҳимоя қилганда қанча илиқ-иссиқ гаплар
эшитди. Меҳнати юзага чиқди, обрў орттирди. Уйнинг юмуши-чи? Ҳеч ким мин-натдор бўлмайди. Ақалли хафа бўлманг, энди қандай қиламиз, деб ҳам қўймади. Сизнинг ўрнингизга ўтиб туролмайман, эмиш. У киши яқинда доктор бўлади. Бу-рунлари кўтариляпти. Ҳа, писанд қилмай бошлаётгани бу!
Иқболхон уйига келганида ҳам калласида шундай гаплар айланиб юрарди. Кечки овқатга уннамади. Ўғлига яраша овқат қилиб едирди-да, ўзи иш столига ўтирди. У ҳам докторлик ишини бошлайди. Ҳа, ҳа, бошлайди. Эрига кўрсатади ўзининг кимлигини. Шу уй бўлмаса, нимага қодирлигини кўрсатади.
Йўлдошали келганида ошхонада ҳар кунгидек жаз-биз йўқ, уй жимжит, хотини муккасидан тушиб ишлаб ўтирарди. Эрталаб жаҳл устида ўзининг қўполлик қилиб юборганини ўшандаёқ сезган, ўзи пушаймон эди. У ечинмасдан хотинининг ёнига борди, бир қўлини унинг елкасига қўйиб, иккинчи қўли билан столга тиралганича ёзаётганига бир нафас тикилиб турди. У шу билан хотинидан кечирим сўраётган эди. Иқболхон буни сезди. Лекин эрталабки совуқ гапнинг юрагида қолган музи қимирламади. У эрига қарамади, индамай ишини қилаверди. Йўлдошали ечиниб, ювиниб кирди. Кейин ошхонага ўтиб, у ёқ-бу ёқни қаради. Чой қўйди. Қорни жуда оч эди. Холодильникни очиб, гўшт олди. Пиёз тўғради. Кейин яна уйга кирди.
— Туринг, иккаламиз биргалашиб битта овқат қилайлик. Сиз консультация бериб турасиз...
— Менга овқат ҳам, уй ҳам керак эмас.
— Қўйинг энди шу гапларни.
— Бошқа хотин олинг. Уйда ўтирадиган, ҳа, уйда ўтирадиганини олинг. Ана шунда ҳар ким ўз ўрнида туради.
— Иқболхон...
— Тўймай қолган қорним борми?
— Ахир қорин учун яшамайдилар...
— Тер ҳиди бижғиган кўйлагингизни ювмасам, ювмабман.
Йўлдошалининг қовоғи тушди-ю, индамай қолди. Тўғралган гўшт, пиёз ўшандоқ қолаверди. Йўлдошали кийинди. Папирос чекиб, бир нафас тикка турди-да, чиқиб кета бошлади.
— Мен сиз билан турмайман, туришни истамайман, — деди унинг кетидан Иқболхон.
Иўлдошали эшитди. Эшитди-ю, қўлини эшик тутқичидан олмай бир нафас туриб қолди. Эшикнинг ёпилгани эшитилди. Зинадан тушкан сайин унинг қадам товушлари олислашиб, кейин жимиди. Иқболхон ўрнидан турмади, деразадан унинг қайси томонга кетганини кўрмади ҳам. Кечиринг мени, сизни билмай хафа қилдим, деса тилига тирсак чиқармиди?
Совуқ гапни айтиш мумкину узр сўраш шунчалик қийинми? Шу аҳволда яшаб нима қилади бу одам билан? Иқболхоннинг қарори қатъий эди.

Йўлдошали кечаси қайтди. У ширакайф эди. Иқболхон яна индамади. Ўшанда шу уч хоналик уйни олишганига ҳеч қанча бўлмаган эди. Иқболхон интернатда ўсган, ҳеч кими йўқ. Йўлдошали эса Сурхондарёнинг бир қишлоғидан бўлиб, Тошкентга ўқишга келган, уйланиб, шу ерда қолиб кетган эди. Иккаласининг ҳам борадиган жойи йўқ.
Иқболхон қарорини ўзгартиролмади. Эрталаб иккалаларидан бири уй топиб чиқиб кетишлари кераклигини айтди. Иўлдошалининг ранги оқариб кетди. Лекин индамади.
— Сиз бола билан қийналманг бўлмаса. Мен, ҳар қалай, эркак киши... Ҳеч бўлмаса, Тўлқинни ўйласангиз бўлар эди.
— Сизнинг бор-йўқлигингиздан нима фойда унга?
— Наҳотки... Енгилтаклик қиляпсиз, Иқболхон.
Иқболхон юраги торлик қилиб чимирилди:
— Биласиз-ку, биз ёш болалар эмасмиз. Енгилтак бўлсам ҳам ҳар қалай, ўйлаётгандирман.
— Шунақами?
— Ҳа, шунақа.
У чиқиб кетди. Иқболхоннинг юраги жизилламади. Эрининг кафедрада ётиб юрганини эшитди, дўстлар ўртага тушишди, лекин кўнмади. Унинг ҳаёли энди док-торлик диссертацияси билан банд эди.
Доктор ҳам бўлди, пул ҳам, обрў ҳам топди. Ўғли ҳам ўсиб, катта йигит бўлиб қолди. Лекин йиллар ўтган сайин нимадир юрагини эзар, бу ёлғизлик, яккалик эка-нини тан олишга қўрқарди. Йўлдошали уйланиб, бола-чақалик бўлиб кетди. Иқболхон кирини бировга ювдирди, уйини бировга тозалатди.
Бутун вақтини, умрини илмий ишга берди. Узоқ йилларгача ўзининг ҳатти ҳаракатини ўзи маъқуллаб юрди. Лекин энди-чи? Энди ҳамма-сини тушунди-ю, бефойда, умр ўтди. У уй, оила ташви-шига чидамаганлигини ҳам, Йўлдошалининг ёмон одам эмаслигини ҳам энди тушунарди. Лекин қалбида кечган ҳисларни ўғлидан яширар, онасини шунчалик муҳокама қилишга ақли етиб қолганлигини билмасди. Тўлқин ўзи камгап бўлиб ўсди. Буни Иқболхон гоҳ отасига тортди деса, гоҳ ёлғизлигидан деб билар, баъзан Йўлдошалиникига бориб турганлигидан кўрар, ҳар қалай, ўғил бола-да, отаси билан бўлгиси келади, балки бошқа болаларидан рашк қилармикин, деб ўйларди.
«... Болангизнинг ўйинчоғини йиғиштирмасангиз, эрингизнинг ивирсиғини
тозаламасангиз...» Иқболхоннинг юрагига бир нарса санчилгандек бўлди. Бу гап унинг қалбида ўзи сезмай ётган дардларини ҳам юзага олиб чиққанди. У хўрсиниб, ўрнидан турди. Пиёладаги чой аллақачон совиб қолган эди. Ҳозир у ўша папирос эзғиланиб ётган кулдонни ҳам, жонига теккан вақтини олган ўша рўзғор ташвишларини ҳам жуда-жуда қўмсарди. Унинг юрагидаги 6у эҳтиёж кўз ёшларига айланиб, юзидан оқди. Бу иродали аёлнинг умрида биринчи ўкиниб
йиғлаши эди. Ана шу эҳтиёж — бекалик машакқати, бекалик бахти қиз бўлиб туғилганида у билан бирга туғилганлигини энди яхши биларди.У бир томонлама бахт топди. Мукаммал бахт учун эса оила ва бир-бирининг ташвиши бўлиши керак эди. Эшик очилди. Тўлқин энгашганича туфлисининг ипини бўшатарди.
— Киравер, кираверсанг-чи, ўғлим!
— Ҳозир, ойижон! — онасини ҳамма вақт иш устида, жиддий кўришга ўрганиб қолган Тўлқин унинг йиғлаётганини кўриб, қўрқиб кетди.
— Нима бўлди? Биров хафа қилдими?
Иқболхоннинг баттар хўрлиги келди. Ўғлини бағрига босди.
— Ҳеч ким хафа қилгани йўқ. Ўзим. Сени соғиндим. Уйлан, ўғлим, болаларингни боқаман. Бошимга қўйиб, жон деб боқаман, онангни жуда бағритош дема, қўрқма, ўғлим. Ўйинчоқлар олиб келаман, ширин-ширин овқатлар пишириб бераман, боғчага, музика мактабига олиб бораман болангни. Уйлан, жон ўғлим.
Тўлқин бу аҳволдан жуда довдираб қолган эди. Ўзининг гапи онасига оғир ботганлигини ўйлаб, афсусланар, юзларига тегаётган, тагидан оқи кўриниб турган сийрак, қизғиш сочларини силар, ҳадеб:
— Ойижон, хўп, фақат йиғламанг, — деярди. Иқболхон юрагидаги бўшлиқни, бутун умридаги бўшлиқни тўлдириб турган яккаю ягона бахтига суяниб, ана шу вужуднинг нафасидан ўзининг йўқотган аёллик, оналик машаққатини қидирарди.
тамом
САИДА ЗУННУНОВА.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
96 ЁШЛИ АЁЛ МАКТУБИ
Бу ўгитлар хаммамизнинг хаётимизда ёрдам беради.
ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ
ХОТИРАНГИЗДА САКЛАНГ
🎙Абдукарим Мирзаев

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💔Эр-хотинни бир-бирига қилган чиройли муомаласи ҳам гуноҳлари кечирилишига сабабчи бўлар экан.
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»
1-қисм
Талаба эдим. Ўқишим ҳали тугамаган бўлса-да, эшигимиздан келаётган совчилар ота-онамни ҳол-жонига қўймади.
— Бирортасини танла, ўшанга берамиз. Ёшинг ҳам йигирмадан ошди. Ёш бола эмассан, — деди онам ҳам қатъий.
— Ўқишим нима бўлади? — эр, рўзғор, ўқиш деб бир аҳволга тушиб қолган курсдош дугоналарим кўз ўнгимга келиб қўрқиб кетдим.
— Ўқитамиз, деётганлари жуда кўп! Сен учрашиб кўр. Юрагинг «жиз» этганига бераман!
Қайта-қайта айтилган бу гаплардан кейин совчи юборган йигитлар билан учрашиб кўра бошладим. Ўлай, агар бирортаси ёққан бўлса! Бирининг бўйи паст, бирининг эсими-ей! Бири довдир, бошқасининг кўзи «олма теради»… Ҳуллас, ҳаммасини рад этдим. Аммо биттаси…
— Энсангизни қотиришингиздан сизга ёқмадим, чоғи. Айни муддао! — деди бўйлари узун, худди мен севган актёр Фаррух Соиповга ўхшаб кетадиган йигит.
Аслида мен энсамни қотирмагандим. Аксинча, унинг бу қадар келишган эканлигини тасаввур қилмаганим учун бироз довдираб қолгандим. Гаплари эса баттар капалагимни учирди. Нима дейишни билмай жим туравердим.
— Йигитингиз борми? Менинг ҳам яхши кўрган қизим бор, — бу гапи бутунлай мени ақлдан оздирди.
Яна индамадим. Нима ҳам дей ахир? Совчи юборган ўзи-ю, яна гапирган гапини қаранг. Жаҳлим чиқди. Албатта, қошларим чимирилиб, тумшуғим осилган бўлса керак.
— Ростдан сизга умуман ёқмадим, шекилли… — яна гапирди у.
Шунда «портладим»:
— Совчи юборган ўзингиз, учрашувга чақирган ҳам сиз! Яна нега ўзингизча мени ерга урмоқчи бўляпсиз?
— Совчи бўлиб аммам борган! Учрашувни ойим ташкил қилган!
— Унда сиз бу ерда нима қиляпсиз? Учрашувга ҳам бирортасини юбормабсиз-да!
— Жаҳлингиз чиқди, а? Бунга ҳаққингиз бор. Бахтли бўлишга ҳам ҳақлисиз. Шунинг учун ҳам сизга бор ҳақиқатни айтяпман. Ёлғон гапириб сизни алдамоқчи эмасман. Мен кўнгил қўйган қиз онамга ёқмади. Сиз эса ёқиб қолгансиз. Сизни бахтсиз қилмоқчи эмасман.
Унинг бу гаплари шу қадар таъсир қилдики… Шундоқ ҳам унинг келишган қадди-қоматига маҳлиё бўлгандим. Ўзини тутиши бутунлай ром этди. «Мен фақат сиз билан бахтли бўламан», дедим ичимда. Унга эса бир сўз демай ортимга қайтдим.
Бўлган воқеаларни уйдагиларга айтмадим. Назаримда, йигит ҳам оиласига ҳеч нарса демаган. Буни эса катталар «Сукут — розилик аломати», деб тушунишди. Тўйимиз тезлашиб кетди…
Биринчи макр
— Мен сизга бор ҳақиқатни айтганман. Сизга кўнглим йўқ, — тўйдан кейин ундан биринчи эшитган гапим шу бўлди. Музлаб кетдим. Демак, у тўйни рад этишимни истаган экан-да! Мен эса у ҳам қаршилик қилмади-ку, деб жим юраверибман. Қанақа хато қилиб қўйганимни энди тушундим. Биз бегоналардек яшардик. Мен келинлик вазифамни қандай ато этаётган бўлсам у ҳам шу даражада бажарарди: ишга кетаётиб мени дарсга ташлаб ўтади, қайтишида олиб келади ҳам. Ота-онамнинг ҳурматини жойига қўяди. Аммо ёлғиз қолганимизда қиё ҳам боқмайди. Бир ойни ана шу тарзда ўтказдим. Уни шунчалар яхши кўриб қолгандимки, кўриб турганим, бир хонадонда яшаётганим учун ҳам шукр қилардим. Лекин бу омонат ҳаёт бир куни дарз кетишини ҳам англаб турардим. «Бўлди, кетаман, ўзимни ҳам, уни ҳам қийнаб нима қиламан? У ўз севгани билан яшасин!», дердим гоҳида. Аммо ҳали чилласи ҳам чиқмаган келинман. Қай юз билан бораман уйга? Дардимни кимга айтишни ҳам билмайман. Ўйлаб-ўйлаб қайнонамга ёрилишга аҳд қилдим:
— Ойижон, мен уйга кетмоқчиман. Ўғлингизни ҳам, ўзимни ҳам бахтсиз қилиш ниятим йўқ. Ўша севган қизини олиб беринг…
Қайнонамнинг аввалига ранги оқарди. Кейин «ҳаммасидан хабарингиз борми?» дегандек ерга қаради. Охири тутила-тутила гап бошлади:
— Оила, никоҳ жуда муқаддас! Никоҳ аввал кўкда — аршда ўқилармиш. Кейин ерда ўқиларкан. Бу никоҳда на сизнинг, на менинг, на ўғлимнинг ҳиссаси бор? Асли бу Аллоҳнинг ихтиёри. Шундай экан, уни узишни эмас, мустаҳкамлашни ўйланг! Мен бекорга ўғлимнинг муҳаббатига қарши чиққаним йўқ. Суриштирдим, қизнинг ҳам, оиласининг ҳам ҳулқи яхши эмас. Шунинг учун ҳам рад этдим. Бўлмаса, қайси она фарзандини бахтсиз қилгиси келади. Яхшиси, сиз ўғлимнинг кўнглига йўл топишни ўйланг.
Давоми бор.

2-қисм
Қандай қилиб? — юрагимда умид пайдо бўлди.
— Билмайман! Билсам, аллақачон ўзим амалга оширган бўлардим, — хўрсинди қайнонам.
Менинг яна кайфиятим тушди. Аммо изланишдан тўхтамадим. Ниҳоят йўлини топгандек бўлдим:
— Ойи, ўша қизнинг расми йўқми, уйда? Бир кўрай-чи, нимаси тортган экан?
— Йўқ. Аммо, телефонида бўлса керак…
Афсуски, эрим телефонини ҳеч қачон ёнидан қўймайди. Кечаси ётиғининг тагига қўйиб ухлайди. Аммо мен иложини қиламан! Демак, макр қўллайдиган вақт келди. Кечқурун телефонимнинг батареясини чиқариб, қопқоғини ёпиб қўйдим. Кейин эса эримга ялингандек дедим:
— Илтимос, телефонингиздан онамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Меники ўз-ўзидан ишламай қолди. Ёнмаяпти, — шундай дея телефонни кўрсатган бўлдим.
— Бемалол, — дея у киши телефонини тутқазди.
Мен ростдан ҳам онамга қўнғироқ қилдим ва суҳбатимизни қизигандек қилиб кўрсатиб, хонани тарк этдим. Чиқа солиб онам билан хайрлашдим-да, телефонни титкиладим. Топдим! Унинг кўнгил маликасини топдим!
Иккинчи макр
Расмларни томоша қилиб, билдимки, «бахтим тўсиғи» ўта замонавий қиз экан. У ҳақида фикрларимни тўлдириш учун «sms»ларга ҳам кирдим. «Асалим» деб сақланган рақамдан келган хабарлар бу ўша эканлигини тасдиқлади. Хабарлар рашкимни алангалатиб, юрагимни қовурдоқ қилаётган бўлса-да, сабр билан ўқидим: «Жоним, бугун учрашамизми? Жуда соғиндим ахир…», «Ҳаётим, сизни кутаман! Албатта келинг, ўпиб Асалингиз!»
— Касалингиз, деса тўғрироқ бўларди! — жаҳлим чиққанидан ўз-ўзидан гапира бошладим. Демак, эримга замонавий ва ширин гапириб «аврайдиган илонлар» ёқади.
Шу хулоса билан келиб, телефонни эгасига топширдим. Албатта, жим эмас:
— Раҳмат, Ёрижон! — дедим кўзларимни пирпиратиб. Кейин эса майин табасум ҳадя қилиб қайнонамнинг ёнига йўл олдим. «Ёрижон», бу сўз қаердан хаёлимга келди? Зап бопладим, лекин. Ҳайратдан ортимдан қара-а-аб қолди.
Бирдан кайфиятим кўтарилиб, қайнонамнинг ёнига тилла топгандек бўлиб бордим:
— Ойи, мен «анув»нинг расмини кўрдим. Ўта замонавий қиз экан. Агар қарши бўлмасангиз, мен ҳам са-а-а-л ўзгараман. Чунки илк учрашувимизда ҳам уйдагилар сипо кийин деб, қўйишмаганди. Кейин тўйдан буён фақат келин кийимда кўряпти.
— Майли, кўнглига йўл топсангиз бўлди.
Энди бемалол ҳаракат қилсам бўлади, дея эртаси куни узун сочларимни ёйганда чиройли турадиган қилиб у ёқ-бу ёғини кестирдим. Аммо узунлигини сақладим. Кийимни эса ўйламасам ҳам бўлади. Ўқишга қатнайман-ку, дея замонавий ва қулай кийимларни ҳам сепимга олдирганман. Сочимни чиройли қилдирганимни эримга сездирмадим. Одатдагидек йиғиб уйга келдим. Бироқ эртасига…
У киши машинасини кўчага чиқара бошлаганида тайёрлаб қўйган калтароқ ва чиройли костюм-юбкамни апил-тапил кийиб, сочимни тўғирлашга киришдим. Бўяниб, баланд пошнали туфлимни кийиб чиқарканман, қайнонам менга «зўр» дегандек ишора қилди. Ҳаяжонланаётган бўлсам-да, эримнинг ёнига бепарво чиқдим ва кўзимга қора кўзойнакни қўндириб, индамай машинага ўтирдим. Эрим бақадек анқайиб қолди. Шу пайтгача келинчаклар кийимида, сипо ҳолда кўргани учун мени таниёлмай қолганди. Мен ҳам то ўқишимга етгунча писанд қилмагандек юзимни ташқарига буриб, бир сўз демадим.
Учинчи макр
Эртаси куни тор шим ва узун кофта кийдим. Туфлим, сумкам ва кўзойнагимнинг гардиши оппоқ. Чаккамга ҳам оппоқ гули сочтўғноғич қўндирдим. Эрим яна бир бор анқайиб қаради. Дарсдан келиб ҳам айёрликда давом этдим. Қулоқларимга «наушник» тақиб ўзимни тинмай ким биландир гаплашаётган қилиб кўрсатдим. Ора-сира ноз ҳам қилиб қўйдим. Ҳийлаларим бир ҳафтадан нарига ўтмади. Кийинаман, десам ҳар куни ишга шошадиган эрим хонадан чиқмайди.
— Мен ҳозир чиқаман, машинангизни қиздириб туринг, — дедим охири чидолмай.
— Бугун нима киймоқчисиз, шуни билмоқчиман? — деди у тунд оҳангда.
— Мана бу кўйлакчамни! Қаранг, қанақа чиройли… — атай калта кўйлагимни кўз-кўз қилиб, ўзимни қувноқ кўрсатиб дедим. Кейин эса нишонга тегадиган қилиб қўшиб қўйдим. — Ўқишимдагилар йиқилиб тушади!

3-қисм
Айнан ким? — баттар бўзрайди у.
— Ҳеч ким! — мен ҳам худи сири ошкор бўлган кишидек ўзимни жаҳли чиққан қилиб кўрсатдим. — Чиқинг, мен кийинишим керак. Дарсга кеч қоляпман.
— Кимга бунчалик чиройли кўринмоқчисиз? Уялмай кийинаверинг, эрингизман-ку!
Рашк қилаётганидан қувониб кетганимни сездирмаслик учун қовоғимни осиб дедим:
— Эриммассиз! Шунинг учун сизнинг ёнингизда кийинмайман!
Бу гапимдан сўнг у жаҳл билан эшикни тарақлатиб очиб чиқиб кетди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Лекин «ўйин»ни шу ерда тўхтатиб қўёлмасдим. Ахир, у киши эндигина мени рашк қилишни бошлади. Шу хаёлда ҳалиги кўйлакни кийиб, сочларимни чиройли қилиб турмакладим. Албатта, ўзимни бепаво тутганча у киши билан дарсга келдим. Энди машинадан тушаётганимда менга қарамасдан туриб, ортимдан деди:
— Агар ортингиздан бирортаси юрганини сезсам, ўлдираман!
Наҳот, шу менинг эрим?! Қийқириб юборай дедим. Лекин бу мумкин эмас. Ўзимни парвойи-палак тутиб дарсга йўл олдим.
Албатта уйда ҳам ўзимни эркин тутиб, шўх-шодон юрардим. Бу эса у кишига баттар таъсир қилди. Ўша куни кечаси энди ухламоқчи бўлганимда ёнимга келди. Мен эса гўёки, келганини сезмагандек жойимни тўғирлай бошладим. Бундан жаҳли чиққан эрим икки елкамдан тутиб, силтаб мени ўзига қаратди:
— Айтиб қўяй, мендан бошқа ҳеч бир одам сизга бармоғини ҳам теккиза олмайди! Ҳатто, гапира олмайди, ҳам!
— Афсуски, сизам теккиза олмайсиз, Ёрижон! — дедим кесатиб ва силтаниб унинг бақувват қўлларидан чиқдим-да, каравотга чўзилдим.
Кутилмаганда у ҳам «тап» этиб ўзини ёнимга ташлади-да, кўзларимга тик қараб деди:
— Теккиза оламан! Чунки эрингизман!
— Энди эсингизга тушдими? — пичингда давом этдим.
— Энди бир умр эсимда бўлади! Ўлиб ҳам қутила олмайсиз мендан, Ёрижон! — деди у менга яқинлашиб.
— «Ёрижон» — менинг гапим. Сиз айтманг! — ҳаяжон, қувонч ва уятдан кўзларимни қаерга олиб қочишни билмасдим.
— Айтаман! Энди ҳар куни айтаман! Сиз ҳам айтасиз, қайта-қайта айтаверасиз. Қани, битта Ёрижон денг-чи?..
Ўша тундан буён бир-биримизга Ёрижонмиз. Яқинда сафимиз кенгайиб, Болажон ҳам қўшилиши кутиляпти…
ТАМОМ

❤️ Сирлашамиз!
Сен албатта бахтли буласан, синглим!!!
Нега ғамгинсан, синглим???
Нега кўзларингда мунг бор, адоғсиз дард яширин хумор кўзларингда...???
Нега руҳинг синиқ қадамларинг оғир, нигоҳларинг зардали?
Нега пинҳона аччиқ кўз ёш тўкасан...???
Эҳ, синглим менинг...
- Мени эъзозлайдиган , эркаликларимни кўтарадиган, менга чексиз меҳр ва эътиборини туҳфа қиладиган инсоним йўқ...- дея нолияпсанми?
- Ардоқлагувчим, қадрлагувчим йўқ - дея нолишнамо қилаяпсанми?
Худди-ки, назарингда бу ҳаётда сендан омадсизроқ, кўнгли синиқ бахтсиз одам йўқдек туюлаяптими?
❗️Ноумид бўлма!
Сенга аталган Бахт остонангда пайдо бўладиган кун яқин...
Умидсизлик тумани кўзингни хира қилмасин, ишон тоълеинга
ишон тақдиринга.
Шунчаки, юрагинг эшигини қиялаб очиб қўй, метин қулф билан тамбалаб ташлама!
Сенинг чеҳранга табассум бағишлайдиган, юрагинга шодлик, қувонч олиб кирадиган , сенинг кўнглинг осойишталиги учун ўзини бахшида этадиган инсон ҳали ташриф буюради...
Қалб дарчасини тамбалама! Уни тақиллатгувчиларнинг ҳаммаси ҳам сенинг юрагинга жароҳат етказишни, озор беришни ният қилавермайди...
❗️Ишон, уларнинг ичида сенинг ҳақиқий Бахтинг борлигига..
Ҳали шундай кун келади...Бахтинг эгаси юрагинг эшигини беозоргина чертади...
Фақат, сен юзингда табассум билан уни қарши ол, қўлидан тут ва адоғсиз хуррамлик боғига, Муҳаббат ошёнига биргаликда сайр қилгин...
❗️Унга ўз садоқатингни, чексиз меҳрингни бахшида эт...
Фақатгина, юрак сезгинг билан, нозик таъбинг ва ҳушёр ҳис-туйғуларинг билан ўша сенинг Бахтинг эканлигини англасанг бўлди...
Мен эса сенга фақат Бахт тилайман, гўзаллик ва назокатда тенги йўқ, синглим!!!

🌙 Арафа Муборак бўлсин!
Яқинларим Қадрдонларим!!! ♥️
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи баракатуҳ
Шу кунларга сиз ва бизларни соғ➖саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду➖санолар бўлсин!!!
Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бир➖биримизни Арафа куни ва Қуръбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!!! 🤲
Яқин инсонларингизни арафа куни билан табриклаб қўйинг!!!🫶

🕋 ҚУРБОН ХАЙИТ
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК
Аллоҳ хонадонингизга нур. Дардингизга хузур. Оилангизга бахт саодат. Хидоятли чиройли умр. Ишингизга омад. Қӯлингизга халол даромад. Яқинларингизга қувонч. Бир биримизга ишонч. Дастурхонингизга барокат ато этсин. Аллоҳим сизни ўзига яқин бандалари қаторида кӯришлиги насиб рӯзи айласин🤲
@Barno_Otinoyimiz🌹

ҚИЗИДАН ПАНД ЕГАН ОНА...
Рима хола куз ёшларини артган холда юраги санчиб, чап кули билан юрагини тутди. Бечора кекса аёлга нотаниш инсонлар рахми келиб уйларига киритишди. Биргина юпин халатида, оёгида шиппаги билан уз иссик уйидан, туккан кизидан кочиб келганди.
-- Сен менга она эмассан, йукол уйдан, кари ялмогиз, ёвуз илон!- дея бакириб уйдан уз онасини кувиб чикарди Васила.
Рима хола том оркадан кочаётиб, куп маротаба сирпаниб йикилиб тушди. Шунда хам тез урнидан туриб, мехрсиз кизидан, ун саккизга кирган виждонсиз набирасидан узокрокка кочишга харакат киларди.
-- Агар пулингизни бунчалик кизгонмаганингизда сизга хеч ким тегмасди!- дея кетидан бакирарди набираси Руслан.
Рима холага бунака карши чикишлар кизиникига кучиб келишгач бошланди. Васила фирмада ишларди. Доим ишдан келгач, асабий холда овкатланар ва уз хонасига эшикни каттик ёпган холда кириб кетарди. Рима хола эса куз ёшларини артиб, бирор суз айтишга чогланолмасдан ошхонани йигиштириб уша ерда эрмак учун пайпок тукиб овунарди. Кейин уйга набираси келар, Буви салом дейишни урнига Егулик бирор нарса беринг дея купол тарзда бакирарди.
Охирги марта Васила Рима холани качон она деганини эслолмайди хам. Нима учун кизи ва севикли набираси билан бунака орага совукчилик тушди? Нега кондошлар уртасида куринмас ёвуз девор пайдо булди? Рима хола эри билан бу вазият хакида гаплашолмасди. Чунки эри бирданига:
-- Кишлокдан бу ерга кучиб келишни хожати йук эди. Мазза килиб узимиз хохлаганимиздек яшайверардик.- дея бир марта гапирганди хам.
Рима холанинг турмуш уртоги уйда кам буларди. Бир кун уйда уч кун коровллик ишида ишларди. Буш кунлари ёки зовурдан балик овлаш учун кетар ёки булмаса гаражда эски машинасини у ер бу ерларини ремонти билан вактни утказарди. Узи хам жуда кам гап инсон эди. Афгон урушида контузия булиб кулоклари огир эшитадиган булиб колганди. Агар асабийлашиб колса умуман мазаси кочиб гапиролмай коларди. Рима хола уни госпиталда ётган пайтида холидан хабар олиб юрар, ва икковлари уртасида севги хиси уйгониб согайиб кетгач турмуш куришди. Куп вакт уларни фарзанди булмади. Бу такдирдан дея умидини узишмади. Нихоят узок кутилган кизалоги тугилди. Унга Васила деб исм куйишди. Жуда чиройли кузлари кум кук фариштадек эди. Факат у сал нимжонрок булгани учун куп ташвишга куяр факат сара егуликлар билан озиклантиришарди. Мактабни битириб олийгохга укишга кириб талаба булганида, кимматбахо такинчоклар, кийим кечаклар олиб бериб куп эркалатишарди.
Кизининг яхши кийиниб еб ичиши ва укиши учун айникса онаси куп харакат килди. Уч жойда ишларди. Мактаб ва богчани полини ювиб келгач, тунги сменада мехрибонлик уйида навбатчиликда турарди. Мехрибонлик уйидаги мехрга зор болалар Рима она деб мурожаат килишарди.
Качон кизини юкотди экан? Балким мехрибонлик уйидаги етим болаларга купрок мехр бериб уз кизини айириб куйдими? Кизини кимматбахо совгалар билан эркалатиб, калбига йул топишга улгура олмаганмикан? Маълумотга эга булмаган Рима хола уз хаётини бирма бир токчага тахлаб куйиб карасаки, кизига тарбия беришга унутиб куйибди. Оиласи рузгори ва узок кутилган кизи учун кулидан келганча харакат килиб яшади.
Васила эса ота онаси билан факат битта мавзуда, яъни пул , бойлик мавзусида сухбатлашарди. Овкатланиш учун, квартирани пули ва яхши кийим кечаклар, телефон хакида сухбатлашарди. Василани турмуш уртоги вахтада ишларди, яхши пул олса хам унга камлик киларди. Васила доим ота онасини кизганчикликда айбларди. Лекин ота онаси деярли нафака пулларини барчасини кизига берарди.......

Кунлардан бирида Васила онасини тамоман нокулай вазитга солиб куйди. Угли Русланга дублёнка олиб бериш керак эканлигини айтиб пул сурайди онасидан. Угли олийгохда укирди.
-- Кизим, боримизни бердим, бу озрок йигиб куйган пул отанг иккаламизни улимлик пулимиз.
Кексайиб колдик, кутилмаганда улиб колсак сизларга огирлигимиз тушмасин деб йигиб утирибман!- дея кизига бокди.
Кутилмаганда Васила онасини юзига тарсаки тортиб юборди. Зарбадан оркага караб бироз юриб кетган Рима хола кизининг кимматбахо вазасини тушириб юборди. Ваза албатта чил чил булиб синиб кетди. Шунда кизи онасини яна бир тарсаки билан сийлади. Рима хола бу холдан дахшатга тушиб, чикиш эшигидан ташкарига отилиб чикди. Боши айланиб шу ерда йикилиб , зиналардан пастга караб юмалаб кетди.
Эх бечора Рима хола...хаётни каерида адашдингиз? Нега ёлгизгина кизингиз сизга кул кутарди? деган савол бергим келди. Хали олдинда то улимигача яна канака нохушликлар кутиб турибди экан деган саволга факат ёлгиз Худо жавоб бериши мумкин, бандаси эртага нима булишини билмайди...
Куркиб колган, уст боши кир булиб кетган, йикилиш натижасида аъзои бадани кукариб , шилиниб кетган кекса Рима холани ховлили уйда яшовчи кушнилар караб гамхурлик килишди. Кейин уйидаги хонасини ижарага берувчи уй эгаси , Рима холани яшаш учун уйидан жой берди. Ижарачи Рима холага тарихини билгач, унга рахми келиб кулгули ижара пул эвазига куйди. Кулгули деганим, номига пул тулашдир.
Рима хола, кизининг уйидан бир неча куча узокликдан ижарада яшай бошлади. Баъзида бекатда набираси Руслан билан рубару келиб коларди. У бувисини курган захотиёк бурилиб нари кетарди. Баьзида эса турмуш уртоги билан магазинда дуч келиб коларди. Бир неча ой куришишмади, бир бирини согинишганди. Бобо анча чукиб , кадди бироз букчайиб колганди. У хар сафар сут ва буханка нон сотиб оларди. Учрашганда иккаласи бир чеккага утиб сухбатлашишар, яна бирортаси уларни бирга куриб колиб кизига айтиб беришидан хадиксираб хам куйишарди. Агар бобони хам кизи уйдан хайдаб юборса кайтиб уйга куймаслиги аник эди.
-- Кишлокдаги уйимизни бекор сотиб келган эканмиз кампир. Бу ахволимиз нимаси энди. Айтмокчи бугун кандай кун биласанми? Биз турмуш курганимизга кирк йил тулди. Узига хос юбилейимиз бугун.- дея шивирлаган овозда бобой сузларди.
Озик овкат магазинини ташкари бурчагида, кекса дарахт тагида чол кампир узок сухбатлашиб утиришди. Улар бир бирларини кулларини ушлашиб, кузларидан дув дув ёш окарди. Аммо буни хеч ким пайкамасди. Уз ишлари ва ташвишлари билан шошилиб у ёкдан бу ёкка утиб кетишарди. Кизини уйидан кувилганига хам мана бугун роппа роса бир йил утибди. Рима хола сахий ва мехрибон одамларнинг уйларида ижарачи асосида яшашга урганиб хам колганди. Шиш ва кукаришлар тузалиб кетганди. Аммо кизидан кунгли колиб хафа булганлиги калбида, юрагида огир тошдек турарди. Хеч хам уша кувилган кунни унитолмасди.
Рима холани пешонаси шунчалик шур эканми, унинг хаётида навбатдаги бахтсиз ходиса руй берди. Бечорага шунча гам ташвишлар каммиди...
Бир куни Рима хола кулбасида утирганда эшиги таккиллаб колади. Эшикни очса рупарада бир ёш милиция ходими турарди. У бекорга келмаганди, шум хабар олиб келганди. Рима холанинг турмуш уртоги вафот этганлигини айтди. Уша афгон урушида контузия булиб госпиталда ётганда узи гамхурлик килган ва кейинги хаётида бир бурда нонини булишиб еган эри улганлигини эшитиб каттик гамга ботди. Унинг каноти, шунча йиллик вафодор ёри, кизини бирга усиб улгайтирган кишиси йук энди. Бир йил олдин уларни золим хаёт тугрироги туккан кизи ажратиб куйганди. Бу жудолик Рима холага жуда огир ботди. Эрининг юраги купдан бери безовта килар, уни устига чол кампирнинг бир биридан айрилиши яъни Рима холанинг уйдан хайдалиши хам ёмон таъсир килганди. Шу учун юраги куторолмаган. Рима хола уксиб йиглаб колди. Суянчигидан айрилиб колганди. Бошидан румолини чангаллаб юзига куйиб йиглар, энди бу хаётда яшашдан маъно йуклигини хаёлидан утказарди. Уша шум хабарни олиб келган милиция ходими, шу худудни нозири экан. Бироз Рима холани ёнида утириб унга далда булиб овутишга харакат килди.......

Милиционер кетгандан сунг, Рима хола уз хонасида уз гам ва ташвиши билан бу оламда ёлгиз колди.
Лекин нима булганда хам узини дадил тутиб, кийимларини кийиб кизининг уйига жунади. Нима учун кизи отасини улганини, ёки набираси Руслан бобоси улганини келиб айтмади? Хаёлида жавобсиз саволлар унга тинчлик бермасдан кийнарди. Оёклари тортмасдан томири тортгандек юришга кийналар, тиззасини огригидан куз олди коронгулашиб кетарди. Рима хола шу холда хам узини аямасдан шагдам кадамлар билан икки кучани ортда колдириб кизини уйига якинлашиб колди. Уларни хабарга келмаганлигини сабаби, балким улар отасининг дафн маросими билан банддир? Инсонни охирги йулга кузатиш хазил иш эмаску. Хохласа хохламаса уша улган инсон кизининг отаси ахир.
Рима хола кизининг олдига борганда уни кандай карши олишини олдиндан билмасди. У отасининг улимидан сунг узига келиб виждони уйгонгандир деган умидда эди. Эх... хом сут эмган банда...хали айтганимдек хеч ким олдиндан нима булишини билмайди. Рима хола ич ичидан бу жудоликдан сунг яна оила аъзолари бир бирини кечиришиб бирикишади деган умид киларди. Менга куп нарса керакмас, сутда пиширилган каша эрталаб ва кечга етади. Тушликка ширин чой билан нон хам булаверади. Балки кизим мени уйига кайтишимни айтар? деган орзуда эди.
Ва нихоят Рима хола кизининг уйига етиб борди. Кузида ёш билан ва каттик хаяжон билан эшик кунгирогини босди. Бир пайт эшик очилиб, ичкаридан уша тарбиясиз кизи Васила чикиб келди. Уни бу ахволида хеч хам отаси улганига кайгуда эмаслиги куриниб турарди.
-- Вой каранглар...пайдо булди! Узинг учун кадрли ва мехрибон топиб, уй хам топдингми. Энди кани уша жойингга кайтиб жуна!- дея онасига бакирди.
-- Салом кизим. Нега бунака дейсан? Шундан гамгин кунда, отангни жанозаси куни шунака гапга нима бор. Отангни улигини касалхонадан олиб келишдими? Касалхонада юраги тухтаб колибди деб эшитдим. - дея зорланди Рима хола йиги аралаш.
-- Хеч канака тобут бу ерда керакмас. Жаноза хам уша ёкда кабристон ёки уликхонада укилаверади. Уша касалхонадаги уликхонадан тугри кабристонга олиб кетиб дафн килишади. Дафн маросимига пул олиб келдингми?- дея жахлланди онасига сенсираб.
-- Улимликка деб йиккан пулимиз отанг рахматлида эди. Хозир жойини биламан кириб олиб бераман.- дея Рима хола уй ичкарисига киришга чогланди.
Шу пайт кизи эшикги кулочлаб онааини йулини тусди.
-- Кир калишинг билан уйни килишингни хохламайман. Уйни янги таъмирдан чикардик. Айт жойини пуллар каерда турибди, узим уша жойдан оламан!- дея вайсади.
Кампир пулни жойини тушунтириб айтди. Кизи ичкарига кириб кетди ва тез кайтиб чикди. Кузларини катта катта килиб:
-- У жойда хеч нарса йук. Буш турибдику, нега алдадинг? Кандай пулларинг булса олиб кел тез! Булмаса отамни улигини эгасиз деб жанозасиз давлат кумсин деб буйрук бериб юбораман!- деди жавраб.
Рима хола румолига тугулган пулларни олиб кизига узатиб:
-- Ундай дема кизим, ахир у отангку. Мана бироз йиккан пулларим бор ол!- деди шу бир йил ичида орттирган пулларини берди.
-- Булди, энди бушсан!- дея пулни олган Васила, эшикни каттик ёпиб ичкарига кириб кетди.
Бошини эгиб яна уз кулбасига кайтган Рима хола:
-- Эй Худо, узинг сабр ва умр бергин. Эсон омон эримни дафн килиб олай, кейин улсам хам булади. Хозирча улишга хакким йук.- дея узига узи гапириниб борарди.
Рима холанинг чолини уликхонадан олиб келишди. Уйида жаноза укилгач кабристонга олиб кетишди. Чолнинг бир иккита дусти Рима хола ва кизи жанозада катнашди. Эркаклар олиб кетишиб дафн килиб келишди. Кизи на йиглади, на гам чекди. Хеч нарса курмагандек бироз турди ва кетди. Таъзияга худди жаноза булган жой Рима холанинг кулбасида утди. Жуда ночоргина мавридларини Рима хола барчасини уз хисобидан утказди.
Такдири шу эканми ёки пешонаси шурми, Рима хола энди хеч кандай хаётга кизикиши колмаганди. Факат улимини кутиб яшай бошлади. Кутганда улим хам келмаскан дея кушниларига хам куп айтарди. Энди ким учун яшайди, мехрибон суянган тоги булмиш эри улиб кетди. Туккан кизи ва набираси ундан юз угирган булса. Шу тарзда орадан хаш паш дегунча бир йил утиб куйди. Бир куни Рима хола уз кулбасида утирса эшиги таккиллади давоми 08:08