IYMANIYYA🌸🍃
1.87K subscribers
189 photos
116 videos
10 links
Sen shunday inson boʻlki yuzinga boqqan holda yaxshiligin mujassam boʻlsin...

Murojat uchun: 👉

Biz bilan bo'lganingizdan hursandmiz ...😊
Download Telegram
-Отинг нима?-сўради у уст бошимни қоқиб.
-Шухрат,-дедим лабимдан оққан қонни артиб.
-Шурик, маладес ука. Сен юттинг ука. Қара, беш кишини йиғлаттинг, ўзинг йиғламадинг! Сени ўзимга шагирд қиволаман, бўптими, хеч ким мишиғингни пишт деёлмайди кейин. Энди бориб бетигни юв, дарсингга кир. Устозинг сўраса йиқилиб тушдим де, бировни сотиб юрма, мужикни ишимас бу,-деди. Мен эса, синфга кирмадим, уйга жўнадим. Аям бу пайтда бозорда пирашка сотарди, уйда хеч ким йўқлиги учун калитим билан очиб кирдим. Аммо... аммо не кўз билан кўрайки... Уй ўртасида Фарход амаки трусикчан ароқ ичиб ўтирибди. Ваннада эса сув шалдираяпти, аям ювинаётган бўлса керак.
Мен болаларча онгим билан хам бу одам дадамнинг ўрнини босмоқчи бўлаётганини тушуниб етгандим. Коридор бурчагида аямни эски зонтиги суялиб турган экан. Ўшани олдимда Фарход амакини ортидан бориб миясига “қарс” этиб солдим.  Икккинчисини бошига уришга улгурмадим. Фарход амаки бир томонига сапчиб чап бердию, оёғи чалкашиб йиқилди. Мен унга ташланиб елкасига урдим. У эса ўрнидан турмоқчи бўлардию, гандираклаб йиқилиб тушарди. У ўшанда ё маст бўлган ё мен урганда накаут бўлган.
-Шухрат!!! –аям бақирганча келиб қўлимдан зонтикни тортиб олди.
-Кетси-и-ин!!!-деб бақирдим бор кучим билан.-Иккалангниям ўлдираман!
Аям мени қучоқлаб, юзимни кўксига босди.
-Бўлди ўғлим, ўзингни бос!
-Қочинг, қўйворинг!-деб талвасага туша бошладим. Ўша пайтда роса ғазабланиб кетгандим. Қулоғимга хеч нарса кирмасди. Фақат бор кучим билан бақирардим “Ўлдираман!”
Онам мени юпатаётганда Фарход амаки кийиниб чиқиб кетибди. Шундан кейин у бизникига келмай қўйди. Мен уни қўрқитдим деб ўзимча хурсанд эдим. Аммо, алдагани бола яхши экан. Бир куни мактабдан қайтаётиб тасодифан Фарход амакини кўриб қолдим. Унинг оқ “Тико” машинаси чинор остида турганди. Орқа ўриндиқда кимдир бор, бутун гавдаси билан ўгирилиб гаплашиб ўтирарди. Яқинига борганда орқа ўриндиқдаги аёлни хам танидим, у аям экан. Йўл четидан иккала қўлимга хам муштдек тош олдим. Биринчи тошни отиб олд эшик ойнасини чилпарчин қилдим. Иккинчиси билан аям ўтирган жойдаги ойнани синдирдим. Яна тош излаётганимда Фарход амаки сўкинганча келиб сочимдан чангаллади. Мен эса унгача учинчи тошни олиб улгургандим. Унга ўгирилганимда эса биқинига тош билан солдим. У хам менга тарсаки тортишга улгурган экан. Йўл четидаги гулзорга учиб тушдим. Одатда бунақа пайтда болалар қочиб қолади, мен эса қочмадим. Дарров иккал қўлимга хам тош олиб химояга шайландим. Яхшики, аям келиб мени судраб кетти. Йўлма-йўл нималардир деб гапирар, мен эса эшитмасдим, эшитсамам уқмасдим. Уйга киришимиз билан аям мени зарда билан кравотимга итариб юборди. Мен эса шартта туриб ошхонага югурдим. Катта ош пичоқни олиб устига қараб югурдим. Назаримда онам мени пичоқлайди деб ўйлаб ортига қочдию, мактаб папкамга қоқилиб йиқилиб тушди. Мен шартта қорнига миниб ўтирдимда пичоқни томоғига тирадим.
-Сўйиб ташайман ая! Яна бир марта кўрсам, ухлаб ётганингизда сўйиб ташайман!-гапларим ростлигини кўрсатиш учун пичоқни қаттиқроқ босдим. Аям қўрққанидан ранглари оқариб кетти, тили эса танглайига ёпишиб қолганди.
Шундан уч-тўрт кун  ўтиб  Фарход амакини аёли билан хам каттагина жанжал бўлиб ўтти. У аёл уйимизга бостириб келиб:
-Сени қаматаман! Квартирангда ишратхона очгансан, эримни йўлдан ургансан! Хозир бориб махаллаком билан учаскавойни бошлаб келаман!-деб аюханнос сола бошлади. Орадан ярим соат ўтмай эса икки кишини бошлаб келди. Бири учаскавой эди. Улар аям билан гаплашиб турганда Фарход амакининг ўзи хам кириб келди. Аввалига хотинини сўкиб хайдаворди. Кейин учаскавойларга нималарнидир тушунтира бошлади. Мен уларни гапини яхши эшитолмаётгандим. Узуқ – юлуқ гаплардан тушунганим “никох”, “масжид” деган гаплар эди. Улар чиқиб кетишаётганда Фарход амаки “талоқсан” деганди, онам йиғлаб юборди.
Бунинг оқибатида аввалига аям Фарход амакини ошхонасидан хайдалди. Кейин эса, биз очлик нима эканини бошимиздан ўтказа бошладик. Аям эрталаб чиқиб кетиб иш излар, аксига олиб иш хам топилмасди. Бир куни мактабдан келаётсам, нонвойхона олдида бир сават нон турибдию, сотувчи йўқ.........


@AYOLLOGIKASI
Яқинига боргунимча атрофни кузатиб, чамалаб  кўрдим, ўғирласам бўларкан. Саватдан иккита ноннни олдиму хеч нарса бўлмагандек йўлимда давом эттим. Олдимдан чиққан бурилишдан ўнгга бурилиб тўхтадим. Шоша –пиша нонни оғзимга солиб чайнай бошладим. Жуда оч эдим, эрталаб хам тузук-қуруқ нонушта қилолмагандик.
Чайнаганимни хали ютмасимдан тепамга кимдир келиб тўхтади. Бошимни кўтариб қарасам Жорж кулиб турибди.
-Братишка нон ўғирладинга а хозир?
-Йўқ,-дедим қўрқиб.
-Кўрдим ўзим братишка. Мени алдолмисан. Аммо, жа паст кеттингда ука. Ўғирласанг тузукроқ нарса олмисанми? Пул ўғирлаганмисан хеч!
-Йўқ! Мен ўғримасман. Уйда нон йўқ эди, шунга мажбур... очқаганим учун...
-Бўлди, қиз боладек қизараверма. Менам сендакаман ука. Юр, сенга бир нима ўргатаман. Хув анави астановкада автобус кутамиз. Кейин автобусда бозорга борамиз.
-Нимага?!
-Чўнтак тўлдирамиз.
-Қанақасига?
-Юрувр, сенга ўргатаман ўзим.
Шу билан Жорж иккимиз ўғирлик қила бошладик. Автобусга чиққанда одамлар тиқин бўлса хурсанд бўлиб кетардик. Чунки, одам кўп бўлса чўнтакларидан , сумкаларидан пул олишимиз осон бўларди. Бозорга бориб олгач эса атай одам тиқилиб юрадиган йўлакларга ўзимизни урардик.
-Онангиз уйга пул олиб борсангиз индамасмиди?-терговчи савол ташлади.
-Индади, роса уришди. Аммо, мен барибир ўғирлик қилавердим. Пулимни тўплаб катта магнитафон олдим. Онам ўшандаям роса уришди. Бу гапларни Жоржга айтсам, кейинги сафар онангга кир машина олиб бер, индамай қўяди деб маслахат берди. У айтгандек қилдим. Онам баттар уришди. Ўша куни уришиб чиқиб кетганча уйга қайтиб бормадим,  Жоржларникида ухладим. Унинг қари энаси бор экан холос. Хуллас, мактабни битиргунча устаси фаранг ўғрига айландим. Бу оради биор икки марта қўлга хам тушдик, муштлашдик, қочдик. Эххе, не кунларни кўрмади бошимиз.
-Кейинчи, нима сизни бу ерга келишга мажбур қилди?-терговчи сухбатни қисқартиришга урина бошлади.
-Кейин онамни машина уриб кетти.  Касалхонада узоқ даволаттим. Барибир, уйга олиб кетганимда хам оёқлари ишламасди, бел умуртқаси қаттиқ шикастланганди. Бир аёлни ёллагандим, онамга қараб туришига.  Қон босими кўтарилиб турса, бунинг устига юролмаса... Бир ўзини ташлаб кўчага чиқолмайманку.
-Хайдовчи ёрдам қилдими?
-Ха, ёрдам қилмоқчи бўлди аммо, пулини олмадим. Худони йўлида уни кечирдим, таксислигингни қилавер, оилангни боқ дедим. Тўғрида, Худодан келмаса бандани товонига тикон хам кирмайди. Мен англаб турардим, бу ишлар хаммаси мени гунохларим эвазига бошимизга келаётганди. Қанча одамларни пулини шилганман, қон-қақшатганман. Хаётимни ўзгартириш, халол ишлашга қарор қилгандиму, аммо кеч эди. Қўқонни лисопаркдаги ўғри-қиморбозлар тўдасини кассасини уриб кетгандик. Тўғри, улар биздан шубхалангани йўқ эдию, аммо сир фош бўлиб қолиши эхтимоли юқори эди. Бизни гурухдан бир Малиш лақабли йигит ўша ишни разведка қилаётганимизда қовун тушириб қўяёзгани учун унинг улушини бермай тўдадан бадарға қилувдик. Кейин эшитсам, лисопаркликларни биттаси ўша бола билан зонада билла ўтирган экан. Аламидан бизни сотиб қўйиши мумкинлигини билиб, вақтинча яширинишга қарор қилдик. Мен аямни машинага олиб Сарқўрғонга – ёзда тўдамиз билан бориб маишат қиладиган дачага олиб бордим. Бирор хафта шу ерда яшаб турмоқчи эдик. Қиш келиб қолгани учун дача бўм-бўш, хўжайини шунинг учун калитни бериб ўзи келмаганди.
Аямни уй ичига олиб кирганимда бу ерлар шахардан анчагина совуқлигини сездим. Ўтин қилиб печка ёқсам бўларкан деб ўйлаб турсам, телефоним чақириб қолди.
-Ало, Шухрат, лисопаркка олиб келишди мени, тезроқ...-дедию, алоқа узилди. Бу биркўз эди, шеригим. Қайта қўнғироқ қилсам, ўчирилган деяверди. Юрагим бир фалокатни сезиб турарди. Худди, кимдир сотгану, энди бизни қидиришаётгандек.
-Ая, сиз ўтира туринг, мен бирор соатда қайтаман. Шошилишда бозорлик қилмабман, харажат  қилиб келаман.
-Тезроқ қайтгин болам, бу ерда бир ўзим қийналаман! Гадотопмас жойларга келиш шартмиди?.......
​​Хўп ая тез қайтаман! дедиму шахарга қайттим. Биркўз айтган жойга келсам хеч ким йўқ. Устозни излаб кеттим. Уни ўйнашини квартирасидан топиб вазиятни айттим. Икковлашиб яна лисопаркка қайттик.
Нима бўлса бўлди Соқолникига кирамиз деди у йўлда Жуда бўлмаса пулни қайтарамиз ахир ошнамизни уларга ташлаб қўймаймизку.
Энди пулга кўнишмайди, бўнак тўлашга тўғри келади дедим.
Тўлаймиз устига қанча қўйса тўлаймиз.-деди у қатият билан.
Соқол лақабли ўғриникига кирсак, ростдан хам тўда шу ерда экан. Бизни кириб келганимизни кўриб анграйиб қолишди. Кейин шартта туриб бизни ўраб ола бошладилар. Устозим хар эхтимолга қарши айёрлик қилди:
Нима гап ошналар, мехмонни шунақа кутиб оласизларми?
Қанақа мехмон, қароқчисанку сенлар.
Тушунмадим, исботинг борми?
Бор!
Бўлса кўрсат, гаплашамиз!-деди устозим пинагини бузмай. Биркўзни улар роса дўппослашган аммо хеч гап айтмаган экан. Бахтимизга Малиш хам уларга сал мужмалроқ қилиб хабар берган экан. Яни улар мени тўдадан хайдаб қанақадир катта ишга қўл уришди! деган экан. Албатта уям ўз хаётини страховка қилган, очиқ сотқинлик қилса ўлдириб юборишимиздан қўрққан. Устозим ўша гапга чиппа ёпишди:
-Тўғри, бизни ишимиз кўп, аммо сизлар билан ишимиз йўқ. Қани Малишни чақириб сўранглар унда биз сизларга панд берганимизни исботласин!
Улар Малишга қўнғироқ қила бошладилар. Ха деганда унга боғлана олмадилар. Устозим вазиятдан фойдаланиб қолди:
Бўпти йигитлар, уни топиб аниғини сўраб оларсизлар! Мабодо бизни айбдор қилса туфлимни қаерда ечишимни биласизлар! Энди мени укамни қўйворинглар!
Аниғини билмагунча хеч қаёққа кетмайсизлар!-деди улар ичида каттароғи қовоғини уйиб.
Ўзинг ўйла ошна пулингни олган бўлсам ўз оёғим билан шу ерга келармидим. Масалан сен мени ўрнимда бўлганингда келишга духинг етармиди?
Шу гап уларга етарли бўлди. Бир кўзни олиб, кўчага чиқдик. Мен устозни гап билишига ичимда тахсин ўқиб тургандим. Машинага ўтиришимиз билан:
Гап йўқ устоз, гапниям кийдирвордингизе дедим кулиб. Гап билганга минг танга ука устоз чўнтагидан чулумни олди. Буни ювмасак бўмийди а биркўз? Ахволинг яхшими? Суяклар бутунми?
Яхши бир кўз оғриқдан ғижиниб ўтирарди.
Устоз чулумга қора чарс ва наша аралаштириб ўқлади. Йўл йўлакай чекиб кеттик. Шу билан тамом рамкадан чиқиб кетибман. Бир кўзни квартирасига борганимизниям устига ароқ ичганимизниям эслолмайман. Тонг чоғи чанқаб уйғонсам бошим ёрилиб кетай деяпти. Шишада қолган яримта ароқни бир кўтаришда бўшатиб яна ўзимни диванга ташлаганим эсимда. Бир пайт ярим тунда уйғониб кеттим. Бошим халиям оғрияпи. Атрофга қарасам, устоз кетибди, бир кўз билан иккита шеригим ухлаб ётибди. Улар қачон келди эслолмайман. Шу пайт аям дачада қолганини эслаб қолдиму сакраб ўрнимдан турдим. Кителимни елкамга ташлаб ховлига югурдим. Не кўз билан кўрайки машинам йўқ. Афтидан устоз миниб кетган шекилли. Яхшики бир кўзни жигулиси турган экан. Қайтиб кириб калитни олиб чиқдим. Соатга қарасам тунги икки бўлибди. Аям тинчмикан ишқилиб, деган хавотирда машинага ўтирдим. Бахтимга, машина биттада ўт олди. Мингга қўйиб кетяпману кўз олдимдан онам кетмаяпти.
Дача  хаёлимда Анжанданам узоқ кўриниб кетти хеч етиб бормаяпмана! Йўқ, ярим соатлардан кейин Сарқўрғоннинг шағал тўкилган кўчасига хам етиб келдим. Қишлоқ оралаб дачалар жойлашган томон ўтиб бордим. Етиб борганимда таниш дачада чироқ кўринмади. Нахотки кетаётиб ёқмаган бўлсам. Ахир онам чироқни хам ёқолмайдику!
Ховлига кирсам хаммаёқ жим жит на бир овоз бор на бир чироқ нури. Онамни ташлаб кетган хонага югурдим. Эшикни очдиму очиб чироқни ёқдим... Аям аяжоним.
Шухрат икки кафти билан юзларини тўсганча жимиб қолди. У ўзини тутиб туролмас елкалари силкиниб йиғларди.
Терговчи у гапираётганда папка ичини очиб, дачадан олинган расмларни кўраётганди. Қанчалар ачинарли холат.  Расмдаги мурданинг афтини таниб бўлмасди. Кийимдан холи бўлган қисмлар, бош қисми, қўллар, оёқлар, қорин ва биқин қислари каламушлар томонидан ғажиб ташланган бўлиб қорин ўрнида тандир оғзидек қора ўра кўриниб турарди.
Аҳмаджонов Дониёр
ТЎРТ НАРСАДАН САҚЛАНИНГ:

Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради:

1.Оллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш.

2.Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик.

3.Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ ҳамда Оллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ
.

Ҳадис:
"Ҳасадчининг роҳати йўқдир".

4.Оллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ.
"Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят).

"Маҳзун бўлма" китобидан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қариндошларим! »

Елкадошларим, ишонган инсонларим, чин сирдошларим!🤗

Қариндош жигарлар, яқинлар группаларига юбориб қўямиз
ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

“Фарзанднома” китобидан.
НИЯТ

Динимизда жуда кўп нарса ниятга боғлиқ. Доим дуо қилаётганда ниятни тўғри қила билиш керак экан. Аллоҳдан тортинмай бекаму кўст сўрайвериш лозим. У Мехрибон Зот. Истаганимиздан кўпроғини хам беради. Шахсан ўзим хам Роббимдан йиғлаб сўраган нарсамни аслида тоқатим кўтара олмаслигини кейин, Аллоҳ уни рўёбга чиқаргач англадим..
Афгонистонлик Хасан Маъруф етти йил фарзанд кўрмади. Юрагида нуқсони борлиги учун, доим Аллоҳга, эй Роббим наслимни давом этишини кўрмасимдан жонимни олмагин, деб дуо қиларди. Еттинчи йил у ўғил фарзанд кўрди. Туғуруқхонага чақалоқни кўргани шошилди. Ўғлини кўриб қувончи ичига сиғмади бояқишни..
Маъруф оталик бахтини ҳис қилишга улгурди, аммо туғуруқхонадан чиқишга улгурмади..Юрак хуружидан омонатини топширди..
Аёлининг кузларида жиққа ёш билан айтган сўнги сўзлари туғуруқхонани ларзага келтирди:
"Армонингиз қолмади бегим, наслингиз давом этади!".

Ниятни катта қилинг. Ниятни истаганингизча қилинг. Ниятни яхши қилинг. Аллоҳнинг хазинаси тугунмасдир.
ҚАЙТАР ДУНЁ

Бир ота ва онанинг,
Етти қизи бор эди.
Ўғил фарзанд кутишиб,
Юраклари тор эди.

Aллоҳга етган эди,
Улар чеккан ноласи.
Вақти келиб туғилди,
Кутган ўғил боласи.

Ўғил дея қувониб,
Ҳамма бўлди парвона.
Эркалатиб дейишди,
Полвон ўғлим ягона.

Эрка ўғил ўрганди,
Ўтказиб ҳар сўзини.
Опаларин менсимай,
Танҳо билди ўзини...

Қизлар меҳнатда ўсди,
Бўлишдилар саришта.
Ўғил арзанда бўлиб,
Улғайди парваришда.

Қизлар ишлаб тинмади,
Ўғил ётар сояда.
Кун кетидан кун кетиб,
Етишдилар вояга.

Қизларни узатдилар,
Ўтказдилар тўйини.
Шундан кейин бошланди,
Дангасанинг ўйини.

Ҳеч кимга қўшилмади,
Ҳурмат қилмас элини.
Ўғилга мос тушди,
Севиб топган келини.

Ўғил ичиб бақирар,
Пул топиб ишланг менга.
Она билмас хатосин,
«Болам ўхшадинг кимга».

Инсоф бериб қолар деб,
Ота интизор кутди.
Минг бир азоб ичида
Бу дунёдан ҳам кетди.

Ўз уйида меҳрга,
Онаизор бўлди зор.
Чин дунёга кетгунча,
Яшадида афсус хор.

Онаизор қалбини,
Битта савол қийнади.
Жони ўзилар чоғи,
Сўнги сўзин сўйлади.

«Aллоҳдан ўғил сўраб,
Орзуйим дебман битта.
Эркалатиб ўстириб,
Афсус ёнаман ўтда.

Ўғил туғдим дея мен,
Кўкрагимни керибман.
Бошимга ҳам кўтариб,
Азобини кўрибман.

Хатоларим англадим,
Афсусларим бехисоб.
Сўнгги сўзим боламга,
Сўрагайман мен инсоф...»

Шу сўзларни айтибоқ,
Она жони узилди.
Қизлар юраги йиғлаб,
Кўз ёшлари тизилди.

Аҳмоқ ўғил онам деб,
Бир зумгина куймади.
Ҳатто она ўлган кун,
Ароғини қўймади...

Бир кун келиб қарисанг,
Фарзандларинг айтади.
Унутма ғофил банда,
Қайтар дунё қайтади.

Марҳабо Эсонмурод қизи (Қашқадарё)
📝ЁЛҒИЗЛИК. (Хикоя)

    Иқболхон қай аҳволда уйга етиб келганини билмади. Сафарга жўнаш олдидаги дилхиралик у билан бирга бориб, бирга қайтди. Зинадан оҳиста, чарчоқ қадамлар билан иккинчи қаватга чиқди-да, хаёл паришонлик билан қўнғироқ тугмасини босди. Кейин плашини шалдиратиб ечиб, ёнидаги чамадон устига буклаб ташлади. Эшик қирғоғига суянганича кута бошлади. Ҳа, айтмоқчи, ўғил уйда ҳозир нима қилсин, дарсдаку. Шу пайт қаршидаги уйнинг эшиги шарақлаб очилиб, ўрта ёшлардаги аёлнинг боши кўринди.
— Иқбол Азизовна, сизмисиз? Ҳозир келдингизми? Тўлқин калитни менга ташлаб кетган эди. Ҳозир. — У эшикни қия қоддирганича шиппагини судраб ичкарига кириб кетди. Бир нафасдан кейин калит олиб чиқди.
— Бугун келса керак, деб айтаётган эди Тўлқин.
— Қийналмай яхши ўтирдими?
— Йўқ, йўқ, хабар олиб турдим. Кеча дарсдан келиб, роса уй тозалади. Ажойиб ўғлингиз бор-да, Иқбол Азизовна. Қани энди, қизим бўлса-ю, ўзим куёв қилсам.
    Авваллари бундай мақтовдан Иқболхоннинг оғзи қулоғигача ёйиларди. Ҳозир эса қошлари чимирилиб лаблари қимтилди. Ўша ғашлик дилига яна чангал урди. Индамайгина эшикни очди. Уйнинг ташқарисига хам, ичкарисига ҳам оёқ артиш учун ҳўлланган латта ташланган эди. Иқболхон аввалгидай қунт билан эмас, ҳафсаласизлик билан туфлисини бир-икки суртган бўлди-да, ичкарига кирди. Уй чиндан ҳам лочиндай бир аёлнинг кўли текканга ўхшар, бирон жойда ортиқча нарса, бирон ювуқсиз идиш йўқ эди. Иқболхоннинг иш столидаги кичкина митти гулдонда совуқдан очилмай қолган атиргулнинг икки дона ғунчаси турарди. Иқболхон уни аста кўтариб, бурни олдига олиб борди. Ҳиди йўқ. Офтоб кўрмаган. Бирданига бу икки ғунчанинг бири ўзи, бири ўғли бўлиб кўринди-ю, юраги увишиб кетди. Ҳидсиз, тароватсиз, ҳудди уларга ўхшаш, иккиси ҳам сокин туришибди. Она-бола кейинги вақтда ана шундай жимжит ўтиришадиган бўлиб қолишган. Иқболхон чуқур хўрсинди, гулдонни жойига қўйиб, бошқа уйга ўтди. Ҳеч қаерда ғубор кўринмайди. Стол устида термос, сочиқ ёпилган идишда
юмшоққина иккита булочка. Бошқа идишда мураббо. Икки энлик қоғозда хат: «Ойижон, сизни келиб қолар, деб термосга чой дамлаб қўйдим. Ошхонада овқат ҳам бор. Бошқа нарсалар холодильникда».
   Иқболхон хатни аввалгидек кўзига суртиб, ўпмади. Энди бу ширин сўзларнинг остида бошқа бир изтироб, бошқа бир мажруҳлик ётганини яхши биларди.
У ўзи-нинг қанчалик гуноҳкорлигини, умри ҳам ҳавасга арзигулик ўтмаганлигини яқиндагина сафарга жўнаш олдидан ўғли билан бўлиб ўтган аччиқ суҳбатдан билиб қолди. Бу суҳбат аввал кичкина ойначадек Иқболхоннинг бир қисмини акс эттирди. У чуқурроқ ўйлаган сайин бу ойна катталашар, унинг бутун қиёфасини, бутун умрини акс этгарар эди.
   Мана, ҳозир ҳам қаршисида ўша ойна пайдо бўлди. У термосдаги чойдан бир пиёла қуйганича, ҳовурига тикилиб, ўша ойнада кўринаётган хотиралар қаршисида бош эгиб, гуноҳкорона ўтирарди.
    Иқболхон тўсатдан Москвада бўладиган олимларнинг йиғилишига жўнайдиган бўлиб қолди. Йўл тараддудини кўргандан кейин она-бола ўтиришиб, овқатланишди. Ўғлининг ёлғиз қолишини ўйлаган она қалбига келин орзуси тушди. Учинчи курсда ўқийдиган бир қиз билан ўғлининг муносабати борлигини эшитган эди. Лекин Тўлқин бу ҳақда онасига сира гапирмас, гап айланганда ҳам индамай ўрнидан туриб кетарди. Иқболхон шуни ўйлади-ю, ўсмоқчилади:
— Яхшигина қизлардан бўлса, уйлантириб қўйсам, кўнглим анча тинчирди сендан.
    Тўлқиннинг юзи бирдан жиддийлашди.
— Бизнинг уйга одам сиғадими?
— Нима? Тўлқин, нималар деяпсан? Онанг одам эмасми?!
   Тўлқин ўзини босишга уриниб, ўрнидан турди. Онаси олдидаги косани ола туриб, заҳархандалик билан жилмайди.
— Бу уйда ҳамма нарса сизнинг кўнглингизга бўйсуниши керак. Мен болангиз эканман, чидаяпман.
— Нимага чидаяпсан? Сенга нима зулм ўтказяпман, аҳмоқ? — Иқболхоннинг аъзойи бадани титрар, суюкли ўғлининг оғзидан чиққан 6у гаплар бутун вужудига ўт ёққан эди. Тўлқин индамай ошхонага чиқиб кетди. Иқболхон ҳарсиллаб унинг кетидан кирди.
— Нега индамайсан? Жавоб бер деяпман сенга?!
— Барибир тушунмайсиз.
— Нимани тушунмайман?
— Ойижон, мен бола бўлиб, уйингизда шўхлик қилиб, ўз хоҳишимча ўйнаганимни билмайман. Ҳаддим сиғиб, биронта ўртоғимни бу уйга олиб киролган эмасман. Эшик орқасида туфлимни ечиб қўлимга олиб, ундан кейин уйга қадам босаман. Қўлимдан столга тўкилган нон увоғига хам безовталаниб қарайсиз. Ахир ҳамма нарса ҳам эви билан-да.
— Вой тентаг-ей, онангнинг уй тозалашга вақти йўқлигини биласан. Ўзингга осон бўлсин, дейман. Ахлат бошингга чиқса, яхшимиди?
— Майли, ивирсиса, тозалайман. Ўртоқларимникига бораман. Овқат еймиз, ўйинга тушамиз, чекамиз. Уй, албатта, тўполон бўлади. Яна айланиб борганимизда ҳаммаси саришта.
— Онасининг бошқа иши йўкдир.
— Нега йўқ бўлар экан, ишлайди. Барибир тушунмайсиз, ойижон.
Уй одамга нима учун керак...
— Ивирситиш учунми?
— Шунақа пайти ҳам. бўлади-да. Одам кирмаса, қисилиб ўтириб овқат есанг, эҳтиёт бўлиб юрсанг... Қўйинг, ойижон, барибир тушунмайсиз.
— Сен жуда тушуниб қолибсан.
— Болангизнинг ўйинчоқларини йиғиштирмасангиз, эрингизнинг ивирсиғини
тозаламасангиз... Ахир бу қанақа уй?!
    Иқболхон индаёлмай қолди. Жаҳл билан кийиниб, чамадонини кўтарди. Тўлқин шошиб кийинди-да, эшикни қулфлаб, онаси кетидан югурди. Иқболхон такси кутарди. Тўлқин унинг қўлидан чамадонни олди. То аэропортга боргунча ҳам иккисидан садо чиқмади. Самолётга чиқиш олдидангина Иқболхон ўғлини ўпиб:
— Эҳтиёт бўлиб ўтир, — деб тайинлади.
    Йўлда ҳам, мажлисларда ҳам, кўчада ҳам бу суҳбат унинг хаёлидан кўтарилмас, ўтган умрига синчиклаб ақл билангина эмас, руҳан етук юрак билан қарашга ундарди. «Болангизнинг ўйинчоғини йиғиштирмасангиз, эрингизнинг ивирсиғини тозаламасангиз...» Бу икки жумла Иқболхоннинг қулоғидан кетмас, ҳар эшитилганда вужуди азобдан сесканар, ўзи тан олишга қўрқиб, қалбига кўмиб юборган бу таъна тоши.унга ўзи кутгандан кўра даҳшат билан урилган
эди.
   Иқболхон аспирантурада ўқиётган вақтида турмушга чикди. Эри Йўлдошали ҳам аспирант эди. Орадан бир йил ўтар-ўтмас Тўлқин туғилди. Йўлдошали диссертациясини ёқлаб олди, аммо Иқболхонники чўзилиб кетди. Унинг туни ҳам, куни ҳам ўғлига банд эди. У калласидаги гапларни қоғозга туширишга вақт тополмай юрганида, Йўлдошали ярим кечагача газета, китоб титиб ўтирар, кечаси чала-ярим ухлаган Иқболхон эрталаб эрига нонушта тайёрлаганида
Йўлдошали бамайлихотир соқолини олиб, атир ҳидини бурқситиб, столга келиб ўтирарди.
    Ҳаммадан ҳам илмий ишининг орқага сурилиб кетаётганлиги Иқболхоннинг асабини бузар, баъзан қаҳрини эрига сочиб қоларди. Буни Йўлдошали тушунарди. Лекин хотинига қандай ёрдам беришни билмасди. Кечаси ўғли йиғласа, Иқболхондан аввал туриб қўлига олар, уйнинг у бошидан бу бошига қанча юрмасин, бола тинчимас, ҳатто дўриллаган овози билан алла ҳам айтиб кўрар, лекин чақалоқ биғиллагани биғиллаган эди. Охир Иқболхоннинг ўзи зарда билан туриб келиб, болани қўлига оларди. Йўлдошали нима қилишини билмай, она-бола олдида серрайиб турарди. Таги қуруқланган чақалоқ пишиллаб ухлагандан кейин Иқболхоннинг юзига майин табассум ёйиларди. Йўлдошали бўлса хотиржам бориб, ўрнига ётарди...
    Тўлқин ёшига тўлганида яслига беришди. Иқболхон қолиб кетган ишини изига тушириб олгунча анча қийналди. Лекин тиш-тирноғи билан ёпишди. Бир йил ўтгач, диссертациясини ҳимоя қилиб олди. Уйига меҳмон тўлди. Дўстлари унинг шаънига қадаҳ кўтаришди. Домлалари Иқболхоннинг ишидан мамнун бўлишди. У энди институтда дарс берарди. Тўлқиннинг ҳам унга оғири тегмайдиган бўлиб қолган. Яслидан олиб келиб овқатлантириб қўйса, уйнинг бир бурчагида ўйинчоғини ўйнаб ўтираверади. Иқболхон дарсдан кела солиб, уй юмушларига уннаб кетар, кечаси ўғлини ухлатиб қўйиб, дарсга тайёрланар эди. Бу вақтда Йўлдошалининг докторлик иши охирлашиб қолаёзган эди. Иқболхон унга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қарарди. Бир вақтлар ўзи билан теппа-тенг бўлган эри, мана, яқинда доктор бўлади. Иқболхоннинг бўлса рўзғор, боласидан ортган озгина вақти дарсга тайёрланишга зўрға етарди. Буни ўйлаган кезларида кўзига уйи уни домига тортаётган аждаҳодек совуқ кўриниб кетар, кичкина юмуш ҳам малол келарди.
   Бир куни Йўлдошали алламаҳалгача ўтириб ишлади. Иқболхон энди ётаман деб турганда чой сўраб қолди. У чой олиб кирганида кабинет тутунга тўлиб кетган, Йўддошали бўлса бошини кўтармай ишларди. Иқболхон форточкани очиб қўйиб, индамай чиқиб кетди. Лекин кўнглидан, шундоқ газга қўйса қайнайди-ку, бунча ношуд бўлмаса бу эркаклар. Форточкани очиб қўйиш ҳам қўлидан келмасмикин, деворларгача ҳид ўрнашиб қолади, болани ҳам аямайди,
деган фикр ўтди.
     Йўлдошали эрталаб шошилибгина кийинди. Чойни ҳам тикка туриб ичди.
— Тоза рўмолча борми?
    Ўғлини кийинтираётган Иқболхоннинг фиғони фалакка чиқиб кетди.
— Жуда ҳам талтайиб кетдингиз. Ахир мен ҳам сизга ўхшаган одамман.
— Мен нима қилдим?
— Рўмолчани ҳам ўзингиз ололмайсизми?
— Туфлим билан кирмай деяпман.
— Бошқа вақтда ҳам шусиз. Инсофингиз йўқ сира.
— Нима қилишим керак?
    Эрининг бу гапи Иқболхонга жуда совуқ эшитилди.
— Мени ўйлайсизми? Шу ҳам одам, бунинг ҳам иши бор, ишлаши керак, деб ўйлайсизми?
— Нима қилай бундан ортиқ? Сизнинг ўрнингизга ўтиб туролмайман-ку, ахир! — у шундай деди-ю, шошиб чиқиб кетди. Бу гаплар Икболхонга шу қадар совуқ, шу қадар даҳшатли эшитилдики, кечагача қулоғи остидан кетмади. Бу гаплар билан ораларидаги бутун илиқ муносабат тамом бўлгандай эди. Уғлини ҳар кунгидек эркаламади.Гўё у ҳаммасига айбдордек силтаб-силтаб яслига олиб кетди. Ишда ҳам очилмади. Кайфи бузуқ, ҳаёл паришонлик билан кунни ўтказди. Нима учун яшаши керак бу одам билан? Куни ўтмай қоладими? Биттагина боласини гулдек қилиб боқиб олади. Диссертация ҳимоя қилганда қанча илиқ-иссиқ гаплар
эшитди. Меҳнати юзага чиқди, обрў орттирди. Уйнинг юмуши-чи? Ҳеч ким мин-натдор бўлмайди. Ақалли хафа бўлманг, энди қандай қиламиз, деб ҳам қўймади. Сизнинг ўрнингизга ўтиб туролмайман, эмиш. У киши яқинда доктор бўлади. Бу-рунлари кўтариляпти. Ҳа, писанд қилмай бошлаётгани бу!
   Иқболхон уйига келганида ҳам калласида шундай гаплар айланиб юрарди. Кечки овқатга уннамади. Ўғлига яраша овқат қилиб едирди-да, ўзи иш столига ўтирди. У ҳам докторлик ишини бошлайди. Ҳа, ҳа, бошлайди. Эрига кўрсатади ўзининг кимлигини. Шу уй бўлмаса, нимага қодирлигини кўрсатади.
   Йўлдошали келганида ошхонада ҳар кунгидек жаз-биз йўқ, уй жимжит, хотини муккасидан тушиб ишлаб ўтирарди. Эрталаб жаҳл устида ўзининг қўполлик қилиб юборганини ўшандаёқ сезган, ўзи пушаймон эди. У ечинмасдан хотинининг ёнига борди, бир қўлини унинг елкасига қўйиб, иккинчи қўли билан столга тиралганича ёзаётганига бир нафас тикилиб турди. У шу билан хотинидан кечирим сўраётган эди. Иқболхон буни сезди. Лекин эрталабки совуқ гапнинг юрагида қолган музи қимирламади. У эрига қарамади, индамай ишини қилаверди. Йўлдошали ечиниб, ювиниб кирди. Кейин ошхонага ўтиб, у ёқ-бу ёқни қаради. Чой қўйди. Қорни жуда оч эди. Холодильникни очиб, гўшт олди. Пиёз тўғради. Кейин яна уйга кирди.
— Туринг, иккаламиз биргалашиб битта овқат қилайлик. Сиз консультация бериб турасиз...
— Менга овқат ҳам, уй ҳам керак эмас.
— Қўйинг энди шу гапларни.
— Бошқа хотин олинг. Уйда ўтирадиган, ҳа, уйда ўтирадиганини олинг. Ана шунда ҳар ким ўз ўрнида туради.
— Иқболхон...
— Тўймай қолган қорним борми?
— Ахир қорин учун яшамайдилар...
— Тер ҳиди бижғиган кўйлагингизни ювмасам, ювмабман.
     Йўлдошалининг қовоғи тушди-ю, индамай қолди. Тўғралган гўшт, пиёз ўшандоқ қолаверди. Йўлдошали кийинди. Папирос чекиб, бир нафас тикка турди-да, чиқиб кета бошлади.
— Мен сиз билан турмайман, туришни истамайман, — деди унинг кетидан Иқболхон.
    Иўлдошали эшитди. Эшитди-ю, қўлини эшик тутқичидан олмай бир нафас туриб қолди. Эшикнинг ёпилгани эшитилди. Зинадан тушкан сайин унинг қадам товушлари олислашиб, кейин жимиди. Иқболхон ўрнидан турмади, деразадан унинг қайси томонга кетганини кўрмади ҳам. Кечиринг мени, сизни билмай хафа қилдим, деса тилига тирсак чиқармиди?
    Совуқ гапни айтиш мумкину узр сўраш шунчалик қийинми? Шу аҳволда яшаб нима қилади бу одам билан? Иқболхоннинг қарори қатъий эди.
Йўлдошали кечаси қайтди. У ширакайф эди. Иқболхон яна индамади. Ўшанда шу уч хоналик уйни олишганига ҳеч қанча бўлмаган эди. Иқболхон интернатда ўсган, ҳеч кими йўқ. Йўлдошали эса Сурхондарёнинг бир қишлоғидан бўлиб, Тошкентга ўқишга келган, уйланиб, шу ерда қолиб кетган эди. Иккаласининг ҳам борадиган жойи йўқ.
    Иқболхон қарорини ўзгартиролмади. Эрталаб иккалаларидан бири уй топиб чиқиб кетишлари кераклигини айтди. Иўлдошалининг ранги оқариб кетди. Лекин индамади.
— Сиз бола билан қийналманг бўлмаса. Мен, ҳар қалай, эркак киши... Ҳеч бўлмаса, Тўлқинни ўйласангиз бўлар эди.
— Сизнинг бор-йўқлигингиздан нима фойда унга?
— Наҳотки... Енгилтаклик қиляпсиз, Иқболхон.
    Иқболхон юраги торлик қилиб чимирилди:
— Биласиз-ку, биз ёш болалар эмасмиз. Енгилтак бўлсам ҳам ҳар қалай, ўйлаётгандирман.
— Шунақами?
— Ҳа, шунақа.
    У чиқиб кетди. Иқболхоннинг юраги жизилламади. Эрининг кафедрада ётиб юрганини эшитди, дўстлар ўртага тушишди, лекин кўнмади. Унинг ҳаёли энди док-торлик диссертацияси билан банд эди.
    Доктор ҳам бўлди, пул ҳам, обрў ҳам топди. Ўғли ҳам ўсиб, катта йигит бўлиб қолди. Лекин йиллар ўтган сайин нимадир юрагини эзар, бу ёлғизлик, яккалик эка-нини тан олишга қўрқарди. Йўлдошали уйланиб, бола-чақалик бўлиб кетди. Иқболхон кирини бировга ювдирди, уйини бировга тозалатди.
   Бутун вақтини, умрини илмий ишга берди. Узоқ йилларгача ўзининг ҳатти ҳаракатини ўзи маъқуллаб юрди. Лекин энди-чи? Энди ҳамма-сини тушунди-ю, бефойда, умр ўтди. У уй, оила ташви-шига чидамаганлигини ҳам, Йўлдошалининг ёмон одам эмаслигини ҳам энди тушунарди. Лекин қалбида кечган ҳисларни ўғлидан яширар, онасини шунчалик муҳокама қилишга ақли етиб қолганлигини билмасди. Тўлқин ўзи камгап бўлиб ўсди. Буни Иқболхон гоҳ отасига тортди деса, гоҳ ёлғизлигидан деб билар, баъзан Йўлдошалиникига бориб  турганлигидан кўрар, ҳар қалай, ўғил бола-да, отаси билан бўлгиси келади, балки бошқа болаларидан рашк қилармикин, деб ўйларди.
   «... Болангизнинг ўйинчоғини йиғиштирмасангиз, эрингизнинг ивирсиғини
тозаламасангиз...» Иқболхоннинг юрагига бир нарса санчилгандек бўлди. Бу гап унинг қалбида ўзи сезмай ётган дардларини ҳам юзага олиб чиққанди. У хўрсиниб, ўрнидан турди. Пиёладаги чой аллақачон совиб қолган эди. Ҳозир у ўша папирос эзғиланиб ётган кулдонни ҳам, жонига теккан вақтини олган ўша рўзғор ташвишларини ҳам жуда-жуда қўмсарди. Унинг юрагидаги 6у эҳтиёж кўз ёшларига айланиб, юзидан оқди. Бу иродали аёлнинг умрида биринчи ўкиниб
йиғлаши эди. Ана шу эҳтиёж — бекалик машакқати, бекалик бахти қиз бўлиб туғилганида у билан бирга туғилганлигини энди яхши биларди.У бир томонлама бахт топди. Мукаммал бахт учун эса оила ва бир-бирининг ташвиши бўлиши керак эди. Эшик очилди. Тўлқин энгашганича туфлисининг ипини бўшатарди.
— Киравер, кираверсанг-чи, ўғлим!
— Ҳозир, ойижон! — онасини ҳамма вақт иш устида, жиддий кўришга ўрганиб қолган Тўлқин унинг йиғлаётганини кўриб, қўрқиб кетди.
— Нима бўлди? Биров хафа қилдими?
     Иқболхоннинг баттар хўрлиги келди. Ўғлини бағрига босди.
— Ҳеч ким хафа қилгани йўқ. Ўзим. Сени соғиндим. Уйлан, ўғлим, болаларингни боқаман. Бошимга қўйиб, жон деб боқаман, онангни жуда бағритош дема, қўрқма, ўғлим. Ўйинчоқлар олиб келаман, ширин-ширин овқатлар пишириб бераман, боғчага, музика мактабига олиб бораман болангни. Уйлан, жон ўғлим.
   Тўлқин бу аҳволдан жуда довдираб қолган эди. Ўзининг гапи онасига оғир ботганлигини ўйлаб, афсусланар, юзларига тегаётган, тагидан оқи кўриниб турган сийрак, қизғиш сочларини силар, ҳадеб:
— Ойижон, хўп, фақат йиғламанг, — деярди. Иқболхон юрагидаги бўшлиқни, бутун умридаги бўшлиқни тўлдириб турган яккаю ягона бахтига суяниб, ана шу вужуднинг нафасидан ўзининг йўқотган аёллик, оналик машаққатини қидирарди.
тамом
САИДА ЗУННУНОВА.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
96 ЁШЛИ АЁЛ МАКТУБИ

Бу ўгитлар хаммамизнинг хаётимизда ёрдам беради.
ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ
ХОТИРАНГИЗДА САКЛАНГ
🎙Абдукарим Мирзаев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💔Эр-хотинни бир-бирига қилган чиройли муомаласи ҳам гуноҳлари кечирилишига сабабчи бўлар экан.
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

1-қисм


Талаба эдим. Ўқишим ҳали тугамаган бўлса-да, эшигимиздан келаётган совчилар ота-онамни ҳол-жонига қўймади.
— Бирортасини танла, ўшанга берамиз. Ёшинг ҳам йигирмадан ошди. Ёш бола эмассан, — деди онам ҳам қатъий.
— Ўқишим нима бўлади? — эр, рўзғор, ўқиш деб бир аҳволга тушиб қолган курсдош дугоналарим кўз ўнгимга келиб қўрқиб кетдим.
— Ўқитамиз, деётганлари жуда кўп! Сен учрашиб кўр. Юрагинг «жиз» этганига бераман!
Қайта-қайта айтилган бу гаплардан кейин совчи юборган йигитлар билан учрашиб кўра бошладим. Ўлай, агар бирортаси ёққан бўлса! Бирининг бўйи паст, бирининг эсими-ей! Бири довдир, бошқасининг кўзи «олма теради»… Ҳуллас, ҳаммасини рад этдим. Аммо биттаси…
— Энсангизни қотиришингиздан сизга ёқмадим, чоғи. Айни муддао! — деди бўйлари узун, худди мен севган актёр Фаррух Соиповга ўхшаб кетадиган йигит.
Аслида мен энсамни қотирмагандим. Аксинча, унинг бу қадар келишган эканлигини тасаввур қилмаганим учун бироз довдираб қолгандим. Гаплари эса баттар капалагимни учирди. Нима дейишни билмай жим туравердим.
— Йигитингиз борми? Менинг ҳам яхши кўрган қизим бор, — бу гапи бутунлай мени ақлдан оздирди.
Яна индамадим. Нима ҳам дей ахир? Совчи юборган ўзи-ю, яна гапирган гапини қаранг. Жаҳлим чиқди. Албатта, қошларим чимирилиб, тумшуғим осилган бўлса керак.
— Ростдан сизга умуман ёқмадим, шекилли… — яна гапирди у.
Шунда «портладим»:
— Совчи юборган ўзингиз, учрашувга чақирган ҳам сиз! Яна нега ўзингизча мени ерга урмоқчи бўляпсиз?
— Совчи бўлиб аммам борган! Учрашувни ойим ташкил қилган!
— Унда сиз бу ерда нима қиляпсиз? Учрашувга ҳам бирортасини юбормабсиз-да!
— Жаҳлингиз чиқди, а? Бунга ҳаққингиз бор. Бахтли бўлишга ҳам ҳақлисиз. Шунинг учун ҳам сизга бор ҳақиқатни айтяпман. Ёлғон гапириб сизни алдамоқчи эмасман. Мен кўнгил қўйган қиз онамга ёқмади. Сиз эса ёқиб қолгансиз. Сизни бахтсиз қилмоқчи эмасман.
Унинг бу гаплари шу қадар таъсир қилдики… Шундоқ ҳам унинг келишган қадди-қоматига маҳлиё бўлгандим. Ўзини тутиши бутунлай ром этди. «Мен фақат сиз билан бахтли бўламан», дедим ичимда. Унга эса бир сўз демай ортимга қайтдим.
Бўлган воқеаларни уйдагиларга айтмадим. Назаримда, йигит ҳам оиласига ҳеч нарса демаган. Буни эса катталар «Сукут — розилик аломати», деб тушунишди. Тўйимиз тезлашиб кетди…
Биринчи макр
— Мен сизга бор ҳақиқатни айтганман. Сизга кўнглим йўқ, — тўйдан кейин ундан биринчи эшитган гапим шу бўлди. Музлаб кетдим. Демак, у тўйни рад этишимни истаган экан-да! Мен эса у ҳам қаршилик қилмади-ку, деб жим юраверибман. Қанақа хато қилиб қўйганимни энди тушундим. Биз бегоналардек яшардик. Мен келинлик вазифамни қандай ато этаётган бўлсам у ҳам шу даражада бажарарди: ишга кетаётиб мени дарсга ташлаб ўтади, қайтишида олиб келади ҳам. Ота-онамнинг ҳурматини жойига қўяди. Аммо ёлғиз қолганимизда қиё ҳам боқмайди. Бир ойни ана шу тарзда ўтказдим. Уни шунчалар яхши кўриб қолгандимки, кўриб турганим, бир хонадонда яшаётганим учун ҳам шукр қилардим.  Лекин бу омонат ҳаёт бир куни дарз кетишини ҳам англаб турардим. «Бўлди, кетаман, ўзимни ҳам, уни ҳам қийнаб нима қиламан? У ўз севгани билан яшасин!», дердим гоҳида. Аммо ҳали чилласи ҳам чиқмаган келинман. Қай юз билан бораман уйга? Дардимни кимга айтишни ҳам билмайман. Ўйлаб-ўйлаб қайнонамга ёрилишга аҳд қилдим:
— Ойижон, мен уйга кетмоқчиман. Ўғлингизни ҳам, ўзимни ҳам бахтсиз қилиш ниятим йўқ. Ўша севган қизини олиб беринг…
Қайнонамнинг аввалига ранги оқарди. Кейин «ҳаммасидан хабарингиз борми?» дегандек ерга қаради. Охири тутила-тутила гап бошлади:
— Оила, никоҳ жуда муқаддас! Никоҳ аввал кўкда — аршда ўқилармиш. Кейин ерда ўқиларкан. Бу никоҳда на сизнинг, на менинг, на ўғлимнинг ҳиссаси бор? Асли бу Аллоҳнинг ихтиёри. Шундай экан, уни узишни эмас, мустаҳкамлашни ўйланг! Мен бекорга ўғлимнинг муҳаббатига қарши чиққаним йўқ. Суриштирдим, қизнинг ҳам, оиласининг ҳам ҳулқи яхши эмас. Шунинг учун ҳам рад этдим. Бўлмаса, қайси она фарзандини бахтсиз қилгиси келади. Яхшиси, сиз ўғлимнинг кўнглига йўл топишни ўйланг.

Давоми бор.
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

2-қисм


Қандай қилиб? — юрагимда умид пайдо бўлди.
— Билмайман! Билсам, аллақачон ўзим амалга оширган бўлардим, — хўрсинди қайнонам.
Менинг яна кайфиятим тушди. Аммо изланишдан тўхтамадим. Ниҳоят йўлини топгандек бўлдим:
— Ойи, ўша қизнинг расми йўқми, уйда? Бир кўрай-чи, нимаси тортган экан?
— Йўқ. Аммо, телефонида бўлса керак…
Афсуски, эрим телефонини ҳеч қачон ёнидан қўймайди. Кечаси ётиғининг тагига қўйиб ухлайди. Аммо мен иложини қиламан! Демак, макр қўллайдиган вақт келди. Кечқурун телефонимнинг батареясини чиқариб, қопқоғини ёпиб қўйдим. Кейин эса эримга ялингандек дедим:
— Илтимос, телефонингиздан онамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Меники ўз-ўзидан ишламай қолди. Ёнмаяпти, — шундай дея телефонни кўрсатган бўлдим.
— Бемалол, — дея у киши телефонини тутқазди.
Мен ростдан ҳам онамга қўнғироқ қилдим ва суҳбатимизни қизигандек қилиб кўрсатиб, хонани тарк этдим. Чиқа солиб онам билан хайрлашдим-да, телефонни титкиладим. Топдим! Унинг кўнгил маликасини топдим!
Иккинчи макр
Расмларни томоша қилиб, билдимки, «бахтим тўсиғи» ўта замонавий қиз экан. У ҳақида фикрларимни тўлдириш учун «sms»ларга ҳам кирдим. «Асалим» деб сақланган рақамдан келган хабарлар бу ўша эканлигини тасдиқлади. Хабарлар рашкимни алангалатиб, юрагимни қовурдоқ қилаётган бўлса-да, сабр билан ўқидим: «Жоним, бугун учрашамизми? Жуда соғиндим ахир…», «Ҳаётим, сизни кутаман! Албатта келинг, ўпиб Асалингиз!»
— Касалингиз, деса тўғрироқ бўларди! — жаҳлим чиққанидан ўз-ўзидан гапира бошладим. Демак, эримга замонавий ва ширин гапириб «аврайдиган илонлар» ёқади.
Шу хулоса билан келиб, телефонни эгасига топширдим. Албатта, жим эмас:
— Раҳмат, Ёрижон! — дедим кўзларимни пирпиратиб. Кейин эса майин табасум ҳадя қилиб қайнонамнинг ёнига йўл олдим. «Ёрижон», бу сўз қаердан хаёлимга келди? Зап бопладим, лекин. Ҳайратдан ортимдан қара-а-аб қолди.
Бирдан кайфиятим кўтарилиб, қайнонамнинг ёнига тилла топгандек бўлиб бордим:
— Ойи, мен «анув»нинг расмини кўрдим. Ўта замонавий қиз экан. Агар қарши бўлмасангиз, мен ҳам са-а-а-л ўзгараман. Чунки илк учрашувимизда ҳам уйдагилар сипо кийин деб, қўйишмаганди. Кейин тўйдан буён фақат келин кийимда кўряпти.
— Майли, кўнглига йўл топсангиз бўлди.
Энди бемалол ҳаракат қилсам бўлади, дея эртаси куни узун сочларимни ёйганда чиройли турадиган қилиб у ёқ-бу ёғини кестирдим. Аммо узунлигини сақладим. Кийимни эса ўйламасам ҳам бўлади. Ўқишга қатнайман-ку, дея замонавий ва қулай кийимларни ҳам сепимга олдирганман. Сочимни чиройли қилдирганимни эримга сездирмадим. Одатдагидек йиғиб уйга келдим. Бироқ эртасига…
У киши машинасини кўчага чиқара бошлаганида тайёрлаб қўйган калтароқ ва чиройли костюм-юбкамни апил-тапил кийиб, сочимни тўғирлашга киришдим. Бўяниб, баланд пошнали туфлимни кийиб чиқарканман, қайнонам менга «зўр» дегандек ишора қилди. Ҳаяжонланаётган бўлсам-да, эримнинг ёнига бепарво чиқдим ва кўзимга қора кўзойнакни қўндириб, индамай машинага ўтирдим. Эрим бақадек анқайиб қолди. Шу пайтгача келинчаклар кийимида, сипо ҳолда кўргани учун мени таниёлмай қолганди. Мен ҳам то ўқишимга етгунча писанд қилмагандек юзимни ташқарига буриб, бир сўз демадим.
Учинчи макр
Эртаси куни тор шим ва узун кофта кийдим. Туфлим, сумкам ва кўзойнагимнинг гардиши оппоқ. Чаккамга ҳам оппоқ гули сочтўғноғич қўндирдим. Эрим яна бир бор анқайиб қаради. Дарсдан келиб ҳам айёрликда давом этдим. Қулоқларимга «наушник» тақиб ўзимни тинмай ким биландир гаплашаётган қилиб кўрсатдим. Ора-сира ноз ҳам қилиб қўйдим. Ҳийлаларим бир ҳафтадан нарига ўтмади. Кийинаман, десам ҳар куни ишга шошадиган эрим хонадан чиқмайди.
— Мен ҳозир чиқаман, машинангизни қиздириб туринг, — дедим охири чидолмай.
— Бугун нима киймоқчисиз, шуни билмоқчиман? — деди у тунд оҳангда.
— Мана бу кўйлакчамни! Қаранг, қанақа чиройли… — атай калта кўйлагимни кўз-кўз қилиб, ўзимни қувноқ кўрсатиб дедим. Кейин эса нишонга тегадиган қилиб қўшиб қўйдим. — Ўқишимдагилар йиқилиб тушади!

Давоми бор.
​​📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

3-қисм


Айнан ким? — баттар бўзрайди у.
— Ҳеч ким! — мен ҳам худи сири ошкор бўлган кишидек ўзимни жаҳли чиққан қилиб кўрсатдим. — Чиқинг, мен кийинишим керак. Дарсга кеч қоляпман.
— Кимга бунчалик чиройли кўринмоқчисиз? Уялмай кийинаверинг, эрингизман-ку!
Рашк қилаётганидан қувониб кетганимни сездирмаслик учун қовоғимни осиб дедим:
— Эриммассиз! Шунинг учун сизнинг ёнингизда кийинмайман!
Бу гапимдан сўнг у жаҳл билан эшикни тарақлатиб очиб чиқиб кетди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Лекин «ўйин»ни шу ерда тўхтатиб қўёлмасдим. Ахир, у киши эндигина мени рашк қилишни бошлади. Шу хаёлда ҳалиги кўйлакни кийиб, сочларимни чиройли қилиб турмакладим. Албатта, ўзимни бепаво тутганча у киши билан дарсга келдим. Энди машинадан тушаётганимда менга қарамасдан туриб, ортимдан деди:
— Агар ортингиздан бирортаси юрганини сезсам, ўлдираман!
Наҳот, шу менинг эрим?! Қийқириб юборай дедим. Лекин бу мумкин эмас. Ўзимни парвойи-палак тутиб дарсга йўл олдим.
Албатта уйда ҳам ўзимни эркин тутиб, шўх-шодон юрардим. Бу эса у кишига баттар таъсир қилди. Ўша куни кечаси энди ухламоқчи бўлганимда ёнимга келди. Мен эса гўёки, келганини сезмагандек жойимни тўғирлай бошладим. Бундан жаҳли чиққан эрим икки елкамдан тутиб, силтаб мени ўзига қаратди:
— Айтиб қўяй, мендан бошқа ҳеч бир одам сизга бармоғини ҳам теккиза олмайди! Ҳатто, гапира олмайди, ҳам!
— Афсуски, сизам теккиза олмайсиз, Ёрижон! — дедим кесатиб ва силтаниб унинг бақувват қўлларидан чиқдим-да, каравотга чўзилдим.
Кутилмаганда у ҳам «тап» этиб ўзини ёнимга ташлади-да, кўзларимга тик қараб деди:
— Теккиза оламан! Чунки эрингизман!
— Энди эсингизга тушдими? — пичингда давом этдим.
— Энди бир умр эсимда бўлади! Ўлиб ҳам қутила олмайсиз мендан, Ёрижон! — деди у менга яқинлашиб.
— «Ёрижон» — менинг гапим. Сиз айтманг! — ҳаяжон, қувонч ва уятдан кўзларимни қаерга олиб қочишни билмасдим.
— Айтаман! Энди ҳар куни айтаман! Сиз ҳам айтасиз, қайта-қайта айтаверасиз. Қани, битта Ёрижон денг-чи?..
Ўша тундан буён бир-биримизга Ёрижонмиз. Яқинда сафимиз кенгайиб, Болажон ҳам қўшилиши кутиляпти…

ТАМОМ
❤️ Сирлашамиз!

Сен албатта бахтли буласан, синглим!!!

Нега ғамгинсан, синглим???

Нега кўзларингда мунг бор, адоғсиз дард яширин хумор кўзларингда...???

Нега руҳинг синиқ қадамларинг оғир, нигоҳларинг зардали?

Нега пинҳона аччиқ кўз ёш тўкасан...???

Эҳ, синглим менинг...

- Мени эъзозлайдиган , эркаликларимни кўтарадиган, менга чексиз меҳр ва эътиборини туҳфа қиладиган инсоним йўқ...- дея нолияпсанми?

- Ардоқлагувчим, қадрлагувчим йўқ - дея нолишнамо қилаяпсанми?

Худди-ки, назарингда бу ҳаётда сендан омадсизроқ, кўнгли синиқ бахтсиз одам йўқдек туюлаяптими?

❗️Ноумид бўлма!

Сенга аталган Бахт остонангда пайдо бўладиган кун яқин...

Умидсизлик тумани кўзингни хира қилмасин, ишон тоълеинга
ишон тақдиринга.

Шунчаки, юрагинг эшигини қиялаб очиб қўй, метин қулф билан тамбалаб ташлама!

Сенинг чеҳранга табассум бағишлайдиган, юрагинга шодлик, қувонч олиб кирадиган , сенинг кўнглинг осойишталиги учун ўзини бахшида этадиган инсон ҳали ташриф буюради...

Қалб дарчасини тамбалама! Уни тақиллатгувчиларнинг ҳаммаси ҳам сенинг юрагинга жароҳат етказишни, озор беришни ният қилавермайди...

❗️Ишон, уларнинг ичида сенинг ҳақиқий Бахтинг борлигига..

Ҳали шундай кун келади...Бахтинг эгаси юрагинг эшигини беозоргина чертади...

Фақат, сен юзингда табассум билан уни қарши ол, қўлидан тут ва адоғсиз хуррамлик боғига, Муҳаббат ошёнига биргаликда сайр қилгин...

❗️Унга ўз садоқатингни, чексиз меҳрингни бахшида эт...

Фақатгина, юрак сезгинг билан, нозик таъбинг ва ҳушёр ҳис-туйғуларинг билан ўша сенинг Бахтинг эканлигини англасанг бўлди...

Мен эса сенга фақат Бахт тилайман, гўзаллик ва назокатда тенги йўқ, синглим!!!
🌙 Арафа Муборак бўлсин!
Яқинларим Қадрдонларим!!! ♥️

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи баракатуҳ

Шу кунларга сиз ва бизларни соғсаломат етказган Аллоҳ таолога ҳамдусанолар бўлсин!!!

Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бирбиримизни Арафа куни ва Қуръбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!!! 🤲

Яқин инсонларингизни арафа куни билан табриклаб қўйинг!!!
🫶
🕋 ҚУРБОН ХАЙИТ
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК

Аллоҳ хонадонингизга нур. Дардингизга хузур. Оилангизга бахт саодат. Хидоятли чиройли умр. Ишингизга омад. Қӯлингизга халол даромад. Яқинларингизга қувонч. Бир биримизга ишонч. Дастурхонингизга барокат ато этсин. Аллоҳим сизни ўзига яқин бандалари қаторида кӯришлиги насиб рӯзи айласин🤲


@Barno_Otinoyimiz🌹
#Ҳайит_Муборак

Жони Жахоним Жуфти ХАЛОЛИМ ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!



@Barno_Otinoyimiz🌹