Ислом молияси | Islom moliyasi
12.4K subscribers
1.11K photos
192 videos
11 files
1.98K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
Ассалому алайкум, юқоридаги видеолавҳа ҳалоллик, ҳалол касб қилиш ҳақида экан. Таъсирли ва ҳаётий, яъни бўлган воқеа эканлиги учун сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.
#ҳадис

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: 

“Ким бир мўминдан дунё машақатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини дунёю охиратда беркитади, модомики киши биродарини ёрдамида экан, Аллоҳ уни ёрдамидадир” (Имом Термизий ривояти).

@IslomMoliyasi канали
Абдуллоҳ Имронга қарз берди ва томонлар қарзни қайтариш муддатини келишиб олишди. Лекин Абдуллоҳ ваъдалашилган муддат келмасидан аввал Имрондан қарзни қайтаришни талаб қилди. Шундай қилиш жоизми?
Anonymous Quiz
31%
жоиз
63%
жоиз эмас
6%
энди билиб оламан
#мақола

ТАФАККУР

Қуръони каримнинг кўплаб оятларида, аниқроғи, ўн еттита оятида тафаккур қилишга тарғиб қилинганмиз. Зеро, тафаккурсиз оятларни мазмун-моҳиятини англаб етолмаймиз ва ҳаётимизга татбиқ ҳам қилолмаймиз.

Уламоларимиз ТАФАККУРНИНГ ФОЙДАЛАРИ ҳақида шундай дейишади:

🔹Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
🔸Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигини пайдо қилади.
🔹Тафаккур Аллоҳ азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.
🔸Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
🔹Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради.

батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/tafakkur/

☪️ @IslomMoliyasi канали
​​ИСЛОМДА МОЛИЯВИЙ БОШҚАРУВ

❗️Молиявий бошқарув (молиявий менежмент)
— бу барқарор ва фаровон ҳаётни таъминлаш мақсадида даромадлар, харажатлар, жамғармалар ва қарз олди-бердиларини тўғри бошқаришдир.

Ислом дини инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасини қамраб оладиган мукаммал диндир. Албатта, ҳаётимиздаги энг муҳим масалалардан бири бўлган молияни қандай бошқариш бўйича ҳам муқаддас динимизда аниқ кўрсатмалар мавжуд.

Бойликларни самарасиз бошқариш Исломда қораланади. Динимиз ҳатто молиявий бошқарувга уқуви йўқларга бойликларни топшириб қўйишдан ҳам қайтаради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг". ("Нисо" сураси, 5-оят)

«Эсипастлар» — мол-мулкни яхши тасарруф қила олмайдиган етимлар. Аммо, уламолар бу ҳукмни умумлаштириб, мол-у мулкни яхши тасарруф қила олмайдиган инсонларни эсипастларга тенглаштирганлар. ("Тафсири ҳилол")

📌Қуйида молиявий бошқарувни ташкил этиш учун 3 та тавсияни келтириб ўтмоқчимиз:

1️⃣ Масъулиятли мусулмон бўлинг!

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бирингиз мутасадди (раҳбар)сиз ва ҳар бирингиз қўл остингдагиларга масъулдирсиз» дедилар. (Имом Бухорий ривояти)

Яъни ҳар бир шахснинг жамият олдида масъулияти бор, ҳар бир эркакнинг аҳли ҳузурида масъулияти бор, ҳар бир аёлнинг эри хонадонидаги масъулияти ва барча инсонларнинг бошқа кишилар олдида масъулияти мавжуд. Молиявий масалаларда масъулият ҳиссини икки карра кўпроқ ҳис қилиш лозим.

2️⃣ Исрофдан ва кераксиз харажатлардан четланинг!

“Исроф”
сўзи асли арабча бўлиб, “ҳисобсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зотнинг неъматларини ўрнига сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз "увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни англатади.
Аллоҳ таоло Ўз Каломи мажидида:
”Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас”, деб айтган ("Аъроф" сураси, 31).
Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Карим (Аллоҳ таоло берган неъматлар)ни қадрлагин! Зеро, у (неъматлар) бирон қавмдан олиб қўйилса, бошқа қайтиб берилмайди!” дедилар” (Ибн Можа ривояти).

3️⃣ Ўзингизда бор неъматларга шукр қилинг!

Аллоҳ таоло «Наҳл» сурасида: «Бас, Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-пок ҳолида енг. Ва агар унга ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукр қилинг», деган (114 - оят).

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | Youtube
Forwarded from UPLIFT | Javlon Otaqulov
"UPLIFT Invest – Halol aksiyalarga investitsiya" kursimizga yangi qabulni boshladik!

Siz yaxshi pul topasiz, lekin bu pullar ko'rinmaydi; tinimsiz mehnat qilasiz, lekin boyib ketmayapsiz; passiv daromad yaratmoqchisizu, lekin qanday qilishni bilmayapsiz; investitsiya qilishni xohlaysiz, lekin sizda yetarli bilim yoʻq; siz bir oz pul toʻpladingiz, lekin uni qayerga investitsiya qilishni bilmayapsiz – "Halol aksiyalarga investitsiya" kursi aynan siz uchun.

Sizni qanday imkoniyatlar kutmoqda?

Moliya, investitsiya, aksiyalarni halollikka tekshirish bo'yicha 50 soatga yaqin intensiv ilm olish
Kurs davomida sizga yo'l-yo'riq ko'rsatish uchun kurs mualliflari bilan jonli vebinarlar
Aksiyalarga investitsiya qilishning haqiqiy amaliyoti
Hamfikr investorlar bilan maxsus guruhda birga tajriba orttirish

Va eng muhimi:
🌙 Boyligingizni halol yo'l bilan ko'paytirish uchun haqiqiy imkoniyat

Va shuningdek, bonus!
💲 Kursimiz narxini 1🍋 so'mga arzonlashtirdik! Endi Premium ta'rifining maxsus chegirma narxi 3,900,000 2,900,000 so'm. Bu narx cheklangan muddatda kursni to'liq sotib olganda amal qiladi.

Hozir sotuv ochiq
💎 Boyligingizni oshirish, passiv daromad olish va orzularingizni amalga oshirish uchun kursga kirishga shoshiling. Kurs haqida batafsil ma'lumotlar bilan invest.uplift.uz saytida tanishing.

Murojaat va savollar uchun:
✈️ @upliftuz_bot
📞 +99899 270 4644

↗️ @upliftuz

Instagram | Youtube | Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эркак кишининг зиммасига ота-онаси, боболари ва момоларига нафақа бериш, агар улар камбағал бўлсалар вожиблиги маълум. Агар улар бошқа динда бўлсаларчи?
Anonymous Quiz
66%
Барибир вожиб
3%
Вожиб эмас, чунки улар кофир ҳисобланишади
21%
Агар ўзлари сўрашса нафақа бериш мумкин, чунки динимизда ғайридинларга ҳам садақа бериш мумкин
10%
Энди билиб оламан
#ҳадис

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Бир кишининг овқати икки кишига ҳам етади, икки кишининг овқати эса тўрт кишига ҳам етади, тўрт кишининг овқати эса саккиз кишига ҳам етади."*
Муслим ривояти.

*Ушбу ҳадисдан чиқарган қуйидаги хулосаларимизни сизлар билан ҳам баҳам кўришга қарор қилдик:
1. камроқ есак, нафсимиз тарбияланади;
2. бугунги куннинг долзарб бўлиб қолган семириш муаммосини қайсидир маънода ҳал қилган бўламиз;
3. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ташвиш ила марҳамат қилиб бизни огоҳлантириб айтган қуйидаги ҳадисларида тасвирланган инсонлар қаторида бўлиб қолишимиз эҳтимоли камаяди: “Мен умматимнинг семириб, қорин солишидан хавфдаман”;
3. ибодатларимиз, кундалик тирикчилигимиз, бадантарбия ва спорт машқларимиз (мусулмонлар учун бу ҳам жуда керак) учун зарур бўлган даражада таом истеъмол қилиб соғ-саломат ҳаёт кечириш имкониятимиз ортади;
4. бирор таомни якка ҳолда ейишни ўйлаб турган пайтимизда ушбу ҳадисни ёдга олиб емоқчи бўлганимизни ярмини олсак/суздирсак ёки ўзимизга шерик топиб у билан ўша таомни баҳам кўрсак ҳам камроқ еймиз, ҳам бир биродаримизни қорнини тўйдириб савоб оламиз, ҳам кўпчилик бўлиб таомланишда барака бор деган маънодаги бошқа бир ҳадиси шарифга амал қилиб яна бир савоб олишимиз мумкин бўлади;
5. камроқ еганимиз учун оғирлашмаймиз ва натижада бизни уйқу босмайди, кунимиз ҳам, ишларимиз ҳам, ибодатларимиз ҳам самарали бўлади, чунки қанча кўп есак шунча ибодатимиз озаяди.
6. камроқ есак, исроф ҳам қилмаймиз. Зеро, қорин тўқ бўла туриб, устига яна таом ейиш, исроф деган тафсирлар ҳам бор
(Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасининг 31-оятида “Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”, деб бизни огоҳлантиради.

Агар ушбу хулосаларга яна қўшимчаларингиз бўлса ёки бирор хулосамиз хато деб ҳисобласангиз ўз фикр-мулоҳазаларингизни бизга ёзинг.

@IslomMoliyasi канали
Бугун 🇺🇿 Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги!

Алҳамдулиллаҳ дейишимиз керак, Аллоҳ бизга бу неъматни ато этди. Зеро, Аллоҳнинг марҳамати бўлмаганда биз динсиз дахрийларнинг мустамлакаси бўлиб юрган эдик ва бу яна қанча давом этарди, Аллоҳ билади. Биз кўпинча бизга берилган неъматларнинг қадрига етмаймиз, чунки улар устида тафаккур қилмаймиз. Агар тафаккур қилсак, соғ-саломат, тинч-хотиржам, эмин-эркин ва асосийси қайсидир даражада бўлса ҳам (чунки мукаммал эмаслиги аниқ) Аллоҳга ибодатда эканлигимиз шундай неъматки, биз бунинг шукрини адо қила олишимиз иложсиз бўлса керак.

Дуо қилайлик, юртимиз тинч, халқимиз соғ-саломат, дастурхонларимиз тўкин, мустақиллигимиз доимий бўлишини Аллоҳ насиб этсин!

© "Ислом молияси" лойиҳаси жамоаси
Муробаҳа/насия савдосида бир киши бир миллион сўмлик нарсани бир йил муддатга икки миллион сўмга сотса, харидор муддатидан илгари, яъни олти ойда нархни ҳаммасини тўласа, сотувчи уни тўлиғича олишга ҳақи борми?
Anonymous Quiz
68%
Ҳақи бор, лекин уламолар бу ҳолатда устамасини ярмидан кечгани афзал дейишади
16%
Ҳақи йўқ, чунки 6 ойда бир йиллик фойдани олиши эвазсиз даромад олиш бўлиб қолади
16%
Энди билиб оламан
Очиқ савол
Хали йўқ мол учун олдиндан пул олиш (бўнак бўлса ҳам) умуман олганда мумкин эмаслигини биламиз ("ҳамиш жиддия" деб аталувчи ва гаров сифатида ишлатилувчи тўлов бўнак эмаслигини ҳам биламиз деб умид қиламиз). Шунингдек Саламда олдиндан 100%, Истиснада эса исталган фоизда олдиндан тўлов олинишини жоизлигини ҳам билишимиз керак.
Энди савол: хизматлар учун олдиндан тўлов олиниши мумкинми?
Ислом молияси | Islom moliyasi
Очиқ савол Хали йўқ мол учун олдиндан пул олиш (бўнак бўлса ҳам) умуман олганда мумкин эмаслигини биламиз ("ҳамиш жиддия" деб аталувчи ва гаров сифатида ишлатилувчи тўлов бўнак эмаслигини ҳам биламиз деб умид қиламиз). Шунингдек Саламда олдиндан 100%, Истиснада…
💬 Жавоб:

Хизматлар учун олдиндан тўлов олиниши мумкинми, деган саволимизга турли жавоблар берилди. Иштирок этган обуначиларимизга раҳмат деймиз.

Қўйилган саволнинг жавоби эса қуйидагича:

Хизмат учун олдиндан тўлов олиниши мумкин, чунки хизмат кўрсатиш, одатда, ижара бўлади. Ижарада эса олдиндан тўлов олинишини жоиз.

@IslomMoliyasi канали
АҚИҚА ҚЎЙИНИ ГЎШТИНИ ТАРОЗУГА ТОРТИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Ақиқа қилмоқчи бўлиб қассобхонага борсам, қўйни сўйиб, гўштини тортиб берамиз деяпти, шу жоизми? Тирик оламан десам ҳам тириклайин тарозуга тортиб кўришар экан, буни зарари йўқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ақиқа ёки қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қўйни тирик сотиб олиб, кейин қон чиқариши шартдир. Гўшт сотиб олиб ақиқа ҳам, қурбонлик ҳам қилиб бўлмайди.Чунки ақиқа ва қурбонликда ибодат қон чиқаришга боғлаб қўйилган. Гўшти тортиб берилаётган қўй сўйилаётган пайти ҳали қассобнинг мулкида бўлгани учун уни сотиб олмоқчи бўлган одамнинг номидан ақиқа ёки қурбонликка ўтмайди. Тириклайин сотиб олмоқчи бўлганда қассоблар чамалаш учун тирик қўйни тарозуда тортиб кўришларининг зарари йўқ. Чунки кейин харидор қўйни тирик ҳолда сотиб олади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. (@diniysavollar)
#Ибрат

САЙЁРАМИЗДАГИ ЭНГ БОЙ ДАВЛАТЛАРДАН БИРИ ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТИНИНГ 90 ФОИЗИНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТГАН

🇳🇷 Науру – Тинч океанининг жанубий қисмидаги орол давлат бўлиб, узунлиги 6х4 км. Ҳозир бу оролда 12,8 минг киши истиқомат қилади. Бугунги кунда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича ушбу мамлакат жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан 11 фоиз паст. Бироқ атиги бир неча ўн йиллар олдин, Науру сайёрамиздаги энг бой орол ёки ҳатто энг бой мамлакат, деб эътироф этилган. Келинг, энди Наурунинг бойлиги нима билан боғлиқ бўлганлигини ва нима учун бугунга келиб бу бойликдан асар ҳам қолмаганлигини таҳлил қилиб кўрамиз.

мақолани ўқиш учун 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/nauru/

☪️ @IslomMoliyasi канали
Ассалому алайкум!

Қуйидаги хабарни беришдан олдин бу масалага оид тафсилотлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик, чунки кўпчилик анчадан бери мамлакатимизда ислом банк-молия тизими жорий қилинишини кутяпти. Бизнинг ўзимиз ҳам бир неча марта ўз телеграм саҳифамиз ва сайтимизда бу мавзуга оид маълумотлар берганмиз. Хуллас, Ўзбекистонда ислом молияси жорий қилиниши масаласи сўнгги бир неча йилда муҳокама бўлаётган долзарб масала. Ушбу тизимни амалиётга татбиқ қилиш, асосан, қонунчилик билан боғлиқ бўлиб, ушбу йўналишда муайян ишлар амалга оширилди ва бу билан боғлиқ ишлар давом этмоқда. Лекин баъзилар ўйлаганидек бу бир кунлик иш эмас, балки амалдаги бир қанча қонунларга ўзгартириш киритиш билан боғлиқ бўлган жиддий иш. Ушбу жараёнда биз ҳам иштирок этаётганимиз учун масалани ичидан биламиз.

Бу сафар масалага анча жиддий киришилди, чунки яқинда мамлакатимиз раҳбари халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган катта тадбир — тадбиркорлар билан учрашув пайтида Ўзбекистонда ислом молиясини татбиқ қилиш юзасидан топшириқ бердилар ва тегишли давлат идоралари, мустақил экспертлар ва бошқа алоқадор томонлар масалани ҳал қилишга жиддий киришдилар. Эътироф этиш керак, аввалроқ ушбу масала «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига ҳам киритилган эди (яъни бу масала дабдурустдан пайдо бўлмади, балки анчадан бери бу йўналишда турли босқичларда муайян ишлар олиб борилмоқда).
#янгилик

▪️Ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

▫️Президент Шавкат Мирзиёев, 4 сентябр куни имзолаган қарори асосида, тадбиркорлар билан 2023 йилги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлади.

▫️Унга кўра, 2023 йил декабр ойига қадар ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

- исломий маҳсулотлар, хизматлар ва банклар фаолиятини ҳуқуқий асосини яратиш;

-исломий маҳсулотлар ва хизматлар ҳамда уларни кўрсатувчи ташкилотларни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш;

-ислом молияси асосида жорий этилган омонатларни ҳимоя қилиш.

🔗 @IslomMoliyasi канали
#тафсир

Юсуф алайҳиссалом қиссаси

Куни
кеча, келган бойликларни тўғри тасарруф қилмаслик ва порахўрлик оқибатида қисқа муддат ичида салкам дунёнинг энг бой мамлакатидан, сайёрамиздаги энг камбағал давлатлар қаторига тушиб қолган Науру орол-давлати ҳақида мақола қўйган эдик. Мақола якунида Аллоҳ таоло Қуръон каримда энг гўзал қисса деб атаган Юсуф алайҳиссалом қиссаси орқали бизга мўл-кўлчилик/серобгарчилик пайтида келган бойликларни еб-битирмасдан уларни самарали бошқариш (жойлаштириш) ва қаҳатчилик даврида шу амалга оширилган тадбирларнинг ижобий натижасини кўришни ўргатганлигини ва биз ушбу қиссани таҳлил қилиб, ўзимиз учун керакли хулосалар чиқаришга ҳаракат қиламиз деб ёзган эдик. Бугун, қуйидаги мақола орқали шу режамизни амалга оширмоқчимиз.


мақолани ўқиш 👉
https://islommoliyasi.uz/uz/yusuf-surasi/

☪️ @IslomMoliyasi канали
#мақола

Ўтган куни бойликларни тўғри тасарруф қилмаслик оқибатлари ҳақида мақола, кеча Юсуф алайҳиссалом қиссаси орқали бойликларни самарали бошқариш/жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалари ҳақида мақола қўйган эдик. Бугун энди Тадбиркорларга (нафақат уларга, балки бошқа соҳа вакилларига ҳам тегишли) муҳим маслаҳатларимиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик. Ушбу маслаҳатлар ўзимизнинг ҳаётий тажрибамиз, қилганларимиз ва кўрганларимиз асосида қилинган хулосалар дейиш ҳам мумкин.

🔰 Тадбиркорларга муҳим маслаҳатларимиз:

1) ниятни яхши қилинг;
2) имкон қадар пухта режа билан иш бошланг;
3) ишга астойдил киришинг ва унга астойдил ёндашинг;
4) бировларнинг ҳақига эҳтиёт бўлинг;
5) шубҳали нарсалардан узоқ юринг...

мақолани ўқиш 👉
https://islommoliyasi.uz/uz/tadbirkorlarga-muhim-maslahatlar/

☪️ @IslomMoliyasi канали
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан муҳим молиявий кўрсатма

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир киши ўзи сотиб олган меваларда мусибатга учраб, қарзи кўпайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, унга садақа қилинглар, дедилар. Одамлар унга садақа қилдилар. Лекин у ҳам қарзини адо этишга етмади. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдорларга, борини олинглар, сизга ўшандан бошқа нарса йўқ», дедилар». (Имом Абу Довуд ривояти).

Барча тадбиркорлар, қарздорлар, ҳақдорлар ҳамда ёрдамга ошиқувчи одамларга ушбу ҳадисда ажойиб маслаҳат мавжуд.

Оғир молиявий муаммоларга дучор бўлган қарздор унга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек, тушунишимиз лозимки, кишининг қарзга ботиб қолиши ҳар доим ҳам унинг масъулиятсиз, бепарво, ёлғончи ёки виждонсизлигини, фирибгар ёки омонатдор эмаслигини англатмайди, балки табиий офат, бозордаги турли кутилмаган ўзгаришлар, молиявий-иқтисодий инқирозлар сабабли ҳам қарзга ботиб қолишлари мумкин. Қарздор савдоси ва тижорати ортидан қарзларини тўлашни ният қилган бўлиши мумкин, аммо ташқи омиллар бунга йўл қўймаслиги мумкин.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздор ўз қарзларини узиши учун унга имкон борича ёрдам бериш лозимлигини тушунтирмоқдалар, акс ҳолда ҳақдорлар, унга қарз берганлар ҳам мураккаб ҳолатга тушиб қолишлари мумкин. Бу тавсияда қарздор, ҳақдор ва жамият ўртасида зарарларни тақсимлашнинг ёрқин мисолини кўришимиз мумкин. Бу адолатли иқтисодий мувозанатни сақлашга ёрдам бериб, оғир молиявий зарба фақатгина бир одамга эмас, жамият аъзолари ўртасида сезилмайдиган қилиб қоплаб юборилишига кўмаклашади. Қийинчиликни дафъ қилишда кўмаклашганлар эса шу жамиятнинг ислоҳига ҳисса қўшганлари, ўзаро ёрдам ва мурувват, ислоҳга сабаб бўлганларини ҳис қиладилар.

Бу усул ҳозирги тилда фандрайзинг ва краудфандинг (fundraising and crowdfunding) деб аталадиган молиялаштириш усулларига жуда ўхшашдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу суннатларини жонлаштириш айниқса ҳозирги кунда ўта долзарбдир.

@IslomMoliyasi