Ислом молияси | Islom moliyasi
12.5K subscribers
1.07K photos
191 videos
11 files
1.94K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Закот_нисоби
#Фитр_садақа
#Фидя_миқдори

ЗАКОТ НИСОБИ, ФИТР САДАҚА ВА ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАНАДИ?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


🔗 Манба: @diniysavollar

@IslomMoliyasi канали
#қисқа_савол_жавоблар #Закот

БОЛАЛАР ОНА ТОМОН БОБОСИДАН ЗАКОТ, ФИДЯ ВА МЕРОС ОЛСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Мусулмончиликда қизларнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди, деб эшитгандим. Қиз эри билан ажрашиб, эри болаларни боқмаса, мерос, уй-жой қолдирмаса, энди бу болалар она томондан бобосига меросхўр бўлса бўладими? Уларга она томондан бобоси
закот, фидя берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ажрашган аёлнинг фарзандлари ўз оталаридан мерос оладилар. Аммо бу фарзандлар она томондан бўлган бобосидан мерос олишолмайди. Фақат битта истисно бор. Агар бобо вафот этганда ўша набиралардан бошқа бирорта қариндош бўлмаса, улар мерос оладилар.

Уларга бобо ҳам, буви ҳам закот, фидя ва фитр садақасини бера олмайди. Валлоҳу аълам.

🔰 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

☪️
@IslomMoliyasi канали
​​Ассалому алайкум!

Рамазон ойи ҳам руҳан, ҳам маънан покланиш ойи бўлиши билан бир қаторда бойлик соҳиби бўлган кўплаб мусулмонлар учун молиявий покланиш — Закот адо этиш учун ҳам қулай вақт ҳисобланади.

Рамазоннинг аввалида асосан жисмоний шахслар учун #Закот_молиявий_ибодат рукни остида Закот қандай ҳисобланиши, қандай бойликлардан Закот берилиши, Закот берувчилар ва олувчилар тоифасига кимлар кириши ва шунга доир бошқа масалалар бўйича маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилган эдик.

(#Закот_молиявий_ибодат рукни доирасига 12 та мақола кирган. Сиз Телеграм саҳифамиз ва сайтимизда ушбу мақолаларни осонгина топа оласиз).

Энди эса, асосан, бизнес (ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ...)да Закот қандай ҳисоб-китоби қилинишига тўхталиб ўтмоқчимиз. Бу бўйича саволларингиз бўлса, уларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин, биз уларни барчасини умумлаштирган ҳолда келгуси мақолаларимизда уларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Постларимиз сизга маъқул келса, уларни ўз яқинларингиз билан улашинг.

🔗@IslomMoliyasi канали