Ислом молияси | Islom moliyasi
12.5K subscribers
1.07K photos
191 videos
11 files
1.94K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
Ассалому алайкум!
Бугун сизларнинг эътиборингизга франшиза мавзусида тайёрлаган мақоламизга қўшимча сифатида шеригимиз Хондамир Нусратхўжаев томонидан тайёрланган видео материални ҳавола қилмоқчимиз.
Чойчақа олиш
Ассалому алайкум! Мен официант бўлиб ишлайман. Чойчақа олиш ҳалолми? Агарда у мижоз тамонидан ўз хоҳишича берилган бўлса?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало официантлик ишингизни аниқлаштириб олинг. Шариат ҳаром қилган нарсаларни (масалан маст қилувчи ичимликларни) хўрандаларга тақдим қилиш бўлса ишлаш жоиз эмас. Чойчақани ўз хоҳиши билан берса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
__________________________
Ислом молияси изоҳи: юқоридаги савол жавобдан хулоса қиладиган бўлсак, бошқа касбларда ҳам агар ўзи асли ҳалол бўлган ишга қандайдир динимиз ҳаром қилган амалиётлар аралашган бўлса, ишни ўша ҳаром қисмини таг туги билан йўқотиш, агар буни иложи бўлмаса ҳеч бўлмаса ўша ҳаром қисмини қилмаслик, агар буни ҳам иложи бўлмаса ўша ишни бутунлай йиғиштириш, яъни у билан шуғулланмаслик керак бўлар экан. Бунга мисол тариқасида баъзи катта уламоларнинг анъанавий банкда ишлаш мумкин, агар рибога алоқадор иш бўлмаса деган фикрларини келтириш мумкин.
Ташқи савдо фаолияти рухсатномаси (Лицензияси)

Савдо номи ва белгисининг ҳукми
борасида айтилганлар савдо рухсатномаси-лицензияга ҳам тўғри келади.

🔸Бу амалиётнинг кўриниши қуйидагича: кўпчилик давлатларда хориждан баъзи турдаги маҳсулотларни олиб кириш (импорт) ёки олиб чиқиш (экспорт) билан боғлиқ савдо амалиёти олиб бориш учун тегишли давлат идоралари томонидан махсус рухсатнома берилади, яъни экспорт-импорт билан шуғулланиш учун шундай рухсатнома олиш керак бўлади.

🔸 Aлбатта, бу бир қарашда савдогарларни эркин савдодан тўсишнинг бир тури, лекин бу асосан ички ишлаб чиқарувчиларни ёки истеъмолчиларни ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳланади.

❗️Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб шундай савол пайдо бўлади: бундай рухсатноманинг эгаси уни бошқа бир тижоратчига сотиши шаръан жоизми?

🔹 Жавоб: https://islommoliyasi.uz/uz/5521/

@IslomMoliyasi канали
Шерикларнинг ўзаро муносабатлари

Инсонлар бирор иш бўйича шерикчилик бошласа, Ислом қоидаларига кўра бир-бирига нисбатан янги муносабатлар пайдо бўлади. Уларни билиб олиш шерикларга фойдадан холи бўлмас:

— Амин (омонатдор) — шериклар ўртага тикилган бир-бирининг мулкини, пулини ишончли шахс сифатида тасарруф этади ва бошқаради.

— Вакил — ишни юргизаётган шерик қолган шерикларнинг номидан уларнинг вакили бўлиб ҳаракат қилади ва уларнинг манфаати йўлида меҳнат қилади.

— Шерик — фаолиятдан фойда келса ёки зарар кўрилса шериклар уни ўзаро тақсимлаб оладилар.

— Домин (жавобгар) — агар шерикнинг ўз вазифаларини бажармаганлиги, лоқайдлиги туфайли зарар кўрилса, айбдор шерик зарарни қоплашга жавобгар бўлади.

Шерик танлашда омонатдор, вакил, фойда-зарарни бўлишадиган, масъулиятли инсонларни танлашга эътибор беринг.

@IslomMoliyasi каналига уланинг
Шерикчилик
Ассалому алайкум! Мен бир танишим билан ўртада пул қўшиб шерикчиликда тижорат қилмокчимиз. Шеригим давлат идорасида ишлайди, пулни қандай ва қаердан топишини аниқ билмайман (балки пора ҳам бўлиши мумкин, балки ҳалол топар). Шунга иккиланиб турибман, маслахат беринг илтимос. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Гумон билан бир инсон ҳақида хулоса қилмаслик керак. Сиз унинг пулини ярмидан кўпроқ қисмини ҳаромдан эканлигини аниқ билсангиз у билан шерикчилик қилманг. Валлоҳу аълам!
​​#шерикчилик #Мушорака

Мушорака (шерикчилик)га оид баъзи масалалар

🔹 Шерикчилик дуруст бўлиши учун тарафлар сармоясининг жинси ва сифати бир хил бўлиши шарт эмас. Яъни бир тараф пул билан, иккинчи тараф эса кўчмас мулк билан кириши мумкин шерикчиликка. Асосийси, томонлар шерикчилик бошлаш пайтида киритилаётган мулкнинг қийматини аниқлаб олишлари ва қайд қилиб қўйишлари лозим.

🔹 Сармоядаги шерикларнинг ҳар бири шерикчилик жараёнида қўшимча даромад олиш имкониятидан фойдаланиши мумкин. Яъни ўзи бирор бир ишга ёлланиб ёки бирор иш қилиб (масалан, ҳунармандчилик қилиб) қўшимча даромад олиши мумкин. Аммо бунда унинг фаолияти шерикчилик фаолияти билан бир хил бўлмаслиги керак. Чунки шериклар ўзларининг шериклик фаолияти мақсадига зид тарзда ёки рақобатчи сифатида иш юритиши мумкин эмас.

🔹 Шерикчиликдаги молни қандай тарзда тасарруф қилиш белгилаб олинса, бу ҳолда уни келишилган кўринишда тасарруф қилиш лозим бўлади. Шериклардан бири иккинчисининг ҳиссаси ҳисобланган улушдан табарруъ (эвазсиз харажат) қилмайди ва унинг шерикликдаги мулкига талафот етказмайди. Бундай қилиш шерикликдан кўзланган мақсадга зид ҳисобланади.

🔹 Шунингдек, мушоракада шеригининг улушидан бериладиган закотни унинг рухсатисиз бериб юборилмайди. Шериклар ўзларининг шахсий мулкларини шерикликдаги моллар билан аралаштириб ҳам юбормайдилар. Чунки бундай қилиш англашилмовчилик ва зиддият келтириб чиқаради.

🔹 Шерикларнинг қўлидаги умумий мол омонатдир. Барча мазҳаб уламолари шериклик моли ва сармоялари уларнинг қўлида омонат эканлигига иттифоқ қилишган. Омонат молга қасддан талафот етказилса, уни тўлаб берилади. Аммо молга қасддан талафот етказилмаган ҳолда тўлаб берилмайди.

🔹 Ўзаро келишувга риоя қилмаслик ҳуқуқбузарлик (тааддий) ҳисобланади. Шериклар денгизга савдо моли билан чиқмаслик ёки насияга савдо қилмасликка келишишса ва қайси бир шерик шу шартларга риоя қилмаса ва бунинг оқибатида унинг қўлида шериклик молига зарар етса, зарар учун жавобгарлик ўшанинг зиммасига бўлади.

🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/5529/

Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
#Факторинг #Қарз_савдоси

ҚАРЗ САВДОСИ (ФАКТОРИНГ)

Ислом шариатида қарз деб, пул бўлсин ёки мол бўлсин, сўралаётган нарсани эвазсиз беришга айтилади. Қарз берувчи фазилатли иш қилаётган ҳисобланади ва бунинг учун фақатгина Аллоҳдан ажр-савоб умидида бўлади. Қарз эвазига қандай бўлса ҳам манфаат ёки бирон фойда олиш бу айни рибо ва катта гуноҳ ҳисобланади.

Қарзга тегишли масалалар ичида араб тилида “бай ад-дайн” деб номланувчи амалиёт мавжуд бўлиб, бугунги кунда баъзи тижорат турлари жараёнида тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Дайн арабчада қарз дегани, бай эса савдо деган маънони билдиради. Агар бирон кишининг бошқасидан қайтариб олиши керак бўлган қарзи бўлса ва уни баъзи бир сабабларга кўра учинчи тарафга сотса, ушбу олди-берди қарз савдоси деб аталади. Ушбу амалиёт бугунги банк-молия тизимида факторинг деб номланадиган амалиётга мос келади.

🔰 Қуйида мазкур амалиётни батафсил ўрганамиз ва унинг шаръий ҳукмини билиб оламиз:

🌐 Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/5530/

Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
​​Пул топишнинг Аллоҳ таоло тақиқлаган баъзи кўринишлари:

 Коррупция, порахўрлик, "откат", товламачилик каби ботил йўллар билан пул топиш

«Бир­-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг».
«Бақара» сураси, 188-оят

 Хиёнат асосида пул топиш

«Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келадир. Сўнгра, ҳар бир жон касбига яраша тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас».
_«Оли Имрон» сураси, 161-оят

_
Оятдаги хиёнат деб таржима қилинган сўз арабча “ғалул” сўзидан олинган бўлиб, урушда тушган ўлжадан махфий равишда, ғирромлик қилиб беркитиб олишни билдиради.

 Ўғрилик орқали бойлик жамғариш

«Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу уларнинг қилмишига жазо ва Аллоҳдан иқобдир. Аллоҳ Азийз ва Ҳакиймдир».
«Моида» сураси, 38-оят

 Тарози ва ўлчовдан уриб қолиш орқали бошқалар ҳаққини ейиш

«Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар».
«Мутоффифийн» сураси, 1-3-оят

 Етимларнинг ҳаққига тажовуз қилиш

«Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлади».
«Нисо» сураси, 2-оят

 Рибо (судхўрлик) орқали пул топиш

«Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас».
«Бақара» сураси, 278-279-оятлар

‼️ Аммо тавба ва мағфират эшиклари очиқ:

«Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ, албатта, тавбасини қабул қиладир. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир».
«Моида» сураси, 38-оят
Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари!
Ҳабаринглар бор, ўтган ҳафта мерос ҳисоблаш онлайн дастур-вэбсайтини тақдимотини ўтказдик (https://almiras.ru/uz/), ундан аввал мерос мавзуси батафсил ёритилган туркум мақолалар қўйганмиз. Мана энди ўзинглар олган билимларни кичик тест саволлари ёрдамида текшириб олишингиз мумкин.
КОРЕЯГА КЕТАДИГАНЛАРГА ҲИСОБИГА ВАҚТИНЧА ПУЛ ҚЎЙИБ БЕРИШ

Ассалому алайкум! Корея давлатига ўқишга кетиш учун банкка катта сумма қўйиш керак. Маълум хақ эвазига. Мана шу суммани банкка вақтинча қўйдириш жоизми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Динимизда қарз бериб устамаси билан олиш судхўрлик ҳисобланади. Маълум муддатга ҳисобига ўша суммани қарзга ташлаб бериб, олишда хизмат ҳақи деб устама олиши судхўрликдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Ассалому алайкум, мерос бўйича билимларимизни тест саволларига жавоб излаш орқали мустаҳкамлашда давом этамиз.
Шариат мақсадларининг амалий жиҳатлари

Маълумки, шариат беш нарса: дин, жон (нафс), насл, ақл ва мол-мулк ҳимоясини мақсад қилади ва бу "Мақосид аш-шариа", яъни Шариат мақсадлари деб аталади. Ислом банк-молия тизими ҳам ушбу мақсадлардан бири — мол-мулкни муҳофаза этиш, сақлаб қолиш ва кўпайтиришни ўзининг устувор вазифаларидан бири деб билади.
Бугун биз сизларнинг эътиборингизга Шариат мақсадларининг амалий жиҳатлари ҳақида қуйидаги мақолани ҳавола қилмоқчимиз.

🌐 Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/shariat-maqsadlarining-amaliy-jihatlari/

@IslomMoliyasi канали
Меросхўри йўқ киши ҳақида

1. Меросхўри йўқ мусулмоннинг мол-мулки, уй-жойини олишга ким ҳақли?
2. Меросхўри йўқ номусулмон (насроний каби)нинг мол-мулки, уй-жойини олишга ким ҳақли?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Мол эгаси кимга васият қилса, ўша олади. Ҳеч кимга васият қилмаса, кўпчиликка фойдаси тегадиган ишга сарфланади ёки ўта камбағал одамларга берилади.
2. Бу ҳам юқоридагига ўхшаш. Мусулмон одамлар олса ҳам бўлади.

Ислом молияси изоҳи:
Юқорида келтирилган жавоб шариат нуқтаи назаридан берилган жавоб, бугунги кунда меросхўри йўқ одамнинг мол-мулки тегишли давлат идоралари томонидан жорий қонунчилик асосида тасарруф қилинади.
Гўнг/тезакдан фойдаланиш ва уни сотиш ҳукми

Бизнинг диёрларда қишлоқ хўжалиги соҳаси жуда муҳим ўрин эгаллайди. Давлат томонидан қўллаб-қувватланувчи катта фермалардан тортиб то шаҳар четлари ва қишлоқларда истиқомат қилувчи жисмоний шахслар кўплаб катта ва кичик чорва моллари ва паррандаларни турли мақсадларда боқишади. Шу сабабдан ушбу чорва ва паррандалар гўнг/тезагидан фойдаланиш ва сотиш масаласи доимо долзарб масала бўлиб келган.

Ҳанафий мазҳаби уламолари, одамларнинг гўнг ва тезакка деҳқончилик ва боғдорчилик соҳаларида доимий эҳтиёжлари мавжудлигини инобатга олган ҳолда, улардан фойдаланиш ва сотиш ёки сотиб олишни жоиз деганлар.

Хусусан, “Роддул муҳтор” китобида бу масалада шундай дейилган: “тезак аралашган ўғит ва гўнгдан фойдаланиш ёки сотиш жоиз”.

🌐 мақоланинг давомини ўқиш: https://islommoliyasi.uz/uz/5572-2/

@IslomMoliyasi канали
Ўзбекистон ва Россияда ислом банк-молия тизими қандай ривожланиши мумкин – экспертлар фикри

Россиянинг “Спутник” янгиликлар канали Ислом молиясининг Ўзбекистон ва Россияда ривожланиш истиқболлари ҳақида экспертлар фикрини ўрганди.

Бу масалада “Ислом молияси” ижтимоий лойиҳаси асосчиларидан бири ҳамда “Islamic Business and Finance” консалтинг компанияси ҳаммуассиси Жаҳонгир Имамназаров ҳам ўз фикрини билдирди:
"Ҳозирда турли мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистондан борган миллионлаб мусулмонлар Россияда яшаб, меҳнат қилишмоқда, улар ҳам ислом молия муассасаларининг эҳтимолий мижозларидир. Шунингдек, бу соҳада икки мамлакат ҳамкорлик қилиши, жумладан Россия банклари Ўзбекистонда ўз банкларининг "ислом" бўлинмаларини очишлари мумкин".

Ўзбекистоннинг ўзи учун ислом банк-молия тизимини татбиқ қилиш жуда долзарб ва истиқболли йўналишдир. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида ўтказган сўровнома шуни кўрсатдики, сўровномада иштирок этган бизнес вакилларининг 38 фоизи ва жисмоний шахсларнинг 56 фоизи ўз диний эътиқодлари туфайли анъанавий банк кредитларидан фойдаланишмайди. Бироқ ҳозирча ислом банк-молия тизимини мамлакатда жорий қилиш учун қонунчилик базаси ишлаб чиқилмаган, дейди эксперт.

“Россиядан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда ҳозирча тегишли қонунчилик асоси яратилмаган, олим ва мутахассислар ҳам етишмайди, лекин бизнес, аҳоли ва ҳатто молия муассасалари томонидан ушбу соҳага юқори қизиқиш ва катта эҳтиёж мавжуд”, - деди Жаҳонгир Имамназаров.

👉 https://uz.sputniknews.ru/20220720/kak-mojet-razvivatsya-islamskiy-banking-v-uzbekistane-i-rossii--eksperty-26338970.html
Маҳр миқдорини ошириш

Ассалому алайкум. Устоз мени турмуш ўртоғим 6 йил олдин аниқ муддат этиб “маҳрини бераман” деган эди аммо берганича йўқ. Мен у кишим маҳримни ваъда қилган вақтида бермаганлиги сабабли миқдорини оширсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!
Оширишингиз мумкин эмас. Бермаса гуноҳкор бўлишини эслатинг. Валлоҳу аълам!
​​#майсир #қимор

Спорт, тотализатор, букмекерлик фаолияти... ёки қиморнинг замонавий турлари ҳақида

Ҳозирги кунда футбол каби спорт турлари кўплаб мамлакатларда ҳукумат миқёсигача кўтарилган муҳим аҳамиятга эга нарсалардан бўлиб қолган. Cпорт янгиликлари рейтинг бўйича ҳар хил жойлардаги урушлар, кризис муаммоларидан ҳам юқори туради. Бундай ўйинлар ОАВ томонидан шундай тақдим этиладики (масалан, ўйинни томоша қилишга мамлакатларнинг юқори мансабдор кишилари, машҳур шахслар боргани айтилади, ўйинда бўлаётган жараёнлар усталик билан тавсифланади...) бунинг оқибатида кўплаб одамларнинг диққат-эътибори ўйинга тортилади. Бу баъзида атайин қилинади, чунки ҳозирда футбол каби ўйинлар одамларни уларнинг асосий муаммоларидан чалғитувчи, инсонларни манипуляция қилувчи воситага айланиб улгурган. Улар инсонларни қўпол қилиб айтганда "пода"га айлантириб қўймоқди. Албатта, бунинг ҳаммаси жуда катта пуллар сарфлаш эвазига амалга оширилади.

Уни устига, ҳозирда тотализатор, букмекерлик фаолияти деган нарсалар чиққан. Бунда спорт жамоалари ёки спортчиларнинг ғалабаси (ёки мағлубияти)га пул тикилади. Агар пул тикилган жамоа ютса (ёки мағлуб бўлса) пул миқдори кўпайтириб олинади. Кўпчилик спорт ишқибозлари ҳам интернет орқали “ставкалар” қилиб (яъни пул тикиб) пул топишга ўрганишди, ҳатто туппа-тузук ибодатли одамларнинг ичида ҳам шундай ишларга берилиб қолганлар бор. Улардан нима учун бу нарса билан шуғулланаётганликлари сўралса, бу бир эрмак (ҳобби) холос, асосий мақсад спортни томоша қилиш, ният қимор эмас, учинчи тараф пул тикса қимор бўлмайди деб ўзларига турли “фатволар” чиқариб олишганлигини кўриш мумкин. Лекин улар барча қиморбозлар каби гардкамчилик (азарт) касаллигига дучор бўлишганлигини тан олгилари келмайди (буни англаб етишмайди дейиш хато бўлса керак). Чунки бунда энди спортга (ёки бирор спортчига) мухлисликдан кўра кўпроқ гардкамчилик (азарт) ва моддий манфаат бор.

Аввал оддий спорт мухлиси сифатида ҳеч қандай нафсиз (яъни бирор ҳалол ва манфаатли иш қилинмай, билим олинмай ёки илм билан машғул бўлмасдан) қимматли вақт йўқотилган бўлса, энди қимор билан машғул бўлиб жиддий гуноҳга қўл урилмоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло бу ҳақда қуйидагича марҳамат қилади:
"Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.
Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!"

("Моида" сураси, 90-91 оятлар)

@IslomMoliyasi канали