Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#хайрли_тонг


"Тақдир ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз- бир кун раҳмат бўлади."

Шамс Табризий

Янги тонг муборак қадрдоним, ассалому алайкум!

Бизга пешвоз чиққан бу кун муқаддас Рамазони шарифнинг ёруғ муждаларидан биридир.

Худди истарали одамлар каби баъзи кунларнинг ҳам пешонасида нур жилва қилади.

Чунки бу кунларда, ёмонликдан тийилиб, яхшиликка ошно бўлган қалблар ибодатда қойимдир.

Менга бир яқин инсоним айтади:

"Ишқилиб, мана бунақа бўлмасайди", "Шу бўлмай қолса нима қиламан?" деманг...

Яхши кунларни "бўлсин!" денг, яхшиликлар "бўлсин!" денг...

Дунё биргина "Бўл!" сўзи билан бино бўлган ва бу ижобатга яқин сўздир!

Азизлар, яхши кун бўлсин, яхшилар ҳамиша ғолиб бўлсин, ёруғ кун бўлсин, қалблар зиёга тўладиган сониялар, кунлар ва ойлар, йиллар, умрлар- бизники бўлсин!
@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_кун.

Бир кун келиб бугунингиз ҳам тарихга айланади. Ўтмишим эслашга лойиқ бўлсин десангиз, шу бугун арзийдиган амаллар қилинг...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Қадрдонлар.

Машаққатларга қарамай ҳар бир кунни унутилмас қилиш мумкин.!

Унутманг: биз кучлимиз… фақат Аллоҳ билангина кучлимиз!

@Ishqim_Sen
#хайрли_кун.

Бугун уйқудан уйғондикми, демак биз яна бир бор неъматлар ичидамиз...
Неъматларни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!

Ҳаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Қадрдон, Ассалому алейкум ва рохматуллахи ва барокатух!

@Ishqim_Sen
#хайрли_тонг


"Тақдир ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз- бир кун раҳмат бўлади."

Шамс Табризий

Янги тонг муборак қадрдоним, ассалому алайкум!


Худди истарали одамлар каби баъзи кунларнинг ҳам пешонасида нур жилва қилади.

Чунки бу кунларда, ёмонликдан тийилиб, яхшиликка ошно бўлган қалблар ибодатда қойимдир.

Менга бир яқин инсоним айтади:

"Ишқилиб, мана бунақа бўлмасайди", "Шу бўлмай қолса нима қиламан?" деманг...

Яхши кунларни "бўлсин!" денг, яхшиликлар "бўлсин!" денг...

Дунё биргина "Бўл!" сўзи билан бино бўлган ва бу ижобатга яқин сўздир!

Кадрлигим яхши кун бўлсин, яхшилар ҳамиша ғолиб бўлсин, ёруғ кун бўлсин, қалблар зиёга тўладиган сониялар, кунлар ва ойлар, йиллар, умрлар- бизники бўлсин!
@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг яхшилар🌺

Айтишларича саломлашишнинг етмишта савоби бор экан. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир...

Шундай экан, Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!

Бошлаган янги кунингиз ҳайрли бўлсин!

ШУНДАЙ ГЎЗАЛ ҚАЛБ БОРКИ,
У ҚАЛБ ЯХШИЛИКЛАР ИЛА ТЎЛА.
СЕНИ ЧИН ДИЛДАН СЕВИБ, РАШК ҚИЛАДИ.
БУНДАЙ ҚАЛБДАН АСЛО ЧИҚМАЙСАН.
ЧИҚОЛМАЙСАН...😊
ДИЛДАГИ ГАПЛАР...... 🍀

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

#Хайрли_кун.
Жуманинг хайри ва барокати сиз қадрдонларга бўлсин.

⚡️⚡️⚡️

Агар сиз гўзаллик тарқатиш ва улуғвор ишлар билан шуғулланаётган бўлсангиз-у, буни ҳеч ким сезмаса, асло хафа бўлманг...

Қуёш чиқиши ҳам одатда дунёдаги энг гўзал манзара ва энг улуғвор ишдир, лекин афсуски, кўпчилик бу вақтда ухлаётган бўлади...

@ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!

Хайрли тонг, қадрдон! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.🤲

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин! Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин!💐

@ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

⚡️⚡️⚡️

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху, яхшилар. Тонгингиз ёруғ, кунингиз эзгуликка тўла бўлсин!

Бугун якшанба! Якшанбани кутганлаааар, бормисизлар?
Ўзингизга бир дунё ишни йиғиб қўйгандирсиз-а? Майли-ю, фақат озгинасини ўзингиз учун ҳам ажратинг!Ахир бугун дам олиш куни бўлса.😍

Китоб ўқинг, болалар билан фильм, сайр деганларидек... Хуллас, бисотингиздаги бугунни завқ билан тўлдирасиз деган умиддамиз!

Дам олишсиз, уйида ишлайдиганларга эса алоҳида салом. Ишингизни хайру баракасини берсин! 🤲

Ҳаммага беташвиш тонг муборак! Унутманг, дунёдаги энг хурсандчиликка тўла кун бу, БУГУН!

https://t.me/Ishqim_Sen
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху, азизлар!

Тунларимизни ой, кундузларимизни қуёш билан мунаввар қилган меҳрибон Роббим қалбларимизни иймон нури билан ёритсин.

Хонадонларингизга тинчлик, беморларга соғлик, қарздорларга нажот берсин.

Уйингизда ҳаловат, ишингизда роҳат, фарзандларингиз саломат бўлиб, қариндошда қайғу бўлмасин.

Кўриб турган кўзлар, юриб турган оёқлар, ҳар олаётган нафасимиз учун беадад шукурлар! 

Кунингиз хайрли силаи рохимга бой ўтсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қалб шундай бир гўзал боғдирки, уни мунтазам равишда ёввойи ўтлардан тозалаб туриш лозим.

#Хайрли_тонг, қалби гўзаллар!

🌸Кимнидир яхши "Хотира"ларида борсан!
🌸Кимнидир "Юраги"да...
🌸Кимнидир эзгу "Дуо"ларида борсан...
🌸Кимнидир эслаганингда жилмаясан...
🌸Кимдир юрагингда жилмаяди...
🌸Кимнидир исмини тилинг кафтларингдаги дуога ишониб топширади...

Эзгу тилаклар ила бошланган янги тонг, янги кун фақат бахт олиб келишига шубҳа йўқ 🤲

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху,
Хайрли тонг, Дуогўйларим ❤️

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

⚡️⚡️⚡️

Тонг отиб кўзимизни очиб билдикки, кўзимиз нури равшан, ўрнимиздан туриб юра олдикми, демак танимиз бут! Осмонга юзланиб кўрдикки булут сузмоқда...
Аллоҳнинг биз учун ато этган бу неъматларига ҳамд айтмаймизми?

Яратганнинг инояти ила бошланган янги кунингиз барчага ўз хайрларини ёғдирсин, Қадрдон.

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Алҳамдулиллаҳ!
Яна сизлар билан саломга насибни қўшгани учун!

Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишларингиз доимо ўнгидан келсин, фарзандлар камолини кўринг..

Аллоҳ таоло доим ўзи паноҳига асрасин! .

Кун давомида сизларни яхши кайфият тарк этмасин деб қоламиз!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

⚡️⚡️⚡️

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху, хайрли кун қадрдонлар!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Яна бир кун, яна бир имкон, амаллар рўйхатингиз савобга тўлсин!

Келажакка ишонч билан, ўтмишга миннатдорлик билан, ҳозирга шукрлик билан, юқорига умид билан, ён-атрофингизга эса ~ меҳр-муҳаббат билан боқинг ва доимо табассум қилиб юрингки, қалбингиз мудом хотиржам ва сокинликда бўлсин.

Бу қисқа кечар  умримиз йўлларида , ҳеч йўқ бир кўнгилни обод қилолсак, бизнинг ортда қолган умр сонияларимиз бежиз кетмапти. Зеро, кўнгил ола билмоқлик ҳам гўзал ҳулқдан   ва қалб тозалигидан нишонадир.

Атрофимизда яқинларимиз , ёру дўстларимиз бор, улар бизнинг умр ҳамроҳларимиздир. Уларни бир сўз билан «яқинлар»деб атадик, чиндан улар қалбга яқин кишиларимиздир.!

Ҳар бир қалб ўз яқинини авайласа  ҳаёти гўзал бўлажак.. Ин шаа Аллоҳ.!

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!
Қалбга яқинлар қуршовида кунингиз сиз истагандек гўзал  бўлсин!!


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_жумалар

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🕋🌸🌿🕋🌸🌿🕋🌸🌿

Азизларим, Жума кунининг хайри ва барокати сизларга бу́лсин!

Бугунги жума умр саҳифангиздаги энг кўп зикрли, Роббимизга ишқ-у ибодатли, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли, дуоларингиз ижобатли, сўраганларингиз ато этилган, Қиёмат куни юзингизни ёруғ қиладиган гўзал кунларингиздан бири бўлсин!

Ҳаммани қалбида ва хайрли дуоларида бўлинг, азиз диндошим!

🕋🌸🌿🕋🌸🌿🕋🌸🌿

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Кимнидир Аллоҳ йўлида яхши кўрасиз!

Яхши кўриш ҳам ризқ...

Нималаргадир бу кўнгил жуда яйраб, севинчларга тўлиб кетади!
Хурсандчилик ҳам ризқ...

Кимгадир жигардан кўра яқинсиз, кимдир сизга қараб талпинади!
дўстингиз ҳам ризқ...

Санасангиз саноқларда адашасиз...
Яна қанча ризқлар бор...

Муҳими бу турфа ризқларнинг хайрлиси сизга насиб қилсин!
Хайрлисини сўранг...

Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин!

Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин!

Хайрли дўстлар, қиёматли биродарлар ато этсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпиб қўйганларга ачинманг...

Агар хайрли ризқлар сўраган банда бўлсангиз сираям ачинманг...

Хайрлиси сизга насиб этади...
Омонати ўз йўлига кетади!

Эрталаб биз пешвоз чиқадиган тонг- дардманларга Табибидан, ёлғизларга Ҳабибидан бир мужда ва нажот олиб келсин!

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху
Азиз диндошим...

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ассалому Алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху 🌹
Кунингиз тинчлик хотиржамликда, яхши кайфиятда, яхши дўстлар, яхши инсонлар орасида ўтишни тилаймиз!

Эзгу орзу-ниятларингиз бари ушалсин, ҳеч кимни дилида армон қолмасин азизларим!
Кўнглингиз ғамдан озод бўлсин, яна бир тонг қаршингизга чиқди, яхшилар!
Шу тонг, шу фурсатда қандай ният қилган бўлсангиз, Парвардигор ижобати билан янада яхшисини, янада аълосини, янада хайрлисини насибингизга битсин!

Кунингиз яхши кайфиятда ўтсин, илоҳим...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_кун

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху🌹
Янги тонг, бошланаётган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам,чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

@Ishqim_Sen
#Хайрли_тонг



Буюк ишлар учун яшамоқ керак!
Буюк ишлар учун керак уйғонмоқ!

Ассалому алейкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу
Билингки, хар бир қазои қадаримизда албатта бир хикмат бор....
Уларни билсак  эди, мусибатларимизни неъмат деб билган бўлар эдик...

Ҳар бир фаслни ҳам ўз таровати бор...
Билсак эди уйғонибла фақат шукрона билан машғул бўлардик...

Ҳар ондан завқланиб яшанг....

Хайрли тонг, юраги катта, муҳаббати беқиёс, қалби тоза буюк фазилат соҳиблари! Шанба кунингиз ажойиб дақиқаларни ҳадя этсин!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Тунингиз осуда,хайрли бўлсин!

Тун таҳажжуд, қиёми лайл мадрасаси. Унда намоз, дуо, Қуръон ва тартийл бор. Унда руҳларга озуқа, қалбларга шайлик бордир. У шундай мадрасаки, ундан рисолатнинг залворли юки ва нубувват меросини кўтараётган мусулмон киши қувват ва садоқат билан ўша мадрасани тамомлаб чиқади.

Аллоҳим, бизларни таҳажжуд намозига қоимлардан қилгин!
🤲🤲🤲

@Ishqim_Sen