Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸Ғазо сектори шимолидаги вайронагарчилик кўлами, нодир кадрлар.

Бу кадрлар Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги қуруқликдаги операцияси натижасида вайронагарчилик кўламини кўрсатади. Шаҳарлар харобага айланган.
Ғанимат соатлар

🕋 Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигидаги амаллар

1⃣ Нафл рўза тутиш.
2⃣ Зикрларни кўпайтириш.
3⃣ Садақа бериш.
5⃣ Такбир, таҳлил ва таҳмид айтиш ("Аллоҳу акбар", "лаа илаҳа иллаллоҳ" ва "алҳамдулиллаҳ" зикрлари).
5⃣ Қуръон тиловати.
Бугун қандай ҳам яхши кун, ҳам жума ҳам зулҳижжа ойининг илк куни.
Саудиянинг олий маҳкамасидан расмий хабар чиқди: Бугун - 7 июнь жума зулҳижжа ойининг биринчи куни мазлумлар учун хам дуода бу́лайлик Азиз диндошларим

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим барчамизга:
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

Бисмиллаҳ ила бошланиб, 
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!

Аллоҳим бизни Отамизга ва Онамизга ҳам жамийки мусулмонларнинг Оналарига ва Оталарига ҳам жаннат насиб қилсин!

Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин!
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин!
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни Аллох мухаббати ила ўтсин!

@Ishqim_Sen
Иброҳим ибн Адҳамдан: "Дунёдан зуҳд қилишни қандай қўлга киритдингиз?", деб сўрашди.

"Уч нарса билан", дедилар.
"Улар нималар?", дейишди.

Иброҳим жавоб қилдилар:

1."Қабрни ёлғизлатувчи кўрдим, ваҳоланки йўлдошим йўқ.

2. Йўлни узун кўрдим, ваҳоланки йўлхалтам бўш.

3. Осмонлару ернинг Жабборини қози кўрдим, ваҳоланки ҳимоячим йўқ".


@Ishqim_Sen
#Оят

«Биз туширган бу китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳим қилинсангизлар».

(Анъом сураси, 155- оят).

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар:
“Инсонларнинг Аллоҳ таоло учун энг маҳбуби инсонларга манфаатлироқ бўлганидир. Амалларнинг Аллоҳ таоло учун энг маҳбуби мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш, ундан бирор-бир мусибатни аритиш, унинг қарзларидан бирор қарзини тўлаб бериш ёки ундан очликни кетказишдир. Бир биродарим билан бир ҳожат йўлида бирга юришим мен учун ушбу масжидда (Мадина масжидини назарда тутмоқдалар) – бир ой эътикоф ўтиришимдан афзалдир. Ким ўзининг ғазабини тийса Аллоҳ таоло унинг айбларини беркитади. Ошкора қилиб, амалга оширишга қодир бўла туриб, кучли ғазабини яширса қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг қалбини умидларга тўлдиради. Ким ўз биродари билан бир ҳожат ортидан ҳожати раво бўлгунича юрса қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ таоло унинг қадамини собит қилади”.
(Табароний. Мўжамул кабир. 12-ж. 453-б.).

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

⚡️⚡️⚡️

Тонг отиб кўзимизни очиб билдикки, кўзимиз нури равшан, ўрнимиздан туриб юра олдикми, демак танимиз бут! Осмонга юзланиб кўрдикки булут сузмоқда...
Аллоҳнинг биз учун ато этган бу неъматларига ҳамд айтмаймизми?

Яратганнинг инояти ила бошланган янги кунингиз барчага ўз хайрларини ёғдирсин, Қадрдон.

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир гулни ичида чарчаб ухлаб ётган асалари...

Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.

Ҳаётнинг моҳияти - мувозанат ва хотиржамликни сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак.

@Ishqim_Sen
Субҳаналлоҳ, Ал Ҳадий Аллоҳ Алҳамдулиллаҳ иймон неъматинг учун🤲😢

Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди. Ёки бирон-бир университетга топшириш ҳам эмасди. Яна шонли аждодлари сингари Исломиятни ёйиш учун ҳам эмасди...

Улар бу ерда ўз шаҳарларида қилолмайдиган бир иш — тўйгунча спиртли ичимлик ичиш ниятида эдилар...

Улар Истанбулга етиб келиб, ичкилик сотиб олишди. Таксига ўтириб, ҳеч ким кўрмасин дея, шаҳар ташқарисидаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар.
Меҳмонхона администратори рўйхатга қўяр экан, қаердан келганликларини сўради. Мадиналик эканликларини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Дунёнинг энг нурли шаҳрининг инсонлари бўлган бу йигитларга оддий хона бергиси келмади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламга бўлган ҳурмат ва мухаббат, у шаҳарнинг саодатли аҳолисига бўлган юксак эҳтироми туфайли, меҳмонхонанинг бутун бошли бир бўлагини ажратиб берди...

Меҳмонхона ҳодимининг бу ажойиб меҳмондўстлиги сабабини ўйлаб ҳам ўтирмаган йигитлар хоналарига жойлашдилар. Ярим кечагача Истанбулдан сотиб олган ичкиликларини ичишлик билан машғул бўлдилар. Бири ғирт маст ҳолга келди. Иккинчиси эса, оёқда аранг турар бўлди. Шундан сўнг икковлон ухлаб қолдилар....

Соат 5.30 да эшик тақиллади. Ким бўлиши мумкин бундай эрта тонгда? Дўстлардан бири уйғонди ва бир амаллаб эшикни очди. Ярим юмуқ кўз билан қия очилган эшикдан мўралади. Эшикда администратор турарди. У ҳеч нарсадан шубҳа қилмай деди:
- Бизнинг масжидимиз имоми бу ерда Мадиналик меҳмонлар борлигини эшитиб бомдод намозини ўқиб беришликдан воз кечди. Марҳамат қилиб тушинглар. Биз сизни пастда, масжидда кутамиз...

Йигит эшитган сўзларидан қотиб қолди....
Тезда шеригини уйғотди.
- Сен Қуръондан у-бу нарса биласанми?
У эса:
- Намоз ўқиб берадиган ҳолатда эмасман, деди.
Гуноҳ устида қўлга тушган жиноятчилар, ҳали тўла хушёрлашмаган дўстлар бу ноқулай аҳволдан чиқиш йўлини ўйлай бошлашди.
Бирдан яна эшик тақиллади.
- Бўла қолинглар. Жамоат кутяпти. Қуёш чиқишига оз қолди...

Бошқа чора йўқ!

Улар тез ваннахонага кириб, яхшилаб ғусл қилишди. Кейин пастга тушишди.
Хонақох худди жумадагидек одам билан тўла эди. Ҳамма уларга қараб жилмаяр, хуш келдингиз, дея назарлари билан саломлашишар эди.
Йигитлардан бири имомнинг ўрнига чиқди...

Такбири таҳримадан сўнг, "Фотиҳа"ни ўқий бошлади. Аллоҳ таъолонинг хузурида ўзининг бу тубан ҳолатидан уялганидан йигит йиғлаб юборди...
Жамоат ҳам Мадина соғинчидан ва Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни эслаб, пиқ-пиқ йиғлай бошладилар...

Воқеа қахрамонининг ҳикоя қилишича:
- Икки ракаатда ҳам зўр-базўр замга "Ихлос"ни ўқидим. Чунки, мен "Фотиҳа" ва "Ихлос"дан бошқа ҳеч бир сурани билмасдим...
Намоздан сўнг одамлар саломлашиш учун мен томонга ёпирилдилар. Бирин- кетин мени қучоқлай кетдилар...

Бу воқеа икки дўстнинг ҳидоят топишларига сабаб бўлди.

Улар Мадинага қайтиб, илм олдилар.
Ҳозирда ўша намоз ўқиб берган йигит бир масжидда имом бўлиб, инсонларни Аллоҳнинг динига чақирувчи - ажойиб даъватчига айланган...

Баъзан Роббимиз шундай ҳолатларга соладики, бу нарса бизни тамоман ўзгаришимизга сабаб бўлади. Биз аввал қадрламаган нарсаларни қадрлашга ўргатади!

Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради. Ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди!

@Ishqim_Sen
#ибрат

Машҳур видеоблогер Хаби Леймдан сўрашибди.
— Нега видеоларингизда гапирмайсиз, неча миллонлаб одамлар кузатишади, бирор видеоингиз йўқки, гапириб чиққан?
— "Гапирсангиз яхши сўз гапиринг ёки жим туринг" деб айтиб кетганлар жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, — деб жавоб берган экан.

Бизнинг жағимиз тинмаяпти, яхши гапдан кўра ғийбатимиз, бўҳтонимиз кўп бўлаяпти, Аллоҳим кечирсин!

@Ishqim_Sen
Бошланган фазилатли Зулҳижжа ойи барчамизга, бутун мусулмон умматига хайр ва баракотга тўла ой бўлсин!

🕌 Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида бажариш яхши саналган солиҳ амаллар

🕋 Ҳаж ва умра қилиш. (йўлга қодир бўлса)
🔻 Биррул волидайн - ота-онага яхшилик қилиш.
🔻Қариндош-уруғлар билан алоқани яхшилаш - силаи раҳм.
🔻Тавба қилиш ва истиғфор айтиш.
🔻Қуръон ўқиш билан машғул бўлиш.
🔻Қурбонлик қилиш (ҳайит куни, қурби етса)
🔻Садақа бериш, эҳсон қилиш.
🔻Намозларни ўз вақтида адо этиш.

🤎 Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида нафл рўза тутиш ҳамда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтириш тавсия этилади.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мутлақо яхши бўлишимизга ўзгаларга ҳаққимизнинг ўтиб кетиб қолишидан қўрқишимиз халал беради. Ҳаққингизни ўзингиздан ишонарли Зотга топшириб қўйинг.
Аслида, ҳаққингиз шу пайтгача ҳам ўзингизнинг назоратингизда бўлмаган.


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал ва сокин оқшом чўкмоқда...
Қайтиб келмайдиган яна бир кунимизни кузатябмиз...
Қарангчи бу кунда нима манфаатли иш билан банд бўлдик?
Ҳеч кимга озор бермадикми?
Кимларгадир яхшилик қилолдикми?
Илм маърифат йўлидачи?
Ибодатдачи?
🍃
Эртага насиб этса тонгни қаршилаймиз...
Аммо у бошқа оқшом ила якунланади...
Аллоҳ тақсим қилган фурсатни бехудага сарфлашдан сақланайлик...
Ўйларимиз, сўзларимиз гўзал бўлсин...
100 йилга режа тузинг аммо ўлимга тайёр туринг...
🍃
Мақсад ҳаётдан завқланиб гўзал яшанг дейиш ҳалос...
Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдон!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

@Ishqim_Sen
#ИБОДАТ

  Инсон ақли мусаффо бўлиб, чуқур тафаккурга кетганда, нима учун дунёга келдим, менинг дунёга келишимдан мақсад нима, деган саволларни ўзидан-ўзи сўрайди. Бу қабилдаги саволлар барча файласуфларни ўйлантирган, бирон тўғри, етук жавоб беришдан барча алломалар ҳам ожиз қолганлар. Немис файласуфи Кантнинг айтишича, фалсафа масалаларининг энг улуғи учта масаладан иборатдир. Булар қуйидагилар:
  1. Нимани билишга қодирмиз?
  2. Нима қилмоғимиз керак?
  3. Нимага умид боғлаймиз?

Қуръон бу масалаларга очиқ-ойдин жавоб беради. Инсоннинг яратилишидан мақсад - Аллоҳга ибодат қилишдир. «Зарият» сурасида шундай дейилган:

«وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ».

«Жин ва инсонни, фақат, Менга ибодат қилишлари учун яратдим». (56- оят).

Аллоҳнинг ибодати бўйсунишнинг ниҳоятда юқори чўққиси, унга итоат қилиб, инсон ўзини хокисор тутишидан иборатдир. Бундай бўлиши учун эса, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга ва ҳеч нарсага сиғинмаслигимиз керак. Чунки, ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳнинг яратган нарсаларидир.  Қуръони Каримда бу ҳақида шундай дейилган:

«إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۚ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ».

«Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди». (Юсуф сураси, 40- оят).

📚 «Иймон», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

@Ishqim_Sen
Қушни ўлдириш учун сизга пичоқ керак эмас! Қанотларини кесиб ташланг, учиш муҳаббати уни кунига юз марта ўлдиради!!!

@Ishqim_Sen
ҒАЗО МАДРАСАСИ
Ғазо нафақат минтақа, балки бутун дунёнинг устозидир. Ундан ўрганиш учун ҳамма унинг олдида тиз чўкади.
Ғазо бутун дунёга ким бир ишни истаса унга қодир бўлишини ўргатди. Ишлар имкониятларга эмас, балки иродага боғлиқ экан. Демак ирода бўлса мўъжизалар содир бўлаверар экан.
Ғазо бутун дунёга машаққатлар инсонни тарбиялашини, қийин кунлар кишини сайқаллашини, болалар вақтидан илгари катта бўлиши мумкинлигини ўтгатди. Биз болаларнинг мурғак тилидан катта инсонларнинг жумлаларини эшитдик.
Аёллар Хансоларга, саҳобийяларга ўхшаши мумкин экан. Улар сабрда, фидокорликда, Аллоҳ учун хизмат тақдим қила олишда саҳобийялардан кам эмаслигини кўрсата олишди.
Эркакларни эса кунлар парчалаганида тоғларга айланишди. Тоғларни ким қулата олади?!
Ғазо бизни алданмасликка ўргатди.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақл дилхираликларни унутиши мумкин, аммо ҳар сафар кўнгил синганида, синиқлар қалбда албатта жароҳат изи, ёриқлар қолдиради.

Қалбларни жароҳатлашдан, синдиришдан, вайронага айлантиришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг, бир қалбнинг таъмирига маҳоратингиз етадими?

Минг бу борада моҳирман, эплаб оламан, уддасидан чиқаман десангиз ҳам, сиз уддасидан чиққунча, яраланган қалб Роббисига арз қилиб қўймаслигига ким кафил бўла олади ажабо?!

Сиз сиз бўлинг аммо, қалбларнинг Аллоҳга нола қилишига сабабчи бўлманг!
Мазлумнинг оҳи сизни адашмай топиб келади…

Зулҳижжа ойи сиз қалбини синдирган инсонлардан ҳалоллик олиш учун энг яхши фурсат.
Агар ҳалоллашувга ғурурингиз йўл қўймаса, у инсонларнинг ҳақларига ғойибона, иҳлос ила дуо қилинг, гуноҳларига Роббдан афв тиланг, улар учун жаннатлар сўранг.
Зора бу уларга қилган зулмингизга бадал бўлса…

Осиё Абдулазим қизи

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва барокатух

Тонгни қаршилаган бахтли инсон, кунингиз хайрли бўлсин!
Билингки, қаердадир, кимдир СИЗ учун дуода.
Сизнинг хурсанд бўлишинги кунингизни ажойиб ўтиши ўша ким учундир жуда муҳим.
Дунёда СИЗ учун яшаётган, нафас олаётган, қайғураётган инсон бор экан, ҳаёт яшашга арзийди. Нима дедингиз? Бизни севган ва яхши кўрган инсонларимиз доим бор бўлсин.Улар учун биз ҳам дуодамиз...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокату!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қалб юмшоқлигининг муҳимлигига саҳобаларнинг эътиборини тортиш учун шундай дедилар:
"Жаннатга шунақанги инсонлар кирадики, уларнинг қалби худди қушларнинг қалбидек бўлади!".

Аллоҳ кимга юмшоқ қалб берган бўлса унга жуда кўп неъмат берилгандир.
Азият бермаслик учун сўзларини териб гапирадиганларга
Юмшоқ, хушмуомала, ғазаби секин келиб тез кетадиган, тез рози бўладиганларга
Сотганида, сотиб олганида, талаб қилганида бағрикенг бўлганларга
Қаерда тушса наф берадиган ёмғир каби бўлганларга
Кишилар орасида кўнгил кўтариш, кишилар қалбини шод қилиш, кўнгил олиш учун юрадиганларга Кишилар эҳтиёжини ўрганиб, миннат ва озорсиз саховат қиладиганларга
Кишилар эҳтиёжи тушганда уни қидирадиганларга, жароҳатларини унга ишонадиганларга
Танг аҳволда қолганларга паноҳ бўладиган, хавфда турганларга омонлик бўлган, маҳзун қалбларга тасалли бўладиганларга
Инсонларга бўлган муҳаббати ила Аллоҳга ибодат қиладиганларга саломлар бу́лсин!

@Ishqim_Sen