Аллоҳ васлига ошиқлар
1.93K subscribers
2.42K photos
1.62K videos
20 files
1.14K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Қуръон ва моддий фаровонлик

Ассалому алайкум!
1). Қуръони каримнинг инсонларга моддий томондан ҳам ёрдам берадиган жиҳатлари ҳам борми?
2). Қуръондаги қайси сура ёки оятларни ўқиб юрсам моддий томондан ҳам фаровон яшайман?
3). Нима қилсам Аллоҳ мени моддий томондан ҳам қўллайди?

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Албатта, биз Қуръонга амал қиладиган бўлсак, ҳам моддий, ҳам маънавий тараққиётга эришамиз. Аллоҳ таоло “Нуҳ” сурасида марҳамат қилади :
فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝
10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз…
يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا۝
11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир.
Имом Насафий ўзларининг «Мадорик» номли машҳур тафсирларида ушбу ояти карима тафсирига қуйидаги қиссани келтирадилар:
Ҳазрати имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилибди. Ҳазрати имом Ҳасан Басрий: «Истиғфор айтинглар», – дея маслаҳат берибдилар. Иккинчиси келиб, камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар ва барчаларига «Истиғфор айтинглар», деган маслаҳатни айтибдилар. Шунда суҳбатдошлардан Робийъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожаат қилиб: «Эй Имом, сизга турли кишилар турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бердингиз, бунинг боиси недур?» – дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар (мазкур оятда истиғфор билан ризқ бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда).

Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндорлик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик келиб чиқиши таъкидланган. Жумладан, «Аъроф» сурасининг 96-оятида: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик», – дейилади. Шунга ўхшаш оятлар «Моида», «Ҳуд» ва бошқа сураларда ҳам бор.

Демак, қайси халқ Аллоҳ таолодан қўрқса, яхши амалларни қилса, адолат ва омонликни жорий қилса, Аллоҳ таоло у халқни ер юзида пешқадам қилиб қўяди. У халқ фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади.

Гоҳида Аллоҳдан қўрқмайдиган, иймонсиз халқлар ҳам фаровонликка етишиши мумкин, лекин бу синов учун бўлади. Кейинроқ ҳақиқий ҳолат зоҳир бўлиб, кўзга кўриниб турган фаравонлик ортидаги муаммолар ошкор бўла бошлайди. Бу Аллоҳ таолонинг Ўзидан қайтган, бандаларига юборган азобининг бошланиши бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Истиқомат

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деди:

«Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, уни тўғри йўлга йўллаб қўяди, ўзига алоқадор бўлган нарсаларнигина сўрайдиган қилиб қўяди ва унга манфаатли илм беради».

📚 «Ибонатул кубро» Ибн Ботта, 1: 418.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонларга доим биринчи бўлиб салом беринг, табассум билан қарши олинг. Беписанд бўлманг, шунда уларнинг қалбларига яқин, суюкли бўласиз.
❄️
Одамларга суянманг, ўзингизга ишонинг, фаровонликдаги «дўст»ларга алданиб қолманг ва билингинки, фақат Аллоҳ сиз билан биргадир.
❄️
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух. Хайрли тонг, азизим.
Ҳар тонг кўз очиб турганинимиз учун, бизга яна имкон ва ҳаёт бергани учун Аллоҳга ҳамд айтайлик.
Алҳамдулиллаҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин.


https://t.me/Ishqim_Sen
#Биродарлик

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:
«لَا تَحَاسَدُوا، وَلَا تَنَاجَشُوا، وَلَا تَبَاغَضُوا، وَلَا تَدَابَرُوا، وَلَا يَبِعْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَيْعِ بَعْضٍ، وَكُونُوا عِبَادَ اللهِ إِخْوَانًا الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يَخْذُلُهُ، وَلَا يَكْذِبُهُ، وَلَا يَحْقِرُهُ التَّقْوَى هَاهُنَا» وَيُشِيرُ إِلَى صَدْرِهِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ «بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنَ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ، كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ، وَمَالُهُ، وَعِرْضُهُ».
رَوَاهُ مُسْلِمٌ.  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизга нажш* қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, бир-бирингизга орқа ўгирманглар**, бирингиз бирингизнинг савдоси устидан савдо қилмасин. Аллоҳнинг бандалари биродар бўлинглар!
Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, ёрдамсиз ташлаб ҳам қўймайди, унга ёлғон ҳам гапирмайди ва таҳқирламайди ҳам.
(Шундай деб) уч марта «Тақво бу ердадир», деб кўкракларига ишора қилдилар.
(Сўнг яна) «Кишининг ёмонлиги учун ўзининг мусулмон биродарини таҳқирлаши кифоя қилади. Мусулмоннинг бору буди мусулмонга ҳаромдир: қони ҳам, моли ҳам ва обрўси ҳам», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

* «Нажш» сўзи луғатда «қўзғатиш», «авраш», «шишириб кўрсатиш» деган маъноларни англатади. Савдода «нажш» деб бошқаларни қизиқтириш учун молни баланд баҳога савдолашишга айтилади. Бунда харидор бўлиб кўринаётган шахс сотувчи билан келишиб олган бўлади. Молни мақтаб, баланд нархга савдолашади. Уларнинг қизғин савдосини кўрган бошқа кишилар ҳам молни ўша нархга сотиб ола бошлайдилар. Бундай иш қатъиян мумкин эмас, бу тарзда топилган маблағ ҳаром бўлади.
** Бир-бирингиздан юз ўгирманглар.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Орани_ислоҳ_қилиш

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга намоз, рўза ва садақадан ҳам афзалроқ даражани айтиб берайми?» - дедилар.
«Ҳа, айтиб беринг!» - дейишди.
«Икки томоннинг орасини ислоҳ қилиш. Икки томоннинг орасини бузиш қирувчидир», - дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Балки ҳойрлиси шудир", дея таслим бўлиш,
Энг гўзал таслимиятдир.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух !

Хайрли тонг қадрдоним
Аллоҳни қадарига рози бўлган ҳолатимизда Ин шаа Аллоҳ хайрли дея янги кунни бошлаб, Алҳамдулиллаҳ ила якунлаш насиб этсин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам шуни ҳеч қачон унутманг! Агар бу ҳаётда кимгадир керак бўлмаганизда, Аллоҳ сизни яратмаган бўларди.

Кунингиз хайрли ўтсин, азизлар!

Очилмайдиган қулф, ечилмайдиган тугун, етиб бўлмайдиган масофа бўлмайди... Аммо барчасининг ўз вақти бор...!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўминнинг тонги нақадар гўзал!
Куннинг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, таҳорат олади, Роббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади!...

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух !
Кунингиз хойрли ва баракотли бўлсин !

💐💐💐

Бир киши деди: Дунё қандай ёмонки, ҳатто гўзал гулларда ҳам тикон бор...

Иккинчи киши деди: Дунё қандай гўзалки, ҳатто тиконларнинг ҳам гули бор...

Аслида ҳаммаси сизнинг дунёга қандай кўз билан боқишингизга боғлиқ!

https://t.me/Ishqim_Sen
Зулмат надир, нур бўлинг,
Роббимга манзур бўлинг,
Келинг бизга жўр бўлинг-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Яна бир азиз ва гўзал кун муборак бўлсин...

Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилаймиз.

Барчамизни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Инсонлар ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Аллоҳга_қочинг

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Илгари солиҳлар дунёни қўйиб, Аллоҳга қочишар эди. Ҳозир эса одамлар Аллоҳни қўйиб, дунёга қочишяпти».

📚 «Марофиқул мувофиқ», 100- бет.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Солиҳ_амал

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл беш маҳал намозини ўқиса, (Рамазон ойи) рўзасини тутса, фаржини (зино ва фаҳшдан) асраса, эрига итоат қилса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради», дедилар».

Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Жаннат_ва_дўзаҳ

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Жаннат аҳлининг неъматларидан бошқа барча неъматлар ўткинчидир. Дўзаҳ аҳлининг ғамидан бошқа барча ғамлар ҳам ўткинчидир».

📚 «Алмужаласату ва жаваҳирул илм», 1591.

https://t.me/Ishqim_Sen
Сан Ҳаққа таваккул қил
Таслим бўлда хушҳол бўл
Ҳар ишидан рози бўл
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!

Ассаламу  алайкум  ва  роҳматуллоҳи  ва  барокатуҳ!
Саййидул айём муборак бўлсин!
Ибодатларингиз мақбул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
Ота онамни соғиндим десам...

Дўстим: Вояга етган мусулмонга етимлик йўқдир деди...

Мен етимман демаяпман, ота онамни соғиндим деяпман дедим...

Расулуллох Саллааллоху Алайхи Вассалам сахобаи киромлар билан бирга йўлда кетишаётган эдилар. Расулуллоҳ бирдан йўлни четида турган тошнинг ёнига бориб йиғладилар...
Сахобалар хайрон бўлишди лекин хеч нарса сўрашмади. Бироздан кейин Расулуллох Саллааллоху Алайхи Вассалам ёнларига қайтиб келгандан кейин сўрашди: Эй Аллохнинг расули нега тошни кўриб йиғладинггиз ?!
Расулуллох Саллааллоху Алайхи Вассалам: Болалигимда шу тошнинг устида онам ўтирар эдилар, мен эса атрофларида ўйнаб юрардим. Онам эсимга тушиб кетди дедилар...

Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммадин ва аъла али сайидина Мухаммад.🌹🌹🌹

Робия Мунаввара.

https://t.me/Ishqim_Sen
Яна Бир марта Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу
Ражаб ойининг илк Жумасининг хайру барокоти сизга булсин🤲
Рамазонга яқинлаштираётган Роббимизга ҳамд бўлсин🤲

Ражаб ойи кирганда қандай дуо қилиш тўғрисида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қуйидаги саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган:

“Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»,
(Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва бизни рамазон ойига етказгин), дер эдилар” 

(Имом Байҳақий ривояти)

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОНА_ДУОСИ

  Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй Мусо, энди ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан”

Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”

Кўрдингизми, биродарлар, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссалом хам оналарининг дуоларига муҳтож бўлган эканлар. Сизу биз ким бўлибмиз!?

P.S.: Бугун ота-оналаримизни йўқлаб, уларнинг дуосини олайлик

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана Ражаб ойидамиз...

Бугун кечирим сўрайдиган кун экан, Аллоҳ бизга шунақа имконият бергани учун фойдаланиб қолайлик, сизни билиб-билмай дилингизни оғритган бўлсам кечиринг, қиёматда ёруғ юз билан кўришиш насиб қилсин хаммамизга 🤲

Яқинларга ушбу видеони юбориб кечирим сўраб қўйинг
.

https://t.me/Ishqim_Sen
Тиз чўксанг, тизинг унга
Ёш тўла кўзинг унга
Айтгин пок сўзинг унга
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!

Ассаламу алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Аллоҳим! Гуноҳларимизни афв айла, Аллоҳим кўнглимизда бор бўлганни умримизга хайрли қил. Эй буюкларнинг энг буюги бўлган Раббим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва хорликдан Ўзинг асра! Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Аминь 🤲

https://t.me/Ishqim_Sen
Агар ҳақиқий муҳаббатни истасангиз қуйидаги Набавий дуони доим ўқиб юринг!
Шунда ёлғон ва хайрсиз муҳаббатлар сизни (қалбингизни) тарк қилади!

اللهم إني أسألك حبك و حب من يحبك و حب عمل يقربني إلى حبك!

Маъноси: Аллоҳим Сендан муҳаббатингни, Сени яхши кўрувчиларнинг муҳаббатини ва муҳаббатинга яқинлаштирувчи амалнинг муҳаббатини сўрайман!
❄️
қадрлигим
Ҳар кунингизга омад, муҳаббат, соғлиқ, барака ёр бўлсин...

Хайрли бўлсин кунингиз

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУКРОНАЛИК - ҳаётингизни яхшилашнинг биринчи қадами.

Агар ҳар куни ўзингизга бериладиган кичик нарсаларга шукроналик келтирсангиз, кундан-кунга сизга бериладиган нарсалар сони ортиб боради.

Нафақат сизнинг ҳаётингиз балки бошқаларнинг ҳаёти ҳам яхши тарафга ўзгара бошлайди.

Сабаби -сиз шукур келтириб ер юзига яхшиликни тортишни бошлайсиз.

Ҳар сафар миннатдорчилик билдирганингизда сиз бутун оламга ва одамларга яхшилик тилайсиз.

Бахт майда-чуйда ва илғанмас сониялардадир. ❤️

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим менинг ёстиғим жойномоз,
Тушимни намоз, нафасимни зикр қилгин...
Бошдан оёққача, туғилган кунимдан шу кунгача қилган гуноҳларим учун мағфират сўрайман Роббим...
Чин дилдан ўлим борлигига иймон келтирганман...
Ёлвораман Роббим Азроил а.с келганларида менга табассум ила йўлиқсинлар...
Сўнгги кунимгача кўриш, эшитиш, ақл, оёқ-қўл, ақлу-хушимдан, соғлиғимдан, иродамдан айрмагин...
Аллоҳим мени нигоҳларимни сажда, сукутимни Сенинг Улуғлигингга тафаккур қилгин...
Тилим доимо Сени сўзласин, бир онга ҳам ўз холимга ташлама...
Қалбим доимо неъматларинг учун шукрда, тилм зикрда, ақлим тафаккурингда бўлсин...
❄️
Аллоҳим Сенга Улуғлигинг қадар ҳамдлар бўлсин...
Уйғотиб яна ибодатинг учун имкон берганинг учун шукр...
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху
Хайрли тонг қадрлигим...

https://t.me/Ishqim_Sen