Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.78K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#АЁЛ_ВА_ЭРКАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларига шундай савол қилдилар:
- “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми?” Саҳобалар:
- “Ҳа, айтиб беринг Эй Расулуллоҳ!” - дедилар.

Расулимиз: “Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, гуноҳ қилиб қўйганда эрининг қўлини ушлаб “мени кечиринг” ёки “нима қилсангиз ҳам майли, розиман” дейдиганлари” — дедилар.

“Китобу адаб ан-нисо” 9 – ҳадис.

@Ishqim_Sen
@Ishqim_Sen

Жума айёмингиз муборак бўлсин

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадилар: Жума Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилиб кўрсатилди. Жаброил алайҳиссалом уни ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойнадек шаклда кафтларида Расулуллоҳга келтирдилар. Расулуллоҳ: бу нима эй Жаброил?-деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: Бу жумадир, раббингиз уни сизга арз қилиб кўрсатди, у сизга ва умматингизга байрам куни бўлади. Унда сизлар учун яхшиликлар бор. Сиз биринчи бўласиз, яҳудлар ва насоролар сиздан кейин бўладилар. У кунда бир соат бор, бирор кимса унда яхшилик сўраб раббисига дуо қилса албатта беради.  Ёмонликдан паноҳ тиласа албатта паноҳига олади. Биз у кунни охиратда “явмул мазийд” (зиёда қилинадига кун) деб номлаймиз, дедилар (Табароний ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

@Ishqim_Sen
#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин    

     «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

@Ishqim_Sen
Ассалому алейкум варахматуллохи ва барокатух қадрдонлар.

Янги хаёт бугундан бошланади..

Йиллар давомида ҳаётимизни янгидан бошлашни хохлаймизу, аммо ҳар куни нимадир ўзгаришини ёки кимдир келиб ўзгартириб беришини кутиб яшаймиз.
- Курсларда ўқиймиз
- одамлардан маслаҳат оламиз
- натижага эришган аёллар нима қилган бўлса, унинг қадамини такрорлаб кўрамиз
- бугун қарор қиламиз 10 дақиқадан кейин яна тушкинликка енгиламиз
- керак булса қаерда хато қилганимиз, қаерида хатолар илдизи борлигиниям тушинамиз
- аслида қалб нимани хохлаётганиниям аниқ биламиз
- мақсадларимиз ҳам аниқ

АММО

биргина савол ётади - Қачон ва қандай қилиб?

Нега бу савол сизни хохлаётган ҳаётингизга қадам қўйишингизга ҳалақит беради?

Чунки сизда қўрқув кучли. Қўрқув - шайтоний!

- Аллоҳга ишонмаслик
- эртанги кунида пулсиз қолишдан қўрқув
- қарздорлигини ўзи узолмаслигидан қўрқув
- Аллоҳга таваккал қила олмаслик

Бутун дунёни, 18 минг оламни яратган Аллоҳ борлигига ишонасизку тўғрими?

Чумолининг ризқини берган Аллоҳ наҳотки бандасини ташлаб қўйади?

Аслида ҳаётимизни ўзгартириш учун оламшумул янгилик ёки тоғни талқон қилиш шарт эмас, шунчаки битта ҚАРОР қилсангиз бас!
Қарор шуки - “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ,БУГУНДАН ҲАММАСИ ЎЗГАРАДИ ВА МАН БУНИ УДДАЛАЙМАН”

Шу қарор етади… Қолганини Аллоҳга топшириб нафас олиб, нафас чиқариб яшаб берсангиз бас…

Бугун ғусл қилинг, сўнгра 2 ракат товба намозини ўқиб Аллоҳдан мағфират сўранг. Ундан кейин эса айнан сиз анчадан бери ўзгартиришни хохлаётган ҳаётингизга бисмиллаҳ деб қадам қўйинг.
Сиз буни уддалашингизга ман ишонаман Ҳасбуналлоҳи ва немал вакил 🤲🏻

Аллоҳдан эса жасадингизга куч-қувват, қалбингизга фақат Ўзига бўлган муҳаббат солишини сўрайман 🤲🏻

@Ishqim_Sen
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух!
Инсон уз хохишига доим вакт топади.
Хохишимиз Аллохим васли булсин.
Хохишимиз Муҳаммад алайҳиссаломга саломлар айтиш булсин.
Жуманинг хайру барокати сиз азизларимга булсин!
Яна бир бор АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ КАДРДОНЛАР!

@Ishqim_Sen
#ТАФАККУР

Қуръони каримнинг кўплаб оятларида, аниқроғи, ўн еттита оятида тафаккур қилишга тарғиб қилинганмиз. Зеро, тафаккурсиз оятларни мазмун-моҳиятини англаб етолмаймиз ва ҳаётимизга татбиқ ҳам қилолмаймиз.

Уламоларимиз ТАФАККУРНИНГ ФОЙДАЛАРИ ҳақида шундай дейишади:

🔹Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
🔸Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигини пайдо қилади.
🔹Тафаккур Аллоҳ азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.
🔸Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
🔹Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Глобал дунёда мустақилликни сақлаб қолиш тобора мураккаблашиб бормоқда. Катта давлатлар бошқа давлатларни турли йўллар билан ўзига қарам қилишга интилади. Шундай шароитда мустақиллигимизни асраш ва уни мустаҳкамлаш учун яна нималар қилишимиз керак?

Аввало, жамият бирдамлиги ва қонунларга итоаткорлиги, сифатли таълим кўрган авлодни тарбиялаш, профессионал ва кучли армия, давлат институтларининг ҳамкорлиги, ресурсларнинг адолатли тақсимоти ва ҳалол сиёсий рақобат!

Буларнинг барчасига эришиш учун оддий фуқародан тортиб барча даражадаги мансабдорлардан ўз бурч ва вазифаларига ҳалол ёндашиши талаб этилади.

Мустақиллик олий неъматлардан бири, уни асраб-авайлаш ҳар биримизга боғлиқ. Бу йўлда қўлимиздан келган барча ишни ҳалол ва сидқидилдан бажарайлик!

3 таси бирда байрам

-Мустақиллигимиз
-Жума айёми
- Кузнинг илк куни

Кузнинг биринчи куни ва ИЛК ЖУМА айёми ҳамда юртимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги давомий бўлсин!

@Ishqim_Sen
#Дуо

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар: «Аллоҳумма инний ас'алука ъилман нафиъан ва ъамалан мутақоббалан ва ризқон тоййибан», деб айтар эдилар».

Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман.

@Ishqim_Sen
Роббим...
Суюклигим...
Эгам..
Меҳрибоним...
Сен мени мукаммал инсон қилиб яратдинг...
Мен сендан Ўзингнинг севгингни
Сени севганлар севгисини...
Сенинг муҳаббатингга яқин қиладиган амаллар севгисини сўрайман.
Мен Сен билан борман...
Ва Сенгагина тавваккул этаман.
Ноумид қўйма Ё Рабб...
Аминь.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дилни хижрондан соғинч асрасин,
Бандани шайтондан иймон асрасин!
Киприклар кўзни асраганидек,
Сизни ҳам Аллоҳим ҳар он асрасин!
❄️
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ меҳрибоним.
Дуолари қабул бўладиган улуғ Жума барчанмизга муборак бўлсин.!

Аллоҳ барчамизга яхши фазилатларни ато этсин, кибр ҳаво, хасад, риё ва ёмон гумондан асрасин, гуноҳларимизни мағфират қилсин !

Аллоҳ бу кунни бизларга ҳайрли ва барокатли қилсин.

Ўзининг ҳузуридаги даражамизни яна бир поғона кўтарилишига сабаб бўлувчи амаллар ва гўзал фазилатларга эришишмизни насиб қилсин,
Ин ша Аллоҳ !
❄️
Аллоҳ барчамизни тоатида жамласин.

ЖУМА МУБОРАК..

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дуо қилинг ижобат бўлади..
Саловат айтинг савоби бисёр бўлади...
«Каҳф» сурасини ўқинг кейинги жумагача гуноҳлар авф этилади...
Бугун Жума кун,муборак кун азизим...

@Ishqim_Sen
​​Бугунги дуолар,ибодатлар қабул ва мақбул бўлсин

Ўзингизга қандай гўзалликлар,савоблар илиндингиз?

@Ishqim_Sen
Хафа бўласиз, ранжийсиз, кўнглингиз оғрийди.
Лекин Аллоҳимни ҳар ишида бир хайр борки, у сизга энг кераклисини беради!

Сокин бўлинг!

@Ishqim_Sen
Сахифам кузатувчилари ва ундаги ҳикматларни мунтазам ўқиб борувчи диндошларим ҳаққига ДУО...
Эй Аллоҳ! Ўша бандангга ўқиганларини тушуниб, амал қилишини насиб эт!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қил!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қил!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг фақир бўлса, саховатли бой қил!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг бемор бўлса, комил шифо бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг мусибатга учраган бўлса, сабр бер ва мусибатини арит!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг қарздор бўлса, нажот бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг мазлум бўлса, нусрат бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг илм талабида бўлса, фойдали илм бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг фарзанд талабида бўлса, солиҳ-солиҳа зурриёд ато қил!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг оила қурмоқчи бўлса, яхши жуфт ато эт!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг қалбини хотиржамлик ва ризо билан тўлдир ҳамда иймон нури ила мунаввар қил!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айла!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг юзини саодат билан чароғон қил!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг оиласини ибратли оилалардан қил!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг иймон билан ўтганларини раҳматингга ол!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг гуноҳларини мағфират эт!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангни ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга кирит!
Эй Аллоҳ! "Амин!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд эт!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо қулни Аллоҳга дардини билдириш учун эмас, балки у дарднинг дармони фақатгина. Аллоҳ эканлигини билиши учундир.
Хазрат Шамс Табрезий.
Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси, зиёдаси билан ижобат бўлсин! 🤲
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳу
Қадрлигим...
Омонмисиз.
Шанба тонги муборак!
Бугунги кунингиз хайр дуолар ижобатини кўришла ўтсин🤲

https://t.me/Ishqim_Sen
#ҲОЖАТ_НАМОЗИ

Шанба куни ўқиш мандуб амаллардан
Абдуллоҳ ибн Масъуд(Розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Кечаси ёки кундузи ўн икки ракат намоз ўқийсан. Ҳар икки ракатда ташаҳҳудга ўтирасан. Намознинг охирги ташаҳҳудини ўқиб бўлганингда, Аллоҳ азза ва жаллага сано айт, Набий алайҳиссаломга саловат йўлла ва кейин сажда қилиб, “Фотиҳа”ни 7 марта, Оятул Курсийни ҳам 7 марта ўқи, сўнг “Лаа илааҳа иллалооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр”, деб 7 марта айт. Кейин: “Эй Аллоҳим, Аршингнинг иззати, Китобингда билдирган бепоён раҳматинг, исми аъзаминг, олий жалолинг ва мукаммал калималаринг билан сўрайманки...” деб ҳожатингни айтасан. Сўнг саждадан бошингни кўтарасан ва ўнг-сўлга салом берасан”
Асқалоний Нинг “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” китобидан олинди. Ҳадиснинг сўнгида шундай илова бор: “Аҳмад ибн Ҳарб, Абу Закариё, Ҳоким ва яна бир қанча кишилар бу дуони ҳаётда тажриба қилиб, унинг ҳақлигига гувоҳ бўлишган”

https://t.me/Ishqim_Sen
1- Фотосуратда сиз 28 кун давомида Ойни бир жойда ва бир вақтда суратга олиш натижасида ҳосил бўлган композицияни кўришингиз мумкин !!!

2- Фотосуратда эса ҳурмо новдасининг шакли тасвирланган !!!

وَٱلۡقَمَرَ قَدَّرۡنَٰهُ مَنَازِلَ حَتَّىٰ عَادَ كَٱلۡعُرۡجُونِ ٱلۡقَدِيمِ

“Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз”
”Ясин сураси, 39-оят”

Борлиқдаги бутун
ишларни "бичиб" қўйган Зот, нақадар Улуғдир.
Ўша Зотга ишларингизни топширинг,
Ўша Зотдан бошингизга бирор иш келса унга рози бўлиб туринг,
чунки натижаси гўзал якунланади !!!
Фақат Аллоҳ таъало буюргандай,
мустахкам собитлик
ва қатъий ишонч билан туриб беринг!
Билинки АЛЛОҲ ТАЪАЛО энг Буюк Хикматли Олим Тарбия қилувчи Илоҳдир.
Унга ўзингизни топширинг.
У сизни орзуларингизни энг чиройлисига Ўзи "бичиб" қўйган
йўл билан олиб кетмоқда.
Мана шу йўлдан,
тоат ва итоат билан гузал
юриб боринг.
Натижа сиз кутгандан анча гўзалроқ бўлади.
Аллоҳ таъалони зикри,мақтови билан тилингизни хушбўйлантиринг.

@Ishqim_Sen