Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.78K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Тасаввур қилинг, атрофдаги барча аёллар:

Бахтиёр бўлса;

Кўзлари ёниб турса;

Орзулар қилса, мақсадлари бор бўлса;

Роббига ва ўзига ишончи уфуриб турса;

Ҳаё ва иффати ҳамиша ҳамроҳи бўлса;

Самимий, аммо виқорли бўлса;

Соддадил, аммо илмли бўлса;

Камтар, аммо салобатли бўлса...

Бундай аёлларнинг фарзандлари қандай бўларди экан?

Ғурурли, орли, мард, оқил, жасур, хушфеъл, закий...

Ҳар қандай қафасни ёриб чиқиш мумкин бўларди!

@Ishqim_Sen
Бало-мусибатларни даф қилишда энг кучли таъсирга эга даво бу, Аллоҳ таолога қайта-қайта ёлвориб дуо қилиш.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни Аллоҳга дуо қилдилар, сўнг яна дуо қилдилар, сўнг яна дуо қилдилар". (Яъни, қайта-қайта ёлвориб дуо қилавердилар)

Имом Муслим ривояти

@Ishqim_Sen
... «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан»...

("Тавба" сураси, 40-оят)

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар биз, ўз қалбимизда хотиржамлик ва сакинат
топа олмасак, уни овора бўлиб бошқа жойдан қидирмайлик.
Ҳаётда севишни ўрганиб, меҳр улашиш, одамларга яхшилик қилиш, бизга ёмонлик қилганларни кечириш, ҳар ишда шошилмай қарор қабул қилиш қандайин шарафли хислат.
Керагимиз йуқ жойдан иззатимиз борида, ҳайдамасдан ва баҳона қидирмасларидан аввалроқ кетишни уддалашимиз орқали, ўзимизни ҳам, уларни ҳам хурматларини жойига қўйган бўламиз. Аллоҳ ҳамма яхши ният қилган инсонларни ниятига етказсин.

Ўзидан бошқа Зотга муҳтож қилмасин.
🍃
Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
Мулоҳаза учун

Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган. Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.

Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилманг...

@Ishqim_Sen
Англияда бехосдан нотўғри дастурланган компьютер чорак якунидаги синовлар сўнггида, «аълочи» болалар гуруҳига «иккичи» деган, «иккичи» болалар гуруҳига эса «аълочи» деган ёрлиқ ёпиштиради. Янги ўқув йили аввалида ўқитувчиларнинг талабалар ҳақидаги парадигмаси компьютернинг шу ҳисоботига асосланиб яралади.
Беш ярим ой ўтганидан сўнг хатоликни англаган маъмурият талабаларни қайта синовдан ўткизишга қарор қилади (нима бўлгани ҳақида ҳеч кимга айтмасдан). Натижалар барчани ҳайратга солди. «Аълочи»ларнинг ақлий ривожланиш коэффициенти пастлаб кетганди. Чунки ўқитувчилар беш ярим ой мобайнида уларга худди ақлдан қолган, ижодий ёндаша олмайдиган ва яхши ўқий олмайдиганлардек муносабатда бўлган эди. Уларнинг парадигмаси ўзини-ўзи бажо келтирувчи башоратга айланган эди.
«Иккичи»ларнинг иши эса юришиб кетди. Ўқитувчилар уларга худди «аълочи»дек яхши муносабатда бўлган ва бу уларга катта куч-қувват берган, умид бағишлаган, руҳлантирган эди. Уларнинг самарадорлиги ўсганди.

— Стивен Кови. “Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси”


Хулоса ўзингиздан

@Ishqim_Sen
✔️ Бировнинг ахлоқини билмоқчи бўлсанг, уни ғазабланган пайтида кўр.
• • •
✔️ Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсанг, ўзига ёмонлик қилганларга муомиласини кўр.
• • •
✔️ Бировнинг ақлини билмоқчи бўлсанг, унинг фикрига қарши чиқадиганлар билан мулоқотини кўр.
• • •
✔️ Ким хатога йўл қўйса, у инсондир. Ким хатода маҳкам туриб олса, у шайтондир.

@Ishqim_Sen
- Сўзлашаётганда мулойим бўлинг, овозингизни баланд кўтарманг... Зеро гулларни ундирадиган ёмғирдир, момоқалдироқ эмас!

- Қарама-қаршиликларга қарамай яхшиликда бардавом бўлган киши қандай ҳам олийжаноб инсон!!!

- Қанча инсонлар бор ёнма-ён яшайди аммо ораларида осмонларча масофа бор. Яна қанча инсонлар бор бир-биридан йироқда амма масофа уларга таъсир этмаган.
Масофалар ҳеч кимни узоқлаштирмайди, яқинлаштирмайди ҳам... Балки ҚАЛБлар буни бажарадилар!!!

- Дунё ниҳоятда арзон, қадри пастдир. Унга бой ҳам, камбағал ҳам, шоҳ ҳам, гадо ҳам эгалик қила олади...
ЖАННАТ эса ниҳоятда қимматбаҳодир. Агар унга солиҳ амалингиз ила эга бўлолмасангиз, тилло-ю олтинлар билан эга чиқолмайсиз...

- Билганларимизнинг барчаси ҳам бизни хурсанд қилмайди. Шундай нарсалар борки, номаълум, мажҳул бўлишлиги билан гўзалдир...

- Етук инсон ўзи чеккан азоб, аламларни, ғам-ташвишларни аччиғини атрофидагиларга таъсир қилишини олдини олган кишидир.

@Ishqim_Sen
⚡️Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@Ishqim_Sen
Бир неча ёш йигитлар, кекса бир кишининг, пана бир жойда яширинча таом еяётганига кўзлари тушиб қолди.
Масхараомуз оҳангда:
- Хайрли бўлсин отахон! Рўзадор эмасмисиз?- деб сўрадилар.
Қария:
- Албатта рўзадорман, фақат шу бироз сув ичиб, озроқ таом еяпман холос...- деди.
Йигитлар энди очиқчасига:
- Йўғе, ростанми? Оббо отахоней! - дея қариянинг устидан кула бошладилар.
Қария шундай деди:
- Ростдан шундай!
Мен рўзадорман.
Чунки, ёлғон гапирмаяпман, кимсага ёмон кўз билан боқмаяпман.
Бировни масхара қилмаяпман.
Исроф қилмаяпман.
Бировни ҳақорат этмаяпман.
Ҳеч кимнинг, одамлардан яширган сирлари ортидан қувиштириб, ошкор этмаяпман.
Ғийбат қилмаяпман. Бировнинг молига кўз тикмаяпман.
Лекин, бир ҳасталик туфайли ошқозонимга рўза туттира олмаяпман, шу холос…

Сўнг қария йигитларга юзланиб:
- Хўш сизларчи, сизлар рўзадормисизлар?

Йигитларнинг ҳижолатдан бошлари эгилди:
- Йўқ, биз рўзадор эмасмиз, фақат овқат емаяпмиз холос…

Малоҳат Анвар.
(Эркин таржима, тўлдиришлар билан)

@Ishqim_Sen
Рамазонда хурмо сотиб олиб, истеъмол қилмайдиган рўзадор бўлмаса керак.

Хурмони навлари турли ҳил бўлишини бозорларда кўп кўрамиз.

Уларни навлари ва номланишлари билиб қўйинглар дедим.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧑🏻‍🦱 Oʻgʻil bola tarbiyasi va tarbiyadagi qattiq qoʻllik

👉
@Ishqim_Sen
#Табрик
#Дуо

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Азиз мўмин-мусулмонлар, бошимизга соя солиб кириб келган Қуръон, тоат-ибодат, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин.

Аллоҳим, қалбимизни ислоҳ, ишимизни осон, айб-нуқсонларимизни сатр, гуноҳ-маъсиятларимизни мағфират қилиб, ғам-ташвишларимизни аритгин, бизни тўғри йўлга бошлагин, биздан рози бўлган бандаларингдан қилгин.
Тутган рўзаларимизни руҳларимизга шифо, танимизга офият бўлишини Ўзинг таъминлагин.
Ибодатларимизга, барча солиҳ амалларимизга ихлос ва ғайрат бергин. Амин!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Эй Ёлғиз Роббим, Сен Ўзинг менга яқинсан! Сен менинг Эгамсан! Дуоларимни қабул қилувчи фақат Сенсан! Касал бўлсам шифо берувчи ёлғиз Ўзингсан! Фақатгина Ўзинг менинг қалбимдаги нарсаларни биласан!
🕋
Эй Роббим, заифлигимга раҳм қил! Қалбимни хотиржам ва масрур қил! Ғамларимни кетказ! Мени безовта қиладиган ва покиза ҳаётимни лойқалатадиган нарсаларни мендан буриб юбор! Хафалигимни ҳурсандчиликка айлантир!
АМИЙН Я РОББИЛ АЪЛАМИЙН


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон

«Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз.
Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутадилар. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир».

(Бақара сураси: 183,184- оятлар.)

https://t.me/Ishqim_Sen
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

Юзимизни рамазоннинг файзи билан кулдириб қўйган Аллоҳимга чексиз мақтовлар,Росулуллоҳ алайҳиссаломга ва уларнинг асхобларига салавоту дурудлар бўлсин.

Роббим тутган ожизона рўзамизни Ўз даргоҳида юксак даражотларга қўйиб,ажрини ортиғи билан берсин.

Амийн…

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат куни рўза ва қуръон сизни шафоат қилади!

@Ishqim_Sen