Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Ишқнинг қирқ олтин қоидаси

2 - қоида


Ҳақ йўлида илгариламоқ кўнгил иши, ақл иши эмас.
Раҳбаринг доимо кўнглинг бўлсин, елканг устидаги бошинг эмас.
Нафсингни таниган-билганлардан бўл, бутунлай йўқ қилганлардан эмас!


Ҳазрати Шамс Табризий

@Ishqim_Sen
Истиғфор -гуноҳларга тавба қилиш ва мағфират сўрашдир.

У шундай бир сувки, у билан қалблар ювилади.

Гуноҳларнинг қоралиги кетказилади.

У шундай нурки, исён зулматини нурафшон қилади ва банда Роҳманнинг нурига қайтади.

Шу нур ила қадам қўяди.

Шундай экан тавба ҳар қандай нажотнинг калитидир.

استغفر الله و اتوب اليه

Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ...


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизлардан бирингиз:

- Севгининг белгиси, далил нима? - деб сўраса...

Ҳеч иккиланмай:

- Маҳбубнинг ёнида бўлиш, қаттиқ иссиқ бўлганда, ёқимли салқинликни, совуқ кунларда эса, илиқликни ҳис қилиш кабидир... дердим .

Айтардимки...
- Севги, кулфатнинг кетиши, дўстликнинг қолишидир..
Ёлғонга ҳожат қолдирмайдиган, орадаги машаққатни кетказадиган, ўзингизни уни ҳайрон қолидириш учун ўзгаришга мажбур қилмайдиган, борингизча кўринишингизни ҳам юксак қабул қилиниши, ҳақиқий севгининг далилидир....

Иккингиз жим турсангиз, сукунат тотли...
Бирингиз гапирсангиз, эшитиш тотли...


Муҳаббат ила яшанг,ҳайрли оқшом.

@Ishqim_Sen
Ҳечким сизга Аллоҳ каби меҳрибон бўлмайди...

@Ishqim_Sen
Audio
Сиз-ла қўшни этса, Ё Расулуллох.


📃 Умму Амина

🎙 Соҳиба

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунингиз билан яшанг, чунки «кеча» ўтиб кетди, «эртага» балки бўлмаслиги мумкин.

Тушунарсизми, сўрашдан уялманг.

Нимадир ўрганмоқчимисиз ўрганинг.

Ҳеч қачон баҳслашманг.

Тушунарли бўлиши учун, тушунтиринг.

Айбдормисиз — очиқ айтинг ва ўзингизни оқлашга уринманг.

Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва у ҳар доим ҳам сизники билан тўғри келавермайди.

Сизни англамайдиган билан мулоқотда бўлманг.

Ҳаётда энг асосийси - бу муҳаббат, қолган барчаси беҳуда.

Атрофдаги олам меҳрибон,аммо унга сизнинг бор ёки йўқлигингиз аҳамиятсиз.

Ёдингизда тутинг, ҳаёт сиз учун бошқа такрорланмайди.

Унутманг, сиз ҳеч кимдан ҳеч нима қарздор эмассиз..

Бошқалар ҳам сизнинг олдингизда ҳеч нимадан қарздор эмас.

Ўзгаларнинг ваъдасига эмас, ўзингнинг нимани ҳис этаётганингизга ишонинг.

Агар кайфиятингиз ёмон бўлса, қачон ўлишингиз ҳақида ўйланг ва шунда ёмон кайфиятингиздан асар ҳам қолмайди.

Унутманг, бугунги кунингиз ҳаётингизнинг энг яхши кунидир!!
🍃
Хайрли тонг Қадрлигим..

@Ishqim_Sen
«Мен дарду ҳасратимни фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қиламан...»

Юсуф сураси, 86-оят

@Ishqim_Sen
Ишқнинг 40 олтин қоидаси.

3 - Қоида



Қуръони карим тўрт савияда ўқилиши мумкин:

1. Зоҳирий маънодир.
2. Ботиний маънодир.
3. Ботинийнинг ботинийсидир.
4. Бу савия шу даражада чуқурки, уни таърифлашга калималар кифоя қилмайди.

Ҳазрати Шамс Табризий
🍃
Роббим бизларга ана ўша савияларда Каломи муборагини ўқишни насиб этсин!
🍃
Таржимон Боборавшан


@Ishqim_Sen
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

Билингки, банданинг эҳтиёжи Аллоҳни ягона деб,
- Унга муҳаббатда;
- Ундан қўрқувда;
- Ундан умид қилишда;
- Унга таваккул қилишда;
- Аммалларни у учун қилишда;
- Унга бўлган қасамда;
- У учун бўлган назрда;
- Унга итоатда;
- Унга бўлган камтарликда;
- Уни улуғлашда;
- Унга саждада;
- Унга яқинлашишда шерик қўшмасдан ибодат қилишда.

Бу эҳтиёжлар банданинг руҳга бўлган эҳтиёжидан, кўзнинг нурига бўлган эҳтиёждан... ва ҳоказо нарсалардан кўра зарур эҳтиёждир. Яни, бу эҳтиёж билан тенглаштирадиган тенг нарсани ўзи йўқ.Зеро қулнинг асл моҳияти - қалби ва руҳи ҳеч шериги йўқ, ибодатда ( якка Ўзи ) бўлган Зотга ибодат қилмагунича соғлом ( саҳиҳ ) бўлмайди.


« Ториқул ҳижротайн», 99.


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Зар (р.а).дан
Расулуллоҳ ﷺ мени етти нарсага буюрганлар:

1 Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;

2 Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга,
ўзимдан юқориларга қарамасликка;

3 Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;

4 Бировдан бирон нарса сўрамасликка;

5 Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;

6 Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;

7 «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган.

Имом Аҳмад ривояти.
🍃
Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
Маҳзунликда йиғла, чунки кўз ёшлар қалбингда умид чечакларини ундирса ажабмас...
🍃
Кўздан сизилган ёш, оғир хўрсиниш, чуқур хаёллар, қалбан ёлғизлик, қўй, сўзларни чўзмаймиз, зотан бунинг бари СОҒИНЧдир...
🍃
Соҳилга боғланган қайиқлар уммонни кезарми, йўқ, дунёга боғланган кўнгилни баҳри ишқда суздирмоқчи бўлганинг нимаси?!
🍃
Мусибат иймоннинг сайқалидир, келса сабр эт. Иймон етилмай қалб эврилмас. Қаттиқ донни майин қилган тегирмоннинг тоши эмасми ахир?!

Нодира
🍃

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг қадрлигим...
Отган тонг барокотли бўлсин..
Роббимдан сўраганингиз ижобат бўлсин...

Икки Харамида меҳмон қилсин бизларини...
🍃
Бугун :

Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин...

@Ishqim_Sen
Албатта Роббим Кечиргувчи ва Раҳимлидир..

Албатта Роббим Меҳрибон ва Марҳаматлидир..

Албатта Роббим дуоларимзни Эшитгувчидир...

Албатта Роббим дуоларимзни ижобат қилгувчидир...


@Ishqim_Sen
Сен мени севарсан, мен сени севарман, аммо Аллоҳ бизни севмаса, бу севгининг ҳасратдан бўлакдан нимаси бор?!
🍃
Офтоб шарқдан чиқиб ғарбга ботар дейсанми, йўқ, у бориб ҳар ошиқ қалбга чўкар. Сен вазмин булутлар ёмғир тўкканини кўргандирсан, ошиқ қалбни эса офтобдек ишқ оташи йиғлатар...
🍃
Кеч, аламлардан кеч, унут, надоматларни унут, Яратгандан сокин қалб сўра, зотан ҳузур ўшандадир. Уммонни тоширган тўфонлар бўлур, қалбдаги саросима ҳам айни улардандир...
🍃
Умму амина


@Ishqim_Sen
Ишқнинг 40 қоидаси

4 - Қоида

Коинотдаги ҳар заррада Аллоҳнинг сифатларини кўра олишинг мумкин. Чунки у масжидда, черковда, синагогда эмас, ҳар он ҳар ердадир. Аллоҳни кўриб яшаган бўлмагани каби, Уни кўриб ўлган ҳам йўқ. Kим Уни топадиган бўлса, абадиятга қадар У билан қолади.


Ҳазрати Шамс Табризий
🍃

@Ishqim_Sen