Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Бир куни жаннатда, Кавсар бўйида,
Учрашсак... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда,
Менга тутсангиз—а, Ё, Расулуллоҳ.

Дунёнинг ҳотамтой буюк шоҳлари,
Энг ғариб мискинга қилгандек икром,
Сизга фидо бўлсин кўзим гавҳари,
Сиз алик олсангиз мен берсам салом.

Жаннат боғларида боладек кулсам,
Йиғласам боладек бахтдан энтикиб.
Қаерда қолдингиз, кўринмайсиз, деб
Кириб келсангиз—а эшигим қоқиб.

Деворим туташса деворингизга,
Энг яқин қўшним, деб чунон севинсам.
Сиз маъсуд кезсангиз жаннат боғларин,
Мен ҳар бир изингиз кўзимга сурсам.

Беҳиштни нур дерлар, доим мунаввар,
Дерларки, ой, қуёш бўлмайди, илло,
Сиз бирор ҳалқада кўринсангиз гар,
Кўзимни бир лаҳза олмасам асло.

Жаннатда, шаксизки, турфа неъмат кўп,
Шунда ҳам сарасин топсам ахтариб.
Ҳар куни сиз учун бирор идишда
Қаймоқми, асалми борсам кўтариб.

Қанийди, эшикка қўйилган қулдек,
Жилмасам бир қадам остонангиздан.
Икки соҳилларни тутган кўприкдек
Йўл тушса уйимга кошонангиздан.

Қанийди, қанийди жаннат боғида,
Учратсам... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Аллоҳим, лутф этиб мендек ғарибни
Сиз—ла қўшни этса, Ё, Расулуллоҳ...

Умму Амина


22.01.2021йил

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мавлонодан олтин ўгитлар

- Паргор (циркуль)га ўхшаймиз, бир оёғимиз шариатга маҳкам боғланган, иккинчи оёғимиз билан етмиш икки миллатни кезмоқдамиз.
🍃
- Ҳузурида бўлмаганлар учун ҳам шунча уст-бош, шунча егуликлар берган Зот, ким билади, меҳмонига қандай икром қилар экан!?
🍃
- Аллоҳ Қуръондаги буйруқ ва таъқиқларини тошга эмас, ақли бор бошга бергандир.
🍃
- Эй Аллоҳ таоло китобининг нусхаси бўлган – инсон! Сен коинотни яратган Ҳақ гўзаллигининг бир кўзгусидирсан!

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси
🍃

Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг Жаннат ифорим, қуёшим, фариштам, беғуборим...

Сиз менинг энг суюклигимсиз...

Аллоҳ учун яхши кўрганимсиз...

Тoнгингиз хайрли, кунингиз завқли бўлсин...

Сизга хафа бўлиш ярашмайди..

Дунё сизга кулмаса, сиз дунёга кулиб қаранг...
🍃
Асрга татисин, ҳар бир онингиз,
Омад билан бошлансин, отган тонгингиз.
Сизга омад тилайман, арзийсиз шунга,
Бебаҳосиз, ўхшамайсиз,
асло ҳеч кимга...


@Ishqim_Sen
یا مقلب القلوب ثبت قلبي على
دينك

Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимни динингда
собит қил.

@Ishqim_Sen
Ишқнинг қирқ қоидаси.

1 - Қоида


Яратганни қайси калималар билан танишимиз, ўзимизни қай кўринишда эканлигимизга кўзгу тутади.
Агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда, сенинг ақлингга аввало қўрқиладиган, уяладиган бир Зот келадиган бўлса, демак сен кўпроқ қўрқув ва уят ичидасан.
Йўқ агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда аввало ишқ-муҳаббат, шафқат-марҳаматни хотирлаётган бўлсанг, демак сенда бу васфлардан етарлича мавжуд экан.


Ҳазрати Шамс Табризий
🍃
Боборавшан таржимаси

@Ishqim_Sen
_Байтлардаги_ишқ_ни_тушунмаганлар.webm
7.8 MB
Авлиёлар Ишқи.

(Албатта кўринг...)

​​-"Ишқнинг сири нима?"
-"Ёрда фано бўлмоқ!"
-"Ёрнинг истаги нима?"
-"Самимий бўлмоқ!"
-"Самимият нима?"
-"Доимо Ёрга боқмоқ!"
-"Бу қандай бўлади?"
-"Нафсни тарк этмоқ билан!"
Ишқ, Сен ва Мен ғафлатидан ошиб ўтиб, "Биз" бўлганларнинг ризқидир...
🍃
Аллоҳга еткизувчи йўллар кўп. Мен ИШҚ йўлини танладим.

Мавлоно ҳазратлари.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт орзулар ушалишида ҳам эмас.
Борига кўниб яшашда ҳам эмас.
Бахт бизнинг борлигимизда!!!
🍃
Борингизга минг шукр қадрлигим...

Хайрли оқшом...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч тавсия

Ҳамма нарса ўзгаришига ишонган ҳолда дуо қилинг.
🍂
Ҳамма нарсани ўзгартира олишингга ишонган ҳолда баҳс қилинг.
🍃
Ва бир кун келиб ҳаммаси тугашига ишонган ҳолда сабр қилинг.
🍂
Унутманг, бу учови сизни ҳар вақт энг яхши ниҳояга етказади....
🍃
Ассаламу алайкум хайрли тонг қадрлигим...
Бугунги кунингиз дуолар ва ин ша Аллоҳ билан бошланиб,
ижобат ва алҳамдулиллаҳ ила якунлансин...

Сизни яхши кўраман...

@Ishqim_Sen
Мавлонодан олтин ўгитлар

- Ҳирс ҳатто энг хунук нарсаларни ҳам чиройли қилиб кўрсатади.
🍃
- Ақл барча борар йўлларни билса ҳам, ишққа келганда йўлини топа олмай кўр бўлиб қолади.
🍃
- Кеманинг ичидаги сув кемани чўктиради, остидаги сув эса унга таянч бўлади.
🍃
- Аллоҳга бораётган манзилда ақл айғирига йўл йўқдир.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


@Ishqim_Sen
Аллоҳим ҳар бир муҳтожга
сўраганини бергин...

@Ishqim_Sen
Ишқнинг қирқ олтин қоидаси

2 - қоида


Ҳақ йўлида илгариламоқ кўнгил иши, ақл иши эмас.
Раҳбаринг доимо кўнглинг бўлсин, елканг устидаги бошинг эмас.
Нафсингни таниган-билганлардан бўл, бутунлай йўқ қилганлардан эмас!


Ҳазрати Шамс Табризий

@Ishqim_Sen
Истиғфор -гуноҳларга тавба қилиш ва мағфират сўрашдир.

У шундай бир сувки, у билан қалблар ювилади.

Гуноҳларнинг қоралиги кетказилади.

У шундай нурки, исён зулматини нурафшон қилади ва банда Роҳманнинг нурига қайтади.

Шу нур ила қадам қўяди.

Шундай экан тавба ҳар қандай нажотнинг калитидир.

استغفر الله و اتوب اليه

Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ...


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизлардан бирингиз:

- Севгининг белгиси, далил нима? - деб сўраса...

Ҳеч иккиланмай:

- Маҳбубнинг ёнида бўлиш, қаттиқ иссиқ бўлганда, ёқимли салқинликни, совуқ кунларда эса, илиқликни ҳис қилиш кабидир... дердим .

Айтардимки...
- Севги, кулфатнинг кетиши, дўстликнинг қолишидир..
Ёлғонга ҳожат қолдирмайдиган, орадаги машаққатни кетказадиган, ўзингизни уни ҳайрон қолидириш учун ўзгаришга мажбур қилмайдиган, борингизча кўринишингизни ҳам юксак қабул қилиниши, ҳақиқий севгининг далилидир....

Иккингиз жим турсангиз, сукунат тотли...
Бирингиз гапирсангиз, эшитиш тотли...


Муҳаббат ила яшанг,ҳайрли оқшом.

@Ishqim_Sen
Ҳечким сизга Аллоҳ каби меҳрибон бўлмайди...

@Ishqim_Sen
Audio
Сиз-ла қўшни этса, Ё Расулуллох.


📃 Умму Амина

🎙 Соҳиба

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунингиз билан яшанг, чунки «кеча» ўтиб кетди, «эртага» балки бўлмаслиги мумкин.

Тушунарсизми, сўрашдан уялманг.

Нимадир ўрганмоқчимисиз ўрганинг.

Ҳеч қачон баҳслашманг.

Тушунарли бўлиши учун, тушунтиринг.

Айбдормисиз — очиқ айтинг ва ўзингизни оқлашга уринманг.

Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва у ҳар доим ҳам сизники билан тўғри келавермайди.

Сизни англамайдиган билан мулоқотда бўлманг.

Ҳаётда энг асосийси - бу муҳаббат, қолган барчаси беҳуда.

Атрофдаги олам меҳрибон,аммо унга сизнинг бор ёки йўқлигингиз аҳамиятсиз.

Ёдингизда тутинг, ҳаёт сиз учун бошқа такрорланмайди.

Унутманг, сиз ҳеч кимдан ҳеч нима қарздор эмассиз..

Бошқалар ҳам сизнинг олдингизда ҳеч нимадан қарздор эмас.

Ўзгаларнинг ваъдасига эмас, ўзингнинг нимани ҳис этаётганингизга ишонинг.

Агар кайфиятингиз ёмон бўлса, қачон ўлишингиз ҳақида ўйланг ва шунда ёмон кайфиятингиздан асар ҳам қолмайди.

Унутманг, бугунги кунингиз ҳаётингизнинг энг яхши кунидир!!
🍃
Хайрли тонг Қадрлигим..

@Ishqim_Sen