Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Роббимга хамд сано бўлсин, бизни яна энг улуғ кунларда бирлаштирди.
Бизни яна Қурбон Ҳайитининг севинчига лойиқ кўрди.
Бу кунларга ку́п бандалар етишолмади.
Баъзилари ўлим сабаб, баъзилари эса ҳидоятсизлик сабаб.
Бизни шу улуғ кунларга лойиқ кўрган Роббим, жаннатига ҳам лойиқ кўрсин.
Жаннатида ҳам бирлаштирсин. Байрамимизни давомини жаннат боғларида ҳам севиниб нишонлайлик.
Кўнглимиздан ўтиб, кафтларимизга тўкилган бутун хайрли дуоларимизни ижобатини тез кунда кўзимизда қувонч ёш билан қарши олиш бутун аҳли исломга насиб бўлсин.
Дарди борларга бу байрам шифо бўлсин.
Қарзи борларга бу байрам нажот бўлсин.
Фарзандсизларга бу байрамда фарзанд хабари бўлсин.
Мусибатзадаларга бу байрам офият бўлсин.
Соғинчдан қалби пораларга бу байрам висол бўлсин.
Муҳожирларга бу байрамда ватан висолига етишиш бахти бўлсин.
Гуноҳлардан покланган қалб билан байрамни нишонлашни Роббим тақдир қилган бўлсин.
Кимнинг қанақа яхши ниятлари бўлса зиёдаси билан берсин Аллоҳим.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимдир муваффақиятини тушида кўриб ётганида, кимдир унга эришиш учун барвақт уйғонади...

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху

Хайрли кун эй, умри азизлар! 🌸🌱🌸

Яхши дам олдингизми, 3-4-кунлик дам олиш ҳам тугади, бир кун компот, бир кун мураббо ёпиш, бир кун тозалов, бир кун йўқлов, мана яна ишга алҳамдулиллаҳ! 🌸
Ҳаммасига чиройли шукроналар бўлсин, тириклик учун, янги бу тонглар учун, оиламиз борлиги учун, дўстлар учун, ҳаммаси учун! 🌸
Ўзи ато этган умрни яхшиликларга сарфлашимизни Ўзи осон айлаб, Ёрдамчимиз бўлсин!
Кунингиз солиҳ амаллар билан гўзал ўтсин, азиз диндошим.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху.
Кунни мазмунли ва кўтаринки кайфиятда ўтиши учун нима қилиш керак?
Уйқудан уйғонгач Аллоҳга шукр келтиришдан бошланг... СИЗ бугунги кунда Борсиз, соғ -саломат кўзларингизни очдингиз. Сизни жонидан ортиқ кўрувчи энг камида 2 та инсон бор. Егулигингиз, ичимлигингиз бор, алҳамдулиллоҳ... Кўришга кўзингиз, эшитишга қулоғингиз, ушлаш учун қўлингиз, юриш учун оёгингиз, тафаккур қилишингиз учун онгингиз бор!!!
    Ер юзида неча миллион инсонда бундай имкониятлар йўқ... Ўйлаб кўринг...
      Куннинг сермазмун ўтиши учун 3 тавсия:
1. Бошқаларни кайфиятингизга таъсир қилишига йўл қўйманг. 2.Ички ҳолатингизни, руҳиятингизни бошқаришни ўрганинг.
3.Табассум қилинг.

Шунчаки жилмайинг...

▫️Кучли ва ақлли инсонлар ҳеч қачон ўч олмайди. Сиз ҳақингиздаги нотўғри фикрларни ўзингиз учун ютуқ деб билинг ва шунчаки жилмайиб қўйинг.

@Ishqim_Sen
Жума кунининг бомдоди мусулмон кишининг ҳафта давомида ўқийдиган энг яхши намозидир.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ ҳузуридаги энг афзал намоз - жума куни тонгдаги намозни жамоат билан ўқиш", дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Ғам-ташвишнинг ариши ва гуноҳларнинг мағфират бўлиши сабабларидан, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишдир. Жума куни айтилган салавотнинг таъсири каттадир. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом салавот айтувчига “ғам-ташвишингга кифоя қилади, (унинг сабабидан) гуноҳларинг мағфират қилинади”, деб айтганлар.

Имом Термизий ривояти.

Жума байрам ва ибодат кунидир. Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар сония ҳасанотлар хазинасидир. Кимнинг қалби шод бўлиши, гуноҳлари мағфират қилиниши, муаммолари ҳал бўлиб, ғамдан халос бўлишни истаса, ўша фурсатларда пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Худо хоҳласа бўлади!
Хоҳламаса хайрли бўлади.

Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, хайрли кун.🍀
📿Жума айёмининг хайри ва барокати сизга бўлсин.

🤲🏻 Аллоҳим, Кунимизни ғамлардан холи қил.
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла Аллоҳим,🤲
Аллоҳим лутф этдинг қулинг қилдинг, хосладинг Исломда қилдинг, суйдинг Расулингга уммат қилдинг, танладинг илм бердинг, у́зинга чақирдинг,
Алҳамдулиллаҳ, бу неъматларингни бардавом айла ва Қиёмат куни фойдамизга ҳужжат бўлишини насиб айла, икки дунёда азиз қил Ё Раб🤲

@Ishqim_Sen
Аллоҳ таолонинг раҳматини истаганлар учун дуолар азизларим, сиз учун илиндик

Кунингиз сўраганингиздек ўтсин!

🕋ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО...🕌

🤲🏻Эй марҳаматли Роббим, сен иззат соҳиби бўлган азиз Зотсан.
Бошқаларга иззат берадиган Ал-Муъизсан, қалбимдаги ҳар бир ҳолатдаг хабардор Ал-Хобирсан, менинг ич-ичимни кўриб турган Ал-Басирсан, сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эшитадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас-Самиъсан, дардларимга даво берувчи ҳеч кимса йўқ, сен Аш-Шофиъсан, марҳамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар-Рохмансан, гуноҳларимни кечирадиган фақат сенсан Ал-Ғоффарсан, Ал-Ғофурсан, Ал-Афувсан, айбларим очилса сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас-Сатторсан, Қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарувчим йўқ, Сен борсан.
🌿Охиратда иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар-Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал-Ҳайй, эй абадул-абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал-Қоййум, эй жонларни оладиган Ал-Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал-Муҳйии.......

🤲🏻Роббим! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гуноҳлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман.
🍃Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан Аллоҳим....

🤲🏻Намоз дея ўқиганимда на хушуъ на хузуъ бор.
🌱Закот дея берганимда миннатлар мужассам.
Рўза дея тутганимда ҳамиша маъсият, Ҳаж дея борганимда бир саёҳату тижорат Аллоҳим.....
🌿Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир.
Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим, мени кечир.
🌱Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим, кечир.
Аллоҳим...на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч...
Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат...
Турган битганим хиёнат.
Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим.
🤲🏻Аллоҳим...чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим, тоғдек гуноҳимни заррадек билдим, кечир.
Йўлингда машаққат чекишдан қочдим.
🍃Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма, Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут.
Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз, унинг хулқи билан хулқлантир.
🤲🏻Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни, сидқни итоатни бер.
Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла.
Аллоҳим менга офият бер.
Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла, қалбимни Қуръон нури билан нурлантир.
🌱Аллоҳим...дунё зийнатларига мени алдаттирма.
Аллоҳим...тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла.
Аллоҳим...бир он ҳам зикрингдан айирма.
🍃Аллоҳим...танимни соғ қил.
Аллоҳим...кибрли, такаббур бўлишимдан ўзинг сақла.
Хокисор ва камтарлик бер.
Аллоҳим...менинг қўлимдан бирон иш келмайди.
🌿Аллоҳим...агар сен менга раҳм этиб, чора этмасанг ҳалок бўламан.
Сўзи гўзал, амали хунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим.
Ота-онамга раҳм қил, умрларини узоқ, амалларини гўзал қил.
Икки дунё саодатини бер Аллоҳим.
Зулм кўраётган биродарларимга офият,сабр бер.
🍃Мусулмонларни қалбларида бир-бирларига муҳаббатли қил.
Аллоҳим...қалбим тўла хато, елкам тўла гуноҳ менга ўзинг нажот бер.
Аллоҳим...қиёмат куни ўз соянгдан жой бер.
🤲🏻Аллоҳим...сўроқ-саволимни осон қил.
Аллоҳим...қиёматда шафоатингга лойиқ қил, жамолингни бепарда кўришни насиб эт.
Аллоҳим...мени дўзах ўтидан ўзинг сақла.
🤲🏻Аллоҳим...агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ.
Аллоҳим...ҳидоят қилганингдан кейин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма.
🤲🏻Аллоҳим...бу дунё ва охират яхшиликларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт Аминь.....🤲

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ё  РОББИМ!
Дунё ва Охиратда СЕНИНГ розилигингга  эришишни тақдир қил!
Қилган ибодатларимизни
Ўзинг даргоҳингда қабул эт, Эй доимий Раҳмат эшиклари очиқ турадиган карамли Зот!!
Эй лутфу инояти ила бизларни лол қолдирадиган Зот, эрта тонгда бу гуноҳкор қулларинг, ўзига нима хайрлисини билмаган ожиз бандаларинг ҳамма ишимизни Ўзингга топшириб қилаётган тавбаларимизни, улуғ Даргоҳингга кўтарилаётган дуоларимизни ижобат айла, неъматларингни мўл-кўл қилиб ато айла, Эй марҳаматлиларнинг энг Марҳаматлиси бўлган Роббимиз!
🤲
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Азиз диндошим, яна бир гўзал тонгингиз муборак бўлсин! Тонгда уйғониб раҳмат кутганларга Аллоҳимнинг саломи бўлсин!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Яна бир гўзал кун муборак бўлсин, Азизлар!

Аллоҳ ушбу кунни барчамизга хайр-баракотли қилсин ва қолган кунларида хам ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.

Чунки тонгдаги дуолар тақдирларга тасир этади.

​Қанча-қанча ғам-андухлар бор фақат саждада тарқалади.

Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади.

Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади.

Аллоҳим! Бизларнинг қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик, амалларимизга қабулият ва дуоларимизга ижобат ато айла!🤲🤲🤲
☀️
Чумолиларнинг ғимирлашини биладиган, сасини ҳам эшитадиган Аллоҳ, қалбларимизнинг астойдил фарёдини эшитмайдими?! Албатта эшитади...

Мавлоно Румий.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Бахтли бўлиш учун:
қўлларингизни - иш билан;
қалбингизни - муҳаббат билан;
Онгингизни - мақсад билан;
Хотирангизни - фойдали билимлар билан,
Келажакни - умид билан тўлдиринг!🕊

🌙 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бугун бошланажак янги бир ҳафтанинг нурафшони муборак бўлсин!

Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир. Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси... Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз.

Майли, истаганларимиз бўлмасин, Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин! Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...

Кунингиз солиҳ амалларга, Аллоҳ таолонинг раҳматию офиятига тўлсин.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Алҳамдулиллаҳ!
Яна сизлар билан саломга насибни қўшгани учун!

Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишларингиз доимо ўнгидан келсин, фарзандлар камолини кўринг..

Аллоҳ таоло доим ўзи паноҳига асрасин! .

Кун давомида сизларни яхши кайфият тарк этмасин деб қоламиз!

@Ishqim_Sen
Бу дунё Аллоҳдан Аллоҳга бўлган йўлдир. Шундай экан, йўловчилигингни унутма... 🌿

Аслида барчамиз йўлдамиз...
Борар маконимиз хайрли манзиллар бўлсин🌿

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху! 🌸
Азиз диндошим! 🌸

Кўп нарса билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, фидокорлик қилган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак, кифоя.

Меҳрибонларимизнинг умрлари баракотли бўлсин, атрофимиз яхшилар билан тўлсин, кунимиз мазмунли ўтсин, азизларим.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким Аллохдан дунёлик истаса у хисоб китоб куни ку́прок туришни хохлайди деганидир,яьни бойлигини керакли жойга ишлатмаса,узундан узок хисоб беришга мажбур бу́лади.

Аллохим хаммамизни сахий бойлардан килсин,Аминь.

Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌿🌺
Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  пайшанба тонги  хайрли бўлсин !

Гўзал тонг🌿🌺  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин.

Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини Аллохдан  сўраб қоламан, ушбу кун умр саҳифангизнинг энг ёрқин кунларидан бўлсин, Яратган Роббимиз Ўзи ёрлақасин! 🤲

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин !🌿🌺

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин🤲❤️

Инналлоҳа ва малааикатиҳи юсоллуна аьланнабий, яайюҳаллазийна аману соллу аьлайҳи васаллиму таслима.

Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин алайка я Саййидал Мурсалийн

Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин алайка я Саййидан Набиййин.

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху

Жуманинг хайри ва барокати сизга бу́лсин азиз диндошим!💐


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн🤲🤲🤲

Я Арҳамар Роҳимийн, Я Ғофурур Роҳийм бугунги жума кунинг ҳурматидан Ўз лутфу марҳаматинг, фазлинг ила гуноҳларимизни авф эт!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!

Шайх Шаъровий


@Ishqim_Sen
#ҲОЖАТ_НАМОЗИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд(Розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Кечаси ёки кундузи ўн икки ракат намоз ўқийсан. Ҳар икки ракатда ташаҳҳудга ўтирасан. Намознинг охирги ташаҳҳудини ўқиб бўлганингда, Аллоҳ азза ва жаллага сано айт, Набий алайҳиссаломга саловат йўлла ва кейин сажда қилиб, “Фотиҳа”ни 7 марта, Оятул Курсийни ҳам 7 марта ўқи, сўнг “Лаа илааҳа иллалооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр”, деб 7 марта айт. Кейин: “Эй Аллоҳим, Аршингнинг иззати, Китобингда билдирган бепоён раҳматинг, исми аъзаминг, олий жалолинг ва мукаммал калималаринг билан сўрайманки...” деб ҳожатингни айтасан. Сўнг саждадан бошингни кўтарасан ва ўнг-сўлга салом берасан”(Ҳоким р-ти).

Бу дуо Асқалонийнинг “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” китобидан олинди. Ҳадиснинг сўнгида шундай илова бор: “Аҳмад ибн Ҳарб, Абу Закариё, Ҳоким ва яна бир қанча кишилар бу дуони ҳаётда тажриба қилиб, унинг ҳақлигига гувоҳ бўлишган”

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

⚡️⚡️⚡️

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху, хайрли кун қадрдонлар!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

@Ishqim_Sen
БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:

✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!

✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!

✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.

✔️ Ҳамиша,  талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!

✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз,  «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!

✔️ Оз бўлсада, садақот беринг.  Қурбингиз етмаса,  ширин сўзингиз билан,  ёки,  табассумингиз билан бўлса ҳам!

✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.

✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!

✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!

✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!

✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!

✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!

✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!

✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!

✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.

✔️ Сабрли бўлинг!

✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.

✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!

✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!

✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.

✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!

✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият,  қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо  муҳофаза этинг!

✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!

✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир»  оятини тез - тез ёдга олиб туринг!

✔️ Турли миш - мишлардан  йироқ бўлинг!

✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг.  Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.

✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро,  энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!

@Ishqim_Sen