Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.49K photos
1.76K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Бахтли бўлиш учун:
қўлларингизни - иш билан;
қалбингизни - муҳаббат билан;
Онгингизни - мақсад билан;
Хотирангизни - фойдали билимлар билан,
Келажакни - умид билан тўлдиринг!🕊

🌙 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бугун бошланажак янги бир ҳафтанинг нурафшони муборак бўлсин!

Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир. Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси... Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз.

Майли, истаганларимиз бўлмасин, Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин! Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...

Кунингиз солиҳ амалларга, Аллоҳ таолонинг раҳматию офиятига тўлсин.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Алҳамдулиллаҳ!
Яна сизлар билан саломга насибни қўшгани учун!

Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишларингиз доимо ўнгидан келсин, фарзандлар камолини кўринг..

Аллоҳ таоло доим ўзи паноҳига асрасин! .

Кун давомида сизларни яхши кайфият тарк этмасин деб қоламиз!

@Ishqim_Sen
Бу дунё Аллоҳдан Аллоҳга бўлган йўлдир. Шундай экан, йўловчилигингни унутма... 🌿

Аслида барчамиз йўлдамиз...
Борар маконимиз хайрли манзиллар бўлсин🌿

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху! 🌸
Азиз диндошим! 🌸

Кўп нарса билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, фидокорлик қилган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак, кифоя.

Меҳрибонларимизнинг умрлари баракотли бўлсин, атрофимиз яхшилар билан тўлсин, кунимиз мазмунли ўтсин, азизларим.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким Аллохдан дунёлик истаса у хисоб китоб куни ку́прок туришни хохлайди деганидир,яьни бойлигини керакли жойга ишлатмаса,узундан узок хисоб беришга мажбур бу́лади.

Аллохим хаммамизни сахий бойлардан килсин,Аминь.

Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌿🌺
Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  пайшанба тонги  хайрли бўлсин !

Гўзал тонг🌿🌺  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин.

Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини Аллохдан  сўраб қоламан, ушбу кун умр саҳифангизнинг энг ёрқин кунларидан бўлсин, Яратган Роббимиз Ўзи ёрлақасин! 🤲

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин !🌿🌺

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин🤲❤️

Инналлоҳа ва малааикатиҳи юсоллуна аьланнабий, яайюҳаллазийна аману соллу аьлайҳи васаллиму таслима.

Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин алайка я Саййидал Мурсалийн

Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин алайка я Саййидан Набиййин.

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху

Жуманинг хайри ва барокати сизга бу́лсин азиз диндошим!💐


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн🤲🤲🤲

Я Арҳамар Роҳимийн, Я Ғофурур Роҳийм бугунги жума кунинг ҳурматидан Ўз лутфу марҳаматинг, фазлинг ила гуноҳларимизни авф эт!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!

Шайх Шаъровий


@Ishqim_Sen
#ҲОЖАТ_НАМОЗИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд(Розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Кечаси ёки кундузи ўн икки ракат намоз ўқийсан. Ҳар икки ракатда ташаҳҳудга ўтирасан. Намознинг охирги ташаҳҳудини ўқиб бўлганингда, Аллоҳ азза ва жаллага сано айт, Набий алайҳиссаломга саловат йўлла ва кейин сажда қилиб, “Фотиҳа”ни 7 марта, Оятул Курсийни ҳам 7 марта ўқи, сўнг “Лаа илааҳа иллалооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр”, деб 7 марта айт. Кейин: “Эй Аллоҳим, Аршингнинг иззати, Китобингда билдирган бепоён раҳматинг, исми аъзаминг, олий жалолинг ва мукаммал калималаринг билан сўрайманки...” деб ҳожатингни айтасан. Сўнг саждадан бошингни кўтарасан ва ўнг-сўлга салом берасан”(Ҳоким р-ти).

Бу дуо Асқалонийнинг “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” китобидан олинди. Ҳадиснинг сўнгида шундай илова бор: “Аҳмад ибн Ҳарб, Абу Закариё, Ҳоким ва яна бир қанча кишилар бу дуони ҳаётда тажриба қилиб, унинг ҳақлигига гувоҳ бўлишган”

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

⚡️⚡️⚡️

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху, хайрли кун қадрдонлар!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

@Ishqim_Sen
БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:

✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!

✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!

✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.

✔️ Ҳамиша,  талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!

✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз,  «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!

✔️ Оз бўлсада, садақот беринг.  Қурбингиз етмаса,  ширин сўзингиз билан,  ёки,  табассумингиз билан бўлса ҳам!

✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.

✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!

✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!

✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!

✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!

✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!

✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!

✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!

✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.

✔️ Сабрли бўлинг!

✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.

✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!

✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!

✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.

✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!

✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият,  қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо  муҳофаза этинг!

✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!

✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир»  оятини тез - тез ёдга олиб туринг!

✔️ Турли миш - мишлардан  йироқ бўлинг!

✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг.  Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.

✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро,  энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбияси ҳақида жуда ибратли шеър. Эшитиб, хулоса қилинг!

Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Яна бир кун, яна бир имкон, амаллар рўйхатингиз савобга тўлсин!

Келажакка ишонч билан, ўтмишга миннатдорлик билан, ҳозирга шукрлик билан, юқорига умид билан, ён-атрофингизга эса ~ меҳр-муҳаббат билан боқинг ва доимо табассум қилиб юрингки, қалбингиз мудом хотиржам ва сокинликда бўлсин.

Бу қисқа кечар  умримиз йўлларида , ҳеч йўқ бир кўнгилни обод қилолсак, бизнинг ортда қолган умр сонияларимиз бежиз кетмапти. Зеро, кўнгил ола билмоқлик ҳам гўзал ҳулқдан   ва қалб тозалигидан нишонадир.

Атрофимизда яқинларимиз , ёру дўстларимиз бор, улар бизнинг умр ҳамроҳларимиздир. Уларни бир сўз билан «яқинлар»деб атадик, чиндан улар қалбга яқин кишиларимиздир.!

Ҳар бир қалб ўз яқинини авайласа  ҳаёти гўзал бўлажак.. Ин шаа Аллоҳ.!

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!
Қалбга яқинлар қуршовида кунингиз сиз истагандек гўзал  бўлсин!!


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оят
«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил».

(Қaсос сураси, 77- оят.)

(Фарзанд) тарбия иши қийин бўлган ва янада қийинлашди. Сабаби айни дамда тарбия оила, интернет, ОАВ ва яқин ўртоқлар орасида муштаракдир. Шу сабабли ҳам ота-оналарнинг таъсири болани ўраб турган барча жиҳатлардан кучли бўлган юқори хабардорликка ва турли услубларга эга бўлиши лозим бўлади.  Акс ҳолда улар ютқазиб қўядилар. Чунки интернет ва турли (номаъқул) дўстлар билан яқин мулоқот, афсуски яхши натижаларга олиб келмайди.

Доктор Жосим Мутавваъ.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳсиз бир ҳайвоннинг жон бериши шу бўлса, бизнинг ҳолимиз не кечур?

Ҳазрати Алидан ривоят қилинади:

“Охир-замонда йил, ой, ҳафта, кун ва соатдан барокат кўтарилади. Бир йил, бир ой миқдорида, бир ой бир ҳафта миқдорида, бир ҳафта бир кун миқдорида, бир кун бир соат миқдорида ўтади. Ва ўша пайтда қийинчиликлар кўпайиб, умр қисқаради.”

Ё Роб Рохим зот умримизга барака бер🤲

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг!

Юртимиздаги қонун лойиҳаларини қабул қилишда халқнинг фикр-мулоҳазаси жуда муҳим ўрин тутади. Қонунлар шу халқнинг яшаш ҳолати, унинг миллий қадриятлари, урф-одатларини ўзида ифода этган ҳолда бўлиши керак. Шу билан бирга Ватанимизнинг равнақи, келажакда жаҳон миқёсидаги ўрни, энг муҳими ёш авлодни таълим-тарбиясига ижобий таъсир этиши лозим.

Айни кунда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси ҳалқ муҳокамасига қўйилди. Ушбу Қонуннинг ижобий ҳал этилиши юрт фарзандларининг билим олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга ҳамда уларнинг комил инсон бўлиб етишишига, соф Ислом диний таълимотларини ўрганишига сабаб бўлиши мумкин. Шу муносабат билан сиз азизлардан ушбу қонун лойиҳаси билан танишиб, унга фикр-мулоҳазаларингизни баён қилишингизни сўраймиз.

Фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг! Ушбу ҳавола орқали уч кун муддат ичида фикрингизни қолдиринг.

🔗 Ҳавола

Аллоҳ таоло яхшиликларга васила қилсин, охиратга захира қилсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


Сиз чўмилаётган дарё сувига икки марта шўнғий олмайсиз. Оқим ҳар гал янги сувни олиб келади.

Янги кун ҳам шундай - янги куч, янги умид ва янги имкон олиб келади. 

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху! Хайрли кун. Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1. Мусибатланган фақат сен эмас.

2. Аллоҳ тақдир қилган нарса беҳикмат бўлмас.

3. Фойда келтирувчи ва зарарни даф қилувчи Ёлғиз Аллоҳдир, Аллоҳдан бошқадан умид қилма.

4. Тақдирингдаги нарса сенга етмай қолиши, тақдирингда бўлмаган нарса сенга етиши мумкин эмас.

5. Дунёнинг хақиқатини бил, хотиржам бўласан.

6. Роббинг ҳақида чиройли гумонда бўл.

7. Билгинки Аллоҳ сенга танлаган нарса, сен ўзингга танлаган нарсадан кўра яхшироқ.

8. Мусибат қанча оғирлашса, кушойиш шунча яқинлашади.

9. Кушойиш қандай келаркин, деб ўйлама. Аллоҳ бир нарсани хоҳласа унинг хаёлга келмаган сабабларини ҳам ҳозирлаб қўяди.

10. Сен кушойиш калитлари Унинг қўлида бўлган Зотга дуо қил.
..

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғафлат

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, одамларнинг кўплари уларни бой бериб қўядилар – (улар) саломатлик ва бўш вақтдир», дедилар».

Имом Бухорий ривоят қилган.

@Ishqim_Sen
“Киши, Аллоҳдан бошқага эҳтиёжи йўқлигига ишонадиган бўлса, Аллоҳ ҳам уни Ўзидан ўзгага муҳтож қилмайди.”

“Модомики, дунёни охиратга олиб кетолмас экансан, шундай яшагинки, дунё ўзи сени охиратга олиб борсин!”

Шамс Табризий


Хайрли окшом, Азиз диндошларим.🌙

@Ishqim_Sen
#Зикр_дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузурида энг маҳбуб бўлган қуйидаги тўрт жумлани айтганлар:

سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ.

📖 Ўқилиши: "Субҳаана-л-лоҳи, ва-л-ҳамду лил-лоҳи, валаа илааҳа илла-л-лоҳу валлоҳу акбар".

🌺 Маъноси: "Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир". (Имом Муслим ривояти).

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг яхшилар!
Омонмисиз, азизим, яна ғойибдан дийдор кўриштирган Зотга Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги куннинг файзи, баракоти, хайри, қувончи сиз билан бирга бўлсин!
Яқинларингиз саломат, хонадонингиз офиятда бўлсин!

Барчаларимизни дуоларимиз ижобат, умримиз саодатли, хотималаримиз гўзал бўлсин!

@Ishqim_Sen