Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳Хитойнинг ривожланиш сири нимада? Менинг фикримча мактаб ва олий таълимнинг сифатидадур.

Хитой мактабларида, мактаб болаларига ота-онасининг оғир меҳнатини томоша қилдиришади, бу билан болалар илмга янада кучли интилади ва ота-онанинг меҳнатини қадрлайди.

@Ishqim_Sen
Толиба кизалоґимдан хат😍

@Ishqim_Sen
БИР ОЯТ
وَسَارِعُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ

Оли Имрон сураси 133-оят

Яъни, "Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!".

Шошилинг! Чунки ўлим кутиб ўтирмайди.
"Эртага тавба қиламан"...
"Эртага ўқишни тартибга соламан"...
"Эртадан парҳезни бошлайман"...
"Эртадан қуръон ёдлашни бошлайман"...
"Эртага фалон беморни бориб кўраман"...

Эрта келади, аммо биз бирорта ҳам мақсадимиз сари ҳаракат қилмаган бўламиз.
Узун орзулар ҳақида эса асло сўраманг. Худди ўлмайдигандек орзулар, режалар қилаверамиз...

Ўрни келганида шуни айтай, бир неча дақиқа олдин вафот этганларнинг ҳам юқоридаги каби режалари, орзу-умидлари бор эди.
Шошилинг, чунки беғам бўлиш сизга жуда қимматга тушиши мумкин.
Санобуҳий айтади:
"Ямандан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриш учун сафарга чиқдик. Мадинага етиб келганимизда бизга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганларига беш кун бўлганини айтишди!".

Беш кун кечикиш уларни саҳобалик бахтидан жудо қилди.
Шошилинг! Кечикиш бизни жаннатдан маҳрум қилиб қўйиши мумкин!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Бизни ким уйғотади.

Ҳозир ухлаймиз, лекин бизни ким уйғотишини билмаймиз....
Яқинлар уйғотадими ёки савол сўрайдиган икки фаришта...

Эй, Меҳрибон Роббимиз, эрта тонгда уйғонишдек, Раҳматингдан бизни айирма.. Бизга имкон бер! Бизни тарк этма! Бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйма.......!
Аллоҳим, хотимамизни гўзал қил,!!!
Тунингиз осуда ўтсин яхшиларим

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз диндошим! 🌸🕊❤️.
Улуғ кунларнинг гўзал тонгида майин шаббодалар билан сийлаб Ўзининг зикрини насиб этган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲.
Жума айёмингиз қутлуғ, ибодатингиз мақбул, дуоларингиз қабул бўлсин🤲
Аллоҳ таолодан нимани сўраб турган бўлсангиз хайрлисини зиёда қилиб берсин 🤲
Келгуси зулҳижжада бизларга ҳам Ҳарамида бўлиб ибодат лаззатини тотишни, Арофатда ўтириб тавбалар билан, зикрлар билан, дуолар билан Роббимиз ризолигини топишни насиб айласин🤲
Кунингиз буюрилганидек ибодатда, кўнглингиз хотиржамликда, хонадонингиз сакинатда бўлсин, Аллоҳнинг суюклилари!
Янаги йил ана шу видеолавҳадаги каби ҳаж мавсумида мана шу мукаррам манзилда бўлиш сиз у бизларга ҳам насиб бўлсин🤲🕊

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машаа Аллооҳ🤲🕊
Бу улуғ инсон Шайх Али Абдур Роҳман Аҳмад Ҳазратлари Масжидул Ҳарамда 31 йилдан буён азон айтади. Илк азонини 14 ёшида айта бошлаган. Масжидул Ҳарамга борганлар учун бу овоз таниш. Эшитинг азизларим!🕊🕊🕊

Бизнинг зурриёдларимиздан ҳам Ўзининг уйида намозга-нажотга чақирувчи муаззинлар чиқсин
, амийн 🤲

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эҳ қани энди рамазон давом этсайди” деганлар учун ушбу кунлар айни муддаодир.
Рамазонни,
дуоларни, Аллоҳга боғланишни соғинганлар шошилинг, ушбу олтинданда қимматлироқ кунлар тугаб бормоқда.

Балки Аллоҳ учун қурбонлик сўйишга қодир эмасдирсиз,
балки Арофатда турмоқ бу сафар ҳам сизга насиб этмагандир, аммо иссиқ кунларда нафсингизни У Зот учун қурбон қилиб, рўза тутишга қодирсиз.

Гарчи ҳажга бора олмагандирсиз,
лекин ҳар қадамингизни Аллоҳни улуғлаб босиб, ҳар нафасингизни Аллоҳни мақтаб олишга қодирсиз.

Рамазонни яхши кўрганлар учун Аллоҳ рамазонни давом эттириб қўйди.
Нафсини яхши кўрганлар учун эса гапириладиган гап йўқ!

Аллоҳу акбар!

Аллоҳу акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

Жуманинг хайрини Аллоҳдан бутун аҳли ислом учун тилаб қоламиз!

•Осиё Абдулазим қизи

@Ishqim_Sen
#САЛОВАТ

Ё Аллохим, пайғамбаримиз
Мухаммад
алайхиссаломга  уларни
оилаларига,сахобаларига ва барча пайғамбарларга
Одам атодан то
қиёматгача
дунёга келиб кетадиган 
бандаларингни тутган ва
тутадиган ру́заларининг савобини адади ва даражаси қадар
буюк булган
барокатларингни,  
рахматларингни  ва
саловатларингни  хар он то қиёматгача  юборгин,
ва яна барчаларини
муборак қилгин.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билганлар учун эслатма, билмаганларга илм бўлсин!

Бугун Тарвия куни - Ҳожилар Минога чиқиб, у жойда тунайдилар, эртага эса Арафот.

Бугун Зулҳижжанинг 8 куни. Эртага Арафот. Маълумки, ушбу кунда тутиладиган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, ҳайитнинг тўртинчи (Зул-ҳижжанинг ўн учинчи) куни аср намозигача (аср намози билан бирга 23 вақт) ҳар бир фарз намози ўқилганидан сўнг, якка ўзи намоз ўқувчи, жамоатга қатнашган, имом, муқим, мусофир, шаҳарлик, қишлоқлик, аёл ва эркак ҳар бир намозхоннинг ташриқ такбирларини айтиши вожибдир.

Арафа куни дуо, зикр, тасбеҳ ва истиғфор айтиш маҳбуб саналган амаллардандир. Шундай экан, фазилатли саналган вақтларни ғанимат билиб, унда охиратимиз учун фойда берадиган амалларни бажаришга жидду жаҳд қилайлик!

Аллоҳ таоло келаётган Қурбон ҳайитини барчамизга муборак қилсин!

@Ishqim_Sen
АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Бугун динимиз комил бўлган кун
- Бугун неъматлар комил бўлган кун
- Бугунги кунга Аллоҳ таоло қасам ичган
- Бугун тутиладиган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат
- Бугун Аллоҳ таоло Одам зурриётидан мийсоқ-аҳд олган кун
- Бугун гуноҳлар мағфират бўладиган ва дўзаҳдан энг кўп озод бўлинадиган кундир

Бугун Арафа. Солиҳ амалларни ўтказиб юборманг!

©️Ҳаким Шоший

@Ishqim_Sen
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲИМ!
Бу улуғ кунингда БИЗГА Тақсимлаганинг, Хайр  Ҳидоят ва Ихлос, Офият бўлсин🤲

Ё  РОББИМ!
Дунё ва Охиратда СЕНИНГ розилигингга  эришишни тақдир қил!
Қилган ибодатларимизни
Ўзинг даргоҳингда қабул эт, Эй доимий Раҳмат эшиклари очиқ турадиган карамли Зот!!
Эй лутфу инояти ила бизларни лол қолдирадиган Зот, Мино, Муздалифа, Арофот водийингда жаранглаётган тавбалар, ёки унсиз қилинаётган улуғ Даргоҳингга кўтарилаётган дуоларга бизларни-да дуоларимизни қўшиб ижобат айла, Эй марҳаматлиларнинг энг Марҳаматлиси бўлган Роббимиз!

🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ, Азиз диндошим, арафа тонгингиз муборак бўлсин! Тонгда уйғониб раҳмат кутганларга Аллоҳимнинг саломи бўлсин!

🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан, айниқса, эҳтиёт бўлмоқ лозим

• Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

«Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади».

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАКБИРИ ТАШРИҚ

«Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар!
Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!
Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: 
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ Арафа куни, яъни бугун 15-июн бомдод намозидан бошлаб, Ҳайитнинг тўртинчи куни яъни 19-июл аср намозига қадар айтилади.

15 -
июн - 5 маҳал,
16 -
июн - 5 маҳал,
17 -
июн - 5 маҳал,
18 -
июн - 5 маҳал,
19 -
июн - 3 маҳал.

Жами 23 маҳал фарз намозларининг ортидан, Такбири ташриқни бир маротаба эркаклар овоз чиқариб, аёллар эса овоз чиқармай айтишлик вожиб амалдир.

@Ishqim_Sen
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Такбир айтинг, таҳлил айтинг, тасбиҳ айтинг, истиғфор айтинг... Жим ўтирманг, Сиз муборак кунлардасиз.

АРАФА КУНИ..
(ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ)

Имом Aвзоий айтдилар:
"Aллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Aрафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан".

Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".

Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.

Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.

("Aл-Aзкор" китоби, 333-бет)

@Ishqim_Sen
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббингиз билан учрашувга тайёрланяпсизми??

Аср намозига хам жуда оз вақт қолди.
Бугун асрдан шомгача дуо вақтидир!

Такбир, таҳлил билан ҳушбўйланинг.
Оламлар Роббиси, Маликул Мулк дунё осмонига тушишига оз қолди.

У Зот ҳузурида туришга яхши таёрланинг.

Дуоларимиз бизни коинот Эгасининг розилиги, икроми, мукофоти ва яқинлигига олиб боради.
Зеро, Роббимиз "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман", дея марҳамат қилади.
Инсон тасбеҳ айтадими, такбир, ҳамд айтадими Аллоҳ таоло билан ҳиссий боғлиқлик ҳис қилиб, банданинг ожизлиги ва Роббисининг лутфу марҳаматли эканини идрок ва эътироф этади.
Зотан, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларнинг энг ожизи, дуодан ожиз бўлганидир', дея марҳамат қилганлар.
Эй, дуоларни ижобат қилувчи Меҳрибонимиз, бу муборак кунларинг ҳурматидан биз ғофил бандаларингни авф этиб, дуоларимизни қабул эт!!!

@Ishqim_Sen
"Titan" - энг замонавий ва сўнги технологияли сув ости тадқиқот кемаси, юқори босимга чидай олмай 3000 метр чуқурликда ёрилиб парча-парча бўлиб кетди. Бортдаги 5 нафар сайёҳ вафот этди (19-июн, 2023 й).

Юқоридаги суратда акс этган жонивор эса "Aphyonidae" - денгиз тубида қуёш нури етиб бормайдиган, 6000 метр чуқурликда яшайди, озиқланади, кўпаяди.

"Бу Аллоҳ яратган нарсалардир. Қани Менга кўрсатинглар-чи, Ундан ўзгалар нимани яратдилар. Йўқ, (улар бирон нарсани кўрсата олмаслар, демак) у золим кимсалар очиқ залолатдадирлар". [Луқмон сураси, 11 оят]

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаким Термизий Собит Банонийдан ривоят қилади, у зот айтади: «Мен қачон дуоим ижобат бўлишини биламан», деди. “Қаердан биласиз?”, деб сўрашди. У зот: “Дуо қилганим вақтимда агар кўзим ёшга тўлса, қалбим юмшаса ва териларим титрашга тушса, биламанки, дуоим ижобат қилиняпти”, деди.

Ҳозир яқинлашаётган ифторлик пайти мана шундай ижобатли дуолар тилайман Аллоҳга суюклигим🤲


@Ishqim_Sen