Аллоҳ васлига ошиқлар
1.92K subscribers
2.47K photos
1.7K videos
20 files
1.17K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖Ҳаётингда маҳкам тутишинг керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингдир

📖Кимлигингни бошқалардан кўра ўзинг яхшироқ биласан
Аллоҳ сенинг ҳолатинг ва ниятингни ўзингдан ҳам яхшироқ билади

📖Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру- қимматингни тушириб юрма!

📖Ҳаётингдаги  муваффақиятсизликнинг сабаби – барчани рози қилишга уринишдир!

@Ishqim_Sen
Эҳтимол, сиз кўп бора "Нега мени ҳаётимда шундай инсонлар учрайди?" деб савол бергандирсиз. Бу тасодиф, деб ўйлайсизми?
Нега шундай бўлишининг ўзига хос теран сабаблари мавжуд ва улар камида 7 та.

Хўш, нега ҳаётимизда маълум инсонлар пайдо бўлади.

1. Сизни қалбан ўйғотиш учун

Улар бизнинг "ўт бўлиб ёнадиган" туғма ички қизиқишимизни уйғотадиган инсонлар. Сизни руҳан уйғотадиган инсонни учратганингиздан сўнг, ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди. Сиз жуда кўп нарсалар ҳақида жуда кўп саволлар бера бошлайсиз ва ўзингизни ривожлантириш ва қабул қилишга улкан эҳтиёж сеза бошлайсиз. Бундай инсон сизни билим олиш ва шахс сифатида ўсишга илҳомлантиради.

2. Юрагингизга таскин бериш

Бундай инсонлар ўзингизни тушкун ҳис қилганингизда пайдо бўлишади. Улар ёнингизда бўлиб, сиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган майда-чуйда ишларни бажаришади. Кейин улар сизни бир муддатга ёки бутунлай тарк этишади, сиз эса уларни эслаб юрасиз.

3. Ҳаётингизни бир қисмига айланиш

Бу инсонлар ҳаётингизнинг доимий ва ажралмас қисмига айланади. Улар барча қийинчиликларда елкама елка туришади. Улар дўстлар, оила, баъзан ҳамкорлар бўлиши мумкин. Уларни бемалол сизни қўллаб-қувватловчи тизимингиз деб аташ мумкин.

4. Сизга дарс бериш

Баъзи инсонлар ҳаётингизга қимматли дарс (баъзан бир нечта) бериш учун кириб келади ва сизни ҳаётнинг асл мазмунини англашга мажбур қилади. Хойнаҳой бу инсонлар сизга ўсиш ва комилликка эришиш, янада омадлироқ бўлиш ва келажагингизни орзуларингиз асосида қуришингизга ёрдам беради.

5. Ниманидир ёдингизга солиш

Бу инсонлар ҳаётингизда шунчаки эслатма бўлиб хизмат қилади. Улар сиз қачонлардир ичингизда кўмиб ташлаган, лекин қайта ўйғониши керак бўлган эски ҳис-туйғуларни ўзларида олиб келадилар. Шунингдек, улар ўтмишингиз билан боғлиқ алоқалар бўлиши мумкин.

6. Сиз лойиқ ёки лойиқ эмаслигингизни кўрсатиш учун.

Бундай инсонлар мукофот ёки жазо бўлиб келади. Тан олинг муҳим нарсаларни қадрламаймиз ёки унутиб қўямиз, аҳмоқона хатолар қиламиз, бироқ яшашда давом этамиз. Бу инсонлар сиз лойиқ бўлган ёки бўлмаган нарсаларни ёдингизга солиш учун келишади. АЛЛОҲ ҳар доим иккинчи имкон беради ва шу йул орқали буни бизга кўрсатади. Лекин шундай инсонлар келадики, улар бизни "жазолашади", қачонки биз қайта ва қайта бир хил хатоларни такрорлайверсак.

7. Сиздан ниманидир ўрганиш учун

Кўпинча ҳаёт бизга, бизни билимларимиз, ёрдамимизга муҳтож инсонларни юборади. Сиз уларга ҳаётининг маълум босқичида ниманидир ўрнатишингиз керак. Баъзи инсонлар сизга ниманидир таклиф қилса, баъзида сизда улар билан ўз тажрибангиз билан бўлишиш имкони пайдо бўлади. Барчамиз вақти-вақти билан дарсларимиз билан бўлишишимиз мумкин ва АЛЛОҲ бизга инсонларни бизнинг оқилона гапларимиз ва маслаҳатларимизни тинглаш учун юборади.

@Ishqim_Sen
https://t.me/solnishko_KAIRA

🎓🎓🎓
Qohira shahrida, Al-Azhar Universitetida oqiydigan Talaba hayoti.

Bu kanalda siz oqishga bolgan muhabbatingiz oshadi, va Misr hayoti bilan ozgina bolsada tanishib olasizlar
In Sha Allah.

Barchangizga bu kanal manfaatli bulsin. 💞
Саҳл ибн Абдуллоҳ айтдилар:

Беш нарса кишининг қимматбаҳо гавҳар эканига далилдир:
1. Ўзини беҳожат қилиб кўрсатадиган камбағал киши.
2. Ўзини тўқ қилиб кўрсатадиган оч киши.
3. Ўзини хурсанд қилиб кўрсатадиган маҳзун киши.
4. Ўртада адоват бўлса ҳам, муҳаббат изҳор қиладиган киши.
5. Кундузи рўзадор, кечаси ибодатда бедор бўлса ҳам, заифлашиб қолганини билдирмайдиган киши.

Тез фурсатда биринчи хурсандчилигимиз...
Роббим ҳузуридагисидан ҳам умидвормиз...

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдон!

Барчангизга пайшанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам Ўзи мададкор бўлсин!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

https://t.me/Ishqim_Sen
Қийинчилик етганда амал қилинадиган қоидалар!

Биринчи қоида: Мусибатланган фақат сен эмас.

Иккинчи қоида: Аллоҳ тақдир қилган нарса беҳикмат бўлмас.

Учинчи қоида: Фойда келтирувчи ва зарарни даф қилувчи ёлғиз Аллоҳдир, Аллоҳдан бошқадан умид қилма.

Тўртинчи қоида: Сенга етган нарса етмай қолиши, етмаган нарса етиши мумкин эмас.

Бешинчи қоида: Дунёнинг ҳақиқатини бил, хотиржам бўласан.

Олтинчи қоида: Раббингга чиройли гумонда бўл.

Еттинчи қоида: Аллоҳ сенга танлаган нарса сен ўзингга танлаган нарсадан кўра яхшироқ.

Саккизинчи қоида: Мусибат қанча оғирлашса, қувониш шунча яқинлашади.

Тўққизинчи қоида: Қувониш қандай келаркин, деб ўйлама. Аллоҳ бир нарсани хоҳласа, унинг хаёлга келмаган сабабларини ҳозирлаб қўяди.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бир инсондан сўрадилар:
- "Сизни ким чиндан севишини қаердан биласиз?"
У инсон:
"-Кимки ғамхўрлик қилса, мендан зерикмаса, хатоларимни кечирса ва Роббимни эслатса, ана ўша инсон мени чиндан севади..!" деб жавоб берди...

Жума кечасининг хайри ва барокати сизга бу́лсин азизлар...

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌🕋 🕊🌸Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади.
Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж🕋 қилиш бахтини насиб этгин!🤲🏻

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ🌙🌼

🌷🕋 ЖУМАНИНГ хайри ва барокати сизга бу́лсин!!!🍀🌸

Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:

🍃🌹🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲🏻

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт бу саёҳат.
Унда муваффақият ва муваффақиятсизликлар, улуғворлик, қийинчилик ва тўсиқлар бор. Аммо бу ҳаёт изланиш, турли инсонлар билан танишиш завқи, оламнинг гўзаллигини кўриб баҳра олиш ҳамдир.
..


Ҳар мушкулада зикр ва саловатни кўпайтиринг, муолажаси ва шифоси шудир😍

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаммоли вазиятлар бизни ўстиради

💖 Ҳаётимиз ҳеч қачон бир текис, равон ўтмайди: бир кун хурсандчилик бўлса, бошқа кун келишмовчилик бўлиб туради.

💖 Уйимиздаги ёки ким биландир бўладиган келишмовчилик, англашилмовчилик бирор бир вазиятнинг ечими бўлади. Баъзида бир нечтасиникиям бўлиши мумкин.

💖 Бундан хулоса чиқариб, англасак фойдали. Акс ҳолда зирапча каби вақт ўтиши билан газак олади, танамизда касаллик бўлиб юзага чиқади.

💖Шундай экан, ҳеч бир муаммоли вазият узоқ ўйлаб юришга арзимайди. Шунчаки дарс олинг ва орқага ташланг

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Бу дунёга маълум бир вақтни ниҳоясига етказиш учун, бизга берилган вазифани бажариш, Аллоҳга бандалик қилиш учун юборилганмиз.
• Бизга берилган ва биз масъул бўлган нарсаларгагина эгалик қилишимиз мумкин.
• Керагидан ортиғини исташ кераклисини йўқотиш демак.
• Дунёдан қанча олсак, дунё ҳам биздан шунчасини олади.
• Бу дунёга эгалик қилиш учун эмас, бу дунёга шоҳид бўлиш учун юборилдик.
• «Бизники» деганларимиз бизники эмас, ҳатто ўзимиз ҳам ўзимизники эмасмиз.
• Биргина қалбимиз бор бу дунёга сиғмаган, у ҳам ўзимизники эмас.
• Эҳ, бу қалб, вужудга сиғмаган қалб, дунёга сиғмаган қалб.
• Шундай қалбки, ҳатто ўзига тор, абадий бўлган (Зотга) мақом бўладиган даражада тор.
• Бу қалбга нима эксангиз, дунёда ҳам шуни ўрасиз.
• Бу шундай қалбки, Аллоҳ таолонинг севгисидан бошқа нарсага торлик қилади.
• Дунё савдоси қалбни вайрон қилади.
• Хароб кўнгилга эса Султон (Аллоҳ таоло) меҳмон бўлиб келмайди.
#Дуо
Аллоҳим, кимки мени Сендан чалғитса,
уни мендан чалғитиб,
Ўзингга машғул қилиб қўй!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Бу оламни йўқдан бор қилган, уни обод қилган, борлиқнинг ҳам, йўқликнинг ҳам эгаси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
• Агар Аллоҳ хоҳламаганда эди, гапиришга, эшитишга, ёзишга, ҳатто бир-биримизни тушунишга ҳам қодир бўлмас эдик.
• У Зот хоҳламаса, тан қафасидаги жон қуши учолмаган бўларди.
• Япроқларнинг тўкилиши, тилимизнинг айланиши, кўзимизнинг кўриши, қулоғимизнинг эшитиши, ақлимизнинг билиши ва қалбимизнинг ҳис қилиши барчаси унинг қудратига боғлиқ.
• Бизга берган ва бермаган, берадиган ва бермайдиган жамики неъматларига беадад шукрлар бўлсин!

• Дунёнинг безаги ва фахри бўлган Ҳабибига салом ва салавотлар бўлсин!

• Унга эргашганлар Аллоҳнинг йўлида бўлишади.
• Уни билмаганлар тўғри йўлдан адашишади, унга эргашмаганлар ўзларини йўқотган бўлишади.
• Пайғамбаримизга салоту саломларимиз бўлсин!
• Аллоҳ йўлида азоб чеккан, бу йўлга кўнгил қўйган, бир лаҳза бўлса ҳам Унинг йўлида ғайрат қилган, бу йўлда эзгу сўз сўзлаган гўзал қалб эгаларига ҳам саломларимиз бўлсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Роббим!
Менинг гўзал Аллоҳим!
Сенга ўзимдан шикоят қилгани келдим...
Кучсизман...
Чарчадим....
Мен Юсуф алайхиссалом эмасман, бу қудуқ жуда чуқур...
Мен Иброҳим алайҳиссалом эмасман, бу оташ мени ёқади...
Мен Яъқуб алайхиссалом эмасман, бу қайғу мени еб битади...
Мен Юнус алайҳиссалом ҳам эмасман, бу қоронғулик мени бўғиб қўяди...
Ожизман...
Кучсизман...
Ёрдам бер Аллоҳим!...

Хайрли кеч азизлар..

https://t.me/Ishqim_Sen
“Тўрт нарса инсонни олий даражаларга кўтаради, гарчи унинг амали ва илми оз бўлса ҳам: тавозелик, ҳалимлик, сахийлик ва чиройли хулқ. Чунки булар имоннинг мукаммаллигидир”.

Жунайд БАҒДОДИЙ

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху. Хайрли кун азизларим, соғ-саломат уйғондингизми, бунинг учун Яратганга ҳамдлар бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли, фарзандлар, яқинлар билан мароқли ўтсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
Айрим шахслар (сенинг ёнингда юрсалар ҳам, аслида) сенга эмас, балки сен орқали амалга ошадиган ўзларининг эҳтиёжларига, манфаатларига мухлис бўладилар. Эҳтиёжлари ўзгариши биланоқ сенга мухлисликлари ҳам ўзгаради.

#ЎРГAНДИМ_ИБРАТ

• Кўрдимки, инсонлар кўрингани каби чиқмаслар. Яхши танимасдан туриб, яхши, ёмон демасликни ўргандим...
• Боқдимки, ортиқча баҳо бермоқ ярамас. Кераклича баҳо бермоқни ўргандим.
• Боқдимки, шошилса, кўп ёмонликлар бўлар. Сабр этмоқни ўргандим.
• Боқдимки, насиб эмас бўлса, бўлмас. "Хайрлиси" демоқни ўргандим.
• Боқдимки, ортимдан гапирганлар ҳеч тўхтамас. Aллоҳга ҳавола этиб, йўлимда давом этишни ўргандим.

Аллоҳ таоло умримизнинг қолган қисмини, ўтган қисмидан кўра хайрли қилсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.

   Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
   Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
    Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.

 https://t.me/Ishqim_Sen
Фарзанд тарбияси борасида тавсиялар

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат қуриш
(мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш
(табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга беш дақиқа бўлса ҳам бажариш
(пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…)

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни
«Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим»,
«Укангга қараганинг – жуда катта иш»,
«Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда:
холи, тинч жойда
фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш;
бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди,

бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади,

қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради,

қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради,

агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг

Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар.
У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.

©️Тарихчи олим Доктор Алий Саллобий тавсияси

Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугунги тонг, бошланаётган кун барча учун омадли келсин, ҳамма ҳам эзгу ниятлари руёбини кўриш насиб қилсин.Ўтган ҳафтада бажарилмаган ишларни тамомлаш имконидан унумли фойдаланинг...

Душанба- ҳафтанинг бошланиши, сиз учун қувончли кунларнинг бошланиши, омад ва қувончнинг дебочаси бўлсин.

Яхши кайфият, қувонч ва шодлик қалбингизни асло тарк этмасин.

Барчангизга бугунги кун ва бошланаётган ҳафта серфайз ва сермазмун ўтишини тилайман.

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Қадрдонларим!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

            Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик...

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру - барокатини зиёдаси билан туҳфа этсин.

Яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Бугунги  кунингиз файзу барокатли ўтсин!

https://t.me/Ishqim_Sen