Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.49K photos
1.76K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги бу йил ва ўтган икки йилги Рамазон орасидаги даҳшатли фарқликлар...

Болаларингиздан ҳаққингизга жумла Муслим ва муслималар учун дуо қилишларини сўранг.

“Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб кўтаради” Шундай экан сиз канда қилмай фарзандингиздан дуо олинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: “Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг” денг. Бунда фарзанд ҳам дуо қилишни ўрганади, ҳам сизнинг дуоингиз кўкка кўтарилиб қолади.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху азиз қадрдоним, улуғларнинг айтишича рамазон ойининг биринчи ўн кунлиги даҳайи раҳмат дейиларкан. Ушбу дастлабки ўн кунликда итоатли бандалари устига Аллоҳнинг раҳмати ёғиларкан. Динимизнинг фарзларидан бири бўлган рамазон рўзасини ихлос билан тутиб, Аллоҳнинг раҳматига эришишингизни тилайман. Бугунги муборак кунда қалбимизнинг туб – тубида сақлаган эзгу орзуларингизга эришишингизни насиб қилсин.

Жуманинг хайри ва барокати сизга булсин азизларим.
Рамазон муборак, Аллоҳнинг раҳмати муборак!!!
Каналимизга обуна бўлинг .

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жасадингиз учун энг олий нозу-неъматларни раво кўрасиз, энг яхши, қиммат витаминлар ичишга ҳаракат қиласиз, унга энг гўзал кийимларни илинасиз.
Аммо қалб… Қалбингизни озуқалари ҳақида хеч ўйлаб кўрганмисиз?

Жасад очқагани ва чанқаганидек, қалб ҳам очқайди, чанқайди, касалланади.
Унинг озуқаси, шифоси эса Аллоҳни танимоқ, Аллоҳни динини саҳиҳ холатда ўрганмоқ, фақат Аллоҳдан қўрқмоқ, фақат У Зотга ибодат қилмоқ, дин ишларида жидду-жаҳд қилмоқ, У Зотга суянмоқ, У Зотни зикрида бардавом бўлмоқ, У Зотгагина боғланмоқ, У Зотнинг динига ҳизмат қилмоқ, саждаларда ўзни унутмоқдир.

Қалбингиз парвариши билан шуғулланмоқ учун энг яхши фурсат Рамазон ойидир.
Бу фурсат ғанимат
Майли қўяверинг, жасад олий неъматлар ила парвариш қилинмасин бу ой, аммо қалбга энг яхши озуқаларни, энг олий парваришни бериб боринг.
Бу ойда Аллоҳнинг ибодатидан бошқа ҳеч қандай зарурингиз бўлмасин.

5 кун қанчалик тез ўтган бўлса, қолган 25 кун ҳам шу зайлда ўтиб кетади.
Қалбингизни 1 йилга етадиган шаклда шифолаб олинг!

@Ishqim_Sen
Аллоҳ ризқингизга кафил.
Сиз кўнглингизни асранг
...

@Ishqim_Sen
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, хайрли тонг, саҳарликда Аллоҳтаолонинг раҳматини, жамолини истаб уйғонган азизларим, сиз учун илиндик😍

Кунингиз сўраганингиздек ўтсин!

🕋ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО...🕌

🤲🏻Эй марҳаматли Роббим, сен иззат соҳиби бўлган азиз Зотсан.
Бошқаларга иззат берадиган Ал-Муъизсан, қалбимдаги ҳар бир ҳолатдаг хабардор Ал-Хобирсан, менинг ич-ичимни кўриб турган Ал-Басирсан, сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эштадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас-Самиъсан, дардларимга даво берувчи ҳеч кимса йўқ, сен Аш-Шофиъсан, марҳамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар-Рохмансан, гуноҳларимни кечирадиган фақат сенсан Ал-Ғоффарсан, Ал-Ғофурсан, Ал-Афувсан, айбларим очилса сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас-Сатторсан, Қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарувчим йўқ, Сен борсан.
🌿Охиратда иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар-Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал-Ҳайй, эй абадул-абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал-Қоййум, эй жонларни оладиган Ал-Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал-Муҳйии.......

🤲🏻Роббим! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гуноҳлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман.
🍃Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан Аллоҳим....

🤲🏻Намоз дея ўқиганимда на хушъу на хузъу бор.
🌱Закот дея берганимда миннатлар мужассам.
Рўза дея тутганимда ҳамиша маъсият, Ҳаж дея борганимда бир саёҳату тижорат Аллоҳим.....
🌿Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир.
Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим, мени кечир.
🌱Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим, кечир.
Аллоҳим...на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч...
Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат...
Турган битганим хиёнат.
Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим.
🤲🏻Аллоҳим...чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим,тоғдек гуноҳимни заррадек билдим, кечир.
Йўлингда машаққат чекишдан қочдим.
🍃Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма, Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут.
Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз, унинг хулқи билан хулқлантир.
🤲🏻Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни,сидқни итоатни бер.
Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла.
Аллоҳим менга офият бер.
Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла, қалбимни Қуръон нури билан нурлантир.
🌱Аллоҳим...дунё зийнатларига мени алдаттирма.
Аллоҳим...тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла.
Аллоҳим...бир он ҳам зикрингдан айирма.
🍃Аллоҳим...танимни соғ қил.
Аллоҳим...кибрли,такаббур бўлишимдан ўзинг сақла.
Хокисор ва камтарлик бер.
Аллоҳим...менинг қўлимдан бирон иш келмайди.
🌿Аллоҳим...агар сен менга раҳм этиб,чора этмасанг ҳалок бўламан.
Сўзи гўзал,амали ҳунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим.
Ота-онамга раҳм қил, умриларини узоқ, амалларини гўзал қил.
Икки дунё саодатини бер Аллоҳим.
Зулм кўраётган биродарларимга офият,сабр бер.
🍃Мусулмонларни қалбларида бир-бирларига муҳаббатли қил.
Аллоҳим...қалбим тўла хато,елкам тўла гуноҳ менга ўзинг нажот бер.
Аллоҳим...қиёмат куни ўз соянгдан жой бер.
🤲🏻Аллоҳим...сўроқ-саволимни осон қил.
Аллоҳим...қиёматда шафоатингга лойиқ қил, жамолингни бепарда кўришни насиб эт.
Аллоҳим...мени дўзаҳ ўтидан ўзинг сақла.
🤲🏻Аллоҳим...агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ.
Аллоҳим...ҳидоят қилганингдан кейин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма.
🤲🏻Аллоҳим...бу дунё ва охират яхшиликларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт Амин.....

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ учун тутаётган рўзаларингиз даргоҳида бенуқсон қабул бўлсин🤲

Аллоҳ барчангизга фарзандларингиз камолини кўриш, баҳтли бўлишни насиб айласин🤲

Бизларга чиройли сабр, куч-қувват ато этсин, ҳар бир ёмонликдан, балою-қазодан мухофаза қилсин, ўтган барча қадрдонларимизнинг руҳи шод бўлсин, оҳиратлари обрд бўлсин!

Тирикларнинг қалблари хамиша шод бўлсин, сизларни ва яқинларингизни мағфират қилсин, хамда ғамларингизни аритиб, хар бир ишингизда мададкор бўлсин🤲

Барчангизга тақво либосини кийдирсин, Ўзига энг яқин бандалари қаторида қилсин, сизлар учун энг ахамиятли бўлган нарсаларни ато этсин, тоати билан бахтиёр айласин🤲

Барчангизни кенг карамидан ризқлантирсин.

Барча қилган дуоларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Сабр ва тақводек гўзал фазилатлар ҳамроҳингиз бўлсин...

Барчангизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин...

АМИНЬ!!!🤲

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤲🏻 "Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг элчиси" фильми

Тарқатинг:👉🏻


https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ
муборак бўлсин, Қадрдонлар!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАМАЗОН тонгига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

РАМАЗОН кунида Аллоҳдан сизни ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

РАМАЗОН кунида Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Ўзи учун тутган рўзаларимизни даргохида қабул айласин.

Кунимиз файзу барокатли ўтсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ мисол, барчанинг корига яраш учун келганмиз...
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига  малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик. Қалбларидаги маҳзунликни бир оз бўлсада тарк этишига сабабчи бўлайлик...
Мўъмин киши ўзидан кўра биродарининг қувончига сабаб бўлса, ажри зиёда бўларкан,

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Янги тонг, янги  кунингиз, рамазоннинг яна бир куни муборак бўлсин қадрдон!‌‌

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир.

Қанчалик бой бўлсанг ҳам, фақатгина ея оладиган даражада ейсан. Денгизга кўзани ботирсанг, ола оладиган даражада сув олади,
Қолгани эса қолиб кетади.

Жалолиддин Румий

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху

#Дуо
Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўрайман. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!
Аллоҳим! Рамазонда раҳмат, мағфиратга эришганлардан, дўзахдан озод бўлганлардан қилгин!

🕊 Умрдан бир йил,
Умрдан бир Рамазон ўтмоқда.

🌹 Яна бир тонга,
Яна бир кунига етиштирган Роббимга шукрлар бўлсин! Сахарлик учун ширин уйқусидан кечган ва Рамазон рузасини тулик тутган мусулмонларни мехрибон Роббим жаннатнинг "Раййон" дарвозасидан ошикиб киришларини насиб килсин!

💚 Эл юртимиз, Cевганларимиз,
Жон жигарларимиз омон, Дуоларимиз ижобат бўлсин!

🤲 Янаги моҳи Рамазонга ҳам бағри бутунликда, соғ омонликда етишлик барчамизга насиб айласин!

https://t.me/Ishqim_Sen
#ибрат

Африкада хайрия ишларини ташкиллаштирган мисрлик бир инсон ушбу суръатни жойлаб, остига ёзибди:

"Кунлардан бир кун (Африкада) бир ерга масжид қуриш учун аҳолидан садақа ва эҳсон қилишларини таклиф қилдик.
Келганлардан бири поябзалини қўйди ва "Мени бундан бошқа ҳеч вақоим йўқ!" деди..."

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси

РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:

1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2. Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6. Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

📚 «Мўминнинг қалқони», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Жуманинг хайри ва барокати муборак бўлсин

Ойлар ичида Рамазон ойи ва ҳафта кунлари ичида жума куни Аллоҳнинг фазли ва раҳматига бой бўлган мавсумдир. Ибн Абу Шайба раҳимаҳуллоҳ Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қиладики, у киши айтдилар: "Кунларнинг саййиди Жума куни, ойларнинг саййиди Рамазон ойидир".

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Кунлар бир хил ўтмайди... Бир кун жуда қувонасиз, кайфиятингиз чоғ юради... Бир кун бесабаб маҳзун тортасиз, тушкунликка чўмасиз....

Бугун бахтлимисиз, Аллоҳга шукрона айтинг-ки, Аллоҳ уни зиёда этсин...

Бугун маҳзунмисиз,шу жума Аллоҳга нисбатан гўзал гумон, гўзал ишонч, гўзал дуо қилингки, бу маҳзунликни сиздан тезроқ олсин...

Лекин асло унутманг... Ҳеч нарса абадий эмас... Дардлар ҳам, инсонлар ҳам, ҳаёт ҳам... Ҳали яҳши кунлар келади, ўз вақтида, ўз фурсатида, бир лаҳза ҳам кечикмай келади, ва бари унут бўлади..

https://t.me/Ishqim_Sen
#фикрлар

Аллоҳ Таоло Инсонга туґри йул очиб беради,уни Жаннат ахлидан булишини истайди...
У Энг Олий Рахмон ва Рохим зот...

Лекин инсонларнинг УЗИ куксини куфрга очиб,дунё хаётини Афзал курадилар.Аллох уларни бепарво килиб куяди:Кар,Кур ва калби музлаб колади.

1.Дилдан тавба килишдан бошлашимиз керак

2.Нигохингиз абадий йул хаётга каратинг,унга ишонинг ва у ерга бориш учун тез тез Дуо килинг.

3.Калбингизни ишончсизликга очишни бас килинг.Бу жозибали ширин йул,.айнан шу йулда хар иш осон ва завкли туюлади.Куфр йули жозибали ва зийнатлангандур.

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿 Озарбайжон тилида Қуръони-Карим билан боғлиқ таъсирли видео.

ҲИКМАТ

Устоздан сўрадилар:
— Севги ва ишқнинг фарқи нимада?
Устоз жавоб берди:
— Севги — ҳавасинг битгунга қадар,
ишқ — нафасинг битгунга қадар.

©️Жалолиддин Румий

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

https://t.me/Ishqim_Sen
#ҲОЖАТ_НАМОЗИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд(Розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Кечаси ёки кундузи ўн икки ракат намоз ўқийсан. Ҳар икки ракатда ташаҳҳудга ўтирасан. Намознинг охирги ташаҳҳудини ўқиб бўлганингда, Аллоҳ азза ва жаллага сано айт, Набий алайҳиссаломга саловат йўлла ва кейин сажда қилиб, “Фотиҳа”ни 7 марта, Оятул Курсийни ҳам 7 марта ўқи, сўнг “Лаа илааҳа иллалооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр”, деб 7 марта айт. Кейин: “Эй Аллоҳим, Аршингнинг иззати, Китобингда билдирган бепоён раҳматинг, исми аъзаминг, олий жалолинг ва мукаммал калималаринг билан сўрайманки...” деб ҳожатингни айтасан. Сўнг саждадан бошингни кўтарасан ва ўнг-сўлга салом берасан”(Ҳоким р-ти).

Бу дуо Асқалонийнинг “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” китобидан олинди. Ҳадиснинг сўнгида шундай илова бор: “Аҳмад ибн Ҳарб, Абу Закариё, Ҳоким ва яна бир қанча кишилар бу дуони ҳаётда тажриба қилиб, унинг ҳақлигига гувоҳ бўлишган”

https://t.me/Ishqim_Sen
Рамазон хулқни сайқаллаш ойи.

Жобир розияллоҳу анҳудан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан менга энг маҳбубингиз ва қиёмат куни мажлиси менга энг яқинингиз чиройли хулқлигингиздир. Сизлардан менга энг ёқмайдиганингиз ва қиёмат куни мажлиси мендан энг узоғингиз сергап, тили узун ва мутафайҳиқингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Сергап ва тили узунни биламиз, мутафайҳиқлар кимлар?» дейишди. «Мутакаббирлар», дедилар».
Термизийдан

Ушбу ойнинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху,
Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, Жаннат бўлсин!
Қандай ҳам гўзал бу кунлар:

☘️Кечаси — таровеҳ намози; Туннинг охири — саҳарлик; Эртаси — рўза...

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Одам боласи гапирган ҳар бир нарса ёзиб борилади. Ёзилганда ҳам, зарарига ёзилади. Агар бир банда хато қилиб қўйса, у Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилишни истаса, баланд бир тепаликка келиб, қўлларини Аллоҳ азза ва жаллага чўзиб: «(Эй Парвардигорим!) Шу хатом учун сенга тавба қиламан. Ва бошқа бундай хатога асло қайтмайман», – дейди. Унинг Парвардигори эса, ўша амалига қайтмаса, уни мағфират қилади».

"Хожагон-Нақшбандия"

https://t.me/Ishqim_Sen