Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.49K photos
1.76K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мўминнинг_байрами

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

Аллоҳга осийлик қилинмаган ҳар бир кун мўмин учун байрамдир. Мавлосини тоати, зикри ва шукрида ўтказган ҳар бир кун у учун байрамдир.

📚 «Латоифул маориф», Ибн Рожаб, 278-бет.

@ishqim_Sen
Audio
Ушбу сўзларни кимга айтишни истардингиз.

Агар шу сўзларни айта оладиган яқин инсонингиз бўлса, унга жўнатинг...

У инсон сиз учун кадрлидир...

꧁꧂🕌꧁꧂

https://t.me/Ishqim_Sen
#Аллоҳнинг_розилиги

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Етти киши борки, Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмаган Кунда уларни Ўз соясига олади:
1 - одил раҳбар;
2 - Роббининг ибодатида униб-ўсган йигит;
3 - қалби масжидларга боғлиқ киши;
4 - Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, шу асосда бирлашган ва шу ҳолатда ажралишган икки киши;
5 - баобрў ва гўзал аёл (зинога) чорлаганида: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши;
6 - ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши;
7 - Аллоҳни ёлғиз эслаб, кўз ёши тўккан киши».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миср ва Ғазо орасидаги чегара деворидан кичкина тешик очиб Ғазо халқига нон етказиб турган Мисрлик йигит:
-Шу пайтгача бу тешикдан 1000( мингта) нон ўтказдим!- деди.

Сизчи? Ҳеч бўлмаса дуо қилдингизми?

Қадрлиларим,тахажжудга ошиқларимиз бу кеча жумлаи мўмин мўминалар учун дуога қўл очамизми?

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли бўлиш учун, 
қўлларингизни - иш билан, 
Тилингизни - зикр билан,
қалбингизни - муҳаббат билан,
онгингизни - мақсад билан, 
хотирангизни- фойдали билимлар билан,
келажакни- умид билан тўлдиринг!          
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху кадрлигим
Сизга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланманг! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончиларга миннатдорлик , тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сизни бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қилинг, сизга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни севинг, ҳаётизга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир. “
❄️
Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛАМ,..
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга -  АССАЛАМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛАМ ...

Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ,
"Амин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛAМ ...

Хайрли тонг кунингиз файз ва барокотларга тўла бўлсин қадрлигим....

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_хотима

Жунайд ўлими яқинлашганини сезганида, Қуръон ўқий бошлади. У кишига "Ўзингизни қийнамасангиз бўлармиди", дейишди. Шунда у "Хозир ҳеч ким бунга менчалик мухтож эмас, чунки хозир номаи амалим ёпилай деб турибди ", деди.

📚 Ибн Касир, «Ал-Бидая ван-Ниҳая» 14/768.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху
Агар кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни «ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз.

Биз уни ҳаётимизга қўшилган яна бир неъмат, хафа қилувчи, йиғлатувчи, мусибат, машаққат, айрилиқлардан холи «АЖОЙИБ БИР КУН» деб қарамаймиз.

Аҳамият берганмисиз, биз ўзимиз яшаётган бу «БАХТ»ни ҳатто сезмаймиз ҳам.

Яхшиликда бошланган кун оддий кун эмас, балки, ҳаётимиз кунларига қўшилган яна бир «НЕЪМАТ»дир.

Бизларга ҳаёт неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
🌴ЖУМА ИБОДАТ БАЙРАМИ🌴

Жумани кимдир байрам эмас деса, оғир гуноҳни бўйнига олган бўлади. Чунки, бу ҳақида саҳиҳ ҳадис бор.

#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Аллоҳ биздан олдингиларни жумадан адаштирди. Шанба куни яҳудийларга, якшанба куни насронийларга бўлди. Кейин Аллоҳ бизни келтириб, бизни жума кунига ҳидоят қилди. Шундай қилиб, жума, шанба, якшанба(байрам кунлари) қилди. Худди шунингдек, Қиёмат куни ҳам улар биздан кейиндир. Биз дунё аҳли орасида охиргилармиз, Қиёмат куни халойиқдан олдин ҳукм қилинадиган аввалгилармиз».
(Имом Муслим ривояти)

Жума куни мусулмонлар учун байрам эканига шу ҳадис далил бўла олади. Аммо, жума билан табриклаш маъносида биргина сўз ҳам йўқ бу ерда.

Қолаверса, бошқа кўплаб саҳиҳ ҳадисларда жума кунини кўпроқ ибодат билан: зикр, саловот, дуо, хайрли ишлар билан ўтказиш тарғиб қилинади.

Жума кунининг фазли ҳақидаги оятларни ва ҳадисларни ўрганиб чиққан уламоларимиз: "ЖУМА ИБОДАТ КУНИДИР. УНИНГ БАЙРАМЛИГИ АЙНАН ИБОДАТ БИЛАН", дейдилар.

https://t.me/Ishqim_Sen
🌴ЖУМА КУНИДАГИ БАРҚАРОР СУННАТ АМАЛЛАР🌴

📚📖📚Аллоҳ таоло барча иймонли бандаларини ҳар икки оламда бахтли бўлишларини истайди. Илло, ўша бахтга сазовор бўлишлари учун ҳаракат қилишларини буюрган.

📚📖📚Аллоҳ таоло жума кунини баракали қилган. Аммо, дуолар аниқ қабул бўладиган бир соатни топишлари учун мўминларга бу кунни кўпроқ зикр ва дуо–ибодатлар билан ўтказишни буюрган.

📚📖📚Жума кунининг фазли ва унда қилинадиган амаллар ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.

– ғусл қилиш;
– хушбўй сепиб, безаниш;
– мисвок ишлатиш;
– энг яхши либосларини кийиш;
– масжидга барвақт бориш;
– масжидга пиёда бориш (ҳар қадам учун савоб умидида);
– масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик;
– таҳиййатул масжид намозини ўқиш;
– имомга қараб, уни тинглаб ўтириш;
– хутба пайтида жим туриш;
– садақани кўпайтириш;
– "Каҳф" сурасини ўқиш;
– дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш;
– Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш!

@ishqim_Sen
#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин    

     «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

https://t.me/Ishqim_Sen
Аллоҳ мағфиратни
ва буюк ажрни
тайёрлаб қўйгандир.

إِنَّ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْقَانِتِينَ وَالْقَانِتَاتِ وَالصَّادِقِينَ وَالصَّادِقَاتِ وَالصَّابِرِينَ وَالصَّابِرَاتِ وَالْخَاشِعِينَ وَالْخَاشِعَاتِ وَالْمُتَصَدِّقِينَ وَالْمُتَصَدِّقَاتِ وَالصَّائِمِينَ وَالصَّائِمَاتِ وَالْحَافِظِينَ فُرُوجَهُمْ وَالْحَافِظَاتِ وَالذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللَّهُ لَهُم مَّغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيمًا

Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва
(фаржларини) сақловчи аёллар,
#АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛУВЧИ ЭРКАКЛАР ВА (АЛЛОҲНИ КЎП) ЗИКР ҚИЛУВЧИ АЁЛЛАР–ЎШАЛАРГА АЛЛОҲ МАҒФИРАТНИ ВА БУЮК АЖРНИ ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙГАНДИР.
("Аҳзоб" сураси, 35-оят)

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

Дунёдаги энг керакли туйғу қайси, биласизми? Ҳа, муҳаббат...  Ва яна кўнгилларни тоғ қилувчи бир туйғу борки, унинг номи - ишонч! Мана шу туйғу инсонни яшашга ундайди, инсонга умид беради, шод қилади. Шу туйғу қанотимизни кенг, истагимизни мўл, мақсадимизни яқин қилади.

Шундай экан, Сиз ишонинг... Сиз ҳаммасига лойиқсиз! Ҳаммасини уддалайсиз! Хафа кунлар ортидан ёруғ лаҳзалар келишига ишонинг. Шу лаҳзалар энг бахтиёр лаҳзалар эканига ҳам. Сизнинг ҳаётда нималарга эришишингиз шу ишончингизнинг улканлигига боғлиқ.

Хайрли кун, азизлар, ҳар бир дақиқангизда Аллоҳ мададкор бўлсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
Қуръон ва моддий фаровонлик

Ассалому алайкум!
1). Қуръони каримнинг инсонларга моддий томондан ҳам ёрдам берадиган жиҳатлари ҳам борми?
2). Қуръондаги қайси сура ёки оятларни ўқиб юрсам моддий томондан ҳам фаровон яшайман?
3). Нима қилсам Аллоҳ мени моддий томондан ҳам қўллайди?

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Албатта, биз Қуръонга амал қиладиган бўлсак, ҳам моддий, ҳам маънавий тараққиётга эришамиз. Аллоҳ таоло “Нуҳ” сурасида марҳамат қилади :
فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝
10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз…
يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا۝
11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир.
Имом Насафий ўзларининг «Мадорик» номли машҳур тафсирларида ушбу ояти карима тафсирига қуйидаги қиссани келтирадилар:
Ҳазрати имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилибди. Ҳазрати имом Ҳасан Басрий: «Истиғфор айтинглар», – дея маслаҳат берибдилар. Иккинчиси келиб, камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар ва барчаларига «Истиғфор айтинглар», деган маслаҳатни айтибдилар. Шунда суҳбатдошлардан Робийъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожаат қилиб: «Эй Имом, сизга турли кишилар турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бердингиз, бунинг боиси недур?» – дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар (мазкур оятда истиғфор билан ризқ бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда).

Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндорлик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик келиб чиқиши таъкидланган. Жумладан, «Аъроф» сурасининг 96-оятида: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик», – дейилади. Шунга ўхшаш оятлар «Моида», «Ҳуд» ва бошқа сураларда ҳам бор.

Демак, қайси халқ Аллоҳ таолодан қўрқса, яхши амалларни қилса, адолат ва омонликни жорий қилса, Аллоҳ таоло у халқни ер юзида пешқадам қилиб қўяди. У халқ фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади.

Гоҳида Аллоҳдан қўрқмайдиган, иймонсиз халқлар ҳам фаровонликка етишиши мумкин, лекин бу синов учун бўлади. Кейинроқ ҳақиқий ҳолат зоҳир бўлиб, кўзга кўриниб турган фаравонлик ортидаги муаммолар ошкор бўла бошлайди. Бу Аллоҳ таолонинг Ўзидан қайтган, бандаларига юборган азобининг бошланиши бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Истиқомат

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деди:

«Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, уни тўғри йўлга йўллаб қўяди, ўзига алоқадор бўлган нарсаларнигина сўрайдиган қилиб қўяди ва унга манфаатли илм беради».

📚 «Ибонатул кубро» Ибн Ботта, 1: 418.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонларга доим биринчи бўлиб салом беринг, табассум билан қарши олинг. Беписанд бўлманг, шунда уларнинг қалбларига яқин, суюкли бўласиз.
❄️
Одамларга суянманг, ўзингизга ишонинг, фаровонликдаги «дўст»ларга алданиб қолманг ва билингинки, фақат Аллоҳ сиз билан биргадир.
❄️
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух. Хайрли тонг, азизим.
Ҳар тонг кўз очиб турганинимиз учун, бизга яна имкон ва ҳаёт бергани учун Аллоҳга ҳамд айтайлик.
Алҳамдулиллаҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин.


https://t.me/Ishqim_Sen
#Биродарлик

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:
«لَا تَحَاسَدُوا، وَلَا تَنَاجَشُوا، وَلَا تَبَاغَضُوا، وَلَا تَدَابَرُوا، وَلَا يَبِعْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَيْعِ بَعْضٍ، وَكُونُوا عِبَادَ اللهِ إِخْوَانًا الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يَخْذُلُهُ، وَلَا يَكْذِبُهُ، وَلَا يَحْقِرُهُ التَّقْوَى هَاهُنَا» وَيُشِيرُ إِلَى صَدْرِهِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ «بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنَ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ، كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ، وَمَالُهُ، وَعِرْضُهُ».
رَوَاهُ مُسْلِمٌ.  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизга нажш* қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, бир-бирингизга орқа ўгирманглар**, бирингиз бирингизнинг савдоси устидан савдо қилмасин. Аллоҳнинг бандалари биродар бўлинглар!
Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, ёрдамсиз ташлаб ҳам қўймайди, унга ёлғон ҳам гапирмайди ва таҳқирламайди ҳам.
(Шундай деб) уч марта «Тақво бу ердадир», деб кўкракларига ишора қилдилар.
(Сўнг яна) «Кишининг ёмонлиги учун ўзининг мусулмон биродарини таҳқирлаши кифоя қилади. Мусулмоннинг бору буди мусулмонга ҳаромдир: қони ҳам, моли ҳам ва обрўси ҳам», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

* «Нажш» сўзи луғатда «қўзғатиш», «авраш», «шишириб кўрсатиш» деган маъноларни англатади. Савдода «нажш» деб бошқаларни қизиқтириш учун молни баланд баҳога савдолашишга айтилади. Бунда харидор бўлиб кўринаётган шахс сотувчи билан келишиб олган бўлади. Молни мақтаб, баланд нархга савдолашади. Уларнинг қизғин савдосини кўрган бошқа кишилар ҳам молни ўша нархга сотиб ола бошлайдилар. Бундай иш қатъиян мумкин эмас, бу тарзда топилган маблағ ҳаром бўлади.
** Бир-бирингиздан юз ўгирманглар.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Орани_ислоҳ_қилиш

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга намоз, рўза ва садақадан ҳам афзалроқ даражани айтиб берайми?» - дедилар.
«Ҳа, айтиб беринг!» - дейишди.
«Икки томоннинг орасини ислоҳ қилиш. Икки томоннинг орасини бузиш қирувчидир», - дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Балки ҳойрлиси шудир", дея таслим бўлиш,
Энг гўзал таслимиятдир.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух !

Хайрли тонг қадрдоним
Аллоҳни қадарига рози бўлган ҳолатимизда Ин шаа Аллоҳ хайрли дея янги кунни бошлаб, Алҳамдулиллаҳ ила якунлаш насиб этсин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам шуни ҳеч қачон унутманг! Агар бу ҳаётда кимгадир керак бўлмаганизда, Аллоҳ сизни яратмаган бўларди.

Кунингиз хайрли ўтсин, азизлар!

Очилмайдиган қулф, ечилмайдиган тугун, етиб бўлмайдиган масофа бўлмайди... Аммо барчасининг ўз вақти бор...!

https://t.me/Ishqim_Sen