Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.49K photos
1.76K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Қаршингиздаги инсондан ақл, қалб ва тўғрилик изланг. Учинчиси бўлмаса, аввалги иккитасига алданиб қолманг...

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху

Хар Бир ишда Роббимга мухтожмиз...

@ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хомиланинг ўғил ёки қиз бўлиши кимга боғлиқ?

🔶Тажрибалар шуни кўрсатдики туғилажак боланинг жинси фақат отанинг манийси таркибидаги сперматазоидларнинг хромасомаси Х ёки У бўлишига боғлиқ.

🔶 Қуръонда эса 1400 йил олдин фан техника ривожланмаган пайтда Аллоҳ
"Ва албатта У Зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак-аёл жуфтларни яратгандир." (Нажм сураси, 45-46-оятлар).

🔶 Хурматли эркаклар шунинг учун хотинингиз фақат қиз туғса урушманг аввало бу Аллоҳдан кейин эса сизга боғлиқ. Қиз бола хам Аллоҳнинг неъмати атрофизга қаранг қанча тирноққа зорлар бор.

@ishqim_Sen
Британия энциклопедиясида шундай дейилган: “Тасодифий йўл билан ҳаёт пайдо бўлиш эҳтимоли бир киши тангани миллион марта тепага отганда, танга ҳар сафар тартиб билан рақамли томони юқорига қараган ҳолда ерга тушиш эҳтимолига тенгдир”.

Фред Ҳойл исмли астроном шундай деган: “Тасодифнинг ўзи билан ҳаёт пайдо бўлиш эҳтимоли темирлар уюми турган жойдан катта тўфон ўтганда Боинг 747 самолёти пайдо бўлиш эҳтимолига тенг. Шунингдек, битта протеиннинг тасодифан пайдо бўлиш эҳтимоли кубик-рубик ўйинида кўр одам барча рангларни тўғри мослаштириш эҳтимолига тенгдир”.

Барчамиз Маккага, Мадинага, Истанбулга учаётган Боинг самолётлар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Қанчалаб мутахассисларнинг меҳнати самараси, шундай эмасми?!

Ҳаёт ҳеч қачон тасодифан пайдо бўлмаган ва бўлмайди ҳам.

Атрофимизга ибрат назари билан боқсак, бунга янада кўпроқ амин бўламиз.

@ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фасллар ўтади, соя берган дарахтларнинг таналари қурийди, сабринг тошади, жонингдан ҳам азиз
кўрган ёр ҳам бировники бўлади. ақлинг шошади, дўстинг душманга айланади. душманинг эса, дўстга айланади. шундай
ғариб бир дунё бу. бўлмайди
деган нима бўлса ҳаммаси
бўлади. йиқилмайман дейсан,
йикиласан. адашмайман дейсан,
адашасан.
энг ғариби ҳам шунда аслида. ўлдим деб туриб, яна яшашда давом этасан...

Қизим қория бўлдилар,қалбда шундай хис хаяжонки тасвирлаб беролмайман Яна ўша гап ИҚРО...

@ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

@ishqim_Sen
🌴ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ЯНАДА КЎПРОҚ ЗИКР ҚИЛИШ КЕРАК🌴
(давоми)

Бир-бирларига АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ЭСЛАТИБ ТУРГАН икки ва ундан кўп одамлар ушбу ҳадисда баён этилган "АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛУВЧИЛАР" қаторида саналади.

Тор маънода, бу–масжидда имомнинг ваъз айтиши ва намозхонларнинг жим тинглаб ўтиришларидир.

Сал кенгроқ маънода эса, ҳар қандай маросим сабабли тўйхоналарда ўтказилаётган амри-маъруф, наҳйи-мункар кўринишидаги йиғин иштирокчилари ҳам "Аллоҳни зикр қилувчилар" тоифасига киради.

Умуман кенг маънода эса, АЛЛОҲ ТАОЛОНИ, У ЗОТНИНГ ДИНИНИ БИР-БИРЛАРИГА ЭСЛАТИБ СУҲБАТАШЛАШИБ ТУРГАН ДЎСТЛАР, ҚАРИНДОШ-УРУҒЛАР, МАҲАЛЛАДОШ ЁКИ ҲАМКАСБЛАР ҲАМ "АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛУВЧИЛАР"дан ҳисобланади.

Динда "Аллоҳни зикр қилиш" фақатгина "Лаа илааҳа иллаллоҳ", "Алҳамдулиллоҳ", "Субҳааналлоҳ", "Аллоҳу Акбар" каби калималар билан бўлиши шарт деган қоида йўқ.

Қуръон тиловат қилиш ҳам–зикр, нафл намоз ўқиш ҳам–зикр, нафл рўза тутиш ҳам–зикр.

АЛЛОҲ ТАОЛОНИ РОЗИ ҚИЛАДИГАН ҲАР ҚАНДАЙ ИШ БИЛАН МАШҒУЛЛИК ҲАМ ЗИКР ҲИСОБЛАНАДИ.

ВА ЗИКРЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛЛАРИДАН БИРИ ДУОДИР.

Дуо–қалбан Аллоҳ таолога боғланиб, кўнглидаги бор тилак-истак, орзуларини, илтижоларини бевосита У Зотнинг Ўзига билдиришдир.

ДУО–АЛЛОҲДАН ИЛТИЖО ҚИЛИБ СЎРАШДИР.

ДИНИ УЧУН, ОИЛАСИ ВА ЯҚИНЛАРИ УЧУН, ҚЎНИ-ҚЎШНИ, ҚАРИНДОШ-УРУҒЛАРИ УЧУН, БАРЧА ДИНДОШЛАРИ, ЮРТДОШЛАРИ УЧУН ТИНЧЛИК, СОҒЛИК-ОМОНЛИК, ОФИЯТ СЎРАШ ҲАР БИР МЎМИНГА ВОЖИБДИР.

ЖУМА КУНИ ЭСА МЎМИНЛАРНИНГ ДУОЛАРИ АНИҚ ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН БИР СОАТ БОР. Кимнинг дуоси ушбу соатга тўғри келиб қолса, ҳеч шаксиз ижобат бўлади.

Аммо, бу соат айнан қайси вақтда экани яширилган. Худди, рамазонда Қадр кечаси яширилгани каби.
Мақсад эса, МЎМИНЛАР КЎПРОҚ ДУО БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛСИНЛАР.
Яъни, АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПРОҚ ЗИКР ҚИЛИБ ЎТИРСИНЛАР ВА КЎПЛАБ АЖР-У САВОБЛАРГА ЭГА БЎЛСИНЛАР.

Жума табрикларига муккасидан кетиш эса бизларни мана шундай улкан савоблардан чалғитувчи бидъатлардандир.

Аслида, биз жума билан табриклайдиган одамларимизга чиндан яхшилик истасак, уларнинг ҳаққларига ҳам шу бугун кўпроқ дуолар қилишимиз лозим.

Хусусан, мазлум мўмин-мусулмонлар ҳаққига дуо қилиш учун жума куни энг қулай фурсатдир.

Балки айнан шу бугун қилган дуоларингиз сабабли дунёда урушлар тўхтаб, мазлум мўминлар нажотга эришарлар...

@ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ё Аллоҳ, бизларни тўғри йўлга ҳидоят қилганинг учун Ўзингга чексиз ҳамд-у санолар бўлсин! Илоҳо, охирги дамгача паноҳингда асрагин!

Ўзинг буюрган тўғри йўлда–сиротул-мустақимда собит туришимизга ёрдам бер, бизларни ҳар хил фитналардан, тойилишлардан,
куфрдан Ўз паноҳингда асрагин!

(Видеода кимнидир кофир қилиб кўрсатмаслик учун айнан одамлар кўп ўтадиган чоррахани танланган. Рамзий маънода мусулмонлар бўлиниб кетмайдилар, ягона шариат йўлидан юрадилар, демоқчи бўлинган.)

@ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху
Дам олиш кунида Роббим ризолигини топинг...
Инсонни ўтаётган йиллар, ёшига қўшилаётган ёшлар улғайтирмайди, хатолари, синовлари, ғам-ташвишлари ва атроф-муҳит улғайтиради.
Биз билан бирга ҳисларимиз ҳам, дунё қарашимиз ҳам, ҳатто гапларимиз ҳам улғаяди.

Инсонни оғир меҳнат чарчатмайди, овора бўлмоқ толиқтирмайди, инсонни чарчатадиган инсондир.
Инсонни қаритадиган ҳам яна инсондир.- Узгаларни ҳам, узингизни ҳам ҳеч кандай туйғуга мажбурламанг.

Ташвишингиз, инсонларнинг мухаббатини козониш булиб колишига йул куйманг. Инсонларнинг калблари узгарувчандир, бугун жонидан ортик куриб, эртага нафратланиб хам колаверади. Ташвишингиз, кандай килиб булса хам, инсонлар Роббиси мухаббатига сазовор булиш булсин. Агар у сизни яхши курса, инсонларни калбларини сизга талпинадиган килиб куяди.

@ishqim_Sen
Бир киши бомдод намозини ўтказиб юбориб, қайғуга ботди. Уйидагилар унинг ҳолатини кўриб, сабабини сўрашган эди, «Мен бугун бомдодни ўтказиб юбориб, Аллоҳнинг кафиллигидан маҳрум бўлдим», деди.
Қанчадан қанча одамлар борки, бомдодни ўқимаса ҳам ўзини гуноҳкор ҳис қилмайди. Ваҳоланки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг кафиллигидадир», деганлар.

@ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақт кутганингда секин, қўрққанингда тез ўтади... У ташвиш пайтингда чўзилади, ҳурсанд бўлганингда эса қисқа бўлади...
Тилагим ўтган вақтингиз мазмунли ва эзгу амалларга бой бўлсин
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху
Қадрлигим...

Бошланган янги хафта мазмунли ва хайрли амалларга бой бўлсин

@ishqim_Sen
#Оят

«Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир. У ҳудди, ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ бу ўсимликлар қурийди ва сарғайганини кўрасан. Сўнгра у хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса, қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунё ҳаёти ғурурга кетказувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас».

(Ҳадид сураси, 20- оят.)

@ishqim_Sen
Қатар ички ишлар халқаро ҳамкорлик вазираси لولوة الخاطر (Lolwah Al-Khater) Ғазодан туриб шундай демоқда:

Ғазо ичига, жанг майдонига Қатар ҳукумати ва халқи номидан шерикларим билан сизларга муҳаббат, биродарлик, ҳамкорлик ва якдиллик мактубини олиб келдим.

Биз ва бутун оламдаги ҳур инсонлар сизлар билан!

Инсоният ва ҳақиқат сизлар билан!

Буюк Аллоҳ сизлар билан!

Бўш келманглар, маҳзун бўлманглар, Аллоҳнинг изни ила сизлар ғолибсизлар!

Эй Ғазо аҳли! Аллоҳга қасамки, сизлар ўликларни тирилтирдинглар!

Чуқур уйқудаги дунёнинг инсонийлигини уйғотдинглар!

Сизлардан олдин ҳамма сўзлар қуруқ, кундалик курашларимиз бир чақага қиммат, ҳамма хитоблар ва баёнотлар маъносиз эди. Ҳамма кунлар бир-бирига ўхшаб тутайверар, ҳикоялар эса такрорланаверар эди. Моддийлик тегирмонлари қалбларимизни янчиб, маънавиятимизга ўт қўяётган эди.

Шундан кейин Ғазо келди! Бу оламда муҳимни номуҳимдан ажратиб бериш учун!

Бугун: “Сизлар бизга биздан тортиб олинган инсонийлигимизни қайтариб олиб беряпсизлар”, десам, муболаға қилмаётган бўламан.

Сизларга жаннат бўлсин!

Бунинг баҳосини сизлар ёлғиз ўзингиз тўлаётганингизни билиб турибмиз.

Меъёрлардаги иккиюзламачиликни фош этиш баҳосини!

Димоғдор босқинчиларнинг техникасини синдириш баҳосини!

Муқаддас нарсаларни ҳимоя қилиш баҳосини!

Бутун дунёдаги мусулмонлар ва насронийларнинг муқаддас нарсаларини!

Шунинг учун, эй Ғазо аҳли, мен бу ерда солиштириш, дарс ўтиш мақомида эмасман.

Зеро, бугун бизга айнан сизлар ўзларингизнинг покиза қонларингиз билан, фарзандларингизнинг покиза қонлари билан ҳуррият қандай бўлиши, матонат қандай бўлиши, олийжаноблик қандай бўлиши ва аввало, инсон қандай бўлиши ҳақида таълим беряпсизлар!

© Muqim Mahmud таржималари.

@ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!

Хайрли тонг, қадрдон! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.🤲

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин! Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин!💐

@ishqim_Sen
Ҳасан Басрий айтадилар:
«Бир куни бозорга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёлладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади:
- “Алҳамдулиллаҳ”, “Астағфируллоҳ”.
Қизиқиб сўрадим:
- “Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?”.
У айтди:
“15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан.
Бир ҳолат:
- “Осмондан ерга неъмат тушар экан.
Яна бир ҳолат:
- “Ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман”.
Шунда Ҳасан Басрий ўзларига-ўзлари дедилар.
«Субҳаналлоҳ, эй, Ҳасан, У Сендан ҳам фақиҳроқ экан.».

@Ishqim_Sen
#Латифа

Софийюддин Ҳиндийнинг дастхати ниҳоятда хунук эди. Бир куни у киши шундай деган эканлар: «Китоб бозорида юрсам, менинг дастхатимдан ҳам хунук қилиб кўчирилган бир китобни кўриб қолдим. Менинг дастхатими хунук дейдиганларга ҳужжат қилайин деб, уни ўз нархидан ҳам қимматроққа сотиб олдим. Уйга келиб қарасам, бу китобни ҳам бир пайтлар ўзим ёзган эканман».
📚 «Тобақотуш-шофеъийя», 9: 162-163.
Доим фарзандларим ёзувини курсам шу ёдимга тушади😂

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху кадрлигим ..
Кимдир сизни тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сизни яхши деб билса, яна кимдир ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сиз ўзизни кимлигингизни бошқалардан кўра яхшироқ биласищ!

Сиздан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу Робб билан бўлган алоқадир! Бировларнинг мақтовига ғурурланманг, ҳақоратига озорланманг!

@Ishqim_Sen
Барча дўстлардан катта бир илтимос! Мен жамоатчиликдан ниманидир жуда кам илтимос қиламан. Бугун, Тошкент вақти билан соат 20:00 да, яъни, икки соатдан кейин, кимники виждони имкон берса #FreePalestine (Ozod Falastin), (Озод Фаластин) хештеги остида ўз қарашини билдирсин!

Бу Ўзбекистоннинг позицияси, бу туркий дунёнинг позицияси, бу мусулмон дунёсининг позицияси, бу холис инсоният позицияси! Бу бегуноҳ ўлаётган болачалар, ва ҳар қандай инсонларнинг ўлимига бўлган кичик бир муносабатимиз бўлади! Илтимос, дўстлар! Тириклигингизни ва буюклигингизни кўрсатинг! Бу - бутун дунё бўйича кутилаётган акция!

@Rabbimov_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.

Эрталаб айтиладиган зикр:

(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ نَبِيًّا) ثَلاَثاً.

Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.

Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Кунингиз хайрли, файзли, барокатли ўтсин.

Аллоҳ қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин! Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар-ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз.

@Ishqim_Sen
#Ҳикмат

Бир йигит ҳаким зотнинг ёнига келиб: Ичимда икки бўри доим олишади. Бири мени яхшиликка, иккинчиси ёмонликка чорлайди, дебди.
Шунда ҳаким: Улардан парвариш қилганинг ғолиб бўлади, дебди.

Мен ўтган кунларимга ачинмайман...

Яхши кунларда, қувониб яшадим. Қийинчиликларда, сабр қилишни ўргандим..!
Хато қилдим, йиқилдим, ким дўст, ким душманлигини билдим.

Омадим келганда, сохта мулозаматларни, омадим кетганда эса асл юзларни кўрдим.

Севдим, муҳаббатни азобини кўрдим. Севилдим, кимгадир керак бўлишлик бахтини ҳис қилдим.

Хато қилдим, қилган хатоларимни такрорламасликка харакат қилдим.

Ташвишлари кўпайганда, инсон фақат Аллохдан умид қилиб, ўзи харакат қилиб яшаши кераклигини тушундим. Баъзан яхшилик , баъзан билиб билмай ёмонлик қилиб қайтар дунё эканлигини билдим.

Ҳаётда ҳеч нарса беҳикмат кетмаслигига, ҳар қандай холат биз учун бир сабоқ, эканлигига амин бўлдим...

@Ishqim_Sen
#Қиш_фасли

Эртага 1-декабрь..

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Бизга етиб келишича, фаришталар қиш келиши билан мўмин учун хурсанд бўлишади. У (мўмин) қиёмуллайл қилиши учун қишнинг туни узун, рўза тутиши учун куни қисқа».

📚 «Зуҳд», Абу Ҳотим, (47).

@Ishqim_Sen
#ЖУМА_ТОНГИДА #ЎҚИЛАДИГАН_ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

@Ishqim_Sen