Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.
Ўқиётган, тарқатаётган материалларингизга эҳтиёт бўлинг. Айниқса шу рўйхатдагиларга. Бугун жума билан табриклаган яқинлар бор гуруҳларга ташлаб қўйинг. Тарафингизни аниқлаб олинг, танлов сизда)
@Ishqim_Sen

#Оят
«Роббингиз сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир. Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир».
(Исро сураси, 25- оят).

#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин
«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».
«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

ЖАБРОИЛ алайҳиссалом , 2 раъкат намоз ўқиди, бу 2 раъкат намоз ўқиши охират йили билан 4 минг йил давом этди.
Намозни тугатиб:
—- “Ë роббим, коинот яратилганидан бери шундай НАМОЗ* ўқиган бошқа банданг борми?!” - деб сўради...
Аллоҳ таоло мархамат килди:
—- Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан, Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ~ тахоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй~фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат қилаëтганини унутиб 2 РАКЪАТ намоз ўқийди...
Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен 4 минг йилда ўқиган намозингдан "МАҚБУЛРОҚ" бўлади...
- Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?!
- Чунки улар менинг ҳузуримга ~ ДУШМАНИМНИ* мағлуб қилиб келадилар... Сенда эса душман йўқ !
Улар - ДУНЁ СЕВГИСИДАН* узоқлашадилар, нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар, шайтоннинг васвасасига учмасдан "АЛЛОҲУ АКБАР" дейдилар !
(Имом Ғаззолий...)

«Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас».
Раъд сураси, 11 оят
@Ishqim_Sen
Раъд сураси, 11 оят
@Ishqim_Sen
ҲОЖАТ НАМОЗИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд(Розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Кечаси ёки кундузи ўн икки ракат намоз ўқийсан. Ҳар икки ракатда ташаҳҳудга ўтирасан. Намознинг охирги ташаҳҳудини ўқиб бўлганингда, Оллоҳ азза ва жаллага сано айт, Набий алайҳиссаломга саловат йўлла ва кейин сажда қилиб, “Фотиҳа”ни 7 марта, Оятул Курсийни ҳам 7 марта ўқи, сўнг “Лаа илааҳа иллалооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр”, деб 7 марта айт. Кейин: “Эй Аллоҳим, Аршингнинг иззати, Китобингда билдирган бепоён раҳматинг, исми аъзаминг, олий жалолинг ва мукаммал калималаринг билан сўрайманки...” деб ҳожатингни айтасан. Сўнг саждадан бошингни кўтарасан ва ўнг-сўлга салом берасан”(Ҳоким р-ти).
Бу дуо Асқалонийнинг “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” китобидан олинди. Ҳадиснинг сўнгида шундай илова бор: “Аҳмад ибн Ҳарб, Абу Закариё, Ҳоким ва яна бир қанча кишилар бу дуони ҳаётда тажриба қилиб, унинг ҳақлигига гувоҳ бўлишган”

#Дуо
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати вал ард, Роббул ъаршил ъазийм» деб дуо қилар эдилар».
Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Азим, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Еру осмонларнинг Робби, буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Муаззинни (азон айтаётганини) эшитсангиз, унинг айтганини айтиб туринглар, кейин менга салавот айтинглар. Чунки ким менга бир марта салавот айтса, бунинг учун Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кейин менга Аллоҳдан васила сўранглар. У жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳнинг биргина бандасидан бошқасига лойиқ эмас. Ўша мен бўламан деб умид қиламан. Энди ким менинг учун васила сўраса, шафоатга сазовар бўлади».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.

#Таҳорат_одоблари
1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш.
Таҳорат – ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандай яхши!
2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш.
Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун бундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш жуда яхши. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп яхши бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қилинадиган жой жуда қулай қилиб олинса, яхши бўлади.
3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик.
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозеълик, ҳамма нарсани ўзи қилиш афзалдир.
4. Таҳорат пайтида гапирмаслик.
Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш.
5. Узуги бор одамлар уни қимирлатиб, остига сув етказиши.
6. Оғизга ва бурунга ўнг қўл билан сув олиб, бурунни чап қўл билан тозалаш – қоқиш.
7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасидан таҳорат қилиш.
8. Сувни исроф қилмаслик.
9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олиш.
10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.
11. Ҳар бир аъзони ювганда «Бисмиллаҳ»ни айтиб, дуо ўқиш.
12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин шаҳодат калимасини ва ривоятда келган дуони ўқиш.
عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ، ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، إِلَّا فُتِّحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةِ، يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: «اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ».
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра, таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий эса:
«Аллоҳумма ижъалний минат таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».
13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш.
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ قَالَ: كَانَتْ عَلَيْنَا رِعَايَةُ الْإِبِلِ، فَجَاءَتْ نَوْبَتِي فَرَوَّحْتُهَا بِعَشِيٍّ، فَأَدْرَكْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَائِمًا يُحَدِّثُ النَّاسَ، فَأَدْرَكْتُ مِنْ قَوْلِهِ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ، ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ مُقْبِلًا عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизнинг туя боқиш вазифамиз бор эди. Менинг навбатим келиб қолди. Мен кечқурун уларни қайтариб келдим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тик туриб одамларга айтаётган гапларидан қуйидагиларни эшитиб қолдим:
«Қайси бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра қалби ва юзи ила юзланган ҳолида икки ракъат намоз ўқиса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади».
Муслим ривоят қилган.
📚 «Кифоя», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
@Ishqim_Sen
1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш.
Таҳорат – ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандай яхши!
2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш.
Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун бундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш жуда яхши. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп яхши бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қилинадиган жой жуда қулай қилиб олинса, яхши бўлади.
3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик.
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозеълик, ҳамма нарсани ўзи қилиш афзалдир.
4. Таҳорат пайтида гапирмаслик.
Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш.
5. Узуги бор одамлар уни қимирлатиб, остига сув етказиши.
6. Оғизга ва бурунга ўнг қўл билан сув олиб, бурунни чап қўл билан тозалаш – қоқиш.
7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасидан таҳорат қилиш.
8. Сувни исроф қилмаслик.
9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олиш.
10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.
11. Ҳар бир аъзони ювганда «Бисмиллаҳ»ни айтиб, дуо ўқиш.
12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин шаҳодат калимасини ва ривоятда келган дуони ўқиш.
عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ، ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، إِلَّا فُتِّحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةِ، يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: «اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ».
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра, таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий эса:
«Аллоҳумма ижъалний минат таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».
13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш.
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ قَالَ: كَانَتْ عَلَيْنَا رِعَايَةُ الْإِبِلِ، فَجَاءَتْ نَوْبَتِي فَرَوَّحْتُهَا بِعَشِيٍّ، فَأَدْرَكْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَائِمًا يُحَدِّثُ النَّاسَ، فَأَدْرَكْتُ مِنْ قَوْلِهِ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ، ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ مُقْبِلًا عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизнинг туя боқиш вазифамиз бор эди. Менинг навбатим келиб қолди. Мен кечқурун уларни қайтариб келдим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тик туриб одамларга айтаётган гапларидан қуйидагиларни эшитиб қолдим:
«Қайси бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра қалби ва юзи ила юзланган ҳолида икки ракъат намоз ўқиса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади».
Муслим ривоят қилган.
📚 «Кифоя», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
@Ishqim_Sen
ҲОЖАТ НАМОЗИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд(Розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Кечаси ёки кундузи ўн икки ракат намоз ўқийсан. Ҳар икки ракатда ташаҳҳудга ўтирасан. Намознинг охирги ташаҳҳудини ўқиб бўлганингда, Оллоҳ азза ва жаллага сано айт, Набий алайҳиссаломга саловат йўлла ва кейин сажда қилиб, “Фотиҳа”ни 7 марта, Оятул Курсийни ҳам 7 марта ўқи, сўнг “Лаа илааҳа иллалооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр”, деб 7 марта айт. Кейин: “Эй Аллоҳим, Аршингнинг иззати, Китобингда билдирган бепоён раҳматинг, исми аъзаминг, олий жалолинг ва мукаммал калималаринг билан сўрайманки...” деб ҳожатингни айтасан. Сўнг саждадан бошингни кўтарасан ва ўнг-сўлга салом берасан”(Ҳоким р-ти).
Бу дуо Асқалонийнинг “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” китобидан олинди. Ҳадиснинг сўнгида шундай илова бор: “Аҳмад ибн Ҳарб, Абу Закариё, Ҳоким ва яна бир қанча кишилар бу дуони ҳаётда тажриба қилиб, унинг ҳақлигига гувоҳ бўлишган”
@Ishqim_Sen
Абдуллоҳ ибн Масъуд(Розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Кечаси ёки кундузи ўн икки ракат намоз ўқийсан. Ҳар икки ракатда ташаҳҳудга ўтирасан. Намознинг охирги ташаҳҳудини ўқиб бўлганингда, Оллоҳ азза ва жаллага сано айт, Набий алайҳиссаломга саловат йўлла ва кейин сажда қилиб, “Фотиҳа”ни 7 марта, Оятул Курсийни ҳам 7 марта ўқи, сўнг “Лаа илааҳа иллалооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр”, деб 7 марта айт. Кейин: “Эй Аллоҳим, Аршингнинг иззати, Китобингда билдирган бепоён раҳматинг, исми аъзаминг, олий жалолинг ва мукаммал калималаринг билан сўрайманки...” деб ҳожатингни айтасан. Сўнг саждадан бошингни кўтарасан ва ўнг-сўлга салом берасан”(Ҳоким р-ти).
Бу дуо Асқалонийнинг “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” китобидан олинди. Ҳадиснинг сўнгида шундай илова бор: “Аҳмад ибн Ҳарб, Абу Закариё, Ҳоким ва яна бир қанча кишилар бу дуони ҳаётда тажриба қилиб, унинг ҳақлигига гувоҳ бўлишган”
@Ishqim_Sen
#Аллоҳ_учун_яхши_кўриш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши бошқа қишлоқдаги биродарини кўришга борди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани мунтазир қилиб қўйди. Унинг олдига келгач, «Қаерга кетяпсан?» деди. «Шу қишлоқдаги биродаримникига кетяпман», деди. «Унинг зиммасида сен фойдасини кўрадиган бирор нарса борми?» деди. «Йўқ, мен уни Аллоҳ азза ва жалла учун яхши кўраман, холос», деди. «Сен уни Аллоҳ учун яхши кўрганингдек, Аллоҳ ҳам сени яхши кўрди. Мен Аллоҳнинг сенга шуни етказиш учун юборилган элчисиман», деди».
Имом Муслим ривоят қилган.

#Сўраганларга_Эслатма
ХАММА БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН 40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?
Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.
Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон;
2.Намоз;
3.Рўза;
4.Закот;
5.Ҳаж.
Иймондаги 7 фарз:
1.Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2.Фаришталарга иймон келтириш;
3.Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4.Пайғамбарларига иймон келтириш;
5.Қиёмат кунига иймон келтириш;
6.Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.
Намоздаги 12 фарз.
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2.Жойи пок бўлиши;
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4.Қиблани топиши;
5.Ният;
6.Ўз вақтида ўқиш.
Намознинг ичидаги 6 фарз:
1.Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2.Қиёмда туриш;
3.Қироат қилиш;
4.Руку;
5.Сажда;
6.Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)
Тахоратдаги 4 фарз:
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3.Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4.Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.
Таяммумнинг 4 фарзи:
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.
Ғуслдаги 3 фарз:
1.Оғизга сув олиб ювиш;
2.Бурунга сув олиб ювиш;
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
Илм излашда 1 фарз бор.
Илм излаш, ўқиш фарз.
Яқинларга хам улашинг

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг бандаларидан баъзи одамлар борки, улар набий ҳам, шаҳид ҳам эмаслар. Уларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги маконларига қиёмат куни набийлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлигини бизга айтасизми?» дейишди.
«Улар ўзлари қариндош бўлмасалар ҳам, ораларида молиявий олди-бердилари бўлмаса ҳам Аллоҳнинг руҳи (Қуръони) ила муҳаббат қилишган қавмлардир. Аллоҳга қасамки, уларнинг юзлари нурдир. Улар нурдадирлар. Одамлар хавфда бўлганларида улар хавфда бўлмаслар. Одамлар маҳзун бўлганларида улар маҳзун бўлмаслар», деб «Огоҳ бўлинглар. Аллоҳнинг авлиёларига хавф бўлмас ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар», оятини ўқидилар».
Абу Довуд ривоят қилган.