Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.78K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
... «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан»...

("Тавба" сураси, 40-оят)

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар биз, ўз қалбимизда хотиржамлик ва сакинат
топа олмасак, уни овора бўлиб бошқа жойдан қидирмайлик.
Ҳаётда севишни ўрганиб, меҳр улашиш, одамларга яхшилик қилиш, бизга ёмонлик қилганларни кечириш, ҳар ишда шошилмай қарор қабул қилиш қандайин шарафли хислат.
Керагимиз йуқ жойдан иззатимиз борида, ҳайдамасдан ва баҳона қидирмасларидан аввалроқ кетишни уддалашимиз орқали, ўзимизни ҳам, уларни ҳам хурматларини жойига қўйган бўламиз. Аллоҳ ҳамма яхши ният қилган инсонларни ниятига етказсин.

Ўзидан бошқа Зотга муҳтож қилмасин.
🍃
Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
Мулоҳаза учун

Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган. Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.

Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилманг...

@Ishqim_Sen
Англияда бехосдан нотўғри дастурланган компьютер чорак якунидаги синовлар сўнггида, «аълочи» болалар гуруҳига «иккичи» деган, «иккичи» болалар гуруҳига эса «аълочи» деган ёрлиқ ёпиштиради. Янги ўқув йили аввалида ўқитувчиларнинг талабалар ҳақидаги парадигмаси компьютернинг шу ҳисоботига асосланиб яралади.
Беш ярим ой ўтганидан сўнг хатоликни англаган маъмурият талабаларни қайта синовдан ўткизишга қарор қилади (нима бўлгани ҳақида ҳеч кимга айтмасдан). Натижалар барчани ҳайратга солди. «Аълочи»ларнинг ақлий ривожланиш коэффициенти пастлаб кетганди. Чунки ўқитувчилар беш ярим ой мобайнида уларга худди ақлдан қолган, ижодий ёндаша олмайдиган ва яхши ўқий олмайдиганлардек муносабатда бўлган эди. Уларнинг парадигмаси ўзини-ўзи бажо келтирувчи башоратга айланган эди.
«Иккичи»ларнинг иши эса юришиб кетди. Ўқитувчилар уларга худди «аълочи»дек яхши муносабатда бўлган ва бу уларга катта куч-қувват берган, умид бағишлаган, руҳлантирган эди. Уларнинг самарадорлиги ўсганди.

— Стивен Кови. “Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси”


Хулоса ўзингиздан

@Ishqim_Sen
✔️ Бировнинг ахлоқини билмоқчи бўлсанг, уни ғазабланган пайтида кўр.
• • •
✔️ Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсанг, ўзига ёмонлик қилганларга муомиласини кўр.
• • •
✔️ Бировнинг ақлини билмоқчи бўлсанг, унинг фикрига қарши чиқадиганлар билан мулоқотини кўр.
• • •
✔️ Ким хатога йўл қўйса, у инсондир. Ким хатода маҳкам туриб олса, у шайтондир.

@Ishqim_Sen
- Сўзлашаётганда мулойим бўлинг, овозингизни баланд кўтарманг... Зеро гулларни ундирадиган ёмғирдир, момоқалдироқ эмас!

- Қарама-қаршиликларга қарамай яхшиликда бардавом бўлган киши қандай ҳам олийжаноб инсон!!!

- Қанча инсонлар бор ёнма-ён яшайди аммо ораларида осмонларча масофа бор. Яна қанча инсонлар бор бир-биридан йироқда амма масофа уларга таъсир этмаган.
Масофалар ҳеч кимни узоқлаштирмайди, яқинлаштирмайди ҳам... Балки ҚАЛБлар буни бажарадилар!!!

- Дунё ниҳоятда арзон, қадри пастдир. Унга бой ҳам, камбағал ҳам, шоҳ ҳам, гадо ҳам эгалик қила олади...
ЖАННАТ эса ниҳоятда қимматбаҳодир. Агар унга солиҳ амалингиз ила эга бўлолмасангиз, тилло-ю олтинлар билан эга чиқолмайсиз...

- Билганларимизнинг барчаси ҳам бизни хурсанд қилмайди. Шундай нарсалар борки, номаълум, мажҳул бўлишлиги билан гўзалдир...

- Етук инсон ўзи чеккан азоб, аламларни, ғам-ташвишларни аччиғини атрофидагиларга таъсир қилишини олдини олган кишидир.

@Ishqim_Sen
⚡️Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@Ishqim_Sen
Бир неча ёш йигитлар, кекса бир кишининг, пана бир жойда яширинча таом еяётганига кўзлари тушиб қолди.
Масхараомуз оҳангда:
- Хайрли бўлсин отахон! Рўзадор эмасмисиз?- деб сўрадилар.
Қария:
- Албатта рўзадорман, фақат шу бироз сув ичиб, озроқ таом еяпман холос...- деди.
Йигитлар энди очиқчасига:
- Йўғе, ростанми? Оббо отахоней! - дея қариянинг устидан кула бошладилар.
Қария шундай деди:
- Ростдан шундай!
Мен рўзадорман.
Чунки, ёлғон гапирмаяпман, кимсага ёмон кўз билан боқмаяпман.
Бировни масхара қилмаяпман.
Исроф қилмаяпман.
Бировни ҳақорат этмаяпман.
Ҳеч кимнинг, одамлардан яширган сирлари ортидан қувиштириб, ошкор этмаяпман.
Ғийбат қилмаяпман. Бировнинг молига кўз тикмаяпман.
Лекин, бир ҳасталик туфайли ошқозонимга рўза туттира олмаяпман, шу холос…

Сўнг қария йигитларга юзланиб:
- Хўш сизларчи, сизлар рўзадормисизлар?

Йигитларнинг ҳижолатдан бошлари эгилди:
- Йўқ, биз рўзадор эмасмиз, фақат овқат емаяпмиз холос…

Малоҳат Анвар.
(Эркин таржима, тўлдиришлар билан)

@Ishqim_Sen
Рамазонда хурмо сотиб олиб, истеъмол қилмайдиган рўзадор бўлмаса керак.

Хурмони навлари турли ҳил бўлишини бозорларда кўп кўрамиз.

Уларни навлари ва номланишлари билиб қўйинглар дедим.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧑🏻‍🦱 Oʻgʻil bola tarbiyasi va tarbiyadagi qattiq qoʻllik

👉
@Ishqim_Sen
#Табрик
#Дуо

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Азиз мўмин-мусулмонлар, бошимизга соя солиб кириб келган Қуръон, тоат-ибодат, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин.

Аллоҳим, қалбимизни ислоҳ, ишимизни осон, айб-нуқсонларимизни сатр, гуноҳ-маъсиятларимизни мағфират қилиб, ғам-ташвишларимизни аритгин, бизни тўғри йўлга бошлагин, биздан рози бўлган бандаларингдан қилгин.
Тутган рўзаларимизни руҳларимизга шифо, танимизга офият бўлишини Ўзинг таъминлагин.
Ибодатларимизга, барча солиҳ амалларимизга ихлос ва ғайрат бергин. Амин!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Эй Ёлғиз Роббим, Сен Ўзинг менга яқинсан! Сен менинг Эгамсан! Дуоларимни қабул қилувчи фақат Сенсан! Касал бўлсам шифо берувчи ёлғиз Ўзингсан! Фақатгина Ўзинг менинг қалбимдаги нарсаларни биласан!
🕋
Эй Роббим, заифлигимга раҳм қил! Қалбимни хотиржам ва масрур қил! Ғамларимни кетказ! Мени безовта қиладиган ва покиза ҳаётимни лойқалатадиган нарсаларни мендан буриб юбор! Хафалигимни ҳурсандчиликка айлантир!
АМИЙН Я РОББИЛ АЪЛАМИЙН


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон

«Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз.
Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутадилар. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир».

(Бақара сураси: 183,184- оятлар.)

https://t.me/Ishqim_Sen
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

Юзимизни рамазоннинг файзи билан кулдириб қўйган Аллоҳимга чексиз мақтовлар,Росулуллоҳ алайҳиссаломга ва уларнинг асхобларига салавоту дурудлар бўлсин.

Роббим тутган ожизона рўзамизни Ўз даргоҳида юксак даражотларга қўйиб,ажрини ортиғи билан берсин.

Амийн…

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат куни рўза ва қуръон сизни шафоат қилади!

@Ishqim_Sen
Қиёмат куни мезонга солинмайдиган ажри буюк амаллар

 Инсонларни кечириш: Аллоҳ таоло: «Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» (Шуро сураси, 3-оят). Бу амал улуғлигидан унинг ажри ва савоби чегараланмаган. Шундай экан, кечирайлик, афв қилиб, бу ажрдан умидвор бўлайлик.

Сабр: Аллоҳ таоло: «Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур» (Зумар сураси, 10-оят). Бу амалнинг ҳам ажри чегараланмаган.

Рўза: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман», деди», дедилар».

Бу амалнинг ҳам ажри чегараланмаган.

Қиёмат куни «Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлганлар қани?» деб чақирилур ва рўзадорлар, сабр қилганлар ва инсонларни афв қилганлар келадилар. Шундай экан, рўза тутайлик, сабрли бўлайлик ва инсонларни кечирувчи бандалар бўлиб, Роббимизнинг тарозига сиғмас буюк ажрларидан умидвор бўлайлик. Ҳаммамизни ота-онамизу фарзанд-зурриётларимиз билан шундай нидо ила Қиёматда чақириладиган солиҳлардан қилсин.

Фозилжон Абдулқайюм таржимаси

t.me/Ishqim_Sen
Рўза тутганлар учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 5 та тавсияси:

1. Ифторликда бир стакан сув ичгандан бир неча дақиқа кутиб овқатланиш;
2. Асосий овқатдан олдин салат тановвул қилиш;
3. Овқатни секин ва шошмасдан ейиш керак;
4. Овқатдан сўнг дарҳол ширинлик истеъмол қилиш тавсия этилмайди, овқат ҳазм қилишни қийинлаштиради;
5. Ифторлик ва саҳарлик оралиғида 1,5-2 литр сув ичиш тавсия этилади.

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂

@Ishqim_Sen
#Пайғамбаримизнинг саллолоху алайхи вассалам 81исмлари

Муҳаммад — мақталувчи;
Аҳмад — Аллоҳга ҳамд айтувчи;
Ҳамид — Аллоҳга ҳамду сано айтувчи;
Маҳмуд — мақталган;
Аҳид — фазилатлар бобида ягона;
Воҳид — ахлоқ — одобда ягона;
Ҳошир — ўз умматларини қиёмат куни маҳшаргоҳга йиғувчи;
Оқиб — ҳамма пайғамбарлар охири;
Тоҳо — бу сўзнинг маъноси Аллоҳгагина маълум;
Ёсин — бу сўзнинг маъноси ҳам Аллоҳгагина маълум;
Тоҳир — тоза, пок;
Мутаҳҳар — дили покланган;
Таййиб — пок, хуштабиат;
Саййид — Хожа;
Расул — элчи, пайғамбар;
Набий — пайғамбар;
Расулур-роҳма — раҳмат пайғамбари;
Қаййим — тўғри йўлдан борувчи;
Жомиъ — барча яхши фазилатларни ўзида мужассам этувчи;
Муқтафий — эргашувчи (ҳақ йўлга);
Муқаффий — эргаштирувчи (ўзига);
Расулул-малоҳим — жангу жаҳон пайғамбари;
Расулур — роҳа — роҳат пайғамбари;
Комил — етук;
Иклил — тож;
Муддассир — қўрқувдан матоҳга ўраниб олган;
Муззаммил — муддассир;
Абдуллоҳ — Аллоҳнинг бандаси;
Ҳабибуллоҳ — Аллоҳнинг суюклиси;
Сафийюллоҳ — Аллоҳнинг танлагани;
Нажийюллоҳ — Аллоҳнинг сирдош дўсти;
Калимуллоҳ — Аллоҳ билан сўзлашувчи;
Хотамул-анбиё — набийлар охири, уларнинг хотимаси;
Хотамур-росул — Расуллар хотимаси;
Муқйий — динни тургизгувчи (ривожлантиргувчи);
Мунжий — халоскор;
Музаккир — эслатувчи (Аллоҳни ва охиратни);
Носир — ёрдам этувчи;
Мансур — ёрдам берилган, душманлари устидан зафар топган;
Набийюр — роҳма — раҳмат пайғамбари.
Набийют-тавба — тавбага тарғиб этувчи пайғамбар;
Ҳарисун алайкум — умматларига меҳрибон;
Маълум — ҳаммага маълум;
Шаҳир — ҳаммага машҳур;
Шоҳид — гувоҳ;
Шаҳид — гувоҳ;
Машҳуд — гувоҳлик берилган;
Башир — хушхабар берувчи;
Мубашшир — хушхабар берувчи;
Назир — азоблардан огоҳлантиргувчи;
Мунзир — охират азобларидан огоҳлантиргувчи;
Нур — нур;
Сирож — чироқ, қуёш;
Мисбоҳ — чироқ;
Ҳудо — ҳидоят қилгувчи;
Мухтор — танлаб олинган;
Ажир — динга хизмат қилгувчи;
Жаббор — айбларни ёпгувчи;
Абул — Қосим — Қосимнинг отаси;
Абул — Тоҳир — Тоҳирнинг отаси;
Абут — Таййиб — Таййибнинг отаси;
Абу Иброҳим — Иброҳимнинг отаси;
Мушаффаъ — шафоат ҳуқуқи берилган;
Шафиъ — шафоат этувчи (қиёмат куни гуноҳкор умматларнинг кечирилишини Аллоҳдан сўровчи);
Солиҳ — яхши ишларни қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларини адо этувчи;
Муслиҳ — ислоҳ этувчи, тузатувчи (ўртани);
Муҳаймин — умматлари ишини кузатиб турувчи;
Содиқ — ростгўй;
Мусаддиқ — тасдиқ этувчи;
Сидқ — ростгўй;
Саййидул-мурсалин — пайғамбарлар ҳожаси;
Имомул-муттақин — тақводорлар пешвоси;
Қоидул-ғуррил — муҳажжалин — қиёмат куни сажда қилган аъзоларидан нурлар чиқиб турувчи ибодатли умматларини жаннатга элтувчи;
Ҳалилур-Раҳмон — Раҳмоннинг дўсти;
Барр — хайрли, солиҳ амаллар қилувчи;
Мабарр — ҳамма яхшиликлар манбаи;
Важиҳ — гўзал юзли;
Насиҳ — насиҳатгўй;
Носиҳ — насиҳатчи;
Вакил — вакил, ишонч эгаси, кафил;
Мутаваккил — таваккал этувчи;
Кафил — кафил, кафолатига олувчи;
Шафиқ — шафқатли, меҳрибон;
Муқимус — сунна — суннатни тикловчи;
Муқаддас — улуғланувчи, гуноҳлардан пок;
Руҳул-Қудус — муқаддас руҳ;
Руҳул-Ҳақ — ҳаққоний руҳ;
Руҳул-Қист — адолатли руҳ;
Кофий — кифоя қилувчи (диний эҳтиёжларга);
Муктафий — кифояланувчи (Аллоҳнинг амрлари билан);
Болиғ — олий даражаларга етган;
Мубаллиғ — Аллоҳ томонидан келган барча диний аҳкомларни умматларига тўла етказувчи;
Шофий — шифокор (қалб касалликларига ва маънавий иллатларга нисбатан);
Восил — етишувчи (Аллоҳнинг розилиги ва дийдорига);
Мавсул — етишилувчи (яъни он ҳазратнинг шафоатларига ва дийдорларига умматлари етишурлар, иншооллоҳ);
Собиқ — барча фазилат ва шарафда олдинда борувчи;
Соиқ — умматларини бу дунёда иймон ва амал сари, охиратда эса, дўзахдан жаннат сари ҳайдовчи;
Ҳодий — тўғри йўлга бошловчи;
Муҳдий — ҳадия, эҳсон соҳиби.

@Ishqim_Sen