Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.49K photos
1.76K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, унда на мактаб маданияти ва на масжид ибодати бўлмаса, ундан кутилган тарбия қаердан пайдо бўларди?! Аёли фақат таом ҳозирлаш ва роҳат бағишлашгагина яроқли жонзот бўлган жамият, асло ислоҳ бўлмас жамиятдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@Ishqim_Sen
Сизнинг, ерда қолдирадиган ва қиёматда сиз учун гувоҳ бўладиган энг гўзал изингиз шу!
Ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборган саломларингиздир..

@Ishqim_Sen
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ,қадрдонлар,
Жуманинг хайри ва барокати сизларга бўлсин.
@Firrdavss_bot
Шу тартибда тасбеҳ ва числони ёзиб расмга олиб @Firrdavss_bot
юборинг.
Ҳадя шарт эмас дейишаётган АЗИЗЛАРИМ,бизнинг ният зикрда юришни одатга кирғизиш хамда ҳадя улашинг хадисига амал қилиш...

@Ishqim_Sen
Аллоҳ менга мендан узилганга уланишни, менга зулм қилганни афв қилишни, мени маҳрум қилганга эҳсон қилишни буюрди.

«Маҳзун бўлма» Шайх Оиз ал-Қарний

@Ishqim_Sen
Биз тафаккур қилсакда, қилмасакда Аллоҳ таолонинг ҳар дақиқа, ҳар лаҳзада тортиқлари бор. Энг гўзал тортиғи - Ўзининг зикрига илҳом бермоғидир...

@Ishqim_Sen
#жума_муборак

Жума байрам ва ибодат кунидир.

Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар сония ҳасанотлар хазинасидир. Кимнинг қалби шод бўлиши, гуноҳлари мағфират қилиниши, муаммолари ҳал бўлиб, ғамдан халос бўлишни истаса, ўша фурсатларда пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", - дедилар.
Ибн Можа ривояти.

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг.
🤲🏻
Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган инсонлар учун арзийдиган совғадир.
🕌
Бугун ЖУМА, ибодатлар, дуою илтижолар билан бир қаторда мехр улашишни ҳам унутманг...
🕋
Бомдод намозидан аввал ўқиладиган дуо: АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛЛАЗИЙ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМ ВА АТУБУ ИЛАЙҲ
Хайрли тонг Кадрлигим! Ибодатлар, дуолар қабул бўлсин!
🍃
@Ishqim_Sen
"La ilaha illalloh" bilan nafas oling.
"Astag‘firulloh" bilan nafsingizga itob qiling. "Alhamdulillah" deb sabr qiling. "Subhanalloh" bilan hayratlaning.
Rasululloh (s.a.v)ga salovot aytish bilan shodlaning.
"Inna lillahi va inna ilayhi roji’un" bilan mahzun bo‘ling.
Ko‘zingiz zahrini "MashaAlloh, Taborakalloh" bilan sindiring. "Bismillah" bilan boshlang. "Alhamdulillah" bilan tugating. Siz va mendan Alloh rozi bo‘lishini so‘rang. Alloh rizoligidan keyin faqat jannat bor!

Rasululloh (s.a.v) dedilar:
"Alloh surat va mollaringizga qaramaydi. Balki qalb va amallaringizga qaraydi."
@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётимиздаги баъзи инсонлар гўзаллиги, ифори, ёқимлилиги билан ёмғирга ўхшайдилар. Қалбимизга минглаб гул экадилар. Ҳаётбахш табассум, битмас бахт ҳадя этадилар...

Жалолиддин Румий
@Ishqim_Sen
#ДУО

Икки қалб орасидаги энг содиқ алоқа бу Дуодир. Аллоҳ учун ёқтирган инсонларингизни дуо қилинг..

Аллоҳим ЎЗИНГ бизларни, аҳли оиламизни ҳамиша паноҳингда асра

Аллоҳим бизларни ЎЗИНГДАН ўзгаларга ҳеч қачон мухтож қилма

Аллоҳим ЎЗИНГ барча беморларимизни дардларига ғойибингдан шифои комил бер

Аллоҳим ЎЗИНГ барча фарзанд кутаётганларга солиҳ ва солиҳа, қорию қория фарзандлар ато эт

Аллоҳим бизларни ЎЗИНГА бўлган, каломинга бўлган, ЎЗИНГНИ байтинга бўлган муҳаббатимизни зиёда эт

Аллоҳим бизларни ЎЗИНГНИ КАЛОМИНГНИ тўғри ўқийдиган ва унга амал қиладиган солиҳ бандаларингдан бўлишимизни бизларга ва зурриёдларимизга насиб эт

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.

@Ishqim_Sen
Кун ҳадиси:

Пайғамбаримиз (с.а.в.) асҳобларидан сўрадилар: «Бирортангиз уйингизнинг олдидан оқиб ўтадиган дарёда (ёки сойда) ҳар куни беш маҳал ювинсангиз, баданимда кир қолибди, деб айтасизми?» Саҳобалар: «Сира ҳам кир қолмайди», дейишди. Расули Акрам: «Беш вақт намоз ҳам шунга ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таоло бу ўқилган намозлар туфайли гуноҳларни кечиради».

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
@Ishqim_Sen
Кадрлигим🌺

Ҳар бир инсон қўлидан келганича эзгулик қилиши, яхшилик улашиши лозим. Қўлидан келмаганига эса қўлларини очиб, дуо қилмоғи даркор...

Аллоҳим, Ўзингнинг розилигингни истаб қиладиган хайрли амалларимизни ҳусни мақбул айла, кунимизга файзу баракот эҳсон эт!!!

@Ishqim_Sen
“Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.

Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» – бизга Аллоҳ кифоя. У энг яхши вакилдир» калимасининг маъноси қуйидагича: Бизнинг Аллоҳдан ўзга суянадиган ҳеч кимимиз йўқ. Унинг Ўзи энг яхши вакил – Ҳомий, Суянчдир. Бу дунёда Ундан буюк, Ундан улуғ ва умидлироқ бошқа вакил йўқ.

- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;

- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;

- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;

- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;

- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;

- Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;

- Унда дунё ва охират саодати мавжуд;

- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;

- Унда ризқни келтириш бор.

Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!


حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ
бу кеча фазилатларидан бебаҳра қолманг!

🕋
Бугун ҳижрий сана бўйича Ражаб ойининг 26 дан 27 санасига ўтар кечаси (милодий сана бўйича 17 февралдан 18 февралга ўтар кечаси), яъни Меърож кечасидир.
Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан олдин содир бўлган. Бу муборак кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Маккаи мукаррамадан Масжидул Ақсога бориб, у ердан Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилганлар.
Бу кеча биз Ислом умматига беш маҳал намоз фарз қилинди.
Шу боис ҳар намоз ўқиганимизда худди ўзимизни Аллоҳнинг ҳузурида тургандек хушу ва хузу билан ибодат қилишимиз керак.
Бу кечани ғанимат билиб, кўпроқ тоат-ибодатлар қилиб, оила даврасида фарзандларимизга Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини, шамойилларини ўргатишимиз зарур.

🌙 ИСРО ВА МЕРОЖ

Исро ва Меърож бир-биридан фарқланади. Исро – бу Муҳаммад С.А.В Маккадан Қудсга – Ақсо масжидига боришлари. Меърож Ақсодан осмонга кўтарилиб, самовий сайр қилиб қайтганларидир.

@Ishqim_Sen
Маҳзунликка тушиб қолганда ўқиладиган дуо.


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен бир калимани биламан, уни маҳзунликка тушиб қолган киши айтса, нажот топади. У калима – биродарим Юнус алайҳиссаломнинг (балиқнинг қорнига тушиб қолганида) зулматларда туриб, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлиб қолдим) деб қилган дуосидир» (Анбиё сураси, 87-оят).
Ибн Сунний ривояти.
Термизий ривояти.
Саломатмисиз Кадрлигим

@Ishqim_Sen
Садақа бериш учун пулинг бўлиши шарт эмас.

Қалбингни синдирган инсонларга ҳали ҳам салом бераётган бўлсанг, энг катта садақангдир.

Бу руҳингни садақасидир...🌿

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ қадрдонларим,Меьрож кечасигача юборган саловатларингни Роббим қабул қилсин ва суюклигимизга етқазсин.
Барчангизга хадя улашишга ахд қилдим,жажжи болажонларни харакатларини кўриб мазза қилдим.
Фақат хадяларни етқазишга озроқ вақт берасизлар,
МАРХАБО Ё РАМАЗОН ХАЙРИЯ ТАДБИРИМИЗГА тайёргарлик қизғин, вақт оз қолди,дуоларингизга мухтожмиз,элу халқимизга 2дунёимизга манфаатли бўлсин.

@Ishqim_Sen
🍃 🍃 🍃 🍃 🍃 🍃

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

3 нарса орқали одамлар нажот топади !

🌷 Яширин ва ошкора Аллоҳдан қўрқиш

🌷 Тадбир билан харажат қилиш. Бой бўлганда ҳам, камбағал бўлганда ҳам ўртаҳол яшаш

🌷 Жаҳл чиққанда ва хурсанд бўлганда ҳаддан ошмаслик

Имом Ғаззолий «Қалбнинг давоси» китобидан

@Ishqim_Sen
Унутилган суннатлар
Тавба намози
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси бир банда гуноҳ қилса, сўнг таҳорат олса, уни чиройли қилса, сўнг икки ракат намоз ўқиса, кейин Аллоҳга гуноҳига истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ унинг ўша гуноҳини мағфират қилади”.

Имом Аҳмад ривояти.

@Ishqim_Sen
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

«Ғам чекма. Сенга нима тақдир қилинган бўлса, албатта, ўша бўлади. Сенинг насибанг бўлган нарса, албатта, сенга етиб келади».

Имом Ғаззолий «Қалбнинг давоси» китобидан

@Ishqim_Sen