Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.78K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Бугун инстаграм, тик-ток “юлдузига” айланиб, вайн қилаётган ва шуни орқасидан пул ишлаётган ёшларни кузатиб туриб айтаман;

-беҳаёлик, орсизлик, ҳамиятни ўлиши ва шу аср болаларини тирик ўликдек яшашишидир - бу!

Уларга мухлис бўлганларда ҳам, мия тормоз.

Томоша қовоқ замон келди. Истаган одам иштонини бошига илиб , унинг номини “вайн” деб атади.

Хотинсифат йигитлар, фохишатабиат қизлар..

Энг қизиғи шуларни ота онаси бормикан, маҳалласи, тоға ,аммасичи.. Ёки шармандага шаҳар кенгайдими?

Сезяпсизларми.. болаларимиз ва уларнинг келажагини дажжол фитнаси каби қаттиқ фитнага қолаётганини.

Ҳозир ҳам унча эмас.. 3-4 йилда мактабларнинг ўзидан фожеалар бошланади.. уни тўхтатиш мушкул..

Ўғил қизи балоғат давридаги ота-оналар!

Огоҳ бўлинг, 24 соат бўлсин ,назоратсиз қолдирманг, асло бафарқ бўлиб қолманг.

У блогер, у саънаткор, у юлдуз деб эргашаётган инсонларининг қиёфаси инсон холос (баъзиларидан мустасно).

Аллоҳни танитинг, бундан бошқа нажот йўли йўқ!

@Ishqim_Sen
Аллоҳга тақво қилиш ҳамма яхшиликни ўз ичига олувчи кўп маъноли калимадир, унинг маъноси Аллоҳ таолога итоат қилиш, гуноҳ ишлардан қочиш. Яратганнинг зикрини доимо қилиш, берган неъматларига шукр айтишдир.

Абу Лайс Самарқандий.

@Ishqim_Sen
#танқид

Илмга навбатда турмаган миллат...

Сўзларим оғир ботса ҳам, бу айни ҳақиқат! Каллайи сахарлаб ош деса, йиғилдик, фалон ерда томоша бўляпти, деса, йиғилдик, лекин илм атрофида йиғила олмадик. Бугун миллатнинг онги сохта ҳою ҳаваслар билан тўлиб тошган.

Японлар бирорта табиий ресурси бўлмаса ҳам, йил бўйи табиат синовлари билан курашиб яшаса ҳам, бизга ўхшаб хор бўлиб, қиш кириши билан "газ, свет" деб йиғлаб юрмайди. Биласизми, нимага!? Чунки улар ҳар эрталаб китоб учун навбатда туришади.

Бугунги хорлигимизнинг сабаби илмсизлигимизда. Токи илмга навбатда турмас эканмиз, умримиз давлатнинг свет, газ бермаслигидан нолиб ўтиб кора ишчи булишда давом этилади
ҳамма нарсанинг ечими илмда эканлигини таъкидламоқчиман ва яна илмни дунёвий-динийси бўлмайди.
Укиб амал килинса Аллоҳ рози бўладигани ва бўлмайдигани бўлади

@Ishqim_Sen
#Илм

Қабиса ибн Мухориқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот: «Эй Қабиса, келишингнинг боиси не?» дедилар. «Ёшим ўтиб, заифлашиб қолдим. Аллоҳ менга манфаат берадиган нарсани ўргатишингиз учун ёнингизга келдим», дедим. Шунда у зот: «Эй Қабиса, тошми, дарахтми, кесакми, уларнинг олдидан ўтсанг, албатта, сен учун мағфират сўрашади. Эй Қабиса, бомдод намозини ўқисанг уч марта: «Субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи»* дегин. Кўрлик, мохов ва шол касаллигидан саломат бўласан. Эй Қабиса, «Аллоҳим, ҳузурингдаги нарсалардан сўрайман. Менга фазлингни мўл-кўл қил, раҳматингни кенгайтир, баракангни ёғдир», дегин», дедилар».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

* Буюк Аллоҳга ҳамд айтган ҳолимда Уни барча айбу нуқсондан пок деб ёд этаман.

Шарҳ: Бу тавсия илм излаш шарафли иш эканини кўрсатади. Қабиса розияллоҳу анҳу кексайиб қолишларига қарамай, манфаатли илм излаб бутун уммат муаллими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Демак илм олмоқчи бўлган кишининг ёш ёки қари бўлиши муҳим эмас экан. Албатта, ёшликда олинган илм тошга битилган нақш каби инсоннинг зеҳнида муҳрланиб қолиши мумкин. Айрим сабабларга кўра, бундай бахтдан маҳрум бўлган одам ёшим ўтиб қолди деб, илм олишни ташлаб қўймаслиги лозим. Имконияти доирасида дунё ва охиратига манфаатли бўлган илм ортидан қувиши керак. Толиби илмни Аллоҳ шу даражада мукаррам қилиб қўйганки, ҳатто тоғу тошлар, дов-дарахтлар, кесагу тупроқлар унинг учун истиғфор айтишади.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дилни хижрондан соғинч асрасин,
Бандани шайтондан иймон асрасин!
Киприклар кўзни асраганидек,
Сизни ҳам Аллоҳим ҳар он асрасин!
❄️
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ меҳрибоним.
Дуолари қабул бўладиган улуғ Жума барчанмизга муборак бўлсин.!

Аллоҳ барчамизга яхши фазилатларни ато этсин, кибр ҳаво, хасад, риё ва ёмон гумондан асрасин, гуноҳларимизни мағфират қилсин !

Аллоҳ бу кунни бизларга ҳайрли ва барокатли қилсин.

Ўзининг ҳузуридаги даражамизни яна бир поғона кўтарилишига сабаб бўлувчи амаллар ва гўзал фазилатларга эришишмизни насиб қилсин,
Ин ша Аллоҳ !
❄️
Аллоҳ барчамизни тоатида жамласин.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдон!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тазкия_тарбия

▪️ Аллоҳга илтижо қилишга эҳтиёжимиз бор

▫️  Бу ўринда тажриба қилиб кўриб, фойдали деб топганим яна бир йўл бор. Бомдод намозидан кейин бундай дуо қилиш: “Эй Аллоҳ бугун мен учун янги тонг оттиргин. Ҳаёт майдонига янгидан киришай. Фазли караминг ила ҳар лаҳзадан унумли фойдаланиб, яхши амалларни бажаришга тавфиқ бер. Беҳуда нарсаларга вақт сарфлашдан сақла”…

@Ishqim_Sen
​​​​📝ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО...

Эй марҳаматли Роббим, сен иззат соҳиби бўлган азиз Зотсан.
Бошқаларга иззат берадиган Ал-Муъизсан, қалбимдаги ҳар бир ҳолатдаг хабардор Ал-Хобирсан, менинг ич-ичимни кўриб турган Ал-Басирсан, сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эштадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас-Самиъсан, дардларимга даво берувчи ҳеч кимса йўқ, сен Аш-Шофиъсан, марҳамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар-Рохмансан, гуноҳларимни кечирадиган фақат сенсан  Ал-Ғоффарсан,  Ал-Ғофурсан, Ал-Афувсан, айбларим очилса  сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас-Сатторсан, Қиёмат куни тирилганимда  жонимни қутқарувчим йўқ, Сен борсан.
Охиратда иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар-Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал-Ҳайй, эй абадул-абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал-Қоййум, эй жонларни оладиган Ал-Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал-Муҳйии.......

Роббим! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гуноҳлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман.
Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан Аллоҳим....

Намоз дея ўқиганимда на хушъу на хузъу бор.
Закот дея берганимда миннатлар мужассам.
Рўза дея тутганимда ҳамиша маъсият, Ҳаж дея борганимда бир саёҳату тижорат Аллоҳим.....
Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир.
Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим, мени  кечир.
Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим, кечир.
Аллоҳим...на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч...
Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат...
Турган битганим хиёнат.
Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим.
Аллоҳим...чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим,тоғдек гуноҳимни заррадек билдим, кечир.
Йўлингда машаққат чекишдан қочдим.
Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма, Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут.
Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз, унинг хулқи билан хулқлантир.
Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни,сидқни итоатни бер.
Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла.
Аллоҳим менга офият бер.
Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла, қалбимни Қуръон нури билан нурлантир.
Аллоҳим...дунё зийнатларига мени алдаттирма.
Аллоҳим...тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла.
Аллоҳим...бир он ҳам зикрингдан айирма.
Аллоҳим...танимни соғ қил.
Аллоҳим...кибрли,такаббур бўлишимдан ўзинг сақла.
Хокисор ва камтарлик бер.
Аллоҳим...менинг қўлимдан бирон иш келмайди.
Аллоҳим...агар сен менга раҳм этиб,чора этмасанг ҳалок бўламан.
Сўзи гўзал,амали ҳунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим.
Ота-онамга раҳм қил, умриларини узоқ, амалларини гўзал қил.
Икки дунё саодатини бер Аллоҳим.
Зулм кўраётган биродарларимга офият,сабр бер.
Мусулмонларни қалбларида бир-бирларига муҳаббатли қил.
Аллоҳим...қалбим тўла хато,елкам тўла гуноҳ менга ўзинг нажот бер.
Аллоҳим...қиёмат куни ўз соянгдан жой бер.
Аллоҳим...сўроқ-саволимни осон қил.
Аллоҳим...қиёматда шафоатингга лойиқ қил, жамолингни бепарда кўришни насиб эт.
Аллоҳим...мени дўзаҳ ўтидан ўзинг сақла.
Аллоҳим...агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ.
Аллоҳим...ҳидоят қилганингдан кейин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма.
Аллоҳим...бу дунё ва охират яхшиликларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт Амин.....

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азиз дилимга  яқинларим
🤲 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
🤲 • Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!
🤲 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
Алҳамдулиллаҳ!
Янги тонг отяпди!
«Кўзларимиз кўряпти! Қулоқларимиз эшитяпти».
Алҳамдулиллаҳ...
«Биз мўминмиз! Шукр қилувчимиз»!
Алҳамдуллаҳ...
Янги кунга етдик!
«Тирикмиз! Бирон нимамиздан айрилмадик!»
Тонгимиз мунаввар... Алҳамдулиллаҳ! Чунки биз Меҳрибон Роббнинг бандаларимиз!
Барча эшиклар ёпилса ҳам, Аллоҳники мудом очиқдир!
Барча сабаблар кесилса ҳам, Аллоҳнинг мадади мудом ҳозир!
Кунимиз хайрли ва офиятли бўлсин.

@Ishqim_Sen
#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: «Аллоҳумма аслиҳ лий динияллазий ҳува ъисмату амри ва аслиҳ лий дунйаяллатий фийҳаа маъаший ва аслиҳ лий ахиротияллати фийҳаа маъадий, важъалил ҳаята зиядаталлий мин кулли хойрин, важаълил мавта роҳаталлий мин кулли шаррин».

Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: Аллоҳим, (дунё ва охират) ишимни муҳофаза қилувчи динимни ислоҳ қил. Тирикчилигим асоси бўлган дунёимни ислоҳ қил. Қайтажак бўлган охиратимни ислоҳ қил. Ҳаётимни ҳар бир яхшилик учун зиёда қилиб бер. Ўлимимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қил.

@Ishqim_Sen
Бугун ялдо кечаси,
бугун 2022 йилнинг энг узун туни.

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади.
Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлди.
Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси «Ялдо» кечаси дейилади.

@Ishqim_Sen
Энг бахтли одам Воҳидул Аҳад сифатли Зотдан – Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан ҳеч нарсани кутмайдиган кишидир.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: «Аллоҳумма аслиҳ лий динияллазий ҳува ъисмату амри ва аслиҳ лий дунйаяллатий фийҳаа маъаший ва аслиҳ лий ахиротияллати фийҳаа маъадий, важъалил ҳаята зиядаталлий мин кулли хойрин, важаълил мавта роҳаталлий мин кулли шаррин».

Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: Аллоҳим, (дунё ва охират) ишимни муҳофаза қилувчи динимни ислоҳ қил. Тирикчилигим асоси бўлган дунёимни ислоҳ қил. Қайтажак бўлган охиратимни ислоҳ қил. Ҳаётимни ҳар бир яхшилик учун зиёда қилиб бер. Ўлимимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қил.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу гўзал сўзларни тингланга:

Баъзилар сени Художўй деб биладилар..

Баъзилар эса гуноҳкор деб...

Ҳар ким ҳар хил ва ҳакозо.. баҳо беради...

Аммо сен ўзингни ҳақиқатдан қандай эканингни ўзинг биласан...

Бошқаси сени маҳфий сирларингни билмайди...

Сирки, Аллоҳ билан ўртангиздагисини...

Сени мақтаётганлар фикри билан алданиб қолма...

Сени айблаётганларнинг сўзи билан ҳам алданиб қолма.

Ҳақиқат шуки:


"Ҳа, Инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир" (75:14)

Тоат ва маъсият орасида яшашнинг ҳатари шундаки, сенинг ҳотиманг бу иккисининг қайси бирида бўлишини билмайсан!

Аллоҳга макр - ҳийлаларсиз, холис ибодат қил!

Нафл ибодатларга мажбурликдан эмас, Аллоҳга қурбат хосил килиш учун ҳарис бўл!

Аллоҳга тоат - ибодат қилишга сен жуда муҳтожсан...

Аллоҳ таолонинг сенинг ибодатингга эҳтиёжи йуқдир!
❄️
муборак жума кечасида дуоларингизга мухтожлигим бор қадрлигим...

@Ishqim_Sen
Жондан ичкари

Севарман мен Сени жондан ичкари,
Йўлим бордур бу аркондан ичкари.

Мени менда дема, менда эмасман,
Бир мен бордур менда, мендан ичкари.

Қай ерга боқар эрсам, тўладурсан,
Сени қандай қўям, мендан ичкари?

У бир дилбардурур, йўқдур нишони,
Нишон бўлурму нишондан ичкари?

Мени мендан сўрма, менда эмасман,
Суратим бўш юрур тўндан ичкари.

Мени мендан олганга етмас қўлим –
Қадам ким босар, Султондан ичкари?

Тажаллидан насиб етди кимига,
Кимининг мақсуди ундан ичкари.

Кима дийдор кунидан шуъла тегса,
Унинг шуъласи бор кундан ичкари.

Муҳаббатинг мени мендан олибдур,
На ширин дард бу – дармондан ичкари.

Шариат, Тариқат – йўлдур борганга,
Маърифат, Ҳақиқат ундан ичкари.

Сулаймон қуш тилин билур, дедилар,
Сулаймон бор Сулаймондан ичкари.

Унутдим, дин-диёнат қолди мендан,
Бу не мазҳабдурур, диндан ичкари?

Динин тарк этганнинг куфрдур иши,
Бу не куфрдур, иймондан ичкари?

Ўтар экан Юнус лол бўлди Дўстга,
Ки қолди эшикда ундан ичкари...

Юнус ЭМРО

Islom.uz саҳифасидан олинди

@Ishqim_Sen
Сиз буни биласизми?!
1. Қуръондаги энг узун сура (ал-Бақараҳ)
2. Қуръондаги энг қисқа сура (ал-Каусар)
3. Қуръонда ишора қилинган энг афзал ичимлик (сут)
4. Қуръонда ишора қилинган энг афзал таом (асал)
5. Қуръондаги энг улуғ оят (оят ал-Курси)
6. Қуръондаги энг узун оят (оят аддийн яъни қарз ояти)(ал-Бақараҳ 282)
7. Қуръондаги энг қисқа оят (то ҳа) (طه)
8. Қуръонда зикр қилинган энг ёқимсиз ҳалол нарса (талоқ)
9. Қуръонда зикр қилинган энг катта адад (сон) ( 100 минг )
(ас-Сааффаат 147)
10. Қуръонда келган энг узун сўз
فاسقينكموه (ал-Ҳижр 22)
(у ила сизларни сероб қилдик)
11. Қуръонда энг кўп ишлатилган ҳарфлардан бири (Алиф ҳарфи)
12. Қуръонда энг кам ишлатилган ҳарфлардан бири
ظاء(зо)
13. Қуръонда ишора қилинган энг афзал кеча ( Қадр кечаси )
14. Қуръонда ишора қилинган энг афзал ой (Рамазон ойи)
15. Қуръонда ишора қилинган энг катта ҳайвон (Ҳут яъни Кит балиқ)
16. Қуръонда ишора қилинган энг кичик ҳайвон (майда чивин)
17. Қуръонда энг афзал сура (Фотиҳа)
18. Қуръонда энг кўп сураларни ўз ичига олган жузъ (30чи жузъ)
19. Қуръонда энг кўп келган Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири (Аллоҳ)
20. Қуръонда энг кўп номлари ишлатилган пайғамбар ( Мусо)
21. Қуръонда энг кам номлари зикр қилинган пайғамбарлар (Зул Кифл, ал Ясаъ, Илёс, Идрис)
22. Қуръонда энг кўп номи зикр қилинган мева (узум)

Ким Қуръон ўқишни уч кун узрсиз тарк этса, унинг номи "ҳожир" яъни "қочоқ" деб аталади.
Муҳаммад Мусо Огахий

@Ishqim_Sen
#Тафсир

«Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар». (Иброҳим сураси, 31- оят).

Яъни эй Пайғамбарим, мўмин бандаларимга айтгин. Кофирларга ўхшаб ношукр бўлмасинлар. Балки, берган неъматларимга шукр қилсинлар. Шукрнинг энг гўзал кўринишларидан бири намоз ўқишдир.

«Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар».

Улар намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Охиратда ҳар бандага фойда берадиган амал айнан шу намоздир.

Эй Пайғамбар! Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин:

«Савдо-сотиқ, оғайингарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар».

Қиёмат кунида олди-сотди билан иш битириб бўлмайди, ошна-оғайнигарчилик бир пулга арзимайди. Шу ҳолга етмай туриб, мен ризқ қилиб берган нарсалардан хоҳ махфий, хоҳ ошкора хайр-эҳсон қилиб қолсинлар. Риё, фахрланиш ва бировга озор етишидан қўрқсалар, махфий равишда хайру эҳсон қилсинлар. Бошқаларга ўрнак кўрсатиш, Аллоҳга итоатни сездириш сингари ибратли ишлар илинжида бўлса, ошкора хайр-эҳсон қилсинлар.

📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

@Ishqim_Sen
Охирги нафасингизни олдингиз...

Бўлди, ҳаммаси тўхтади...
Бир мартагина "Алҳамдулиллаҳ", ё "Астағфируллоҳ", дея олмайсиз.
Бир қултум сув юта олмайсиз. Бир сўм пул садақа қила олмайсиз. Бировга бир яхши сўз айта олмайсиз. Юз грамм юкини кўтариб яхшилик қила олмайсиз...

Бўлди энди...
Шунгача қилган яхши ё ёмон амалларингиз билан Роббул-изза ҳузурида энди сўроққа турасиз!
Саволларга тутиласиз!

Кам умрингиз учун, - узун сўроқ, енгил ҳаётингиз учун, - оғир саволга жавоб берасиз.
Бўлди, ҳаммаси тамом! Ҳаммаси тугади...

Аллоҳим! Хотимамизни хайрли қилгин!

@Ishqim_Sen
#оят

Мўминлар нажот топдилар.
Улар намозларида  ўзларини камтар тутувчидирлар.
Улар беҳуда (сўз ва ишлар) дан юз ўгирувчидирлар.
Улар закотни адо этувчидирлар.
Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар.

(Муъминун сураси 1-5-оят)

@Ishqim_Sen
#дуо

Аллоҳумма инний абро'у мин ҳавлий ва қувватий ва тадбийрий ила ҳавлика ва қувватика ва тадбийрика
Ла илаҳа илла анта
Ла йуъжизука шай'ун ва анта ъала кулли шай'ин қодийр
Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм

Эй, Аллоҳ! Ўз куч-қувватим ва тадбирим баҳридан кечиб, Сенинг куч-қувватингга ва тадбирингга ўзимни топшираман.
Сендан ўзга илоҳ йўқ. Фақат Сен борсан.
Сени ҳеч нарса ожиз қолдира олмайди. Ва Сен барча нарсага Қодирсан.
Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқа бирор куч-қувват йўқ.

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух кадрдонлар 🌹

@Ishqim_Sen