Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.49K photos
1.76K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#Анфол сураси, 25-оят.

Зулмга қарши курашиш керакми ёки тақдирга тан бериш, Аллоҳга солиш, қиёматга қолдириш керакми? Балки қарғаб ташлаш ёки дуо қилиш етарлидир? Зулмга томошабин ва бефарқ бўлганлар гуноҳкорми? Бефарқларга жазо борми ёки мукофот, балки ўртасидир?
Сиз нима дейсиз кадрдон?
Фикрларингиз @Firrdavss_bot
кутаман.

@Ishqim_Sen
Арслон овлаган кийигини ейишни бошлар экан,қорнида боласи борлигини сезиб қолди.Ўлган кийикнинг боласини онасининг қорнидан тортиб чиқарди.Бола ўлиб бўлган , энди кеч эди. Арслон ўлик болани онасининг жонсиз танаси ёнига қўйиб, оғир қадамлар билан бир четга узанди.Бу ҳолатни тасвирга олган сураткаш, арслоннинг узоқ вақт ҳаракатсиз ётганидан шубҳаланди.Бутун жасоратини жамлаб унга яқинлашди.Арслон ўлик эди.
Арслоннинг ўлими сабабига қизиққан сураткаш, жасадни ветеринарга олиб борди.Ветеринар арслоннинг қорнини ёриб, унинг юрак ёрилишидан ўлганини аниқлади.
"Шерюрак"дейилишининг битта маъноси шу бўлса керак.Арслон ўзи сабабидан бир айбсизга етган зарарни ҳазм қила олмади.
Ҳайвон деб билганларимиз, баъзи одамлардан кўра марҳаматлироқ.

@Ishqim_Sen
Роббим фазли билан сизларни жуда соғинибман.
Лойихага жуда хам киришиб кетибман.
ИншаАллох оз фурсат колди яна савол-жавоблар,зикр саловат карвонларини бошлаймиз 😍
Бироздан кейин барчасига ечимни ташлайман

@Ishqim_Sen
#Таҳажжуд

Агар дуоларингиз қабул бўлишини истасангиз, кечанинг охирги учдан бири қолганда дуо билан машғул бўлинг. Саҳар чоғида қилинган дуонинг қабул бўлади иншааллоҳ
Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Робб бандага энг яқин бўлган пайти, кечанинг охирги қисмидир. Агар ўша соатда Аллоҳни зикр қиладиганлардан бўлишга қодир бўлсанг, бўл", дедилар". Термизий ривояти
Сўрайдиган нарсаларингизни бир дафтарга ёзинг. Сизга нима керак? Уй-жойми, фарзандми, неварами, мошинами, Маккага бормоқчимисиз, Мадинани орзу қилдингизми, Аллоҳ йўлида эҳсон қилмоқчимисиз, мактаб-мадраса очмоқчимисиз, юрт кезмоқчимисиз, балки шифо керакдир, бой бўлишни хоҳлаяпсизми, закот берувчилардан бўлмоқчисизми, уйсизларга уй, муҳтожларга ёрдам бермоқчимисиз, қарзингиз борми.. Ёзинг! Ниятларингиз,максадларингиз... барини. Саловат билан бошланг ва Аллоҳга ёлвориб, илтижо,умид билан сўранг Сўрайдиганларимиз ичида жаннатга етадигани йўқ... жаннатни сўранг ва мани хам эсланг

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🌞ХАЙРЛИ КУН 🌞

☝️ Эрталаб айтиладиган зикр:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мани дуогуйларим киска видео ташадим @Firrdavss_bot га келган хабарлардан
Ман тақводор деб билган бир опамни хабарларини укинг ва узингизни тафтиш ислоҳ килишга харакат килинг.
Насиб сизларга Роббим билан уртамизда бўлган, узимни ислоҳ килишга сабаб бўлган вокеалардан
ёзиб бораман.

@Ishqim_Sen
Ниҳоятда сабр билан енгиш кийин. Ман доим шунақа холатга тушсам суюклигимиз Муҳаммад алайҳиссаломга амакилари Абу Лахабни аёли билан килган зулмларини эслайман.:
Роббим ман билан шу хол юз бердими,нақадар иймоним сустми?,Суюклигимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мос уммат бўла олаяпманми?
дея......

@Ishqim_Sen
.....​​Ҳаётингизда нима бўлса барини яхшиликка йўйинг. Зеро, ҳар бир ишда хайр бордир. Шундай хотиржам бўлингки, атрофдагилар: "Бундай яшашни қандай уддалаяпсиз?", деб сўрашса: "Роббим ҳақида ҳамиша гўзал гумондаман. У томондан бирор мусибат юборилса-да, у менинг фойдамга бўлади", дея жавоб беринг.

- Дуолардан тўхтаманг,
- Қалбингизни кераксиз нарсаларга боғламанг,
- Барчасини ўз ҳолига ташлаб қўйинг,
- Ўз устингизда ишлайверинг,
- Китоб ўқинг,
- Қувонч улашинг (гарчи маҳзун бўлсангиз ҳам),
- Инсонларга ҳеч қандай эвазсиз яхшилик қилаверинг,
- Ҳеч бир инсон ҳақида ёмон гумонда бўлманг,
- Энг муҳими Роббингизга бўлган умидингизни сўндирманг...

Роббим мен билан!
Роббим мени кўриб турибди.
Роббим хар ишимга гувоҳ!

@Ishqim_Sen
Ё Илоҳимиз!  Ё Парвардигоримиз,  Роббимиз! Ё Яратувчимиз! Кўкдаги юлдузлар,  ердаги чечаклар,  мавжудотлар,   жонзодлар,  олинган нафаслар ҳисобича Набийингга салом йўлла, Авфинг ва икроминг билан бизларни мағфират қилгин. Бизга марҳамат эт,  лутф эт! Эй Яратиқларига мўл-мўл ризқ берувчи Роҳман,  Роззақ! Эй марҳамати чексиз Роҳийм!  Эй марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси! Ҳабиби Акром ҳурматига,  энг гўзал исмларинг ҳурматига,  Исми Аъзамнинг ҳаққи ҳурмати мени ва оиламни, фарзандларимни, қардошу қариндошларимни нафс ва шайтон шарридан-ёмонлигидан ҳимоя қил!  Бизни шубҳалардан,  адашувлардан,  янглишувлардан ва барча ёмонликлардан Ўзинг қўри!
Эй биз қулларингни асровчи  Ҳофиз! Эй яратиқларини муҳофаза этувчи Ҳофиз! Эй қўрувчиларнинг энг яхшиси! Азалдан то абад ҳар ҳамду сано ва мақтов,  шукр ва миннат фақат Ўзинггадир,  Ўзингга тегишлидир.
Жума кечасининг хайри ва барокати сизга бўлсин

@Ishqim_Sen
#дуо


"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ"

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).

Бомдоддан олдин айтишни унутманг.

@Ishqim_Sen
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур»
(Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман.

@Ishqim_Sen
Қачонки саҳобалар "Таҳажжудда неччи бет зам сура ўқидинг" деб беллашган бир вақтда,
Биз --"Бомдодга туролдингми?" деб сўрайдиган уммат бўлдик 😔

Саҳобалар қачонки очликдан қоринларига тош боғлаб, бир неча кунлаб оч-наҳор юрган вақтда,
Биз -- еб турган шохона таомларимизни кўз-кўз қилиб, мусобақалашадиган уммат бўлдик 😔

Қачонки камбағал, ночор саҳобалар бойларнинг устидан "Биз бойлардан савобимиз камлигидан ортда қоляпмиз, улар молларидан саҳоват қилиб биздан ўзиб кетябдилар!" деб шикоят қилган вақтда,
Биз -- бойларга етиб олиш учун, қарз олиб бўлса ҳам улардек дабдаба қилишга ошиққан уммат бўлдик.

Яна қайси амалимиз учун жаннатни даъво қилишимиз мумкин?!
Аллоҳим Ўзинг бизларни кечир! Саҳобаларга етишликка, улардек бўлишликка бизга мустаҳкам иймон, ҳақиқий қўрқув ва тақво бергин!

@Ishqim_Sen
Суяк емирилишидан азоб чеккан 12 ёшли Юсупов Суннатуллоҳ айни вақтда Ҳиндистон давлатида тиббий жарроҳлик амалиётини бажариб 7000$ доллар қарз бўлиб қолган ушбу оила саховатгўй инсонлар кўмагига мухтож. Аввалига тиббий жарроҳлик амалиётини қилиш учун бор имкониятларини солиб ва саховатгўй инсонлар кўмаги билан тиббий жарроҳлик амалиётини пул етмаса ҳам 02.12.2022 декабр ойигача етмай қолган 7000$ доллар қарзни узиш учун келишилган эди.

Амалиёт тугади, алҳамдулиллаҳ яхши чиқиб олди. Лекин энди келишилган қарздорликни узиш керак. Ўзи Қўқонлик, иши ва ўқиши юзасидан Фарғона шаҳрига кўчиб кетишган. Яшаш манзиллари Мотурудий мавзейи 28/43.
Ҳозирда етарли маблағ йўқлиги учун оналари ва бола Ҳиндистонда ушланиб турибдилар келишилган муддати 02.12.2022 гача экан, шунинг учун максимал даражада ушбу оилага қўлдан келган барча ёрдамни аямайлик. Саховатли дўстларимизга ҳам далолат қилиб бўлсада ёрдам берайлик азизлар.

Тел рақам:+998905082238 амакилари.
Тел рақам:+998916545979 оналари. Телеграм уланган.

VISA: 4738 7200 5707 4316 Dilsoʻz Yusupova.

Uzcard:8600 0201 5867 3595 Abdumajidov Boburshox.

#Эслатма:Садақанинг энг афзали жума куни килингани

@Ishqim_Sen
Ушбу оила боқувчиси йўқ ёлғиз она ва қиз бирга турадилар. Бемор қизлари Алимова Мухайё 1991 йил Қўқон шаҳар, янги чорсу кўчаси 192 хонадонда яшайдилар.

Ҳозирда буйрак етишмовчилиги хасталиги билан оғриб келяптилар, тиббий жарроҳлик амалиёти Тошкентда бўладиган экан, ўзлари деярли таниш-билиш қариндош-уруғ қилиб 20.000.000 (млн сўм) га яқин маблағ йиғишибди, яна 20.000.000 (млн сўм) дан зиёд маблағ кетади дейишмоқда

Аҳволлари оғир, Ҳиндистонга боришга улгурмадик ва имконият ҳам бўлмади. Аллоҳга таваккул шу ерда тиббий жарроҳлик амалиётини қилдирамз деб айтишди.

23.11.2022 куни Тошкентда жарроҳлик амалиёти қилиниши керак, шу кунгача юқоридаги маблағни йиғиб олсак амалиётни бошлаб юборишади деб айтишди.

Азиз биродарлар ушбу беморимизга қўлдан келганча ёрдам қилайлик, хайр севар дўстларимизга далолат қилиб бўлсада боқувчси йўқ, бева аёлларга ҳимматимизни аямайлик.

Тел рақам: +998903078997 оналари.
Карта рақам: 9860 0825 8130 3037

#Эслатма:
Садақанинг афзали жума куни килингани

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг, қиёмат кунида Роббимиз оломон ичидан сизни чақириб олдида:

,, Ҳисобсиз жаннатимга кир ,,-дея буюрди.😢😢😢

Агар шу онни тез-тез ҳаёл қилиб турсангиз,аламлар, ғамлар, ҳатто энг оғир синовлар ҳам арзимас кўрина бошлайди.
Чунки Роббнинг биргина сизни жаннатга олиб бориш ҳақидаги буйруғи дунёдаги барча жафоларингизга бадал бўлади.

Жаннатни эслангда, енгил нафас олинг ва ним табассум қилинг. Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, маҳзун бўлсангиз ҳам бу дунё ўтаверади. Тўҳтаб қолмайди, Аммо сабр қилсангиз ажри тўкис адо этилади.

Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан ҳалос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!!!

Мусибат вақтида сиз,, Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир,,
Оятини ёдда тутинг!!!

@Ishqim_Sen
#АЛЛОХУММА_СОЛЛИ_АЛА_САЙЙИДИНА_МУХАММАД

ИЛТИМОС ОХИРГАЧА УҚИНГ

1.Урта бўй
эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари
буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб
юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг
эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла,
гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари
думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери
йўғон.
8. Киприклари узун. Тана
аъзолари бир-бирига
мутаносиб,
хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун
ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар,
гавдалари билан бурилар
эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик
эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан
алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис
ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу
муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти
тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом
берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига
тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида
фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар.
Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма
қўярдилар.
27. Кийимни йиртилгунча кияр
эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб,
ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12
газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга
тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар.
Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини
уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида
овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй
гўшти, тўрғай гўшти, сирка,
зайтун ёғи, арпа нони, нон
тўғралган шўрва (сарид), хурмо,
талқон эди. Ширин ва совуқ
ичимликни, сутни, замзамни
суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган
эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер
эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор
тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб
ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус
идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора
қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
43. Аввал икки ракат енгил
намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга
киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ
ва равшан, ҳар бир оятни
алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан
эшитишни
суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига
хурмо дарахти пўстлоғи
солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан
туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш
ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй
ишлари; 3. Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини
аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-
овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар,
ўзлари ямар, жониворлар
сутини
ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас
эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган
куниёқ (муҳтожларга) тарқатар
эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам
эшитар, ҳеч ким кўра
олмайдиган масофани бемалол
кўрар, қоронғуда ҳам
кундузгидек бемалол
кўраверар
эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ,
такаллуфдан холи ва айни
пайтда фасоҳат билан гапирар
эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб
сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон
аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли
табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни
ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма
у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта
умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар
эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати
Али (Аллоҳ у кишидан рози
бўлсин) ғусл қилдирган,
амакилари Аббос ва у зотнинг
ўғиллари Фазл (Аллоҳ у
кишидан рози бўлсин) ёрдам
берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб
берилган ..

БУ ХАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН
ДУСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ ЗЕРО УЛАР ХАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадрдонлар Хазрати Инсон бўлайлик,Бизлар учун жаннат тайёрлаб куйган Роббимни неьматларига ношукр бўлмасдан, энг кимматли вактимизни икки дунёимиз учун фойдали амалларга бойитайлик.
Ижтимоий тармокларни хам бизларга синов килиб берди.
Бу оркали амал дафтаримизни кай тарзда тўлдириш узимизга боглик.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Энг яхши одам ким?» деб сўрашди. У зот: «Қалби тоза, ростгўй бўлгани», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ростгўй деганингизни биламиз. Аммо қалби тоза деганингиз ким?» дейишди. У зот: «Тақводор, покиза, гуноҳи йўқ, зулм қилмайдиган, нафратланмайдиган ва ҳасад қилмайдиган одам», дедилар.

Ибн Можа ривояти.

@Ishqim_Sen
#​Ибрат

🔰Ногиронлик устидан ғолиб келган Ғоним Мифтаҳ

    Ғоним Мифтаҳ Қатар пойтахти Доҳада бошланган футбол бўйича 22- Жаҳон Чемпионатини Қуръони каримдаги: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир”, (Ҳужурот сураси, 13-оят) оятини ўқиш билан бошлади.  У “Ногиронлик устидан ғолиб” лақабли қатарлик ёш йигит бўлади.

    Жисмнинг “тўртдан бири” билан ҳаёт кечираётган имконияти чекланган йигит деярли имконсиз кўрингандай нарсаларга чақириқ ташлаган, ҳаёт учун курашган инсондир.
   У жуда ноёб бўлган “каудал ажралиш синдроми, пастки тана қисмисиз бўлган деформация ва бел умуртқаларининг деформацияси” касалликлари ташхиси билан оғриган.

   Ғоним ўсмирлик вақтида “Осиёга меҳрли қўллар” фонди томонидан “Яхши ният элчиси” деб танланган.

@Ishqim_Sen
#Ибрат
Кувайт амири Сабоҳ Аҳмад ас Сабоҳ томонидан Қатар молия маркази рекламаларидаги иштирокидан сўнг “Тинчлик элчиси” дея танланган эди.

  Ҳаракатланиши чекланган, саломатлигидаги жиддий муаммоларига қарамай у фигурали учиш, альпинизм, футбол, баскетбол каби спорт турлари билан шуғулланади. Сузиш борасидаги эришган муваффақиятлари натижасида денгизга 18 метр чуқурликка шўнғишга ҳам эришган. 

Ғоним Мифтаҳ Форс кўрфази давлатлари, кўплаб араб давлатларида ўтказилган халқаро мусобақа ва турнирларда иштирок этиб, кўплаб мукофотлар олган. БААда ҳам ўсмирлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларида медалларни қўлга киритган.

   У шундай дейди: “Спорт мен учун мушакларимни чиниқтиришга ва ўзимга бўлган ишончни ортишига ёрдам бўлади”. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, Ғоним яна тадбиркорлик билан шуғулланади ва ҳозирда унинг музқаймоқ ишлаб чиқариш компанияси бор ва уни бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш ниятида.
   Матонатли йигит кўп маротаба ногиронликка таслим бўлмасликка аҳд қилганини, доимий тиббий муолажалар ва бу борадаги улкан муаммоларга қарамасдан, сабр-тоқат, чидам ва яхши ният, келажак ҳақидаги ижобий ўй-фикрлар билан енгиб чиққанини айтади. “Мен онамдан бу оламда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ эканини билдим” дея ҳикоя қилади.

“Ногиронлигимга қарши чиқдим, дейдиганлар ҳам бор, лекин мен ногиронлигимга қарши чиқмадим, балки у билан яшай олдим ва ҳаётдан катта умид билан ўз йўлимда давом этдим, дейман”, - дейди у.

  Шунингдек, Ғоним Мифтаҳ ижтимоий тармоқлар ва бошқа алоқа воситалари орқали имконияти чекланган инсонлар ҳам жамиятда ўз ўринларига эга фаол инсонлар бўлишлари мумкинлиги ҳақида ижобий рисолалар, мурожаатлар юборишни ҳам йўлга қўймоқчи.

P.S. Ғоним Мифтаҳ 2002 йил 5 майда Доҳа шаҳрида туғилган. "Ғоним доим омадли" китоби муаллифи. Автомашинани жуда яхши бошқаради. Ютубда 900 мингга яқин аъзоси бўлган шахсий саҳифаси бор.

@Ishqim_Sen