Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.49K photos
1.76K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Неъматга шукур қилсанг ундан ҳам ортиғига эга бўласан,
очкўзлик қилсанг борини ҳам қўлдан бой берасан.

@Ishqim_Sen
Бахт...

Агар бахт-саодат истасанг, ғурур, манманликдан йироқ бўл, ҳикматли сўзларни сокинлик билан тингла, такаббурлик, адоват, гиначиликдан ҳазар қил. Қайғу-аламлар устингга ҳужум этсалар, бу ҳужумларга ўз адабсизлигинг сабабчидир.

Жалолиддин Румий
🍃
Эркак учун дунё - уй. Аёл учун уй - дунё. Эркакнинг қисмати жабр, аёлнинг қисмати сабр. Чунки, эркак жабр тортиб ТАХТ топади, аёл сабр қилиб- БАХТ...

Виктор Алимасов
🍃
Барча инсонлар бахт келтиради.
Базилари борлиги билан, базилари йўқлиги билан.
🍃
Кўпинча бахт-саодат қидирамиз, ваҳоланки, у ёнгинамизда бўлади. Худди кўпинча кўзимизда турган кўзойнакни қидирганимиз каби.

Лев Толстой
🍃
Мол-дунё билан бахт сотиб олиб бўлмайди, деганлар, китоб дўконига кириб кўрмаганлар-да.

© Аҳмад Хойрий Умарий
🍃
• Сизга озор бераётган инсонларга эътибор бермасликни ўрганганизда,сизга бахт улашаётган инсонларни қадри нақадар қимматли эканини биласиз.


@Ishqim_Sen

Сиз нима дейсиз...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим!
Афвинг гуноҳларни ўчирса, меҳрибонлигинг қандай экан?
Меҳрибонлигинг қалбларни нурга тўлдирса, муҳаббатинг қандай экан?
Муҳаббатинг ақлларни даҳшатга солса, Сенга яқин бўлиш қандай экан?
Сенга яқин бўлиш ғам ғуссани кетказса, жамолингни кўриш қандай экан?
Аллоҳим!
Афвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўрайман...

Амин
🍃
Дуоларга инган нийятларингиз ижобат бўлсин қадрлигим...

Хайрли тун...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Инсонни бахтли қилувчи фазилатлар...

- Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
- Эзгу амаллар, савобли ишлар.
- Инсоф, виждон.
- Aдолат.
- Холислик.
- Илм-маърифат.
- Одоб-ахлоқ.
- Меҳр-муҳаббат.
- Раҳмдиллик.
- Ҳалоллик, покдомонлик.
- Озодалик.
- Ҳаё, ибо, иффат.
- Сабр-тоқат.
- Бағрикенглик.
- Саховат, ҳиммат.
- Камтарлик.
- Камгаплик.
- Одамийлик, инсонпарварлик.
- Мардлик.
- Ростгўйлик, тўғрилик.
- Ғайрат-шижоат.
- Меҳнасеварлик.
- Меҳмондўстлик.
- Шукроналик.
- Тилни тийиш, сир сақлаш.
- Ваъдага вафо қилиш.
- Хайрихоҳлик...

Бошлаган кунингиз шундай яҳши ҳислатга бой бўлсин қадрлигим...

Хайрли тонг

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим Сенинг йўлингда мустаҳкам қалб сўраймиз...
🍃
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
Агар сизлардан бир кишини гуноҳ содир этиб юрганини кўрсангиз, уни дуоибад ҳам қилманг, сўкманг ҳам. Унинг ҳаққига Аллоҳдан офият сўраб дуо қилинг.
🍃
Аллоҳдан сизни гуноҳ-маъсиятга, ёмонликларга тортадиган эмас, балки беш маҳал намозга масжидга ва яхшиликларга етаклайдиган дўст сўранг!
🍃
Бир киши Иброҳим ибн Адҳам ҳазратларидан сўрабди:
- Ҳазрат, мен кечалари намоз ўқий дейману, аммо уйқумдан тура олмайман. Айтингчи, бунинг сабаби нимада экан? Иброҳим ибн Адҳам деди:
- Кундузи Аллоҳга гуноҳ қилмасанг, Ўзи сени кечаси хузурида тургизиб қўяди!
🍃
Агар дўстингдан жафо тортган бўлсанг, Аллоҳга тавба қил. Чунки сен гуноҳ қилгансан!..

Имом Музаний
🍃
Ҳасан Басрий сўрашди:
- Гуноҳ қилиб, ортидан тавба қилиб, яна гуноҳга қўл уриб, яна тавба қилишдан уяляпмиз, нима қилайлик?!

- Ушбу жангда шайтон сизларни енгишни хоҳлайди, шундай экан енгилманг, гуноҳ қилсангиз тавба ва истиғфордан малолланманг!

🍃

@Ishqim_Sen
Мавлонодан олтин ўгитлар

- Май ичган маст бирор жиноятни қиладида "Узр, ҳушим ўзимда эмасди", дейди. Ахир, бу ҳушсизликни унинг ўзи тилаб олди-ку!
🍃
- Мен инсонларга фойдам тегсин, дея бу дунё зиндонида қолдим. Йўқса зиндон қаердаю, мен қаерда?
🍃
- Ёғоч ичида яшаган қурт ўша ёғочнинг бир замонлар забардаст дарахт бўлганини қаердан ҳам тасаввур қила оларди?
🍃
- Бу жон ишқдан мингларча одобни ўрганмоқда, булар шундай одобки, на китобларда, на мактабларда ўқиб- ўрганиш билан қўлга киритилади.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


@Ishqim_Sen
Ишқнинг 40 олтин қоидаси

6 - Қоида


Ушбу дунёдаги уруш-жанжал, ҳасад ва хусуматларнинг аксари тилдан келади. Сен, сен бўл сўзларга кўп ўралашма. Ишқ диёрида, тил зотан ўз ҳукмини йўқотади.
Ошиқ тилсиз бўлади.

Ҳазрати Шамс Табризий


@Ishqim_Sen
Мендан бахт нима деб сўрашса…
кўзим билан
сенга ишора қилиб қўяман
Солиҳам...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг ибодатига ва Аллоҳнинг муҳаббатига чақирувчи эрга муваффақ бўлган муслима аёл Аллоҳ табарока ва таолнинг неъматларидан бирига эришибди.
🍃
Эркак аёлга нисбатан омонликдир.
Аёл эса эркакка нисбатан омонатдир..
🍃
​​Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир аёлни гўзаллик ва латофат билан сийлаб, уни ўз жуфти учун яшириб қўйган бўлади.
Эри номаҳрамлардан кўзини тийгани сайин, беркитилган ҳусн бирма-бир намоён бўла бошлайди.
Йиллар ўтгани сайин, киши ўз аёлига муҳаббати ошиб бораверади.
Шу тариқа бахтли ҳаёт сари олғалайверадилар.
Бордию, кўзини тиймаса, билъакс, аёлидаги бор ҳусн ҳам йўқола бошлайди. Кунлар ўтгани сайин, ўз аёлига нисбатан ўзида меҳр топа олмай қолади. Охир-оқибат, бахтсиз ҳаётга мубтало бўлади.
Аллоҳ азза ва жалла кўзимизни тийишга буюргани, ўзимиз бахтли ҳаёт кечиришимиз учундир.
🍃
Аллоҳ оиламизга меҳр муҳаббат берсин.

Оқшом хайрли ўтсин,меҳирлигим..


@Ishqim_Sen