Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Бизнинг ғолибаларимиз китобларини танлашди.
Битталарига яъни Қўқонликларига етказдик эртага ин ша Аллоҳ Андижон ва Қирғизистонлик ғолибаларимизга юборамиз
.
Ухлашдан олдин витрни ўқинг!
Таҳоратсиз ухламанг!
Ниятингизни ислоҳ қилинг!
Хафа қилганларни кечиринг!
Кечанинг охирини ғанимат билинг!
Гарчи икки ракъат бўлса ҳам, таҳажжуд ўқинг!
Чунки у, дунё ва ундаги нарсалардан ЯХШИдир.
Унутманг!
Умрнинг энг қиммат дамлари тунги дақиқалардир!
Таҳажжудга туриш насиб қилган бўлса, чиройли тиловат - ла уни узунроқ ўқишга интилинг!

Роббингиз зикрини кўпайтиринг!

«Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ»
(Музаммил: 8 - оят)

🕊

тунингиз хайрли ўтсин!

Субҳаналлоҳи Ва Биҳамдиҳи.
Субҳаналлоҳил Азийм.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум жаннат ифорлигим...
Хайрли кун.
Кумуш қишнинг тозза хаволи тонгидан тўйиб нафас олдирган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин...

Бугунги кунингиз гўзал ўтсин.

Сиз учун дуодаман...

@Ishqim_Sen
Севгида қуёш каби бўл, дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл,
бировлар хатоларини ёпишда кеча каби бўл, тавозеда тупроқ каби бўл, ғазабда ўлик каби бўл!
Ҳар не бўлсанг бўл,ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!

Жалолиддин Румий

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қалбини кўрган одам борми?

«Инсоннинг қалби бор, аммо у қаерда, ранги қандай, қаттиқми ёки юмшоқми»
-деган саволларни кўпчилик ўйлаб кўрмаган бўлиши мумкин.

Қалб – меҳрнинг макони, Ишқ уйи, севги жилоланадиган маскандир. Худди ичингизда меҳр солиш учун идиш бордек.

Қалбингизни ҳис қилинг-чи? Меҳр идишингизни ичида нима бор? У тўлами?
Унинг ичида меҳр, Ишқ, севги, яхши кўриш, ишонч борми?

Ҳар бир инсон севишга ва севилишга ички эҳтиёж сезади.

Бу эҳтиёж қондирилмагунича инсоннинг қалб косаси бўшлигича қолаверади.

Қорнингиз очганида қаттиқ нонни кўзингизга суриб еганингизни эсланг.

Бир қултум сув ичгингиз келиб чанқаганингизни эсланг.

Шу каби қалб очади, чанқайди, либосларини кийиб завқлангиси келади....

Қалб косаси меҳрга тўлмаган инсонни таниб олиш осон.
Бу инсон кўп касал бўлади, кўп гапиргиси келмайди, ҳеч нарса ёқмайди, ўзгалар дилини оғритади.....
🍃
Шундай экан қадрлигим меҳр улашинг, меҳр кўринг...

Хайрли оқшом...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман

Соғинчдан юраклар ёрилай дейди
Ҳаёлий дийдорга кўнгил тўйсайди
Набийим дея Ҳиро тоғи қумсайди
Сиз зулмат дилларга нур Набиюллоҳ
Саллоллаҳу алайка я Расулуллоҳ

Бошингиздан бир парча булут кетмасди
Бу не ҳол сирига ҳеч ким етмасди
Кўкдан саломлар ёғиб битмасди
Қоронғу тунларга эрурсиз сабоҳ
Солаллоҳу алайка я Расулуллоҳ

Йўлларда тош дарахт кўрмоққа маҳтал
Муборак изингиз тушгани маҳал
Сизга салом Расулим дейишар ҳар гал
Биздан ҳам саломлар эй Ҳабилуллоҳ
Солаллоҳу алайка я Расулуллоҳ

Сизни кутиб ҳар борлиқ интизор гирён
Ёшингиз қирққа етган ўша он
Оламлар сарвари ҳар икки жаҳон
Бир кўриш кўнгилда бўлиб битта оҳ
Солаллоҳу алайка я Расулллоҳ
🍃
Хайрли тонг дилга яқиним Аллоҳга ва Росули с.а.в. га бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин...
Кунингиз қувончларга тўла бўлсин...

@Ishqim_Sen
СубҳанАллоҳ калимаси қачон ишлатилишини биласизми қадрлигим?
«Сўрасангиз, Аллоҳдан сўранг.»

- Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади:

Бир кеча тушимда бир кимсанинг,
“кулфатга учраган кимсага ёрдам 
бер”,- деётганини кўриб, уйғониб 
кетдим ва,
- “қаранглар, қўни қўшнилардан муҳтож кимса борми?”,- дедим.,
Улар:
“билмаймиз”,- дейишди..

Яна уйқуга кетгандим, тушимга кирган кимса яна келиб:
“кулфатга учраган кишига ёрдам қилмай ухлайверасанми?!”,- деди.
Яна уйғониб кетдим, сўнг яна ухладим.
У тушимда яна келганди, мен ўрнимдан турдим ва хизматчига:
- “ҳачирни эгарла”, дедим.
Ўзим билан бирга уч юз дирҳам олдим ва ҳачирга миниб, унинг жиловини қўйиб юбордим. 
У жомеъ масжидга қараб йўл олди. Туялар турар жойининг кўчасидан ўтиб, тоғ йўли бўйлаб қабристон томон юриб борди. Сўнг 
ўнг тарафга,масжиднинг жаноза ўқиладиган томонига бурилди ва шу ерда тўхтади. 

Қарасам, бир киши намоз ўқиб турган экан. У менинг келганимни сезган эди, мен унга яқин бориб:
- “Эй Аллоҳнинг бандаси, сизни бу вақтда бу жойга чиқишга нима мажбур қилди?”, дедим. 
У:
- “Мен бир камбағал бандаман, юз 
дирҳам сармоям бор эди, қўлимдан кетди, зиммамда эса икки юз дирҳам қарзим бор”, деди. 
Мен уйимдан олволган уч юз дирҳамни чиқариб:
“мана бу уч юз дирҳам, буни олинг”,- деб бердим ва:
“мени танийсизми?”,- дедим,
У:
"Йўқ”, деди. 
Мен:
"Мен Исҳоқ ибн Аббод бўламан, агар сизга яна бирор мусибат етса, меним олдимга боринг, манзилим фалон 
жойда”, дедим. 
У эса:
"Аллоҳ сизни раҳматига олсин,
Агар менга яна бирор мусибат етса, сизни бу вақтда чиқарган Зотга илтижо қиламан, 
Ундан ёрдам сўрайман, шунда У Зотнинг Ўзи яна сизни бизнинг олдимизга олиб келади”, деб жавоб берди.. 

Субҳаналлоҳ, Ўзинг хоҳлаган 
кишига ҳикматни берасан.!!
🍃
“Мўминлар Аллоҳгагина таваккал 
қилсинлар!” 

(Тавба сураси 51)


https://t.me/joinchat/RCjphfSfEn88BK0W
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бурунғи холига қилма назора
Ани Тангри азиз этса начора...

@Ishqim_Sen
Кичик инсонлар тенгини, улуғ инсонлар ўзини излайди.

Юнус Эмро.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошқаларни фикрларига қулоқ солиш яхши, ундан ҳам яхшиси - у фикрлар ичидан энг яхшиларини танлаб олишдир.

Бошқалар устидан ҳукм чиқариш ёмон, ундан ҳам ёмони - одам ўзини энг яхшиман деб ўйлашидир.
🍃
Инсонларнинг сараси, қалби поки бўлган қадрлигим...

Хайрли оқшом тилайман...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қалби гўзал, бу гўзалликни улашиш ҳар бир инсонни кўлидан келади. Факатгина буни ўзимиз ҳоҳласак бўлгани.

Аллоҳ бизларга Ўзи рози бўлган нарсани кўрсатсин, эшиттирсин, гапиртирсин.
Тоати йулида, бизларни амал қилдирсин. Раҳмати, мағфирати, фазли ва баракоти эшикларини бизларга очиб қўйсин. Хаммаларимизни ўйламаган томонимиздан ризқлантирсин.

Бугунги дуоларингиз ижобат бўлсин..

Тонг муборак дилдош қадрдоним..

@Ishqim_Sen
Ким дунёдаги жаннатга кирмаса,Охиратдаги жаннатга кирмайди.
У - Аллоҳ таолонинг зикри, тоати, муҳаббaти, Унга дўст бўлиш ва Унга бўлган шавқ.

@Ishqim_Sen
Бугун билан яшанг..

@Ishqim_Sen
Мавлонодан олтин ўгитлар

- Очлик энг гўзал малҳамдир. Ўйла, табиблар нима сабабдан парҳезга буюради?!
🍃
- Кўз иккита, қулоқ иккита, оғзимиз эса биттадир. Бунинг ҳикмати кўп кўриб, кўп тиглаб, оз сўзлашдир.
🍃
- Эс-ҳушинг жойига келганда пушаймон бўладиган бирор ишни қилма.
🍃
- Рўза тутиш осон эмас, куч талаб қилади, бироқ бу Аллоҳнинг қулини ўзидан узоқлаштиришидан, бирор дардга дучор қилишидан кўра яхшироқдир.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбинг ташна бўлса уни фақат Қуръон билан суғор.
Ўзини ёлғиз ҳис қилса уни Раҳмон зикри билан машғул қил...

🍃

@Ishqim_Sen
КЎЗГУ

Атрофни гўзал кўриш учун тоза қалбли бўл! Сен кўрадиган нарса руҳингнинг кўзгудаги аксдир.
Гина ва нафратни ўзида жамлаган қалб бағрикенглик йўлини қандай тутади?!
Ҳасад уни еяётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидириб юрган қалб гўзал хислатларни қаердан кўра олади?!
Гўзаллик, яхшиликни кўриш учун покиза қалб билан қара. Йўқса сенга қалбингда бино қилганинг қора деворингдан ўзга нарса кўринмайди.

@Ishqim_Sen

https://t.me/joinchat/RCjphfSfEn88BK0W