«Юрак қатларида қолган сатрлар" (ХОЛБИБИ САДИНОВА шеърлари)
167 subscribers
740 photos
53 videos
9 files
569 links
Download Telegram
«Юрак қатларида қолган сатрлар" (ХОЛБИБИ САДИНОВА шеърлари)
Сизни ёқтирмайман, буни биласиз, Балки нигоҳимдан турар билиниб?.. Ҳамма олқишласа, Сиз ҳам сохтача, Бекорга оввора бўлманг, уриниб. Қўлларимни сиқиб, қучоқлаб сохта, Мақтаманг, қиёслаб осмонда ойга. Оёғимдан чалиб, йиқитсангиз ҳам, Яна етиб келдим Сиз келган…
ФБга қўйилган "Сизни ёқтирмайман..." шеъримга  Халқаро Фанлар академиясининг академиги, Бутунжаҳон халқ  ижодкорлари         
уюшмасининг аъзоси,
шоир ва адабиётшунос Ғафуржон ТОЖИБОЕВ нинг гўзал изоҳи.

"Ассалому алайкум!
Шеърларингиз замирида Холбиби Садинова деган шоира шахси  "Мана, менман" деб туради. Сабаби, аввало, самимийлик, сўнг эса кўнгилда бори тўкилади ва бу жараёнда эътиқоддан оғишмайсиз. Ортиқча сўз йўқ, ортиқча безак бермайсиз. Олди-қочди ва сохта муносабатлар ифодаси сизнинг ижодингизга бегона. Шунинг учун ҳам сўзларингиз кескир ва юракларга ҳақиқатнинг ҳам ширин, ҳам аччиқ озуқаси бўлиб сингиб кетади. Мана шу сингиб кетмоқлик ҳақиқий ва тоза шеъриятнинг эътирофли фазилатидир. Қолаверса, ижодингиздаги соддалик,  ҳаётийлик ва ўзига хосликни ҳам қутламоқ керак. Бугунги шеърингиз ҳам фикрларимнинг исботидир. Мухлисларингиз ёзаётган ижобий фикрлардан хурсандман.  Қаламингиз бундан-да ўткир бўлаверсин!
Сизга ҳурмат билан

Ғафуржон ТОЖИБОЕВ".
                               2024.28.02.
Ҳижроннинг оёғи юзимда,
Чалинмайди юракнинг сози.
Қачонлардир Сенга етарми,
Синган қалбим жим-жит овози?

Ҳар сатримдан сачраётган ўт,
Кўзларингга кўчарми бир кун?
Юрагимни кемириб ётган,
Соғинчларинг топарми якун?!

Андазага рангимни олган,
Куз жойини бермас Баҳорга.
Етмаслигин билсада кўнглим,
Осилади энг баланд дорга.

Ўз-ўзимни аврайман тинмай:
"Кел, азизим, бўлди энди кеч".
Иродамни қанчалик йиғмай,
Нима қилдим тош босмаса ҳеч?

✍️Холбиби Садинова

https://t.me/irmoqsheriyat
Ҳозирча насибам ишқинг шираси
Исмингни исмимни ёнига ёздим.
Шаҳриёр Шавкат

Исмингни исмимнинг ёнига ёздим,
Битта белги қўйдим, "қўшув" аталар.
Тенглик белгисини қўйсам сўнгига,
Бу ҳиснинг номи не... не деб аталар?

Тенглик белгисига қай биримиз тенг,
Менинг қанотим йўқ, Сенга учгани.
Келолмайсан Сен ҳам тақдирдан ҳатлаб,
Сенинг йўлларинг-чи, очиқми, қани?

Ёришмайди ҳатто чироқ ёқсам ҳам,
Ёнбошлаб олишган кўнглимга Тунлар.
Эшигида Азоб қиличин қайраб,
Сенинг ҳисларингни киргизмас улар.

Сенинг сўроғингга йўқ менда жавоб,
Кўнглимни ювганман ишқнинг қонига.
Кутма мендан бошқа ўзгасин, фақат,
Исмингни ёзаман исмим ёнига.

✍️Холбиби Садинова

https://t.me/irmoqsheriyat
🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿

Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
Сен баҳорни соғинмадингми?...

t.me/irmoqsheriyat
Дўстим, кўнглингизни номардга берманг,
Мен каби товондан тиканлар терманг,
Мард бўлиб, пастлардан номардлик кўрманг,
Дунёга дарз кетган, армонга тўлган.

Мендан содиқ дўст йўқ деса, ишонманг,
Лафз қилиб, ҳеч қачон лафздан тонманг,
Милтиллаб ёнингу, ловуллаб ёнманг,
Дунёнинг дони йўқ, сомонга тўлган.

Қаранг, чап кўзингиз ўнгини алдар,
Айтинг-чи, ҳақиқат, адолат қайда,
Одамлар бунча ҳам майдадан майда?
Дунёда яхши кам, ёмонга тўлган.

Дўстим, ишқ ҳақида менга сўз қотманг,
Севиб, менинг каби азобга ботманг,
Ҳисларингиз жойлаб, шеър ёзиб ётманг,
Дунёнинг рости йўқ, ёлғонга тўлган.

Умримни ўтказдим номардни кутиб,
Армон, пушаймонлар боради ютиб,
Юракдаги доғлар кетарми битиб?
Ишқ йўқ, мажруҳ кўнглим пушмонга тўлган.

Дунёга дарз кетган, армонга тўлган,
Дунёнинг дони йўқ, сомонга тўлган,
Дунёда яхши кам, ёмонга тўлган,
Ишқ йўқ, мажруҳ кўнглим пушмонга тўлган.

🖋 Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
Туйғуларга қўясан оёқ,
Баъзан ростинг ўтмас пичоқдек.
Чўғ устини босиб борар кул,
Ловуллаб ўт ёнган ўчоқда.

Ёмғирлардек тинмай ёғади,
Соғинчларинг кўнглим қатига.
Султон бўлиб кирдинг юракка,
Эга бўлиб тожу тахтига.

Эгалладинг, овга кетдинг сўнг,
Бошқа диллар мамлакатига.
Армонларим қат-қат тахланди,
Юракдаги сатр қатига.

Кутавердим, ўтди ёз-қишлар,
Юракка дарз кета бошлади.
Тутавердим ҳар сасга қулоқ,
Куну тунлар кўзим ёшлади.

Кунларини санайди сабр,
Соғинч қани олақолса тин.
Қайтсанг, ташла қадам секинроқ,
Кўнглим синиб кетиши мумкин...

Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
Кафтимга сиғмаган дуоларимсан,
Сен ҳайратим - кўзимда қотган.
Ерман - етолмаган зангор осмоним,
Армонсан - кўксимга муҳрдек ботган.

Сен қорлар остидан унган бойчечак,
Кузман - қишдан ўтиб баҳор бўлмаган.
Сенсан эркатойи бахтли онларнинг,
Мен - Сенсиз кунидан кўнгли тўлмаган.

Қирғоғидан тошган жўшқин сойсан Сен,
Мен-чи? Манзилига етмаган ирмоқ.
Сойингнинг тагида қолган тошман мен,
Йилу ойларида ҳеч бир мазмун йўқ.

Сўқмоқман, қадаминг айлаган тавоб,
Қолдирган изларинг ҳамон кетмаган.
"Доим тақдиримда борим қил!"-деган,
Дуомсан Оллоҳга етган, етмаган.

✒️ Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
Мен синдим, шикастландим, оёқ ости бўлдим, ҳеч кимга кераксиз, хору зор бўлдим. Шамоллар қадрдонларимдан узиб, учириб, чирпирак қилиб, узоқларга улоқтирди. Узоқ вақт ёмғирларнинг тагида қолдим. Қуёшнинг жазиримаси тиғида куйдим, қуридим, бўлакларга бўлиндим. Қаҳратон қишнинг қорларию аёзлари азобларини тортдим. Кераксиз бўлиб, бир чеккаларда қолиб кетдим. У мени излаб топди. Сўрамасдан қаддимни, қадримни тиклади. Эъзозлаб, яна қадрдонларим оғушига олиб чиқди. Юксалтирди. Унинг эъзози, қадрлаб - қимматлаганига яраша жавоб қайтардим. Унинг ўзини, жуфтини, полапонларини кўксимга жойладим ва кўтариб турдим. Шунчалик ғамхўрлик қиланингга беадад ҳамду санолар, Оллоҳим! Мен бору йўғи ҚУРИБ ҚОЛГАН, ДАРАХТИДАН УЗИЛИБ ТУШГАН, БИР СИНГАН НОВДА ЭДИМ холос...

Бир синган новдангга шунчалик меҳр-саховат, мурувват кўрсатган, Худойим! Ман ҳам синган кўнглимни энди Ўзингга топширдим. Сенга юзландим. Ўзинг эъзозингда тут! Ўзинг авайла энди бу мажруҳ кўнглимни... У энди фақат Сеники...

✒️ Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
Forwarded from Нур (Нур)
🍃🍃🍃

Чиқинг тушларимдан, қайтиб ҳеч кирманг,
Безовта қилмангиз ҳар кун тунимни.
Тиллага ўрайман бошдан оёғин,
Сизни унутолса, ўша кунимни!!!

Холбиби Садинова

🎤 Нурхон Элмирзаева

🎻 "Муҳташам аср" сериали фонидаги Иброҳим мусиқаси

t.me/nurxonelmirzayeva
Майса қулоғидан тортмоқда қуёш,
Узоқдан кўринар баҳорнинг бўйи.
Ер яшил кўйлагин жуда соғинди,
Яқинлашиб қолди дарахтлар тўйи.

Февраль тўрдан тушар этагин силкиб,
Янги келин каби келмоқда март ҳам.
Кўнглимнинг юртида гул очар орзу,
Юрагим томонга Сен юриб келсанг.

Айвон бағри тўлар полопонларга,
Қалдирғоч кўксидан бўса олар ел.
Баҳорга қўшилиб туша қол йўлга,
Сен менинг кўнглимга, юрагимга кел.

Яширма нигоҳинг, тик боқ юзимга,
Сувратимни Сенинг кўзингда кўрай.
Ўша кун соғинчни қолай ютолмай,
Мен ўша кун бахтга кўмилиб ўлай.

Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
Юракка тушган чўғ - доим тасодиф,
Мудом адашишдир - нотаниш йўллар.
Ваъдалар, қасамлар, тостлар - ўткинчи,
Уммонни эслатмас мавжланса кўллар.

Болалик, ғўр ёшлик - киргунча ақл,
Қўни-қўшничилик - кўчиб кетгунча.
Ҳеч кимни безамас амалу мансаб,
Ҳаммаси бир куни қўлдан кетгунча.

Амалинг борида пайдо бўлган дўст,
Эшак сувдан ўтиб, иши битгунча.
Саждадан бошингни узма, эй инсон,
Охират кунингда Ҳаққа еткунча!

Ҳақиқатлар - сўзмас, дўндирилган иш,
Қарсаклар, олқишлар -хушомад, сохта.
Оҳ-воҳлар, ҳамдардлик - юзаки, ёлғон,
Кўздан ёш келмаса, йиғлаган вақтда.

Энг ҳашам либослар - бир кунинг учун,
Энг ширин изҳорлар - қоронғу тунда.
Баҳорлар ўткинчи, йилда бир келар,
Кексайган дарахтдан қолибди кунда.

Сирдошим деганинг энг хавфли сотқин,
Ишқ - доим юракка сирли тузоқдир.
Қонингга яқиндан баъзан йўқ меҳр,
Юракка яқинлар доим узоқдир...

Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
Сўров

Бир кун қўнғироғинг қолса жавобсиз,
Мавжуд бўлмай қолса рақамларим ҳам.
Бўлмаса хабарим, ном-нишон, сассиз,
Чўлғарми хавотир, эзадими ғам?

Томоғингдан ўтмай қоладими сув,
Қўлларинг ишга ҳам бормай қўярми?
Мендек кўринарми ҳар ўтган сулув,
Менсизлик ханжардек бағринг ўярми?

Айт, қандай аҳволга тушасан у дам,
Илк бор хаёлингга келар не савол?
Ё бамайлихотир: “Вақт – олий ҳакам”
Дея яшайсанми беғам, бемалол.

Бир кун... эҳ бир куни қўрқитарми ҳеч,
Менсиз, меҳрсизлик соларми титроқ.
Йўқотиб қўймай деб юрак билдиргич
Урарми баландроқ ҳамда нотинчроқ?

Доим «энг» бўлишга интилиб, ўсдим,
Қочмадим меҳнату машаққатидан.
Сенинг ҳам энг яқин кишинг бўлмасам,
Яшаб нима қилдим, аттанг, минг аттанг...

Сукунат сабримни қилади талқон,
Жимжитлик жонимни ямлар бетизгин.
Менсиз яшай олсанг беғам, беармон
Сендан бир умрга кетганим бўлсин!

✍️Нурхон Элмирзаева
Мендан не ёмонлиғ ўтди, айтавер,
Қачон йўлинг кесиб ўтди йўлларим?
Хом ўрди ўроғим қачон арпангни,
Сенга, айт, ёқмади қайси ўйларим?

Қачон товоғингга тиқибман қошиқ,
Қачон олиб едим олдингдан ошинг?
Нега Сенинг луқманг менинг ғийбатим,
Менга тузоқ ўйлаб қотади бошинг?

Нега гуллар эксам не бир кўнгилга,
Сенинг қайчинг кесар томирларини?
Эга чиққинг келар қолмай бир адир,
Ҳамма кўнгилларнинг тоғ, қирларига?

Нега кулгуларим қўзғар ғазабинг,
Нега юрагингда ин қурган нафрат?
Номим сескантирар муздайин нега,
Нега осмонингдан кетмайди булут?

Нега юришмайди ишинг ҳеч қачон,
Нега тугамайди муаммоларинг?
Нега кундузингга доим қор ёғар,
Нега алам билан отар тонгларинг?

Кўнглидаги тоғдек меҳридан бир чўғ,
Нега Сенга ҳеч ким кўрмайди раво?
Нега ишонмайсан бирор дўстингга,
Ҳаммага, ҳар доим топасан даъво?

Нега атрофингда йўқ бирор кимса,
Нега Сенга ҳеч ким фикр айтмайди?
Сен билан бир бора баҳсга тушган,
Иккинчи бор Сен бор жойга қайтмайди?

Еч зулматдан кийиб олган либосинг,
Юрагингни очгин қаҳқаҳаларга!
Кўнглингни шудрингга бир чайиб олгин,
Эҳ, дунё шусиз ҳам тўла заҳарга.

Ўю хаёлларинг ўра баҳорнинг
Оппоқ гулларига, яшил рангига.
Кўнглинг эшигини мудом очиб қўй,
Оллоҳнинг меҳр тўла ҳар бир тонгига.

Камалаклар билан сидириб ташла,
Кўнглинг осмонидан қора булутни.
Чорла гулзорингга, қумрилар келсин,
Юрагингга жойла меҳрдан ўтни.

Ҳеч ким қириб олмас пешонадаги,
Тангрининг тақдирда битикларини.
Сув кечмоқчи бўлсанг яланг оёқ кеч,
Ечиб қўй бировнинг этикларини.

Ҳеч ким яшай олмас биров умрини,
Ҳеч кимнинг рисқини емайди ҳеч ким!
Ҳеч ким терисига биров кирмайди,
Келганда охирги жавоб берар кун!

🖋 Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
"Sherlar" каналига ташаккур ижодимга билдирилган эътибор учун!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

Кунлар ўтди кунлар ортидан,
Ўтиб кетди Сен берган озор.
Энди "Қайтгин!" - деган илтижо,
"Кетма!"- деган, Кетма!"- деган хитоблар бекор...
😔😔😔

t.me/irmoqsheriyat