«Юрак қатларида қолган сатрлар" (ХОЛБИБИ САДИНОВА шеърлари)
170 subscribers
740 photos
53 videos
9 files
569 links
Download Telegram
Қувончлардан кўп бўлди ғаминг,
Бўзлаб энди бағрим тиғлама.
Излаб ишқни топмадинг ҳамон,
Кўзларим, йиғлама,  йиғлама.

Сайраб – сайраб айтмадинг алёр,
Кўнглим бўлди сенга баъзан тор.
Ҳозиргача дилингда зор бор,
Сўзларим, йиглама, йиғлама.

Сенга қаср қурсам арзийди,
Сен тўзисанг умрим тўзийди.
Ипагиммас, сенсан бўзимдинг,
Сабрим,  сен йиғлама, йиғлама.

Бошинг силаб овутолмадим,
Ёниб турдинг, совутолмадим.
Кечир, сен-ла кета олмадим,
Кўнглим,  сен йиғлама, йиглама.

Бир сас кутиб ўтказдинг кунлар,
Бир хабардан кўнгил бўлди тинч.
Бир кун келар сен кутган у бахт,
Рост айтяпман, йиғлама, соғинч.

Йиғлама, армоним, йиғлама,
Кел, кўзингдан ўпиб қўяман.
Сенга азоб бермасин ишқ, кел,
Кўнглимизни  ёпиб қўяман.

🖋️Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
Йиғлама, кўзларим йиғлама...


Холбиби Садинова
🎤 Шохиста Файзиева
МЕН ЙИҒЛАСАМ...


Мен йиғласам ёнимда сен,
Кўзинг ёшлаб турасанми?
Мен шод юрсам, сен ҳам мендек,
Қаҳ-қаҳ отиб юрасанми?

Ёнганингда ёнганимдек,
Синганингда синганимдек,
Тойганингда асо бўлиб,
Турганимдай турасанми?

Пойинг артсанг, ердек бўлиб,
Ҳамла қилсанг шердек бўлиб,
Чидаб. Менга керак бўлсанг,
Елка тутиб берасанми?

Суянмоққа тоғинг бўлсам,
Кезмоқ бўлсанг, боғинг бўлсам,
Дардинг олиб, доғинг бўлсам,
Бир ҳол сўраб қўясанми?

Куйганингда куйганимдек,
Йиғласам гар йиғлолмасанг.
Дилим чалса ғам найини,
Дутор бўлиб куйлолмасанг.

Йўллар кетар икки томон,
Тақдир вайрон харобадур.
Парчин дилу, қолган кўнгил,
Чиққан жон-ла баробардур.

🖋️ Холбиби Садинова

t.me/irmoqsheriyat
Мен йиғласам...

🖊️ Холбиби Садинова
🎤 Шоҳиста Файзиева

t.me/irmoqsheriyat
БУГУН...

Бугун менинг юрагим синди,
Дарёларим қуриди, тинди!
Армонларга бўй бермас эдим,
Изларимда пушаймон унди...

Бугун...
Жимлик эдим...
Кўксига вулқон
шиддатини сиғдирган ожиз.
Бир қуш эдим қаноти куйик,
Кўзларида булоқлар,
миз - миз.
Сиз билмаган дунёларимда,
Бир йўл эдим, ошиқлар ўтган
Бағри тўла
Алвон - алвон из.
Бугун
Излар ботқоққа инди...

Ишқ бор эди
Жоним тўғраган,
Титроқлари
УНДАН
бир хотир!
Ўнгу тушда, хаёл хушимда,
Юрагимга яшаган ботиб.

Бугун... ўша телба туйғулар,
Борлиғимни қиймалаётир.
Қай манзилга борарман энди,
Қай манзилга борарман...
Энди?..

Суяр эдим
Озорларини,
Куяр эдим суйганим сари.
Куяр эдим оташларида,
Ҳаддан ортиқ, суйганим сари.

Барисидан юз ўгирдиму,
Жоним еган эди дардлари.
Барин олинг,
Сизгадир бари,
Сизгадир бари,
Кўнглим маним барига кўнди...
Бир тор эдим, узилган, афкор,
Наволари мунис ва хазиин.
Шу хазин бир нолалар билан,
Алдаб юрган ўзини ўзи.
Жонсаролар, жоним аролар,
Тиланг энди жонимга тўзим.

Жоним ичра
қаҳратон дўнди,
Кўнглим мани барига кўнди...

Нимаси бор???
Билсангиз айтинг!
Бу дунёда
ишқдан жудонинг.
Кунинг ўтса,
ҳаётинг битса,
Англанмаса яшаган онинг.

Ким лаб буриб ўтган, эҳтимол,
Эрка гули эдиим,  ХУДОНИНГ.
Бугун менинг юрагим синди...
Синди...

🖋️ НУРИ ЖАҲОН (Муслима Комилжон қизи)

t.me/irmoqsheriyat
Сени кафтимда асраяпман! Лойиқ бўл!Ҳаддингни бил! Бошимга чиқма!!!

Лойиқ бўлсанг, Сени ўзим бошимга кўтараман!

t.me/irmoqsheriyat
https://www.instagram.com/reel/C13-D_TsviB/?igsh=MWltMnk2ODBmdW5pZA==

Бирон ҳодисани унутиш учун бутун умр ҳаракат қиламиз, лекин уддасидан чиқа олмаймиз...
Эътирофнинг энг гўзал намунаси! Чексиз миннатдорман, Шоҳиста синглим!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳорларни кузатиб қўйдим,
Хазонларни кезиб юрибман.
Қор рангини қорага бўяб,
Кузларимда кузлаб турибман.

Хаёлимни елларга бериб,
Изларидан етолмай қолдим.
Маъниси йўқ бу дунёларда,
Сезяпсанми, яшашдан толдим.

Кутишга тутқаздим умримни,
Иқрорларга ишончни бердим.
Ишқ боғининг гулзорларидан,
Гул термадим, тиканлар тердим.

Суратимда сийрат намоён,
Ичимда вулқонлар бўрони.
Кўзларимда қишлайди афсус,
Ташлаб кетгим келди дунёни.

Юзларимда пушмон сояси,
Хаёлларга кетганман чўкиб.
Дардларимни билмоқ истасанг,
Суратнимас, юрагим ўқи.

Холбиби Садинова
🎤 Шоҳиста Файзиева
🎬 Шоҳиста Файзиева

t.me/irmoqsheriyat
Эгилганим сари тиканларинг жонимни тешиб ўтаверди... Сендан узоқлашиб, гуллашга қарор қилдим.

t.me/irmoqsheriyat
Кошки кимдир ниманг бор деса... соатлаб Сен ҳақингда гапирсам...

t.me/irmoqsheriyat
Энди сира ишқ ҳақида битмам сатр,
Қўлларим ҳам ушламайди энди қалам.
КЎНГЛИМ, мендан хафа бўлма, унут десам,
Унутмасанг, кечаман ҳақ, мен сендан ҳам.

Ўчираман телефондан рақамларин,
Битта сатр хабарим ҳам тутгум дариғ.
Йўқлигида оқимим ҳам сокин эди,
Эмас эди рангларим ҳам бунча сариқ.

Киприкларим задамасди кўзёшлардан,
Кўзларимда қуёш аксин кўрар эди.
Тушларимнинг бузилмасди сира тинчи,
Қаҳ-қаҳалар лабимдан бол сўрар эди.

Баҳор бўлиб келган эди, лола бўлиб,
Сўнг куйдирди муҳаббатнинг оловида.
Кутавериб яхши кунни, кузга етдим,
Ёнолмадим, қолдим қори қаловида.

Шоирларнинг тилларида юзга чиқмай,
Муҳаббатнинг айтилмаган сўзи қолди.
Кетмас энди ўлгунимча азоблари,
Юрагимда оёғининг изи қолди.

🖋 Холбиби Садинова

http://t.me/Irmoqsheriyat
Маликаси бўлиб ширин тушларинг,
Кунларинг тонгига қонмокчи эдим...
Умринг дафтарида йўқ менга сатр,
Ишқинг оловида ёнмоқчи эдим.

Лабингни куйдирган бир пиёла чой,
Қирғоғида бол каби турмоқчи эдим.
Киприкларим канизак ҳар нигоҳингга, 
Изинг тавоб этиб юрмоқчи эдим...

Хаёлингда кезиб, меҳрингга
чўмиб,
Ишқинг оловида ёнмоқчи эдим.
Ёнингда қолишга йўқ бир имконим,
Бир умр ёдингда қолмоқчи эдим...

Ёдингда қолишга бормикан имкон?..

✒️ Холбиби Садинова

http://t.me/Irmoqsheriyat
🎤_Шохиста_Файзиева_✍️_Холбиби_Садинова_.aac
1.3 MB
Бир умр ёдингда колмокчи эдим

Холбиби Садинова
🎤 Шохиста Файзиева
🖊Holbibi Sadinova
🎙@Komron_Kabulov
Юрагимда оёғининг изи қолди...


✒️ Холбиби Садинова
🎤 Комрон Кабулов

t.me/irmoqsheriyat
Ўт тушган саҳрога бошлади йўлим,
Куйди дил, куйди дил... Куйиб битмади.
Юлдузларга етган менинг бу қўлим
Ёнгинамда турган гулга етмади.

Ойсан – мен заминда ёполмаганим,
Кўнгилда илоҳдек тутганим менинг.
Излаган кунимда тополмаганим,
Кутмаганда келган кутганим менинг.

Худойимнинг мендан яшириб, мубҳам
Қайси сандиғида ётган сирисан?
Дафъатан келаркан бахт ҳам, бало ҳам,
Билмайман, гулим, сен қайси бирисан.

Кўрдим мен тақдирнинг қасос олганин,
Розиман, мен ҳамма нарсага шайман.
Ўтган умрим ўтди... Аммо қолганин,
Хонгулим, мен сенсиз қандоқ яшайман?

Хаёлингда менга жаннат тўрт тараф,
Оловинггда ҳечдир дўзаҳ деган чоҳ.
Сени севмоқ наҳот шунчалар шараф,
Сени севмоқ наҳот шунчалар гуноҳ?..

✍️ Усмон Қўчқор
Вақтлар ўтган сайин ўтмишимиз ва хотираларимиз ҳам кўпайиб бораверади. Яхши ва ёмонларимиз орқамизда қолаверади..
Мен сени олисдан севиб яшадим.
Усмон Азим.

Қанча осмон билан ернинг ораси,
Ўт билан оловда борми ўхшашлик?
Энди орамизда минглаб масофа,
Эҳ, ёшлик, ёшлик...

Сен ширин тушдайин ўтдингу кетдинг,
Дилда хотиралар, бошимизда қор.
Йигитнинг қўлидан музқаймоқ олмоқ,
Кинога боришлик ор эдида, ор.

Замон бошқа эди, замонлар қолоқ,
Битта мактуб билан кўнгил тўларди.
"М.с.с." ёзилган парча қоғозни,
Мактуб деб ташувчи кимдир бўларди.

Нома ўқиларди кимсасиз жойда,
Кимсасиз жойда ҳам қизарарди юз.
Ногаҳон дуч келса севган юраклар,
Ерга боқиб ўтиб кетар эди кўз.

Бегона кўзлардан яшириб ҳисни,
Жавобсиз қоларди қанчалар нома.
Ўтган, қайтганида парда ортидан,
Боқсам, сирим билар эди бир хонам...

Ҳаётимга яна кириб келдинг, Ишқ,
Яна ўчган ўтга ўзни ташлайман.
Ёнингда тургандек сезиб тафтингни,
Мен Сени узоооооқда севиб яшайман.

✍️Холбиби Садинова

https://t.me/irmoqsheriyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
***
Йиғламанг, кўз ёшга арзимас дунё,
Қатра ёшингизга арзимайди у.
Йиғламанг, арзимас, арзимас, гўё
Муқаддас нарсадек кўринган туйғу.

Йиғламанг, ёшингиз арта олмайман,
Юпатай дейману қўлим етмайди.
Бир томчи ёшингиз юракка тушса
Доғ бўлиб қолади - кейин кетмайди.

🎙Шуҳрат Дарё.
Воҳид Луқмон.

@mujdauz