Xisorak jome masjidi _uzz
536 subscribers
1.8K photos
511 videos
3 files
2.12K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
#Олтинга_тенг_сўзлар
Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара!
(Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

@Iqbolxoji_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,13-Май, Душанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:32 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:12
ҚУЁШ - 05:06
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:24
ШОМ - 19:35 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:05

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
​​ТАВҲИД БАҲСИ

Эй, фарзанд!
Тавҳид — Аллоҳни бир деб билмоқдир.

Тавҳид калимаси: «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ».

Шаҳодат калимаси: «АШҲАДУ АНЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ».

Тавҳид калимасининг маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг элчисидир».

Шаҳодат калимасининг маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг қули ва расули эканлигига иқрорман”.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дейдилар:
“Бир киши «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ» деса, тавҳид калимаси шундай дейди:

«Ё, пок Парвардигоро! Мени айтган қулингни кечирмагунингча, мен тинчланмайман!» Аллоҳ фазли билан шундай дейди:

«Иззатим ва Жалолим, Жамолим ва Камолим ҳаққи Мени зикр этган бандамни кечирдим».

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасини айтган кимсани маҳшаргоҳда бир гуруҳ малаклар зиёрат этадилар. Уни маҳшар даҳшатларидан қўриқлайдилар.

Аллоҳ Мусога (алайҳиссалом) Тур тоғида шундай марҳамат этди:
«Ё Мусо! Маҳшар ерида фаришталар сени зиёрат этишларини истасанг, тавҳид калимасини кўп зикр эт!»

Эй, мўмин киши! Тавҳид калимасини тил билан зикр этиб, асло дилда шубҳага тушма! Шубҳага тушиш - жаҳаннамга тушиш кўприги (сабабчиси).
Бундай кишига шафоатчи йўқ.

Эй, фарзанд!
Калимаи тавҳидни кўп зикр қилгин. Тур тоғида Мусо (алайҳиссалом) сўрадилар:

“Аллоҳим! «Ла илаҳа иллаллоҳ» дея зикр этгувчи қулингга қандай ҳақ ато этгайсан?”

«Эй, Мусо! Ўша қулимдан рози бўлиб, жаннати Аълода Жамолим билан шарафлантираман!»

Калимаи тавҳид фазилати ва уни зикр этганга бериладиган ҳақ таърифга сиғмас даражада. Бунинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи тайин, тақдир ва эҳсон этади.

Аллоҳ хитоб (мурожаат) этади:

«Эй, фаришталарим! Шоҳид бўлинг, тавҳид калимасини ишониб ҳатто бир марта зикр этган қулимни афв этдим, кечирдим!»

Ишониб тавҳид калимасини бир бор айтганнинг барча гуноҳлари тўкилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этади:

«Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Аллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!»

Асҳоби икромдан савол бўлди:
«Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўша кишининг тўрт минг гуноҳи бўлмасачи?» Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этдиларки:

«Оила аъзоларининг, қариндош-уруғларининг, қўни-қўшниларининг ҳам гуноҳларини (қўшиб) кечиради!»

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасини зикр этишда давомли бўлиб, барокатидан фойдаланмоқ, гуноҳлардан фориғ бўлмоқ зарур.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар:

«Маҳшар майдонига бутун ҳаёти гуноҳлар билан ўтган бир кишини келтиришади. Фақат номаи аъмолида бир марта тавҳид калимасини айтгани кўринади. Барча гуноҳлари тарозининг бир палласига, тавҳид калимасининг савоби бир палласига қўйилади. Тавҳид калимасининг савоби оғир келгани учун жаҳаннамдан чиқарилади».

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасининг фазилати чексиз. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадиси шарифларида шундай дейдилар:

“Банда «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ!» дея зикр этиши билан оғзидан бир яшил қуш учиб чиқади. Бу қуш кўтарилиб тўғри аршнинг остига жойлашади. Умри давомида уни айтган кишига Аллоҳдан мағфират тилайди. Маҳшаргоҳда эса ўша кишининг қўлидан тутиб, тўғри жаннатга элтади”.

@ Iqbolxoji_uzz
Мана ўтди ғанимат бир тун,
Кимлар сезди, кимлар сезмади.
Бу дунёнинг бахт кемасида,
Кимлар кезди кимлар кезмади.

Яна бир кун ўтди, ғанимат,
Зиё олган қалблар авжида.
Нур томонга интилмаганлар,
Қолиб кетди ғафлат қунжида.

Янги кун келади, у ҳам ғанимат.
Тилагим ҳақ томон, интилиб қолинг.
Чиқариб юракдан бенаф оловни,
Ўрнига илму-гавҳарни солинг!

Хайрли кун АЗИЗЛАРИМ!

@Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

💻 "Сиз Дорул куфр дейишларини қабул қиласизми?"

▶️ Исроилжон домла ИСМОИЛЖОНОВ

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар

Ибн Ҳаббон ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
Абу Довуд ривояти
(Оиша (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»
Муслим ривояти
(Жарир (р.а).дан)
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,14-Май, Сешанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:31 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:11
ҚУЁШ - 05:05
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:24
ШОМ - 19:36 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:07

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

❗️Iqror manzili: Sodiq Samarqandiy xizmatchilaridan ozor chekkanman

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz
ЎЛИМНИ ЭСЛАШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Лаззатларни мағлуб этадиган нарсаларни кўп зикр қилинглар» (Tермизий, Насоий, Ибн Можа ривояти).

Яъни ўлимни кўп эслаш билан лаззатлар қасрини бузинг. Шунда, шаҳватларга бўлган майлингиз сўнади, Оллоҳ таолога яқин бўласиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Агар ҳайвонлар ҳам одам фарзандлари даражасида ўлимни англаганларида эди, уларнинг семизини емаган бўлар эдинглар» (Байҳақий ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиздан сўради:
- Эй Расулуллоҳ, маҳшарда шаҳидлар билан бирга тириладиган киши ҳам бўладими?
- Ҳа, бир кеча-кундузда ўлимни йигирма маҳал ёд этган банда шаҳидлар билан бирга тирилади, - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Имом Ғаззолий, "Ўлимни эслаш" китобидан.

@Iqbolxoji_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,15-Май, Чоршанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:29 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:09
ҚУЁШ - 05:04
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:25
ШОМ - 19:37 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:08

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱@Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

💻 ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР

▶️ Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР ҳазратлари

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:: «Албатта Аллоҳ қиёматга яқин илмни кишилар қалбидан тортиб олиш билан суғуриб ташламайди. Балки уламоларни вафот эттириш билан барҳам беради. Ҳатто олимлар қолмайди. Одамлар эса жоҳилларни ўзларига бошлиқ қилиб олишади. Кейин улардан диний масалалар сўралса, илмсиз фатво беришади. Бу билан ўзлари ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштирадилар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@ Iqbolxoji_uzz
Рўзанинг нозик сирлари
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Рўзанинг нозик сирлари (17-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,16-Май, Пайшанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:28 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:08
ҚУЁШ - 05:03
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:25
ШОМ - 19:38 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:10

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ALLOHGA_OSHIQ_QALB...👆

📹 Shayx Husayn Buxoriy

Сен Яратган.....

Сен яратган оламу инсон гўзал,
Сен юборган Мустафо, Қуръон гўзал,
Сен буюрган ҳар амал, иймон гўзал,
Руҳлар ичра сунганинг виждон гўзал,
Бу гўзалликлар жамолингдан Сенинг!

Ҳар ишинг, ҳар сўзу аҳкоминг буюк,
Ҳам жазойинг, ҳамда инъоминг буюк,
Қилганинг инсонга икроминг буюк,
Жаннатингдек дини Исломинг буюк,
Бу буюкликлар жалолингдан Сенинг!

Сен яратмиш икки дунёйинг тугал,
Ҳар сифотинг, ҳамма асмойинг тугал,
Барча манглайларда имлойинг тугал,
Диллар ичра чеккан имзойинг тугал,
Бу тугалликлар камолингдан Сенинг!

🌟🌙

Хайрли тун, қадрдонларим!

Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

Тунингиз сокин бўлсин!

Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

ХАЙРЛИ ТУН🌜

Ошиқ Қалблар Учун
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

┄┄┅┅✿🍃🌺

@Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

❗️Iqror manzili: Bularning javobi Sodiq Samarqandiy zimmasida

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,17-Май, Жума КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:26 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:06
ҚУЁШ - 05:02
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:25
ШОМ - 19:39 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:11

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган.
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар.
Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар:
«Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан.  Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

https://Iqbolxoji_uzz
Жума Айём муборак! 🕌🌙💐

Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин!

Албатта бир Жумангиз Маккада бўлсин…!🤲🏻

Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.

🌿🌿🌿
#duo

Аллоҳдан нима сўрай?

Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Офият - тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.

🌐 https://Iqbolxoji_uzz