Xisorak jome masjidi _uzz
535 subscribers
1.8K photos
508 videos
3 files
2.11K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
Хисорак жоме масжиди Таровех Номоз шукухи 20куни
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌙 РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌸

Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍀 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

🍀 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

🍀 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

🍀 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🍀 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.

🍀 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.

🍀 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.

🍀 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


@Iqbolxoji_uzz
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг.
(камбағалларга) Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган (зиёфат) таомдир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ «Ҳажжи мабрур (қабул бўлган ҳаж) нинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийиси, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «(камбағалларга) Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар»
Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари
(Жабир (р.а).дан)
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил, 30-Март, ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 04:49 сахарлик тугаши
БОМДОД - 05:29
ҚУЁШ - 06:09
ПЕШИН - 12:32
АСР - 16:55
ШОМ - 18:48 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:04
ТАРОВИҲ - 20:30
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇



https://Iqbolxoji_uzz
🌓  🧕  АЁЛЛАР ҚАДР КЕЧАСИДАН ҚУРУҚ ҚОЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Эрта-индин Қадр кечаси келиб қолади. Ҳайз ёки нифос ҳолатидаги хотин-қизлар бу кечани қандай ўтказиш керак,  улар намоз ва Қуръон ўқий олмайдиларку, савобдан қуруқ қолишадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, савобдан қуруқ қолишмайди, балки улар учун ҳам бу кечани ибодат билан ўтказиш йўллари бор. Гарчи улар намоз ўқиб, Қуръон тиловат қила олмасаларда, Қуръонни ушламасдан туриб эшитиш, барча зикр ва тасбеҳларни айтиш, Пайғамбаримиз (ﷺ)га салавот ва салом йўллаш, истиғфор айтиш, тавба-тазарру ва дуо қилиш, илм олиш ҳамда маърузалар эшитиш каби савоби кўп амалларни бемалолБажарверадила Шунингдек, барча турдаги молиявий ибодатлар: закот фитр садақасиҳадя, эҳсон бериш ва Ифторлик қила оладилар.

Ҳадиси шарифларда киши касал бўлса ёки сафарда бўлиб қолса, у соғлиги ёки муқимлигида одатланган нафл ибодатларнинг савобини олиши ҳақида хушхабарлар бор. Худди шундай аёлларнинг узрли ҳолатларида ҳам поклик ҳолатида одат қилиб олган нафл ибодатларининг савобини олишлари умид қилинади.

عن أبي هريرة قال: قال رسول الله ﷺ: إذا مرض العبد أو سافر كتب له مثل ما كان يعمل مقيماً صحيحاً
رواه البخاري.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Расулуллоҳ (ﷺ) айтдилар: “Қачонки банда касал бўлса ёки сафар қилса, унга муқимлиги ва соғлигида амал қилгани баробарича ажр ёзилади”” (✍️ Имом Бухорий ривоятлари).

☝️ Демак, ҳурматли опа-сингилларимиз ҳеч ҳам тушкунликка тушмасдан, Қадр кечаларида имконлари борича юқорида санаб ўтилган ибодатларни ишонч ва савоб умидида бажарсинлар, Аллоҳ таолонинг фазли кенг, албатта, муродлари ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса кечани бедорлик ила ўтказар эдилар. Ва аҳлларини ҳам уйғотиб, белларини ибодатга маҳкам боғлар эдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@Iqbolxoji_uzz
#ТАБРИК

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

Бугун Хуфтон номозидан олдин 20.15.дан 20.40 гача: Устоз Икболхожи домла Ахмедов "ЭХСОННИНГ ФАЗИЛАТИ". мавзусида маруза киладилар .

Азизлар, Барчангизга Кириб келган Рамазон ойи муборак булсин.
Рамазон ойининг барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул этсин.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👉@Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандлар ҳаққига ДУО қилинг

🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин...
ОМИН!!! 🤲🤲🤲

@Iqbolxoji_uzz
🌙 ҚАДР КЕЧАСИ

❗️Эслатиб ўтамиз! Қадр кечаси Рамазон ойининг

21, 23, 25, 27, 29

кечаларининг бирига яширилгандир. Бу оқшом Рамазоннинг 21 кечасидир.

Бу кечага маҳбуб бўлган амаллар:

– Қадр кечаси иймон билан савоб талабида қоим бўлиш.

– Ўтган ҳаётимизда қилган гуноҳларимизни хотирлаб тавба қилиш.

– Кўп ибодат қилиш, хусусан Қуръон тиловати ва зикр қилиш.

– Бизга билиб билмай азият берган муслимларни кечириш ва соғлом қалб соҳиби бўлиш.

– Қадр кечасида:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний»
(Роббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт), деб шу дуони кўп айтиш.

@Iqbolxoji_uzz
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Iqbolxoji_uzz
#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸Бугун 30 март шанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 21-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Toshkenboyev Ro'ziboy
Хисорак жоме масжиди Таровех Номози шукухи 21кун
Forwarded from Toshkenboyev Ro'ziboy